ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
5268 Государственный комитет Республики Узбекистан по статистике 29/07/2019 10/08/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ер участкалари эгаларини микро рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-5268

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Ер участкалари эгаларини микро рўйхатга олишни

ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сон қарори билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда статистика фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини тубдан ошириш, статистика ахборотлари сифатини ва уларни тарқатиш тизимини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури”да белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда аҳолининг иштирокини тавсифловчи муҳим кўрсаткичларни шакллантирган ҳолда ер участкалари эгаларини микро рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.  2020 йил 1 июндан 30 июнгача республиканинг ҳар бир тумани
ва шаҳрида мавжуд деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари сонининг 10 фоизини қамраб олган ҳолда, ер участкалари эгаларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти бўйича микро рўйхатга олиш (кейинги ўринларда микро рўйхатга олиш деб аталади) тадбири ўтказилсин.

2. Қуйидагилар:

 Ер участкалари эгаларини микро рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;

 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкалари эгаларини микро рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби тасдиқланган ҳолда 2-иловага мувофиқ ташкил этилсин.

3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда аҳолининг иштирокини тавсифловчи муҳим кўрсаткичларни шакллантирган ҳолда ер участкалари эгаларини микро рўйхатга олишни ташкил этиш, ўтказиш
ва якуний натижаларини чиқариш бўйича тартиб
3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ер участкалари эгаларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти бўйича микро рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш схемаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Республика комиссияси:

 ваколатли органлар ва микро рўйхатга олиш тадбирини ўтказишга жалб қилинган бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштирган ҳолда, уларнинг мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг
ўз вақтида ҳамда сифатли ижроси таъминланишини назорат қилсин;

 

 микро рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа ма
нфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб этиш масалаларини кўриб чиқсин;

 2019 йил 1 ноябргача Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тасодифий кенг қамровли танлов асосида шакллантирилган микро рўйхатга олиш ўтказиладиган маҳалла фуқаролар йиғинлари рўйхатини тасдиқласин;

 2020 йил 20 декабргача микро рўйхатга олиш натижаларини пухта таҳлил қилсин ва деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги фаолиятига оид статистика маълумотларига киритиладиган тегишли ўзгартиришлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.

6. Ҳудудий комиссиялар:

 ҳудудларда микро рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва масъул ижрочиларни кўрсатган ҳолда ишларни ташкил этсинлар ҳамда уларнинг ижросини таъминланиши юзасидан назорат ўрнатсинлар;

 2019 йил 15 октябргача Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда микро рўйхатга олиш ўтказиладиган маҳалла фуқаролар йиғинлари рўйхатини, уларда мавжуд деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларининг сонини кўрсатган ҳолда тайёрласинлар ва Республика комиссиясига тақдим этсинлар;

 2020 йил 1 апрелгача микро рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш учун давлат статистика органлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор ҳудудий ташкилот
ва идораларнинг ходимлари орасидан ер участкалари эгаларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида маълумотлар тўпловчи шахслар контингентини шакллантирсинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:

 2020 йил апрель ойида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ер участкалари эгаларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида маълумотларни тўплаш учун жалб этиладиган шахслар контингентини жойларда ўқитилишини ташкил этсин;

 2020 йил 1 майгача микро рўйхатга олиш сўровномалари ва сўровномани тўлдириш бўйича кўрсатмаларни зарур миқдорда тайёрланишини таъминласин;

 2020 йил 15 майгача мавжуд компьютер техникаси негизида сўровномаларни автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш ва умумлаштириш бўйича вақтинчалик марказлар ташкил этсин;

 микро рўйхатга олиш ўтказилгандан (сўровномалар олингандан) кейин
бир ой муддатда маълумотларни умумлаштириш бўйича мутахассисларнинг зарур сонини шартнома асосида қўшимча жалб этган ҳолда сўровномаларни қайта ишлашни ва таҳлил этилишини таъминласин;

 

 микро рўйхатга олиш натижаларини умумлаштирсин ва таҳлил қилсин,
ер участкалари эгаларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги статистика кўрсаткичларининг ҳисоб-китобини амалга оширсин ҳамда якуний маълумотларни 2020 йил 1 декабргача Республика комиссиясига тақдим этсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда, 2020 йил 1 апрелга қадар, микро рўйхатга олишни ўтказиш учун танлаб олинган маҳалла фуқаролар йиғинларини хатловдан ўтказсин, кўчалар номлари индексини яратсин ва уйлар тартиб рақамларини ташкил этилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги микро рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш, ўтказиш, материалларни қайта ишлаш ва якуний натижаларини умумлаштириш ишларини молиялаштириш учун давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига зарур миқдорда маблағ ажратсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат тартибини
ва хавфсизликни таъминлаш учун микро рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш гуруҳлари таркибида ички ишлар органлари ходимларининг иштирокини таъминласин.

11. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситаларида ушбу Қарорнинг мақсад ҳамда вазифаларини кенг ёритиш ҳамда мавзуга оид мақолалар чоп этиш, Интернет тармоқларига жойлаштириш ҳамда телерадиодастурлар орқали эфирга узатишни ташкил этсин.

12. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тегишли комиссиялар раҳбарлари мазкур Қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилсин.

13. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси – А.Ж.Вахобов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А.Бегалов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

            Бош вазири                                                          А. Арипов

Общие комментарии

220