ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
5256 Министерство транспорта Республики Узбекистан 26/07/2019 10/08/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
“Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари”га ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-5256

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

“Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари”га ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги
ПФ-5647-сон Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 10 сентябрдаги 138-сон буйруғи (рўйхат рақами 1734, 2007 йил 29 октябр) билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаро
ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари”га иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Вазир

 

А. Раматов

 

 

 

Тошкент ш.,

20___ й. “____” __________,

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг

20___ йил “____” _________  __ - сонли буйруғига

ИЛОВА

 

 

“Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари”га киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 1-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи – ўн еттинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи – ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

ўн бешинчи хатбошидаги “Дававианазорат” деган сўз “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (кейинги ўринларда “Ўзавиация” агентлиги деб аталади)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 13, 15, 42, 49 бандларидаги “Дававианазорат” инспекцияси деган сўзлар келишикка мувофиқ “Ўзавиация” агентлиги деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 4, 9, 10, 14, 17, 22, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 32, 33, 34, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 43, 451, 452, 453, 46, 47, 50, 54, 55, 57 бандларидаги “Дававианазорат” деган сўзлар “Ўзавиация” агентлиги деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 1 – иловадаги “Дававианазорат раҳбарига” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлиги директорига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 2 – иловада:

4-банддаги  “Дававианазоратдан” деган сўз ““Ўзавиация” агентлигидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5-банддаги “Дававианазорат” деган сўз ““Ўзавиация” агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 4 - илованинг изохидаги “Дававианазорат” деган сўз ““Ўзавиация” агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 5 – иловадаги “Дававианазорат” деган сўзлар келишикка мувофиқ ““Ўзавиация” агентлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 6 – иловада:

муқаддимасидаги “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги деган сўзлар билан алмаштирилсин;

йигирма биринчи хатбошисидаги “Дававианазорат бошлиғи” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлиги директори” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 7 - илованинг муқаддимасидаги “Дававианазорат раҳбари ўринбосарига” деган сўзлар ““Ўзавиация” агентлиги директори ўринбосарига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Общие комментарии

160