ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
5126 Хокимият города Кувасай 25/07/2019 09/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
ID-5126

Шаҳар халқ таълими бўлимининг 2019 йил 22 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш  тўғрисида”ги 01/409-сонли мурожаатига кўра, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадани ўтказиш, қабул қилишда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ни Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2013 йил 1 феврал кунги 2420-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Маҳаллий давлат ҳокимяти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома талабларига сўзсиз ва қатъий риоя этиш), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб 39-банди ва Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунининг 6,25-моддаларига мувофиқ

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадани ўтказиш, қабул қилишда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ни Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2013 йил 1 феврал кунги 2420-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Маҳаллий давлат ҳокимяти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома талабларига сўзсиз ва қатъий риоя этиш), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

Шаҳар халқ таълими бўлимининг 2019 йил 2 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш  тўғрисида”ги 01/409-сонли мурожаати маъқуллансин.

Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 7 июндаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 648-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари А.Мамажонов ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими мудири У.Мамасидиқовлар зиммасига юклатилсин.

Общие комментарии

159