ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4813 Министерство инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан 17/07/2019 01/08/2019 0

Обсуждение завершено

Указ Президента Республика Узбекистан
Фармацевтика соҳасидаги эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-4813

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ФАРМОНИ

Фармацевтика соҳасидаги эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Мамлакатимизда фармацевтика соҳасида 8 та эркин иқтисодий зоналар (кейинги ўринларда - ЭИЗ) мавжуд бўлиб, уларда умумий қиймати 197 млн.долларлик 31 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда, холос.

Фармацевтика соҳасидаги ЭИЗларни ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш амалиётини ўрганиш уларнинг самарали фаолият юритишига тўсқинлик қилувчи тизимли муаммолар ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Фармацевтика соҳасидаги ЭИЗ иштирокчиларини рўйхатга олиш, инвестиция лойиҳаларини маъқуллаш жараёнида ортиқча талабларнинг мавжудлиги, тадбиркорларга ишлаб чиқараётган маҳсулотини ташқи бозорларга сотиш мажбуриятининг мавжудлиги уларни салоҳиятли инвесторлар учун жозибадорлигини пасайтирмоқда.

Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш, фармацевтика соҳасидаги эркин иқтисодий зоналарда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, уларга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни фаол жалб этиш, доривор ўсимликларни қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш кенгайтириш, фармацевтика соҳасидаги эркин иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида:

1. Белгилансинки:

а) фармацевтика соҳасидаги эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари ва унинг ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича қуйидаги талаблар бекор қилинади:

экспорт ҳажми ишлаб чиқариш фаолиятининг иккинчи йили камида

20 фоиз, учинчи ва кейинги йилларда 30 фоиздан кам бўлмаган даражада амалга ошириш мажбурияти;

эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича маъмурий кенгашлар томонидан қарорлар қабул қилинишидан олдин бизнес-режалар ва техник-иқтисодий асосларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКнинг ижобий хулосасини олиш шарти;

б) фармацевтика соҳасидаги эркин иқтисодий зоналар иштирокчиси мақомини олган тадбиркорлик субъектларига доривор ўсимликлар хом ашёси етиштириш бўйича плантациялар ташкил қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимларининг тегишли қарорлари билан эркин иқтисодий зона ҳудудидан ташқаридаги балл бонитети юқори бўлган қишлоқ хўжалиги учун белгиланган ер майдонларини ажратишга рухсат берилсин.

2. Қуйидагилар:

фармацевтика соҳасидаги эркин иқтисодий зоналарда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ;

фармацевтика соҳасидаги эркин иқтисодий зоналарда яқин истиқболда амалга оширилиши кутилаётган инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхати

2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, тегишли тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда 2-иловада келтирилган истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича аниқ муддатларини кўрсатган ҳолда “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда “Паркент-фарм”, “Бойсун-фарм” ЭИЗларга ажратилган ҳудудларни тегишлича ўрганиб чиқиб, уларда янги лойиҳалар амалга ошириш учун қўшимча ер ажратиш, фойдаланишга яроқсиз ҳудудларни вилоят ҳокимлиги балансига қайтариш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги асосланган ҳисоб-китоблар бўйича 2020-2021 йиллар даврида фармацевтика соҳасидаги эркин иқтисодий зоналар дирекцияларини сақлаб туриш учун, кейинги йилларда уларнинг ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтиши шарти билан, зарур маблағлар ажратсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

ПФ-5600-сон Фармонига 3-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

7. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бир ой муддатда мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У.Умурзаков зиммаларига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти

Ш. Мирзиёев

                  Ўзбекистон Республикаси Президентининг
                 
                  2019 йил "______" "_________________"
                  "____" - сон Фармонига
                  2-ИЛОВА
  Фармацевтика соҳасидаги эркин иқтисодий зоналарда амалга оширилиши режалаштирилган
истиқболли инвестиция лойиҳаларининг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ 
Корхона номи Лойиҳа
номи
Режалаштирилаётган йилллик  ишлаб чиқариш хажми (натурада) Режалаштирилаётган маҳаллийлаштириш даражаси
(%)
Лойиҳа умумий қиймати (млн.долл) Хизмат кўрсатувчи банк Яратилган иш ўринлари сони
Жами шу жумладан
Ўз маблағи ҳисобидан Банк кредити  ҳисобидан ФРРУ Тўгридан-тўгри хорижий инвестиция  ҳисобидан
Жами: 15 та     175,1 11,7 25,8 30,4 107,2   974
"Бўстонлиқ-фарм" ЭИЗ     0,7 0,7 0,0       24
1 "BEST CARE" МЧЖ Биологик фойдали қўшимчалар ва дори воситаларини ишлаб чиқариш 264 минг дона 
52,8 минг қадоқ
60 0,7 0,7 0,0 0,0 0,0 Ўзсаноатқурилиш  24
"Зомин-фарм" ЭИЗ     104,5 1,6 1,5 30,4 71,0   240
2  "Austar-Long Sheng Рharma Ltd" Стерилланган цефазолин натрий субстанциясини ишлаб чиқариш ва ундан тайёр дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш 32,8 млн дона 50 29,3     8,8 20,5 Асака банк 70
3  "Austar-Long Sheng Рharma Ltd" Стерилланган цефтриаксон натрий субстанциясини ишлаб чиқариш ва ундан тайёр дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш 25,5 млн дона 50 29,3     8,8 20,5 Асака банк 40
4  "Austar-Long Sheng Рharma Ltd" "Фармакопея глюкоза субстанцияси ва дори воситаларини ишлаб чиқаришини ташкил этиш 28,0 млн дона 95 42,8     12,8 30,0 Асака банк 100
5 “HIGHLAND PHARM” МЧЖ Тиббиёт ва косметолигияда бир марталик резина қўлқоплар ишлаб чиқаришни ташкил этиш 19,2 млн дона 95 3,1 1,6 1,5     Микрокредитбанк 30
"Косонсой-фарм" ЭИЗ     43,1 1,5 19,1 0,0 22,5   505
6 "MEDICLEAN" МЧЖ Тиббиётда бир марта ишлатиладиган шприцлар ишлаб чикаришни ташкил этиш 150,0 20 3,8 1,4 2,4     Қишлоқ қурилиш банк 150
7 "Мед диагноз фарм" МЧЖ Тиббий ускуналар, тиббий лаборатория диагностикумлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш 2,0   0,3 0,1 0,2     Ипотека банк 25
8 "Спринг Фармасютикал" МЧЖ Тайёр дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш 4 20 20,0   10   10 Асака банк 75
9 НП "Уральский биомедицинский кластер" (Екатеринбург) Инсулин ишлаб чиқаришни ташкил эиш 10,0 30 10,0   3   7 Агробанк 80
10 ОАО "УралБиофарм" (Екатеринбург) Тайёр дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш 1 20 1,0       1 Хамкорбанк 50
11 ЗАО Парафарм (Пенза) Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлашни ташкил этиш 50   1,0       1 Инфинбанк 50
12 "Прнафарм" (Пенза) онкологик дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш 2 25 7,0   3,5   3,5 Агробанк 75
6,0 минг тн 75,0
"Нукус-фарм" ЭИЗ     26,9 8,0 5,2 0,0 13,7   205
13  "NUKUS LICORISE" МЧЖ ҚК Қизил мия илдизидан экстракт ишлаб чиқариш  36 тн    2,2 1,3 0,2   0,7  Асака банк   35
14 "АСНАЛ" МЧЖ Қизил мия илдизини чуқир қайта ишлаш (глициризиновая кислота)  250 қадоқ    14,7 4,7     10,0  Капитал банк  50
15 "Eco pharmaceutical technology" МЧЖ “Қизил мия илдизини чуқир қайта ишлаш (глициризиновая кислота) 90-100 тн   10,0 2,0 5,0   3,0  Асака банк   120
                       

 

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг
2019 йил “___” “___________”
ПФ-______-сон
ли Фармонига 
3-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5600-сонли Фармонига киритиладиган

қўшимчалар

 

 

1-бандга қуйидаги қўшимачалар киритилсин:

а) учинчи хатбошидаги “ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда қабул қилинади” сўзларидан сўнг “(фармацевтика соҳасидаги эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари бундан мустасно).” сўзлар қўшилсин.

б) Олтинчи хатбошидаги “ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади” сўзларидан сўнг “(фармацевтика соҳасидаги эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари бундан мустасно).” сўзлар қўшилсин.

Общие комментарии

239