ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
469 Хокимият Шахрисабзского города 13/09/2018 28/09/2018 1
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш бўйича иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-469

Лойиҳа

01_Gerb

SHAHRISABZ  SHAHAR  HOKIMINING

QARORI

 

 

2018  йил  “___”  _________     Х-__________-сон                       Шаҳрисабз шаҳри

 

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2019 йил учун иш

ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги 965-сон қарори билан тасдиқланган Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда)да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Шаҳрисабз шаҳрида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йилда иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р       Қ И Л А М А Н:

 

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сони 20 (йигирма) нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 101 (Бир юз бир) кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 14,8 фоиз (15 киши);

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 59,4 фоиз (60 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 4,9 фоиз (5 киши);

ногиронлар 3 фоиз ( 3  киши);

пенсия ёшига яқинлашиб қолганлар учун 1 фоиз (1 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 7,9 фоиз
(8 киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун 3 фоиз (3 киши);

бошқа тоифалар учун 6 фоиз (6 киши), шу жумладан, сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар 3 киши, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар 1 киши, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 2 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

2. 2018 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқароларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш бўйича ишчи комиссия таркиби 1-иловага ва иш ўринлари банд қилинган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринларини ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар
учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун
эса — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари бўлиши керак.

4. Шаҳардаги корхона, муассаса ва ташкилотлар 2019 йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласинлар ҳамда бу тўғрида шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ахборот берсинлар.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилотлар (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида амалга ошириб, бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига йилнинг биринчи чораги тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш топширилсин.

6. Ушбу қарорни бажармаган ташкилотга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши белгилансин.

7. “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини шаҳар ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган корхона, ташкилот ва муассасалар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

8. Шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази директори А.Тимировга
1 (бир) ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Бўриев зиммасига юклансин.

10. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Шаҳар ҳокими                                                            И.Нусуров

Общие комментарии