ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4647 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 13/07/2019 27/07/2019 0
Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Тренер-ўқитувчи касби бўйича ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашнинг давлат таълим стандарти тасдиқлаш тўғрисида
ID-4647

Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ–5368-сонли “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги “Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, умумтаълим ва касб-ҳунар фанларини ўқитишнинг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, замонавий методологиясини яратиш, спорт таълим муассасаларида умумий ўрта
ва касб-ҳунар таълимини ўзаро интеграциясини таъминлаш, шунингдек тренер-ўқитувчи касби бўйича ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Тренер-ўқитувчи касби бўйича ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашнинг давлат таълим стандарти 1-иловага;

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Тренер-ўқитувчи касби бўйича ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашнинг давлат таълим стандартлари 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич амалиётга жорий этилиши белгилаб қўйилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда:

уч ой муддатда Тренер-ўқитувчи касби бўйича ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашнинг давлат таълим стандартлари талаблари асосида ўқув дастурларини янгидан ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин ҳамда спортга ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига етказсин;

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда
уч ой муддатда яратилаётган ўқув-методик мажмуаларнинг чоп этилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 2019/2020 ўқув йили бошлангунга қадар Спортга ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг тайёрлов йўналишлари бўйича ўқув режалари
ва дастурларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги тақдим этган харажатлар сметалари асосида
Тренер-ўқитувчи касби бўйича ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашнинг давлат таълим стандартлари, Спортга ихтисослаштирилган
мактаб-интернатларининг тайёрлов йўналишлари бўйича ўқув режалари
ва дастурлари
, шунингдек дипломлари бланкаларини чоп этиш учун сарфланадиган маблағларни белгиланган тартибда ажратсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда
уч ой муддатда Тренер-ўқитувчи касби бўйича ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашнинг давлат таълим стандартлари талаблари асосида спортга ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш юзасидан тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда, қарор лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилсин:

спортга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари бино
ва иншоотларини реконструкция қилиш ва
мукаммал таъмирлаш;

ўқув хоналарини компьютер техникаси ва лаборатория анжомлари, шунингдек бошқа зарур воситалар билан жиҳозлаш;

спорт базаларини спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозлаш.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида 2008 йил
7 августдаги 173-сон
қарорининг 1-банддан тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

9Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

            Бош вазири                                                             А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ _______даги

_____- сон қарорига
1-ИЛОВА

 

Касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандарти

Касб йўналиши коди: 5.11.06.00 “Жисмоний тарбия ва спорт”,

Ихтисослик коди: 5.11.06.02 “Спорт фаолияти” (фаолият турлари бўйича)

тренер-ўқитувчи касби бўйича ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш йўналиши

 

I. Қўлланиш соҳаси

1. Мазкур касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандарти (кейинги ўринларда матнда - Давлат таълим стандарти деб юритилади) спортга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалари деб юритилади) учун тадбиқ этиладиган давлат таълим стандартининг мақсад ва вазифаларини, асосий принципларини, таркибий қисмларини, давлат таълим стандартларини жорий этиш ҳамда унинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.

Ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалар, қуйидаги спортга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ҳисобланади:

Ўзбекистон республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернатлари, Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари;

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари ва Республика болалар-ўсмирлар футбол академияси.

2. Ушбу Давлат таълим стандарти касб-ҳунар таълимини амалга оширадиган ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалари учун (Касб йўналиши коди: 5.11.06.00 “Жисмоний тарбия ва спорт”, Ихтисослик коди: 5.11.06.02 “Спорт фаолияти” (фаолият турлари бўйича) тренер-ўқитувчи касби бўйича - ихтисослик таълими ва касб-ҳунар таълими соҳасидаги касб-ҳунар таълими учун мажбурий талаблар тўплами бўлиб, Ўзбекистон Республикаси худудида мазкур ихтисослик бўйича ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш дастурларини амалга ошириш ҳуқуқини белгилаб беради.

3. Мазкур давлат таъдим стандарт, касб-ҳунар таълимининг (Касб йўналиши коди: 5.11.06.00 “Жисмоний тарбия ва спорт”, Ихтисослик коди: 5.11.06.02 “Спорт фаолияти” (фаолият турлари бўйича) тренер-ўқитувчи касби бўйича ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш йўналишларига оид мажбурий талабларни ўз ичига камраб олган ҳолда, ушбу мутахассислик бўйича ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш дастурларини амалга ошириш ҳуқуқини белгилаб беради.

4. Ушбу давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ, ихстисослаштирилган спорт-таълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч таълими ва умумий ўрта таълим босқичларида касб-ҳунар таълими соҳасидаги Касб йўналиши коди: 5.11.06.00 “Жисмоний тарбия ва спорт”, Ихтисослик коди: 5.11.06.02 “Спорт фаолияти” (фаолият турлари бўйича) тренер-ўқитувчи касби - ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш йўналиши дастурларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш дастури (ЎБМТД), тармоқ шаклида бир нечта таълим муассасаларининг ресурсларидан фойдаланиш орқали амалга оширилиши мумкин. Тармоқ шаклидан фойдаланиш орқали ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш дастурини амалга оширишда, ЎБМТДда кўзда тутилган ўқув ва бошқа фаолиятларни ҳамда амалиётларини (ўқув, тренер-ўқитувчилик амалиётларини) ўтказиш тажрибасига эга ва бошқа турдаги ўқув машғулотларини ўтказиш учун зарур ресурслари мавжуд турдош таълим муассасалари билан биргаликда, тиббиёт ва маданият ташкилотлари, жисмоний тарбия-спорт ҳамда бошқа ташкилотлар иштирок этиши мумкин.

 

II. Фойдаланилган шартли қисқармалар

5. Ушбу стандартда қуйидаги шартли қисқармалар қўлланилади:

КҲТ

- Касб-ҳунар таълими;

УЎТ ТТН КҲТ

- Умумий ўрта таълимнинг таянч таълим босқичида касб-ҳунар таълими;

УЎТ УЎТН КҲТ

- Умумий ўрта таълимнинг умумий ўрта таълим босқичида касб-ҳунар таълими;

КҲТ ДТС

- Касб-ҳунар таълимнинг Давлат таълим стандарти;

ЎБМТД

- ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш дастури;

УМК

- Умумий малака компетенцияси;

КМК

- Касбий малака компетенцияси;

ГИИФ

- Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлари (модуллари);

МТФ

- Математика ва табиий фанлари (модуллари);

МФ

- Мутахассислик ўқув фанлари (модуллари);

ЎА

- Ўқув амалиёти;

ТЎА

- Тренер-ўқитувчилик амалиёти (мутахассислик бўйича);

ОН

- Оралиқ назорат;

ЯДА

- Якуний Давлат аттестацияси.

6. Ушбу Давлат таълим стандарти бўйича касб-ҳунар таълимини олиш, фақат ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида рухсат этилади.

7. Ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида умумий ўрта таълимнинг таянч таълими ва умумий ўрта таълим босқичларида касб-ҳунар таълимининг 5.11.06.00 “Жисмоний тарбия ва спорт”, 5.11.06.02 “Спорт фаолияти” (фаолият турлари бўйича) тренер-ўқитувчи касби - ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш йўналишига оид таълим олиш муддати 1-жадвалда келтирилган.

 

1-жадвал

ЎБМТД бўйича ўқишга қабул қилиш учун таълим даражаси

Чуқурлаштирилган тайёрлаш ихтсисослик номи

ЎБМТД бўйича ўқитишнинг кундузги шаклида чуқурлаштирилган тайёрлаш КҲТ олиш муддати*

Умумий ўрта таълимнинг умумий ўрта таълим босқичи

“Спорт фаолияти” (фаолият турлари бўйича) тренер-ўқитувчи

10,11 синфлар босқичида

(1 йил 10 ой **)

Умумий ўрта таълимнинг таянч таълими босқичи

5, 6, 7, 8, 9 синфлар босқичида

(камида 1 йил*)

Фойдаланиладиган таълим технологиясидан қатъий назар, умумий ўрта таълимнинг таянч таълими босқичида ўрта бўғин мутахассисларни тайёрлашга чуқурлаштирилган тайёрлаш.

** Умумий ўрта таълимнинг таянч таълими ва умумий ўрта таълим босқичларида ўрта бўғин мутахассисларни тайёрлаш, ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида умумий ўрта таълим давлат таълим стандарти, шу жумладан белгиланган ихтисосликга оид мазкур давлат таълим стандартига мувофиқ ЎБМТД доирасида амалга оширилиши назарда тутилади.

*** Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга ўқувчилар 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, 5-синфга қабул қилинади;

Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларга ўқувчилар 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, 5-синфга қабул қилинади;

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларига 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, 6-синфга ўқишга қабул қилинади;

Республика болалар-ўсмирлар футбол академиясига ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари ўқувчилари орасидан энг иқтидорли ўқувчилар 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, 7-синфга қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида таълимининг қайси технологиясидан фойдаланилишидан қатъий назар КҲТ ЎБМТД бўйича чуқурлаштирилган тайёргарлик олиш муддатлари қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) умумий ўрта таълимнинг умумий ўрта таълим босқичида касб-ҳунар таълими - бир йилдан ортиқ бўлган муддатга;

б) умумий ўрта таълимнинг таянч таълими босқичида касб-ҳунар таълими - камида бир йил муддатга оширилади.

 

III. Битирувчиларнинг касбий фаолияти (таърифлари) хусусиятлари

8. Битирувчиларнинг касбий фаолияти йўналишлари: жисмоний трабия-спорт ташкилотларида, таълим ва спорт-таълим муассасаларида спорт турлари бўйича шуғулланувчилар ўқув-машғулотларни ва мусобақалар фаолиятини, шу жумладан, яшаш жойларида, дам олиш ва соғломлаштириш муасссасалари (ташкилотлар)да, турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари ўртасида жисмоний трабия-спорт фаолиятларини ташкил этиш ва бошқариш.

9. Битирувчиларнинг касбий ихтисослик фаолияти объектлари:

- спорт билан шуғулланувчиларнинг танланган спорт турлари бўйича ўқув-машғулотлари жараёни мақсади ва вазифаси, мазмуни, усуллари, воситалари, шаклларини ташкил этиш ва спорт мусобақалари фаолиятини бошқариш;

- спорт билан шуғулланувчиларнинг танланган спорт турлари бўйича спорт тайёргарлиги жараёнини ва мусобақалар фаолиятини бошқариш;

- турли ёшдаги аҳоли гуруҳларининг жисмоний тарбия-спорт фаолиятини ташкил этиш вазифалари, мазмуни, усуллари, воситалари, шакллари;

- турли ёшдаги аҳоли гуруҳларининг жисмоний тарбия-спорт фаолиятини ташкил этиш жараёни;

- турли ёшдаги аҳоли гуруҳларининг жисмоний трабия ва спорт фаолияти ҳамда спортчиларнинг танланган спорт турлари бўйича ўқув-машғулотлари ва мусобақалар фаолиятини ташкил этишга қаратилган вазифалар, мазмун, услублар, воситалар, ташкилий шакллар ва ҳамкасблари ва ижтимоий ҳамкорлар (маҳаллий бошқарув органлари, ижтимоий соҳадаги ташкилотлар, ота-оналар (ўларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан ҳамкорлик жарараёни;

- спортчиларнинг ўқув-машғулоти ва мусобақа фаолияти жараёнига оид ҳужжатлар билан таъминлаш, турли ёшдаги аҳоли гуруҳларининг жисмоний тарбия-спорт ишларини ташкил этиш.

10. Спорт фаолияти турлари бўйича тренер-ўқитувчи қуйидаги фаолият турларига тайёргарлик кўрадилар:

- спортчиларнинг танланган спорт турлари бўйича ўқув-машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда мусобақалар фаолиятини бошқариш.

- турли ёшдаги аҳоли гуруҳларининг жисмоний тарбия-спорт фаолиятини ташкил этиш.

- жисмоний тарбия ва спорт фаолиятни ташкил этилишини услубий жиҳатдан таъминлаш.

 

IV. Ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш дастурини ўзлаштириш натижаларига қўйиладиган талаблар

11. Спорт фаолияти турлари бўйича тренер-ўқитувчи, қўйидаги умумий қобилиятларни ўз ичига қамроб олган умумий малака компетенцияларга эга бўлишлари керак, жумладан:

УМК-1. Келажакдаги касбининг моҳиятини ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга қизиқиш кўрсатиш.

УМК-2. Ўз фаолиятини ташкил этиш, касбий вазифаларни ечиш усулларини аниқлаш, уларнинг самарадорлигини ва сифатини баҳолаш.

УМК-3. Ноанъанавий ҳолатларда тавакалчилик (хавф-хатар)ни баҳолаш ва қарорлар қабул қилиш.

УМК-4. Касбий ва шахсий ривожланиш ҳамда касбга оид вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни излаш, таҳлил қилиш ва баҳолашни амалга ошириш.

УМК-5. Касбга оид фаолиятни такомиллаштириш учун ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш.

УМК-6. Ҳамкасблар ва ижтимоий шериклар билан ҳамкорлик қилиш, коллективда ва жамоада ишлаш.

УМК-7. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўқув-машғулотлари жараёнлари сифати учун масъулиятни ўз зиммасига олиш ишларини ва назорат қилиш ҳамда жисмоний тарбия-спорт тадбирларини ташкил этиш мақсадларини белгилаш.

УМК-8. Шахсий ва касбий малакасини ривожлантириш вазифаларини мустақил равишда белгилаш, мустақил таълим олиш билан шуғулланиш, онгли равишда малакали оширишишни режалаштириш.

УМК-9. Касбга оид фаолиятни унинг мақсадлари, мазмунлари ва технологияларининг янгилаш шароитида амалга ошириш.

УМК-10. Спорт билан шуғулланувчиларнинг жароҳатланишини олдини олиш, ҳаётини ҳимоя қилиш ва соғломлиғини таъминлаш.

УМК-11. Касбий фаолиятни, уни тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларига амал қилган ҳолда ташкил этиш.

УМК-12. Жисмоний тарбия ва спорт фаолиятининг базавий ва янги турларини, танланган спорт турини ҳаракатга солувчи ҳаракатларнинг касбга оид муҳим аҳамиятларини билиш.

12. Спорт фаолияти турлари бўйича тренер-ўқитувчи, қуйижаги спорт фаолияти турларига мос келадиган касбий малака компетенцияларга эга бўлишлари лозим:

1) Спортчиларнинг ўқув-машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда мусобақалар фаолиятини бошқариш, жумладан:

КМК-1.1. Ўқув-машғулотларини режалаштириш мақсади ва вазифаларни аниқлаш.

КМК-1.2. Спортчиларнинг ўқув-машғулотларини ўтказиш.

КМК-1.3. Спортчиларнинг мусобақалар фаолиятини бошқариш.

КМК-1.4. Танганлан спорт турлари бўйича ўқув-машғулотларда ва мусобақаларда спортчиларнинг фаолияти жараёнларини ва натижаларини баҳолаш, педагогик назоратни амалга ошириш.

КМК-1.5. Танганлан спорт турлари бўйича ўқув-машғулотларини таҳлил қилиш, мусобақалар фаолияти жараёнларини ва натижаларини бошқариш.

КМК-1.6. Спортда йўналишларни аниқлаш ва спорт танловини ўтказиш.

КМК-1.7. Спорт жиҳозлари ва анжомларини ўқув-машғулотлари ва мусобақалари учун тайёрлаш, танлаш ва улардан фойдаланиш.

КМК-1.8. Спортчиларнинг танланган спорт турлари бўйича ўқув-машғулотлари ва мусобақалар фаолияти жараёнларини таъминлашга оид тегишли ҳужжатларни юритиш ва расмийлаштириш.

2) Турли ёшдаги аҳоли гуруҳларининг жисмоний тарбия-спорт фаолиятини ташкил этиш.

КМК-2.1. Турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари билан ўтказиладиган спорт машғулотлари ва жисмоний-тарбия тадбирларнинг мақсади ва вазифаларини аниқлаш ҳамда режалаштириш.

КМК-2.2. Турли ёшдаги аҳоли гуруҳларининг жисмоний тарбия-спорт фаолиятида иштирокини қўллаб-қувватлаш.

КМК-2.3. Турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари билан спорт машғулотларини ва жисмоний тарбия-спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш.

КМК-2.4. Турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари билан спорт машғулотлари ва жисмоний тарбия-спорт тадбирларини ўтказиш жараёнларида педагогик назоратни амалга ошириш.

КМК-2.5. Спорт иншоотларидан фойдаланишни ва унинг фаолиятини ташкил этиш ҳамда спорт машғулоти ва жисмоний тарбия-спорт тадбирларини ўтказиш ўринларни ташкил қилиш.

КМК-2.6. Спорт иншоотлари фаолияти хизматини, спорт машғулотлари ва жисмоний тарбия-спорт тадбирлари ўринлари ташкил этиш ва ўтказишни таъминловчи (ўқув, ҳисобот, ҳисобга олиш, молия-сметасига оид) ҳужжатларни расмийлаштириш.

3Жисмоний тарбия ва спорт фаолиятларини ташкил этишдаги методик таъминот.

КМК-3.1. Спортчиларнинг танланган спорт турлари бўйича ўқув-машғулотлари жараёнларини ташкил этиш ва мусобақалар фаолиятини бошқаришни таъминловчи методик таъминотини ишлаб чиқиш.

КМК-3.2. Турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари билан спорт машғулотларини ва жисмоний тарбия-спорт тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказишга оид методик таъминотини ишлаб чиқиш.

КМК-3.3. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги касбий ихтисосликга оид адабиётларни ўрганиш, ўз-ўзини таҳлил қилиш ва бошқа ходимлар фаолиятини таҳлил қилиш асосида педагогик тажрибани тизимлаштириш.

КМК-3.4. Методик ишланмаларни, ҳисоботлар, тезислар, рефератлар ва чиқишлар тарзида расмийлаштириш.

КМК-3.5. Таълим, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий-тадқиқот ва лойиҳавий фаолиятларда иштирок этиш.

 

V. Ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш дастури тузилишига  қўйилган талаблар

13. ЎБМТД қуйидаги муайян ўқув фанлар (модуллар)ни ўқитишни назарда тутади:

- гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий;

- математика ва табиий фанлар;

мутахассислик фанлари;

- ўқув амалиёти;

- тренер-ўқитувчилик амалиёти (мутахассислик бўйича);

- оралиқ аттестация;

- якуний Давлатнинг аттестатсияси.

14. Муайян ўқув фанлар (модуллар) бўйича ўзлаштиришга ажратилган соатлар, ЎБМТДнинг мажбурий қисмининг умумий вақт ҳажмига нисбатан, 70%гача ташкил этиши лозим. Дастурнинг ўзгарувчан қисм эса (тахминан 30%) худудий меҳнат бозори талабларига ва таълимни давом эттириш имкониятига мувофиқ битирувчининг рақобатбардошлигини таъминлаш учун зарур бўлган қўшимча кўникма ва билимларни, малака компетенцияларини олиш учун дастурнинг мажбурий қисмида белгиланадиган таълимни кенгайтириш ва (ёки) чуқурлаштирилган тайёргарлик имкониятини беради. Ўзгарувчан қисмнинг мутахассисликга оид модуллари ва фанлари, фанлараро курслар таълим муассасаси томонидан белгиланади.

ЎБМТДнинг ўқув фанлари (модуллари), гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий, математика ва табиий фанлардан иборат бўлади. Мутахассисликга оид ўқув фанлари (модуллари), мутахассислик фанлари ва фаолият турларига мувофиқ мутахассислик модулларидан иборат тузилади. Мутахассислик фанлари (модуллари) таркибига бир ёки бир нечта фанлараро курслар киради.

Таълим олувчиларнинг мутахассислик фанларини (модуллар)ни ўзлаштиришида, ўқув ва тренер-ўқитувчилик амалиётлари (мутахассислик йўналиши бўйича) ўтказилади.

15. Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий ўқув фанлари (модуллари)нинг мажбурий қисми, чуқурлаштирилган тайёрлашнинг қуйидаги мажбурий фанларни ўқитишни ўз ичига олади: “Она тили ва адабиёти”, “Ўзбек/рус тили”, “Чет тили”, “Дунё динлари тарихи”, “Давлат ва ҳуқуқ асослари”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари”, “Иқтисосдий билим асослари”.

Математика ва табиий ўқув фанлари (модуллари)нинг мажбурий қисми, чуқурлаштирилган тайёрлашнинг қуйидаги мажбурий фанларни ўқитнишни ўз ичига олади: “Матемтика”, “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Физика ва астрономия”, “Кимё”, “Биология”, “География”, “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик”.

Мутахассислик ўқув фанлари (модуллари)нинг мажбурий қисми, чуқурлаштирилган тайёрлашнинг қуйидаги мажбурий фанлари (модуллари)ни ўқитишни ўз ичига олади: “Педагогика”, “Умумий психология ва спорт психологияси”, “Анатомия асослари”, “Физиология ва спорт физиологияси”, “Жисмоний тарбия тарихи”, “Спорт маркетинги ва менежменти асослари”, “Спорт машғулоти назарияси ва услубиёти”. “Болалар ва ўсмирлар спорт тайёргарлиги асослари”, “Танланган спорт турларини ўқитиш услубиёти”.

16. Ушбу стандартнинг 15-бандида қайд этилган “Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий” ҳамда “Математика ва табиий” ўқув фанлари (модуллари)нинг мажбурий қисми чуқурлаштирилган тайёрлашнинг мажбурий минимуми “Умумий ўрта таълимининг (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон қарори билан тасдиқланган) давлат таълим стандарти” талабларига мувофиқ белгиланган талаблар асосида амалга оширилиши назарда тутилади.

 

Ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш дастурининг чуқурлаштирилган тайёрлаш

 тузилиши

2-жадвал

Индекс

Ўқув фанлар (модуллар), бўлимлар, модуллар номи, амалий тажрибалар, кўникмалар, билимларга қўйиладиган талаблар

Таълим олувчилар ўқув юкламалари (ҳафта/соат.)

Шу жумладан, мажбурий ўқув машғулотлари

Фанлар, фанлараро курслари номлари (ФКО) ва индекслари

Шаклланти-риладиган компетенция-лар кодлари

 

ЎБМТДнинг ўқув фанлари (модуллари)нинг мажбурий қисми

5760

4320

 

 

ГИИФ.01.00.

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлари (модуллари)

1840

1380

 

 

МТФ.02.00.

Математика ва табиий фанлари (модуллари)

2070

1540

 

 

МФ.03.00.

Мутахассислик ўқув фанлари (модуллари)

1850

1400

 

 

МФ.03.01.

Педагогика ўқув фани (модули)ни ўқитиш натижасида таълим олувчилар қуйидагиларни:

эгаллаши лозим: Педагогика мақсад ва вазифалар тузилишини баҳолаш; педагогик имкониятларни ва турли усуллар, методлар, усуллар, ўқув ва таълимни ташкил этиш шаклларини қўллаш самарадорлигини аниқлаш; педагогик фаолият, педагогик фактлар ва ҳодисаларни таҳлил қилиш; касбий педагогик муаммоларини ҳал этиш; педагогик фаолият самарадорлигини ошириш, ўзини-ўзи ва касбий ўз-ўзини ривожлантириш учун зарур бўлган маълумотларни топиш ва таҳлил қилиш; таълимнинг замонавий муаммолари, ривож-ланиш тендентсиялари ва ислоҳот йўналишлари аниқлаш;

билиши шарт: Педагоика фани ва амалиётининг ўзаро алоқадорлиги, уларнинг ривожланиш тендентсиялари; педа-гогик фаолият ва ўқитишнинг мантиқан мақсадга мувофиқ-лиги ва аҳамияти; таълим ва тарбия тамойиллари; турли турдаги таълим муассасаларида таълимнинг турли бос-қичларида педагогик жараённинг мазмуни ва ташкил эти-лиши; таълим ва ўқитиш шакллари, усуллари ва воситалари, уларнинг педагогик имкониятлари ва улардан фойдаланиш шартлари; ўқув жараёнида рағбатлантириш ва қобилиятларни ривожлантириш учун психологик ва педагогик шарт-шароитлар, таълимининг ривожланиши асослари, таълим ва ўқитишни дифференциаллаштириш ва индивидуаллаштириш; шахснинг (боланинг) ақлий, ақлий, интеллектуал, нутқ, ҳиссий ривожланишидаги қоидалари, уларнинг тизимлилигии ва статистикаси; иқтидорли болалар ва ўзига хос таълимга муҳтож болалар билан ишлаш хусусиятлари; таълимга ўқувчиларни жалб қилишга қўйиладиган мақсадларни аниқлаш методлар, таълим жараённини ва натижаларини ташкил қилиш; таълим сифатини мониторинг қилиш ва баҳолаш воситалари, педагогнинг фаолиятини психологик-педагогик жиҳатдан баҳолаш асослари.

85

60

МФ.03.01. Педагогика

УМК-1- 9, 11.

МФ.03.02.

Умумий психология ва спорт психологияси ўқув фани (модули)ни ўқитиш натижасида таълим олувчилар қуйидаги-ларни:

эгаллаши лозим: Умумий психология бўйича: психо-логия фани предмети, методлари ва вазифалари. инсон шахси психиканинг физиологик асослари; педагогик муаммоларни ҳал қилишда психологик билимларни қўллаш; таълим олув-чиларнинг индивидуал ва типологик хусусиятларини аниқ-лаш; психология фан сифатида ўзига хос хусусиятлари, унинг педагогика фани ва амалиёти билан боғлиқлиги; шахсият психологияси асослари; шахснинг ақлий ривожланиши шакллари таълим жараёни субъекти сифатида, шахсият ва индивидуаллик;

эгаллаши лозим: Спорт психологияси бўйича: спорт психологияси, спорт мусобақалари психологияси, спортчи техник ва тактик тайёргарлигининг психологик асослари, спортчи шахси психологияси. таълим-тарбия, шу жумладан спорт билан шуғулланишларни ташкил этишда таълим олув-чиларнинг ёш даврийлиги, ёши, жинси, типологияси ва инди-видуал хусусиятлари ҳамда уларни ҳисобга олиш; жисмоний тарбия ва спортда ёш-жинсий омилларининг психологик аҳамияти;

билиши шарт: Умумий психология бўйича: инсон шахси психик ривожланишининг умумий қонуниятлари, мактабгача ёшдаги болалар ва мактаб ёшидаги ўқувчининг психологик хусусиятлари, ўсмирларнинг психологик хусусиятлари;

билиши шарт: Спорт психологияси бўйича: спорт жамоаси ва унда етакчиликнинг психологик хусусиятлари, тренер-ўқитувчи фаолиятининг психологик хусусияти, спорт психодиагностикаси, спортчиларнинг умумий ва махсус (му-собақаларга тайёргарлиги) психологик тайёргарлиги, спортда психологик бошқариш, миллий ва давлат анъаналарини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашда фан, маданият ва диннинг ўрни ҳақида; глобал ва минтақавий аҳамиятга молик муҳим қонуний ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва мақсади. жисмоний тарбия ва спорт фаолиятида индиви-дуаллик ва шахсни ривожлантиришнинг психологик асослари; жисмоний тарбия ва спорт фаолиятида рағбатлантириш механизмлари; спортчиларнинг спорт тайёргарлиги ва ўқув-машғулоти жараёнларининг психологик асослари; спортда психодиагнозтика асослари;

140

100

МФ.03.02. Умумий психология ва спорт психологияси

УМК-1-9, 11.;

КМК 1.1.-1.8., 2.1.- 2.6.;

КМК-3.1-3.2, 3.3-3.5.

МФ.03.03.

Анатомия асослари ўқув фани (модули)ни ўқитиш нати-жасида таълим олувчилар қуйидагиларни:

эгаллаши лозим: Одам органлари ва тана қисмларини топографик жойлашуви ва тузилишини аниқлаш; инсоннинг ёш хусуиятига оид тана тузилишини аниқлаш; анатомияни, касбий фаолиятда анатомик билимларни қўллаш; антропоме-трик кўрсаткичларни белгилаш, таълим олувчиларни ёши ва жинсини ҳисобга олган ҳолда ўсиш динамикаси кузатиш орқали баҳолаш; жисмоний тарбия, шунингек, спорт машғу-лотлари жарёнида шуғулланучилар организм хусусиятининг конституцион ўзгаришлари динамикасини кузатиш.

билиши шарт: Одам анатомияси ва морфологиясининг асосий низомлари, цитология, гистология, эмбриология тер-минлари; соғлом инсон организми тузилиши ва вазифаси; таянч-ҳаракати, қон айланиши, ошқозон, нафас олиш, ор-ганизмда ишланган моддаларни ажратиб чиқариш, жинсий, эндокрин, асаб, шу жумладан, марказий асаб тизимини анализаторлар билан биргаликда; инсон организмининг асо-сий ривожланиши ва ўсиши қонуниятлари; болалар-ўсмирлар ва ёшларнинг ёшига оид морфологик, анатомо-физиологик хусусиятлари; жисмоний юкламага мослашувнинг анатомо-морфологик механизмлари; ҳаракатни таъминлаш ва тартибга солиш тизимларнинг динамик ва функционал анатомияси; болалар ва ўсмирлардаги функционал бузилишларни тузатиш усуллари.

105

80

МФ.03.03. Анатомия асослари

УМК-1-3, 6-7, 10, 12.;

КМК-1.1.-1.2.;

КМК-2.1-2.5.

МФ.03.04.

Физиология ва спорт физиологияси ўқув фани (модули)ни ўқитиш натижасида таълим олувчилар қуйидагиларни:

эгаллаши лозим: Физиология бўйича: Қон физио-логияси, қон айланиши; тинч холатда ва мушак юкламасидан сўнг артериал босимни аниклаш; нафас олиш; овқат ҳазм қилиш; иссиқлик алмашуви; оксиллар, углеводлар; ёглар алмашинуви, ички секреция безлари; қўзғалувчи тўқималар физиологияси; асаблар ва мушакларнинг хоссалари; жисмо-ний юкламага қадар ва ундан кейинги мушак кучланиш-ларини аниқлаш (динамометрия).

эгаллаши лозим: Спорт физиологияси бўйича: Спорт физиологияси фани ва унинг асосий тушунчалари; мушак фаолиятига мослашиш; спортчилар организмнинг тинч холат-даги машғулот юкламаларига мослашиш реакцияларига ўрга-ниш; организмнинг функционал заҳираси; мушак фаолияти-нинг энергия таъминоти; ҳар хил спорт турларида ихтисос-лашишнинг ёшга хос босқичларнинг физиологик асослари; шахсий биологик ёш ва организмни қариш даражасини аниклаш.

эгаллаши лозим: Жисмоний тарбия ва спорт гигиенаси бўйича: Касбий фаолиятда гигиена билимларини, шу жумла-дан таълим олувчилар, ўқитувчилар, ота-оналар (уларнинг ўрнини босадиган шахслар)ни гигиеник таълим доирасида ўқитиш; жисмоний юклама ва ёшни ҳисобга олган ҳолда кунлик фаоллиги кун тартибини ишлаб чиқиш; кундалик энергия истеъмолини белгилаш, рационини ташкил этиш; жисмоний машқ ва ўқув-машғулотлари жараёнини ташкил этиш, бино ва спорт иншоотларида гигиена талабларига риоя этилишини таъминлаш; спортчиларни тайёрлашда гигиена талаб-ларига мувофиқлигини таъминлаш;

билиши шарт: Физиология бўйича: физиология фани мақсад ва вазифалари; юрак тўнларини эшитиб кўриш, тинч ҳолатда, жисмоний юклама вақтида ва ундан сўнг юрак қисқариш тезлигини аниқлаш; ўпканинг тириклик сиғимини аниқлаш; кислороднинг максимал истемол килинишини билвосита хисоблаб чикариш методикаси билан танишиш; (спирометрия), витаминлар, минераллар, сув алмашинуви; бир сутка учун овқатланиш рационини тузиш, ажралиш жараёнлари, марказий асаб тизими (МАТ); сенсор тизимлар; кўриш анализаторлари, эшитиш, вестибуляр сенсор тизим-ларининг физиологик тавсифи; товуш мамбасини аниклаш ёрдамида эшитиш кўзғатувчиларни жамлаш аниклигини тад-қиқ килиш; сезги ва идрок психик жараёнлари хусусият-ларини аниқлаш; олий асаб фаолияти (ОАФ), инсонда кўз қорачиги шартли рефлексини ҳосил бўлиши ва сўниши.

билиши шарт: Спорт физиологияси бўйича: спорт фаолиятида организм холатини энергетик тавсифи; жис-моний ишда толиқиш ва тикланиш; организмнинг жисмоний юкламага нисбатан реакциясининг баъзи хусусиятлари билан танишиш; мушак юкламасидан сўнг юрак контомир тизими ҳолатини баҳолаш; спорт машғулоти, ҳаракат малакалари ҳамда жисмоний сифатлар ривожланишининг физиологик асослари; ҳаракат ва вегетатив функциялар ҳамда хотин-кизларда жисмоний сифатларнинг ривожланиш хусусиятлари; кичик, ўрта ва катта мактаб ёшидаги болаларнинг физиологик хусусиятлари; ўз соғлиғининг жорий холати тўғрисида хулоса чикариш; саломатилик паспортини тузаётиб хавф-хатар ва соғлиқнинг асосий интеграл омилларини ўрганиш; соғлом-лаштирувчи жисмоний тарбиянинг физиологик хусусиятлари.

билиши шарт: Жисмоний тарбия ва спорт гигие-наси бўйича: Турли ёшдаги спорт билан шуғулланувчининг турли гигиена асослари; турли онтогенез босқичларида соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлаш учун гигиена нормалари, талаб ва қоидалар; тиббий гуруҳ тушунчаси; жисмоний тарбия, спорт машғулотларида жисмоний-биологик ва атроф-муҳит омил-ларининг гигиеник аҳамияти; тикланиш ва иш қабулиятини оширишни такомиллаштиришга ёрдамчи гигиеник воситалар; юқумли касалликларнинг олдини олиш асослари; турли хил таълим олувчилар ёш гуруҳларида озиқ-овқат гигиенаси асослари; иш жойларида ва яшаш жойларда жисмоний тарбия, спорт машғулотларини ўтказишда жисмоний тарбия гигие-наси; ўқув-машғулоти жойидаги спорт иншооти, ускуналар учун қўйиладиган гигиена талаблари; жисмоний машқлар, спорт билан шуғулланиш вақтида шахсий гигиеник асослари; спортчилар тайёргарлиги гигиеник асослари; чекиш, гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилишнинг физиологик, гигиена ва ижтимоий жиҳатлари.

170

120

МФ.03.04. Физиология ва спорт физиологияси

УМК-1-3, 6-7, 10-12.;

КМК-1.1.-1.2. 1.5.;

КМК-2.1-2.5.

МФ.03.05.

Жисмоний тарбия тарихи ўқув фани (модули)ни ўқитиш натижасида таълим олувчилар қуйидагиларни:

эгаллаши лозим: Жисмоний тарбия ва спорт тарихи фан сифатида; уларни мутахассислик фаолиятида, шу жумладан болалар, ўсмирлар ва ёшларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишни кучайтиришда ахлоқий ва ватанпарварлик тарбияси масалаларини ҳал қилишда, жисмоний тарбия ва спорт ишларини ташкил қилишда, машғулот ва мусобақа жараёнларини таҳлил қилишда, фойдаланиш; қадимги дунёда жисмоний тарбия ва спорт; ўрта асрларда жисмоний тарбия ва спорт; янги даврда жисмоний тарбия ва спорт; қадимги Олимпия ўйинлари; Олимпия ўйинларининг қайта тикла-ниши; Олимпия Хартияси; Халқаро спорт бирлашмалари; Олим-пия маданияти қадриятлари; ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинлари.

билиши шарт: Қадимги даврдан то XX асрнинг биринчи ярмигача жисмоний тарбия ва спорт; 1991 йилдан ҳозирги пайтгача Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт; халқаро олимпия ҳаракатининг пайдо бўлиши ва ривожланиши; замо-навий Олимпиада ўйинларининг асосий тамойиллари, қоида-лари ва низомлари; ХОҚнинг мақсади, асосий вазифалари, ташкилий тузилмаси; Миллий олимпия қўмиталарининг Бош Ассамблеяси; халқаро спорт федерацияларнинг Бош Ассам-блеяси, Ўзбекистонда олимпия ҳаракатининг ривожланиши; Ўзбекистонда олимпия ҳаракатининг янги босқичи; Ўзбе-кистон Республикаси Олимпия академияси; Ўзбекистон спортчиларининг дунё майдонларидаги муваффақиятлари.

85

60

МФ.03.05. Жисмоний тарбия тарихи

УМК-1-3, 6-7, 10-12.;

МФ.03.06.

Спорт маркетинги ва менежменти ўқув фани (модули)ни ўқитиш натижасида таълим олувчилар қуйидагиларни:

эгаллаши лозим: Спорт менежменти бўйича: бўйича: Жисмоний тарбия ва спорт менежменти асослари; бошқарув ҳақида умумий тушунчалар; менежмент йўналишлари ва унинг тавсифи; жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув объектлари; спортда бошқарув жараёнларининг тизимли таҳлили.

эгаллаши лозим: Спорт маркетинги бўйича: Жис-моний тарбия ва спорт маркетинги асослари; маркетинг фаолияти-нинг бошқарув концепцияси; жисмоний тарбия-спорт мол-лари ва хизматлар бозори ва махсулотлар; истеъмолчилар, жисмоний тарбия-спорт хизматлари истеъмолчилари, сабаб-лари ва унинг муамоласи.

билиши шарт: Спорт менежменти бўйича: жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув суъектларининг тизимли таҳлили; тренер бошқарувчи сифатида ва унинг ижтимоиий-касбий мақоми; бошқарувнинг ижтимоиий-психологик қаблияти.

билиши шарт: Спорт маркетинги бўйича: жисмоний тарбия ва спорт ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳаси сифатида; жисмоний тарбия ва спорт моллари ва хизматлари бозори ва унинг бўғумлари (сегментацияси); жисмоний тарбия ва спорт моллари ва хизматлари бозоридаги фаолият; маркентинг бошқаруви ва маркетинг маълумотлари.

85

60

МФ.03.06.

Спорт маркетинги ва менежменти

УМК-1-3, 6-7, 10-12.;

КМК-1.1.-1.2. 1.5.;

КМК-2.1-2.5.

МФ.03.07.

Спорт машғулоти назарияси ва услубиёти ўқув фани (модули)ни ўқитиш натижасида таълим олувчилар қуйи-дагиларни:

эгаллаши лозим: Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида атамалар (терминлар)дан тўғри фойдаланиш; жисмоний тарбия, спорт-соғломлаштириш машғулотларининг турли усуллари, методлари, услублари; услубларидан фойдала-нишнинг педагогик имкониятларини ва самарадорлигини аниқлаш, мақсадлар ва вазифаларни белгилашни баҳолаш; жисмоний тарбия назарияси бўйича касбий муаммоларни ечиш учун зарур бўлган ўз-ўзини касбга оид тарбиялаш ва ривожлантириш мақсадида маълумотларни топиш ва таҳлил қилиш;

билиши шарт: Жисмоний тарбия ва спорт назарияси тушунчаларига оид асосий тушунчаларнинг бир-бирига боғлиқлиги; мамлакатимиздаги ва ундан ташқаридаги жисмо-ний тарбия тизимларининг шаклланиши ва ривожланиши тарихи ҳамда халқаро олимпия ҳаракати; жисмоний тарбия ва спорт, оммавий ва соғломлаштириш-жисмоний тарбиянинг замонавий концепциялари; спорт, жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш машғулотлари мақсад ва тамойиллари; спорт, жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш машғулот-лари шакллари, усуллари ва воситалари, уларнинг дидактик ва тарбиявий имкониятлари; ҳаракатлантирувчи ҳаракатларини ўрганиш назарияси асослари; жисмоний сифатларни ривож-лантиришнинг назарий асослари; жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг техник ва тактик кўникмаларни шакллантириш асослари; жисмоний тарбия ва спорт жара-ёнида шахсий ривожланиш механизмлари ва воситалари; жисмоний тарбия ва спорт мотивлари, уларни шакллантириш ва ривожлантириш шартлари ва услублари; «Соғлом турмуш тарзи» тушунчаси ва жисмоний тарбия воситалари орқали унинг шаклланиш асослари; спорт тайёргарлиги жараёнини тузиш асослари ва тулилмалари; мусобақа фаолиятининг наза-рий асослари; спорт йўналиши ва спортни танлаш асослари;

218

168

МФ.03.07.

Спорт машғулоти назарияси ва услубиёти

УМК-1.-12.;

КМК-1.1.-1.5.;

КМК-2.1.-2.6.;

КМК-3.1.-3.5.

МФ.03.08.

Болалар ва ўсмирлар спорт тайёргарлиги асослари ўқув фани (модули)ни ўқитиш натижасида таълим олувчилар қуйидагиларни:

эгаллаши лозим: Болалар ва ўсмирлар спорт тайёргар-лигининг асосий тушунчалари; спорт машғулотлари учун болаларни танлаш; болалар ўқув-машғулотларини режалаш-тириш, назорат қилиш ва ҳисобга олиш; болалар билан ўқув-тренировка машғулотларини ташкил этиш;

билиши шарт: Болалар спорт тайёргарлиги кўп йиллик босқичлари; болалар спорт тайёргарлигининг асосий қисм-лари; болаларнинг йиллик ўқув-машғулотларини ташкил этиш; болалар учун ўқув юкламаларини номаланиши; болалар спорт масобақалари; ёш спортчилар тайёргарлигини аниқлаш учун тестлар; спорт билан шуғулланувчиларни, болаларни тиббий назорати ва кузатуви; болалар спортининг гигиеник омиллари; болалар ўқув-машғулотининг физиологик жиҳат-лари; спорт машғулотларидаги жароҳатланиш ва унинг ол-дини олиш; спорт тайёргарлик тизимидаги қўшимча омиллар; болалар тренер-ўқитувчисининг педагогик маҳорати.

110

80

МФ.03.08. Болалар ва ўсмирлар спорт тайёргарлиги асослари

УМК-1.-12.;

КМК-1.1.-1.5.;

КМК-2.1.-2.6.;

КМК-3.1.-3.5.

МФ.03.09.

Танланган спорт турларини ўқитиш услубиёти ўқув фани (модули)ни ўқитиш натижасида таълим олувчилар қуйидаги-ларни:

эгаллаши лозим: Танланган спорт тури бўйича ўқув режалари ва ўқув режаларини таҳлил қилиш ва ўқитиш, уни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; ўқув-машғулотлари мақсади ва вазифаларни белгилаш, режалаш-тириш ва ўтказиш; жисмоний машқларн бажариш жараёнида ҳимоя қилиш ва ўзини ўзи ҳимоялаш усулларини қўллаш; танланган спор тури бўйича шуғулланувчиларнинг турли жи-ҳатдан тайёргарлигини баҳолаш; ўқув машғулотларини куза-тиш, таҳлил қилиш ва ўз-ўзини таҳлил қилиш; ўқув амалиёти раҳбари, ўқитувчилар, тренер-ўқитувчилар билан биргаликда машғулотларини кузатиш, таҳлил қилиш, уларни такомиллаш-тириш ва тўзатиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; танлан-ган спорт тури бўйича ўқув-машғулотлари ва мусобақа фао-лияти; шахсан ўзни спортда камолатга эришиши; спортчи-ларнинг ўқув-машғулотлари жараёнини ва мусобақалар фао-лиятини таъминллашга оид ҳужжатларни юритиш;

билиши шарт: Танганлан спорт тури бўйича спортчи-ларнинг ўқув-машғулотларини ташкил этишнинг турли усул-лари, методлари ва шаклларидан фойдаланиш, мусобақалар фаолиятини бошқариш; шуғулланувчиларнинг ёш хусусият-ларини ва уларнинг жисмоний ва техник тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда уларни тузиш; шуғулланувчиларнинг ёши ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, жисмоний тарбия ва спорт фаолияти мақсад ва вазифаларини, амалга ошириш учун спорт жиҳозлари ва жиҳозларини танлаш ва улардан фойдаланиш; жисмоний сифатларни ри-вожлантириш ҳаракатларини ўрганишнинг турли восита-ларини, усулларини ва услубларини қўллаш; жисмоний машқларни бажаришда ҳимояланиш ва ўз-ўзини ҳимоя қилиш усулларини қўллаш, хавфсизлик чораларини кўриш; ўқув-машуғулотларида ва мусобақаларда педагогик назорат ўтка-зиш; ўқув машғулоти ва мусобақалар фаолиятини жараён-ларини ва натижаларини баҳолаш; танланган спорт труи бўйича спорт машғулотларини режалаштириш ва ўтказишда ҳамда спортчиларнинг мусобақалар фаолиятини бошқариш жараёнида шахсан ўз тажрибасидан фойдаланиш; танланган спорт тури бўйича турли даражадаги мусобақаларда ҳакамлик қилиш; танланган спорт тури бўйича мусобақалар фаолиятни ташкил этиш тизими асослари; спорт мусобақалари наза-рияси; мусобақалар фаолиятни ташкил қилиш тамойиллари ва таркиби, танланган спорт тури бўйича мусобақалар тизими; танланган спорт тури бўйича ўқув-машғулотлари шакллари, мақсадни, вазифаларни, функцияси, мазмунининг аҳамияти; танланган спорт тури бўйича спортчиларни тайёрлаш ва машғулотларни режалаштиришнинг назарий ва услубий асос-лари; танланган спорт турида жисмоний сифатларни ривож-лантириш ва ҳаракатлантирувчи ҳаракатларни ўрганишнинг услубий асослари; танланган спорт турларида спортчиларнинг мусобақалар фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-педаго-гик ва психологик асослари; танланган спорт турида жис-моний, техник, тактик, психологик, интеграл тайёргарлик-нинг назарий асослари ва хусусиятлари; танланган спорт турида спортчиларни мойиллигини ташҳислашда танлаш ва саралаш мезонлари ва ёндашувлар; танланган спорт турида ўқув машғулоти ва мусобақалар фаолиятини педагогик назо-рати усуллари ва услубиёти; спортчиларнинг ўқув-машғу-лоти жараёнлари ва мусобақалар фаолиятини бошқариш бўйича ҳужжат турлари, уни лойиҳалаш ва расмийлаштириш талаблари; жисмоний тарбия ва спорт иншоотларининг ҳар турлилиги; танланган спорт машғулотлари учун ускуналар ва жиҳозлар ҳамда уларни фойдаланиш хусусиятлари; танланган спорт турида жисмоний тарбия ва спорт иншоотлари, ускуна-лар ва жиҳизлар техник хавфсизлиги ва уларга қўйиладиган талаблар.

310

240

МФ.03.09. Танланган спорт турларини ўқитиш услубияти

УМК-1.-12.;

КМК-1.1.-1.5.;

КМК-2.1.-2.6.;

КМК-3.1.-3.5.

ПА. 04.00.

Ўқув ва тренер-ўқитувчилик амалиёти

450

360

 

 

МФ. 04.01.

Ўқув ва тренер-ўқитувчилик амалиётни ўтиш натижасида таълим олувчилар қуйидагиларни:

эгаллаши лозим: Спортга ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқув ва тренер-ўқитувчилик амалиётлари таълим жараёни билан узлуксиз равишда олиб борилиши белгиланади; шу жумладан, ўқув йили давомида ўқув дас-турларида белгиланган тартибда амалга оширилиши назарда тутилади; ўқувчиларни «Спорт машғулоти назарияси ва ус-лубиёти» фани бўйича тренер-ўқитувчилик амалиёти мақсади ва вазифалари; амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш мазмуни.

билиши шарт: Спорт тайёргарлиги ва ўқув-машғулот-ларини ташкил этиш ўтказишга қуйиладиган талаблар; тар-биявий ишларни ташкил этиш ўтказишга қуйиладиган талаб-лар; тренер-ўқитувчилик амалиётни ташкиллаштириувчи ва тўқувчиларга қўиладиган талаблар; амалиётчилар ўқув-маш-ғулотларни ташкил этиш, амалиётни режалаштириш ҳужжат-лари; тарбиявий ва оммавий спорт ва спорт тадбирларини ташкил этиш; спорт мактабларда ёки бошқа таълим муассаса-ларида ҳамда ташкилотларда спорт мусобақаларини ташки-лаштириш; ўқув-машғулотларининг педагогик таҳлили; ўқув-тренировка машғулотларига тайёргарлик; ўқувчи ва тренер-ўқувчининг ўқув-тренировка машғулотларига, машғулот конспект-ишланмаси таҳлили, ўқув-машғулотларининг зичли-гини аниқлаш (хронометрик ва пульсометрик усуллари, ташкилий назоарт, даср таҳлили усуллари), ўқув-машғу-лотларидада техник ҳавфсизлик; спорт мактабларида таълим олувчилари жисмоний ва спорт тайёргарлигини баҳолаш; ўқув-машғулотларда тренер-ўқитувчи ва ўқувчилар фаолияти; ўқув-машғулотлларни якунлаш натижасини ва таълим олув-чиларни ўзлаштиришини ҳисобга олиш; ўтказилган тренер-ўқитувчилик амалити якуни бўйича ўқувчилар ҳисоботи.

 

 

МФ. 04. Ўқув ва тренер-ўқитувчилик амалиёти

УМК-1.-12.;

КМК-1.1.-1.5.;

КМК-2.1.-2.6.;

КМК-3.1.-3.5.

 

ЎБМТД ўқув-машғулотларини умумий ўқитиш соатлари

120 ҳафта

4320

 

 

 

Ўқув фанлари (модуллари)ни ўқитиш давомийлиги.

103 ҳафта

3708

 

 

ЎА.00.

Ўқув амалиёти

10 ҳафта.

360

 

УМК-1.-6.;

КМК-1.1.-1.5.;

КМК-2.1.-2.6.;

КМК-3.1.-3.5.5

ТЎА.00.

Тренер-ўқитувчилик амалиёти (мутахассислик бўйича)

ОН.00.

Оралиқ назорат

5 ҳафта

180

 

 

ЯДА.00.

якуний Давлат аттестацияси

2 ҳафта

72

 

 

 

ЎБМТДни чуқур ўқитиш бўйича тўлиқ муддатли тайёргарликни қабул қилиш муддати - 138 ҳафта, шу жумладан:

 

Ўқув курсларини ўқитиш давомийлиги.

113 ҳафта

Ўқув амалиёти

10 ҳафта.

Тренер-ўқитувчилик амалиёти (мутахассислик бўйича)

Оралиқ аттестация

5 ҳафта

якуний Давлат томонидан аттестация

2 хафта.

дам олиш.

12 ҳафта

Ҳаммаси бўлиб

132 ҳафта

 

 

VII. ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалари учун

НАМУНАВИЙ ЎҚУВ РЕЖА

 

I. ЎҚУВ ВА СПОРТ ТАЙЁРГАРЛИГИ ЖАРАЁНЛАРИ ЖАДВАЛИ

 

Мактаб-интернат тузилмасидаги таълим йўналишлари

Ўқув йили ҳафталари

Ўқув йили ҳафталари

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

2

24

25

26

5-синф

Умумий ўрта таълимнинг таянч таълими босқичида касб-ҳунрар таълим

 

 

 

 

 

 

 

 

Т

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Т

Т

 

 

 

 

 

 

6-синф

 

 

 

 

 

 

 

 

Т

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Т

Т

 

 

 

 

 

 

7-синф

 

 

 

 

 

 

 

 

Т

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Т

Т

 

 

 

 

 

 

8-синф

 

 

 

 

 

 

 

 

Т

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Т

Т

 

 

 

 

 

 

9-синф

 

 

 

 

 

 

 

 

Т

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Т

Т

 

 

 

 

 

 

10-синф

Умумий ўрта таълимнинг умумий ўрта босқичида касб-ҳунрар таълим

 

 

 

 

 

 

 

 

Т

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Т

Т

 

 

 

 

 

 

11-синф

 

 

 

 

 

 

 

 

Т

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Т

Т

 

 

 

 

 

 

 

Мактаб-интернат тузилмасидаги таълим йўналишлари

Ўқув йили ҳафталари

Ўқув йили ҳафталари

27

28

29

30

31

32

33

34

35

36

37

38

39

40

41

42

43

44

45

46

47

48

49

50

51

52

5-синф

Умумий ўрта таълимнинг таянч таълими босқичида касб-ҳунрар таълим

 

 

 

Т

 

 

 

 

СТ

СТ

СТ

СТ

СТ

СТ

СТ

СТ

ЎМЙ

Т

Т

6-синф

 

 

 

Т

 

 

 

 

СТ

СТ

СТ

СТ

СТ

СТ

СТ

СТ

ЎМЙ

Т

Т

7-синф

 

 

 

Т

 

 

 

 

СТ

СТ

СТ

СТ

СТ

СТ

СТ

СТ

ЎМЙ

Т

Т

8-синф

 

 

 

Т

 

 

 

 

СТ

СТ

СТ

СТ

СТ

СТ

СТ

СТ

ЎМЙ

Т

Т

9-синф

 

 

 

Т

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

СТ

СТ

ЎМЙ

Т

Т

10-синф

Умумий ўрта таълимнинг умумий ўрта босқичида касб-ҳунрар таълим

 

 

 

Т

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

СТ

СТ

ЎМЙ

Т

Т

11-синф

 

 

 

Т

 

 

 

 

 

 

 

 

ДА

ДА

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Назарий ва амалий машғулоти

Т

таътил

СТ

Спорт тайёргарлиги

ДА

Давлат аттестацияси

ЎМЙ

Ўқув машқ йиғини

 

II. ЎҚУВ РЕЖА

 

Фанлар номи

Соатлар миқдори

Меҳнат сиғими

Аудитория машғулотлари

Мустақил иш

I

Гуманитар ва ижтимиоий-иқтисодий фанлари

1840

1380

460

1.01.

Она тили ва адабиёт

520

400

120

1.02.

Ўзбек тили/рус тили

260

200

60

1.03.

Чет тили

420

300

120

1.04.

Тарих

330

240

90

1.05.

Дунё динлари тарихи

130

100

30

1.06.

Давлат ва ҳуқуқ асослари

130

100

30

1.07.

Иқтисодий билим асослари

50

40

10

II

Математика ва табиий фанлар

2070

1540

530

2.01.

Математика

650

500

150

2.02.

Информатика ва ахборот технологиялари

235

180

55

2.03.

Физика ва астрономия

330

240

90

2.04.

Кимё

275

200

75

2.05.

Биология

275

200

75

2.06.

География

140

100

40

2.07.

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик

165

120

45

III

Мутахассислик фанлари

1308

968

340

3.01.

Педагогика

85

60

25

3.02.

Умумий психология ва спорт психологияси

140

100

40

3.03.

Анатомия асослари

105

80

25

3.04.

Физиология ва спорт физиологияси

170

120

50

3.05.

Жисмоний тарбия тарихи

85

60

25

3.06.

Спорт маркетинги ва менежменти асослари

85

60

25

3.07.

Спорт машғулоти назарияси ва услубиёти

218

168

50

3.08.

Болалар ва ўсмирлар спорт тайёргарлиги асослари

110

80

30

3.09.

Танланган спорт турлари ўқитиш услубияти

310

240

70

IV

Амалиёт

450

360

90

4.01.

Ўқув амалиёти

225

180

45

4.02.

Тренер-ўқитувчилик амалиёти

225

180

45

V

Якуний давлат аттестацияси

92

72

20

 

Умумий соатлар сони:

5760

4320

1440

 

III. Спорт тайёргарлиги

(Ўқув йилида давомида 52 ҳафта ўқув-машғулотларини амалга оширишга мўлжалланган)

 

Тайёргарлик бўлимлари

Ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларидаги спорт тайёргарлигини режалаштириш

Спорт тайёргарлиги босқичлари

Ўқув машғулоти босқичи

Спортда камамлотга эришиш бошқичи

1-ўқув йили

2-ўқув йили

3-ўқув йили

4-ўқув йили

5-ўқув йили

1-ўқув йили

2-ўқув йили

1.

Назарий тайёргарлик

14

18

18

20

22

24

28

2.

Жисмоний тайёргарлик

316

382

247

512

510

624

652

3.

Тактик-техник тайёргарлик

340

368

413

418

418

500

564

4.

Психологик тайёргарлик

22

24

28

32

32

32

36

5.

Кўчириш (ўтказиш) - синовлари

8

8

10

12

12

12

12

6.

Мусобақаларда иштироки

 

Соатлар сеткасидан ташқари

7.

Йўриқчилик ва ҳакамлик амалиёти

10

12

16

18

18

20

22

8.

Тикланиш тадбирлари

18

20

24

28

28

36

38

9.

Тиббий назорат

 

Соатлар сеткасидан ташқари

 

Умумий соат сони:

728

832

936

1040

1040

1248

1352

 

 

VIII. Ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш дастурларини амалга оширишга қуйиладиган талаблар

 

17. Умумий ўрта таълимнинг таянч таълими ва умумий ўрта таълим босқичларида ЎБМТДни амалга оширувчи ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида таълим, спорт таълими бўйича ўқув-тарбиявий ва спорт тайёргарлиги ишларини ташкил этишга қуйиладиган талаблар: ўқтувчи ва тренер-ўқитувчи кадрларига, шунингдек, ўқув-методик ва спорт тайёргарлигига ҳамда моддий-техник таъминотга бўлган талабларни ўз таркибига қамраб олади.

18. Умумий ўрта таълимнинг таянч таълими ва умумий ўрта таълим босқичларида ЎБМТДни амалга оширувчи ихтисослаштирилган спорт-таълим муассаси:

- раҳбари, унинг ўринбосарлари ва педагогик жамоаси ҳамда тренер-ўқитувчилар таркиби, касбий таълим сифатини таъминлашга, шунингдек, иш берувчилар талабларини қаноатлантирадиган касб эгалари бўлган ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашга;

- ўкувчи-ёшлар учун ижтимоий-маданий муҳитни яратишга, уларни ҳар томонлама баркамол шахс сифатида шакллантиришга, ватанпарварлик ва миллий мустақиллик ғояларига содиқлик руҳида тарбиялашга, соғлиғини сақлаш, спортда жароҳатланишининг олдини олишга, допингга қарши курашиш, спорт тайёргарлиги, таълим жараёнлари ва тарбиявий фаолиятни биргаликда олиб боришга, ўқувчиларда ўз-ўзини бошқариш сифатларини ривожлантиришга, олий спорт маҳорати соҳасида мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонида муносиб иштирокини таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратишга масъулдир.

19. Умумий ўрта таълимнинг таянч таълими ва умумий ўрта таълим босқичларида ЎБМТДни амалга оширувчи ихтисослаштирилган спорт-таълим муассаси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

- умумий ўрта таълимнинг таянч таълими ва умумий ўрта таълим босқичларида ЎБМТДга оид назарий ва амалий машғулотлар ҳамда ўқув амалиётларини замонавий компьютер техникалари ва касбга тегишли норматив ҳужжатлар, дидактик спорт таълими материаллар, маълумотномалар, спорт анжомлари ва жиҳозлари ва бошқа манбалар билан таъминланган махсус синфларда (ўқув кабинетлари, лабораторияларида) ва спорт иншоотларида ўтказишни;

- умумий ўрта таълимнинг умумий ўрта таълим босқичида ЎБМТДга оид ўқув ва тренер-ўқитувчилик амалиётлари ўқувчи эгаллаётган касби (мутахассислиги) мавжуд бўлган, имкон қадар зарурий шарт-шароитлар билан таъминланган жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларида ва спорт-таълим муассасаларида ўтказишни;

- ўқув ва тренер-ўқитувчилик амалиётларида ўқувчиларни ўз касби (мутахассислиги) бўйича амалиёт ўтишини, уларни жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари ва спорт-таълим муассасаларининг ўқувчилар касби (мутахас-сислиги)га мос лавозимларда ишлаётган, етарли даражада иш тажрибасига эга, малакаси ва маънавий фазилатлари юқори бўлган касб эгалари (мутахассис-лар)га бириктиришни;

- жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларида ва спорт-таълим муассаса-ларида ташкил этиладиган ўқув ва тренер-ўқитувчилик амалиётларининг ўқув дастурларига мувофиқ самарали олиб борилишининг назоратини таъминлайди.

20. Ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаси, унда умумий ўрта таълимнинг умумий ўрта таълим босқичида тайёрланадиган касблар ва мутахассисликлар ўқув режасида ва ЎБМТДда қайд этилган назарий фанлар ҳамда амалиётлардан машғулотлар олиб борадиган, ўз соҳасини ҳозирги вақтдаги давр тараққиёти даражасида янгиликларидан, фан ютуқларидан, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қўлланаётган янги инновацион усуллар, педагогик технологиялар, асбоб-жиҳозлар ва материаллар тўғрисида маълумотга эга бўлган, шунингдек, мазкур давлат таълим стандарти талабларини амалга ошириш салоҳиятига эга бўлган тегишли малака талабига мос йўналиши бўйича олий маълумотли ўқитувчилар ва спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчилар, инструктор-методистлар билан (ёки камида 3 йил иш стажига эга бўлган ўрта махсус касб-ҳунар маълумотли инструктор-методистлар билан) таъминланган бўлиши лозим.

21 Ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасасининг кутубхона фонди, таълим муассасасида тайёрланаётган ЎБМТД ва ўқув режасида қайд этилган фанлар ва ўқув амалиётлари бўйича асосий адабиётлар, яъни дарслик (ёки ўқув қўлланмалар, улар нашр қилинмаган ҳолларда барча мавзуларни қамраб олган маъруза матнлари) ёки асосий адабиётларнинг электрон варианти билан, шунингдек, ўқув-методик материаллар билан таъминланиши керак.

22. Ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасасида ЎБМТДда назарда тутилган ўқув ва спорт тайёргарлиги фаолиятларини амалга оширишни таъминлайдиган замонавий моддий-техник база мавжуд бўлиши шарт.

ЎБМТДда назарда тутилган ўқув ва спорт тайёргарлиги фаолиятларини амалга оширишни таъминлайдиган кабинетлар, лабораториялар, спорт иншоотлар ва бошқа биноларнинг рўйхати:

Кабинетлар:

гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар;

педагогика ва психология;

одам анатомияси ва физиологияси;

хорижий тил;

ҳаёт хавфсизлиги;

спорт машғулоти назарияси ва услубиёти;

Танланган спортлари назарияси ва услубиёти;

жисмоний тарбия-спорт фаолиятини ташкил этишни услубий таъминлаш;

даволаш жисмоний тарбияси ва массаж.

Лабораториялар:

информатика ва ахборот-коммуникацион технологиялари;

жисмоний ва функционал ташҳислаш.

Спорт иншоотлари:

универсал спорт зали (саройи);

тренажер зали;

махсус ихтисослаштирилган спорт заллар;

очиқ спорт майдончалар, ўйингоҳлар ва тўсиқлардан ошиб ўтиш йўлакчалари;

ўқ отиш тири (нишонга отишни машқ қилиш учун мосланган бино) ёки ўқ отиш жойи (нишонга отиш мосламанинг электрон ёки қайси шаклидан қатъий назар).

Заллар:

кутубхона, Интернет тармоғига уланган ўқиш хонаси;

фаоллар зали.

23. Ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасасида амалга ошириладиган ЎБМТДида белгиланган амалий машғулотлар махсус жиҳозланган аудиторияларда, ихтисослаштирилган ўқув лабораторияларда ёки (шунингдек, ўқув ва тренер-ўқитувчилик амалиётлар) спорт иншоотларида ўтказилиши назарда тутилган ҳолларда, бу аудитория, ўқув лабораториялар ва спорт иншоотлар меъёр талабларига жавоб берувчи, иш ўринлари ҳамда зурурий ўқув ва спорт жиҳозлар, асбоб-ускуна, материаллар билан жиҳозланган бўлиши керак. Шунингдек, маънан ва жисмонан эскирган ўқув ва спорт жиҳозлар, асбоб-ускуна ва материаллар ўрнатилган тартибда белгиланган нормативлар асосида камида ҳар 5 йилда янгиси билан алмаштирилиши шарт.

24. Ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасасида амалга ошириладиган ЎБМТДида белгиланган барча турдаги ўқув машғулотлари, шу жумладан, жорий ва оралиқ назоратлар, консультациялар (маслаҳатлар) ўтказиладиган ўқув хоналари, белгиланган талабларига жавоб берадиган лабораториялар, спорт иншоотлари, ўқувчиларнинг мустақил вазифа(иш)ларини бажариш хонаси, шунингдек, ўқитувчилар, тренер-ўқитувчилар ва методик хизмати хоналари ва мажлислар зали билан таъминланган бўлиши керак.

25. Ўқувчиларнинг мустақил вазифа (иш)ларини бажариш хонаси Интернет ахборот-телекоммуникацион тармоққа ҳамда таълим муассасасининг электрон ахборот-таълим базасига уланиш имкони мавжуд бўлган компьютерлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.

26. Ахборот-телекоммуникацион технологиялардан самарали фойдаланиш мақсадида таълим муассасаси етарли даражада лицензияланган дастурий таъминот билан таъминланган бўлиши даркор.

27. Ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасасилари ушбу КҲТ ДТСга мувофиқ, тасдиқланган Намунавий ЎБМТДни ҳисобга олган ҳолда, тегишли ЎБМТДни мустақил равишда ишлаб чиқади ва ўрнатилган тартибда тасдиқланади.

Ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаси, ЎБМТД ишлаб чиқишга қадар, иш берувчилар ва меҳнат бозорининг ўзига хос эъҳтиёжлари қондиришга қаратилган талабларини аниқлаш билан биргалиткда, ўқитишнинг якуний натижалари малака компетенциялари шаклида, амалий тажрибаларни, малака ва билимларни конкретлаштириб олишлари лозим.

Аниқ фаолият турларининг, таълим олувчилар тайёрланадиган муайян ихтисосликга бериладиган малакага мувофиқ бўлиши, таълим муассасаси томонидан манфаатдор иш берувчилар билан биргаликда ишлаб чиқилган ЎБМТДнинг мазмунида белгиланган бўлиши даркор.

Ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаси ЎБМТДни ишлаб чиқишда, шакллантиришда қуйидагиларга мажбурийдирлар:

- ЎБМТДни иш берувчиларнинг талабларига кўра, маданият, фан, иқтисодиёт, технология ва ижтимоий соҳаларнинг ривожланиши хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур КҲТ ДТС доирасида ҳар ўқув йилида янгилаб боришга;

- барча фанларнинг ишчи ўқув дастурларида ва мктахассислик модулларда, уларни ўзлаштириш натижаларига қўйиладиган талабларни: билим ва кўникмаларни, малака компетенцияларни, амалий тажрибаларни аниқ шакллантиришга;

- таълим олувчиларнинг мутақил иши самарадорлигини таъминлашда, уларнинг бошқарилишини ўқитувчилар ва спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчилар ҳамда инструктор-методистлар томонидан такомиллаштириб борилишига;

- якка тартибдаги (индивидуал) таълим дастурларини шакллантиришда, таълим олувчиларга иштирок этиш имкониятларини беришга;

- ўқувчиларга ижтимоий-маданий муҳитни шакллантириш, шахсиятнинг умумий мулки ва ҳар томонлома ривожланиши учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш, уларнинг соғломлигини сақлаш, шу жумладан, таълим олувчиларнинг ўзини-ўзи бошқарувида, ўқув жараёнида тарбиявий компонентларни ривожлантириш ва ижодий жамоалар, жамоат ташкилотлари ишларида таълим олувчилар иштирокини таъминлашга;

- таълим олувчиларнинг умумий ва касбий малака компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантириш учун таълим жараёнини, шунингдек, дарсдан ташқари ишлар билан биргаликда, чуқур билимга асосланганлик нуқтаи назарда амалга ошириш мақсадида, фаол ва интерфаол машғулотларни ўтказишда (компютер стимуляциялари, касбга оид ишчанлик ва образли ўйинлар, амалий машғулотлар, психологик ва бошқа машғулотлар, гуруҳли муҳокамалар) шаклларини қўллаш назарда тутилиши лозим.

28. Ўқувчиларнинг умумий максимал ўқув юкламаси миқдори, тўлиқ ўқитиладиган барча ўқув дарси ва дарсдан ташқари ўқув (спорт тайёргарлиги) юкламалари қамроб олинган ҳолда, ҳафтада 54 академик соатни ташкил этади, Шу жумладан, ўқув машғулотлари учун ўқув юкламаси, ҳафтада 36 академик соатни ташкил эътиши назарда тутилади.

29. Ўқув йилидаги таътилларнинг умумий давомийлиги 5-6 ҳафтадан иборат ташкил этилиши даркор, шу жумладан қишдаги таътил, камида 2 ҳафта бўлиши муқаррор.

30. Умумий ўрта таълимнинг таянч таълими умумий ўрта таълим босқичларида касб-ҳунар таълими (КҲТ)ни олиш, умумий ўрта таълим билан бир вақтда ЎБМТД доирасида амалга оширилади. Бу ҳолда, умумий ўрта таълимнинг таянч таълими ва умумий ўрта таълим босқичларида амалга ошириладиган ЎБМТД, умумий ўрта таълим Давлат таълим стандарти ва касб-ҳунар таълимининг давлат стандарти талабларига мувофиқ, олинадиган ихтисослик ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

Умумий ўрта таълимнинг таянч таълими ва умумий ўрта таълим босқичларида ўқитиш шаклида таълим олувчи шахслар учун, ЎБМТДни ўзлаштириш муддати, 52 ҳафтага оширилади:

- назарий тайёргарлик - (мажбурий ўқув юклама, ҳафталик юклама 36 академик соат ҳисобисида) 39 ҳафта;

- оралиқ аттестация 2 ҳафта;

- ўқув йили давомида мактаб таътиллари 6 ҳафта.

Шу билан бирқаторда спорт тайёргарлиги умумий ўрта таълимнинг таянч таълими ва умумий ўрта таълим босқичларида ўқув йили давомида 52 ҳафтага мўлжалланиб, амалга оширилиши назарда тутилади.

31. Таълим олувчилар учун консультацияга (маслаҳатга) ҳар бир ўқув йилида бир ўқувчига 4 соат ҳисобида кўзда тутилади, шу жумладан, ЎБМТДни амалга ошириш давомида умумий ўрта талимнинг таянч таълими босқичида таълим олувчи шахслар учун ҳам назарда тутилади. Консультацияларни (маслаҳатларни) ўтказиш (гуруҳ, индивидуал, ёзма, оғзаки) шаклларида спортга ихтисосластирилган таълим муассасаси томонидан белгиланади.

32. Амалиёт ЎБМТДнинг мажбурий қисми таркиби доирасида, таълим олувчилрнинг келажакдаги касбий ихтисослик фаолияти билан боғлиқ бўлган, ишларни бажариш жараёнида амалий кўникма ва малака компетенцияларни шакллантириш, ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган ўқув фаолиятининг мажбурий бўлими ҳисобланади. Амалиёт икки босқичдан иборат амалга оширилади: ўқув ва тренер-ўқитувчилик амалиёти сифатида.

ЎБМТДни амалга оширишда қуйидаги ўқув ва тренер-ўқитувчилик амалиёти турлари кўзда тутилади.

Ўқув ва тренер-ўқитувчилик амалиёти (ихтисослик йўналишлари бўйича) мутахассислик модуллари доирасида таълим олувчиларнинг касбий малака компетенцияларни ўзлаштириши учун ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаси томонидан ўтказилади ҳамда мутахассислик модуллари дорасида назарий машғулотлар билан алоҳида алмашлаб ўтиш даражасида ва алоҳида-алоҳида ёки бир нечта давларга бўлиб-бўлиб ўтиш даражасида амалга ошилиши мумкин.

Ҳар бир амалиёт турилари бўйича дастурларнинг мақсади ва вазифалари ҳамда ҳисобот шакллари, ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаси томонидан белгиланади.

Тренер-ўқитувчилик амалиёти таълим олувчиларни касб ихтисослигига мос келадиган ташкилот ва муассасаларда амалга оширилиши лозим.

Тренер-ўқитувчилик амалиёти якуни бўйича аттестация тегишли ташкилот ёки муассасалар томонидан тасдиқланган ҳисобот ҳужжатлари (ёки натижалар асосида) амалга оширилади.

33. Ихтисослик бўйича ЎБМТДда ўқитиладиган фанларни (модулларни) ўқитиш, ихтисослиги мос келадиган олий маълумотли педагог ходимлари амалга оширадилар. Таълим олувчиларнинг мутахассислик ўқув модулларини ўзлаштришга жавобгар ўқитувчи учун тегишли касб-ҳунар соҳасидаги ташкилотларда етарли даражада иш тажрибага эга бўлиши мажбурийдир.

34. Ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаси, ЎБМТД бўйича барча мутахассислик фанлари (модуллари) ва фанлараро курлари (модуллари), ЎБМТДни ўқув-методик ҳужжатлар билан таъминлаган бўлиши шарт.

 

 

VIII. Ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш дастурларини
ўзлаштириш сифатини баҳолаш

 

35. ЎБМТДни ўзлаштириш сифатини баҳолаш, ўз ичига ўзлаштиришнинг жорий назоратини, ўқувчиларнинг оралиқ ва якуний Давлат аттестацияларини камроб олиди.

Таълим олувчиларнинг ўқув фанлари (фанлараро курслари) бўйича оралиқ аттестацияси учун, маълум бир фан (фанлараро курс) ўқитувчилар билан бир қаторда, тегишли фанлардан (курсларга) ўқитувчиларидан ташқари, бошқа экспертларн жалб қилиниши лозим.

Ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаси, таълим олувчиларнинг мутахассислик модулларига оид оралиқ аттестация дастурларини таълим муассасасидаги касбий фаолият шароитларига максимал яқинлаштириш учун, фаол мутахассислар сифатида иш берувчиларни ҳам жалб қилишлари лозим.

36. Ўқувчилар ва битирувчиларни тайёргарлик сифатини баҳолаш, асососан икки йўналишда амалга оширилади:

фанларни ўзлантириш даражасини баҳолаш;

ўқувчиларнинг малака компетенциясини баҳолаш;

ёшлар учун «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик»ни ўзлаштириш натижаларини баҳолаш ҳам назарда тутилади.

37. Якуний давлат аттестатсиясига, ўқув дастурини ёки индивидуал ўқув режани тўлиқ ўзлаштирган ва академик қарзи бўлмаган ўқувчига рухсат берилади (агар тегишли давлат таълим дастурларига мувофиқ, давлат якуний аттестатсияни ўтказиш тартибида бошқача тартиб белгиланмаган бўлмаса).

Давлат имтиҳони таълим муассасанинг ихтиёрига кўра амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг
201
9 йил “___” ___________даги
____ - сон
қарорига

2-ИЛОВА

 

 

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг (кейинги ўринларда
мактаб-интернат деб аталади) мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқлари, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқариш, шунингдек уни молиялаштириш тартибини белгилайди.

2. Мактаб-интернат ихтисослаштирилган умумтаълим давлат
спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ва унинг фаолияти юқори малакали мутахассислар ҳамда спортнинг олимпия ва миллий турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлашга йўналтирилади.

3. Мактаб-интернат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.

Мактаб-интернат устави Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

4. Мактаб-интернатнинг ўқувчилар сони 350 нафарни ташкил этиб, улар
5 – 11-синфларда ўқитилади.

5. Мактаб-интернат юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, бошқа зарур муҳр ва штампларга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисоб рақамлари ва банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.

6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мактаб-интернатга умумий раҳбарлик қилади, назоратни ташкил этади, унинг ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

 

 

 

 

2-боб. Мактаб-интернатнинг мақсади ва асосий вазифалари

7. Қуйидагилар мактаб-интернатнинг мақсади ҳисобланади:

ўқувчиларни чуқурлаштирилган ихтисосли ўқитиш, ҳар томонлама камол топтириш ва уларнинг спорт мутахассисликлари ва касбларини эгаллашини таъминлаш;

ёш спортчиларни истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик
ва фидойилик руҳида тайёрлаш, уларда ўз Ватани билан фахрланиш ва миллий маданий-тарихий анъаналарни ҳурмат қилиш туйғусини шакллантириш.

8. Қуйидагилар мактаб-интернатнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, спорт таълим муассасалари ёки спорт клубларидан дастлабки тайёргарликдан ўтган ҳамда спорт билан шуғулланишга иқтидори бўлган, мактаб-интернатда ўқиш истагини билдирган ўқувчилар ўртасида танлов асосида мактаб-интернатда ўқишни давом эттириш учун танлаб олиш;

республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш;

ўқувчиларнинг республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун зарур ва етарли бўлган касбий мойиллигини, маҳорати ва кўникмалари чуқур ривожлантирилишини таъминлаш, спорт тайёргарлиги таълимининг навбатдаги босқичларида ўқишини, шунингдек эгалланган мутахассислик бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишни давом эттириш;

мутахассислар ва спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, моддий-техник ва психологик-педагогик шарт-шароитларни таъминлаш;

давлат таълим стандарти доирасида умумтаълим ўқув дастурларини амалга ошириш;

ўқув-тарбия жараёнининг соғломлаштирувчи йўналишини амалга ошириш учун шарт-шароитларни таъминлаш, соғлом турмуш тарзи нормаларини жорий этиш.

 

3-боб. Мактаб-интернатнинг ҳуқуқлари

9. Мактаб-интернат қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда бошқа ташкилотлар орқали халқаро мусобақаларда қатнашиш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ чет эл мамлакатларида ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш;

мактаб-интернатнинг тренер-ўқитувчилар таркиби ходимларини
ва спортчиларини алмашиш, қўшма спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ва шу кабиларни ўтказиш бўйича хорижий спорт ташкилотлари билан белгиланган тартибда битимлар тузиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро фаолиятда иштирок этиш.

10. Мактаб-интернат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий мамлакатлар учун мутахассислар тайёрлашни амалга ошириши мумкин.

11. Мактаб-интернат Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ хорижга (тажриба алмашиш, тажриба орттириш, турли тадбирлар, мусобақалар, олимпиадалар ва шу кабиларда қатнашиш мақсадида) юбориш учун спортчилар ва тренерлар танлашни амалга ошириши мумкин.

 

4-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш

12. Мактаб-интернатда ўқув жараёни давлат таълим стандартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режасига асосан амалга оширилади.

13. Ўқув жараёни жадвали, ўқув машғулотлари турлари, аудитория
ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбиявий, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа шакллари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги талабларидан келиб чиқиб белгиланади.

14. Ўқув йили 2 сентябрда бошланади ва ўқув режасига мувофиқ тугалланади.

15. Мактаб-интернатда ўқиш кундузги шаклда амалга оширилади. Ўқув машғулотларининг қанча давом этиши, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа масалалари давлат таълим стандартларига мувофиқ белгиланади.

16. Мактаб-интернат ўқув режаси ўқув, ўқув-машқ машғулотлари, якка тартибда ишлаш ва тарбиявий ишларни ташкил этиш шакллари ва усулларини белгилайди.

Ўқув дастурлари ўқув режасига мувофиқ қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

ўқув дарси бу ўқув жараёнининг ажралмас қисми бўлиб, таълимий вазият, таълим иштирокчиларининг ўзаро боғлиқлик шакли, таълимнинг мақсади, мазмуни метод ва воситаларини ўзида мужассам этган тизимдир;

маъруза ўқитишни ташкил этишнинг етакчи шакли бўлиб, ўқувчиларни ўқув материалининг асосий ҳолатларига, ўқувчиларни йўналтирувчанлик, ахборотлилик, методологик, тарбияловчилик ва ривожлантирувчилик вазифаларини амалга оширишга имкон беради;

семинар таълим берувчини таълим олувчилар билан фаол суҳбатга киришишига йўналтирилган, назарий билимларни амалий фаолиятда амалга ошириш учун зарур шароитни таъминловчи машғулот шакли;

лаборатория иши ўқувчилар томонидан мустақил равишда экспериментлар ўтказган ҳолда фанларни ўзлаштириши. Тажрибалар шахсий ёки гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилиши мумкин;

мустақил тайёргарлик ўқувчилар томонидан ўқитувчи билан мулоқотга киришмаган ҳолда махсус ўқув материалларини ўзлаштириш мақсадида қўлланиладиган ўқув фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Мустақил тайёргарлик дарс жараёнида ва дарсдан ташқари жараёнда оғзаки ёки ёзма равишда қўлланилиши мумкин;

амалий машғулот ўқитувчи раҳбарлигида илмий-назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустақил ишлашга ўргатиш кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўтказилади.

Гуруҳда ва якка тартибдаги ўқув-машқ машғулотларида, ўқув-машқ йиғинларида, мусобақаларда қатнашиш ўқув-тарбия жараёнининг асосий шакллари ҳисобланади.

17. Таълим сифати ва спорт тайёргарлик даражасини назорат қилиш давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилади.

18. Ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган мактаб-интернатнинг битирувчиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, мазкур Низомга иловадаги шаклга мувофиқ ўрта-махсус маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

Ўрта-махсус маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом мактаб-интернат битирувчисига меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

19. Мактаб-интернатда ўқиш, спорт тайёргарлик, овқатланиш, тиббий даволаниш, меҳнат ва дам олиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича фаолияти, ўқувчилар яшаш шароитлари, шунингдек уларнинг таъминоти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

20. Мактаб-интернат ўқувчиларининг спорт маҳорати даражасини ошириш мақсадида таътил вақтида 60 кун давом этадиган ўқув-машқ йиғинлари ўтказган ҳолда ўқувчиларнинг фаол дам олишлари ташкил этилади.

21. Мактаб-интернатга қабул қилинган ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

умумтаълим ва махсус спорт фанлари бўйича ўқиш;

ўқув-машқ жараёнида ва мусобақаларда иштирок этиш;

мактаб-интернатнинг ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш (истемол этиш);

мактаб-интернат моддий-техника базаси ва мол-мулкидан бепул фойдаланиш;

ўқувчилар турар жойида бепул яшаш;

белгиланган тартибда ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш.

22. Мактаб-интернатда ўқувчилар ўқув синфларида 25 нафардан иборат бўлади. Ўқувчилар умумтаълим ва махсус фанлар ўқитиш бўйича синфларга, спорт тайёргарлиги йўналишлари бўйича эса спорт бўлимларига бирлашади.

23. Умумий ўрта ва касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларига мувофиқ тасдиқланган ўқув режасидаги фанларни ўзлаштирган, шунингдек (босқичли назорат) имтиҳонларни муваффақиятли топширган ўқувчиларни навбатдаги синфга ўтказиш мактаб-интернат директорининг буйруғи билан амалга оширилади.

 

 

24. Ўқувчилар:

бошқа таълим муассасасига кўчиришда, шу жумладан, ўқувчиларнинг
ўз ташаббуси билан кўчиришда (ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);

тегишли спорт норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда ва тиббий номувофиқлик ҳолатларида;

ўқув интизоми ва мактаб-интернат ички тартиб қоидалари бузилганда,
шу жумладан, ахлоқсизлик, спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, шу жумладан, тақиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилганда ҳамда спорт билан шуғулланиш учун рухсат этилмайдиган тиббий номувофиқлик бўлган тақдирда ўқув йили давомида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мактаб-интернатдан четлатилади.

25. Мактаб-интернат ўқувчиларининг спорт тайёргарлик даражаси ўсиб боришини, спорт мусобақаларида эришган натижаларини таҳлил қилиш, ўқув режасида белгиланган фанларни ўзлаштириш, ўқувчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиш, жамоатчилик ишларида қатнашганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўқув йили давомида икки маротаба ички аттестация ўтказилади.

26. Ўқув йили давомида турли сабабларга кўра ўқувчилар сафидан чиқарилганлар ўрни умумий ўқувчилар контингентидан чиқмаган ҳолда, чорак якуни бўйича иқтидорли ўқувчилар ҳисобидан тўлдирилади.

 

5-боб. Мактаб-интернатни бошқариш

27. Таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш
ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади.

28. Мактаб-интернатга олий маълумотга ва спорт-таълим муассасаларида камида 5 йил амалий иш тажрибасига эга шахслар орасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.

29. Директор:

мактаб-интернат фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ўқувчиларнинг ўқиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва дастурлари бажарилиши, молия-хўжалик фаолияти амалга оширилиши учун жавоб беради, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ходимларнинг штат жадвалини ҳамда тренер-ўқитувчилар
ва ўқитувчилар таркибининг тариф жадвалини тасдиқлайди;

мактаб-интернат номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;

мактаб-интернат ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва таълим муассасасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

ўз ваколатлари доирасида мактаб-интернат ўқувчилари ва барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

мактаб-интернатнинг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, ўқув-машқ
ва ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар, тренер-ўқитувчилар билан бутлаш ҳамда мактаб-интернат фаолиятининг бошқа масалалари бўйича айрим масалаларни кўриб чиқиш учун давлат бошқаруви тегишли органларига таклифлар киритади;

педагоглар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномаларни тузади
ва уларни бекор қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

30. Мактаб-интернатда директор ҳузуридаги коллегиал орган ҳисобланадиган педагогика ва тренерлар кенгаши ташкил этилади.

Педагогика ва тренерлар кенгашининг асосий вазифалари
ва функциялари мактаб-интернат уставида белгиланади.

31. Мактаб-интернатда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат бўладиган васийлик кенгаши тузилади.

32. Мактаб-интернатни аттестациядан ва аккредитациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

6-боб. Таълим жараёни қатнашчилари

33. Ўқувчилар, ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркиби, тарбиячилар, тиббиёт ходимлари ва ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) мактаб-интернат таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланадилар.

34. Мактаб-интернат ўқувчилари давлат таълим стандартларига мувофиқ бепул таълим олиш, қўшимча таълим хизматларидан фойдаланиш, таълим муассасасининг уставида белгиланган шаклда таълим муассасасини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Мактаб-интернат ўқувчилари мактаб-интернатнинг уставига риоя қилишлари шарт.

35. Тегишли касб таълимига, касбий тайёргарликка эга бўлган ва юксак ахлоқий фазилатли шахслар мактаб-интернатда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Суд қарори билан педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланган ҳамда уларнинг судланганлиги олиб ташланмаган шахслар мактаб-педагогик фаолият билан шуғулланишга қўйилмайди.

36. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини, тарбиячиларни
ва тиббиёт ходимларини мактаб-интернатга ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

37. Мактаб-интернатнинг ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини, тарбиячиларини ва тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

38. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчиларнинг педагогик юкламаси қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.

39. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

40. Педагог ходимлар ва тренер-ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари
ва вазифалари қонун ҳужжатларига ва мактаб-интернат уставига мувофиқ белгиланади.

41. Ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) мактаб-интернатнинг таълим фаолияти билан танишиш ҳуқуқига эгадирлар.

 

7-боб. Тиббий-биологик таъминлаш

42. Тиббиёт ходимлари тренер-ўқитувчилар билан биргаликда спорт машғулотлари, ўқув-машқ йиғинлари, мусобақалар, дам олиш даврида мактаб-интернат ўқувчиларини тиббий назоратдан ўтказадилар. Тренер-ўқитувчилар тиббий кузатувлар натижаларидан спортчилар тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларига тузатишлар киритиш учун фойдаланадилар.

43. Мактаб-интернат ўқувчиларини тиббий таъминлаш мақсадида функционал ташхис ва саломатликни тиклаш тадбирлари учун саломатликни тиклаш марказига, зарур бино ва асбоб-ускуналарга эга бўлади.

44. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги спортчиларни танлаб олиш ва уларнинг функционал тайёргарлиги ҳолати юзасидан ташхис қўйиш, даволаш-профилактика тадбирлари
ва спортчиларнинг саломатлигини тиклаш жараёнларини мақбуллаштириш учун мактаб-интернатга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан
ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида тегишли аппаратлар, зарур реактивлар ва дори-дармонлар билан таъминлайди.

 

8-боб. Мактаб-интернат фаолиятини молиявий ва моддий таъминлаш

45. Мактаб-интернат фаолиятини молиявий таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

таълим хизматларини амалга оширишдан, педагогика, ишлаб чиқариш
ва мактаб-интернатнинг уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

мактаб-интернат ўқувчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

46. Мактаб-интернат белгиланган тартибда тасдиқланган ва тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.

47. Мактаб-интернат ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

48. Мактаб-интернат ўзининг молия-хўжалик фаолиятини бюджет
ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширади.

49. Мактаб-интернатнинг маблағлари, бинолари, спорт иншоотлари
ва асбоб-ускуналари унинг хўжалик тасарруфида бўлади ва улардан уставдаги вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланилади.

50. Мактаб-интернат белгиланган тартибда ўз ишлари натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.

51. Мактаб-интернатда хўжалик ва молия интизомига риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

 

9-боб. Якуний қоида

52. Мактаб-интернатни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

 

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати тўғрисидаги низомга
ИЛ
ОВА

 

 

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатилари битирувчиларига бериладиган дипломнинг давлат
НАМУНАСИ

 

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати дипломининг
ТАВСИФИ

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати дипломи намунаси 150 х 100 мм ўлчовда тўқ-кўк (аъло даражали диплом қизил-мармар) рангли ледериндан тайёрланган. Унинг юза томонида босма нақш усулида олтин рангда юқорида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган, пастроқда давлат тилида OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BO`YICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI сўзлари ёзилган. Аъло даражали дипломлар учун O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BO`YICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI ва GOVERNMENTAL SPECIALIZED CHILDREN'S SCHOOL ON OLYMPIC AND NATIONAL SPORT сўзларидан қуйида давлат тилида Аъло даражали ва инглиз тилида With honour`s сўзлари ёзилади. Дипломнинг ички варақ ўлчами 142 х 95 мм, жойлашиш тартиби - горизонтал, офсет босма усулда, бўёқлар сони оддий” - 4+№ , аъло даражали” - 5+№ . Дипломнинг ҳар икки варағида саккизта позицияда: I ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади. Муқова материали ранги битирувчилар дипломи - тўқ кўк, аъло даражали битирувчилар дипломи қизил-мармар рангли. Тўғри бурчакли (юмшоқ ёстиқча) билан қопланган қаттиқ муқова. Муқова материали - бумвинил (қоғоз қатлами асоси поливинилхлорид) тўқ кўк ва қизил-мармар рангли, материал қалинлиги 170+20 мкм. Муқовада матн олтин ранг зарли қоғозда, диаметри
45 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва
OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BO`YICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI номи қиздириб нақш солиш йўли билан ёзилади. Қоғоз тафсилоти: қоғоз - 100% пахта, қалинлиги 140+5 г/кв.м, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури;ёруғликда яхши кўринадиган пахта кўсаги кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси; кўринадиган рангли тола қизил ва яшил тусда, қоғоз сиртида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5-3 мм, киприк шаклида, ультрабинафша нурларисиз кўринади;кўринмайдиган тола кўк ва оч яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5-3 мм, киприк шаклида ультрабинафша нурлари остида кўринади. Босма тафсилоти: босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади; ички варақнинг асосий фони оч жигарранг, икки тангир сеткадан пайдо бўлган ингичка синусоидал чизиқдан ташкил топган нусха кўчирмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади; тангир сеткаларининг бири ирис эффектини қўллаш билан чоп этилади, яъни марказда яшил рангдан четлари бўйича ҳаво рангга равон ўтади; ички варақ марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби чоп этилади, диаметри 35 мм, саккиз бурчак билан ҳошияланади; бланканинг тўрт бурчагида мураккаб чизиқли нақш жойлаштирилади. Бу нақшлар ҳар хил қалинликдаги чизиқлардан ташкил топади, шакли ва зичлиги бир-бирига қопланиб, ягона зарҳални юзага келтиради. Қалбакиликдан нусха кўчирмайдиган ва сканерланмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади; ички варақнинг икки тарафи марказида Ҳумо қуши (25 х 40 мм ўлчамли) қиёфасида кўринмайдиган тасвир жойлаштирилади; кичик матн, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринади, узлуксиз чизиқни юзага келтиради ва такрорланадиган OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BO`YICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI сўз бирикмасидан иборат. Кичик матн юқори қисмида GOVERNMENTAL SPECIALIZED CHILDREN'S SCHOOL ON OLYMPIC AND NATIONAL SPORT сўзи DIPLOMсўзи остида ўнг тарафда жойлашади. Нусха тушириш ва қалбакилаштиришдан ҳимояланади; серия I ва етти хонали рақам, икки тарафда бир хил берилади. Рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади.

 

 

(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BO`YICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN
MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI
I № 0000000

_________________________________________________________________________________________________
(ismi, otasining ismi, familiyasi)

_______ yilda______________________________________________________________________________________ (ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktab internati nomi)

ga kirib, ________ yilda______________________________________________________________________________
_______________ning to‘la kursini_____________________________________________________________________ __________________________________________________________________________yo‘nalishi bo‘yicha tamomladi.
Davlat attestatsiya komissiyasining 20__ yil “____”______dagi qaroriga binoan unga_______________________________ _________________________________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________________kasbi va
_________________________________________________________________________________________________
__________________________________________________________________________________ixtisoslik(lar) berildi.

   

Davlat attestatsiya
komissiyasi raisi

                 

Direktor
Kotib

   

M.O‘

                                     

_________shahri (tumani),____ yil

             

 

 

Ro‘yxat raqami_____


 

                           

Дипломнинг ички ўнг тарафига

 

TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
DIPLOMA OF GOVERNMENTAL SPECIALIZED CHILDREN'S SCHOOL
ON OLYMPIC AND NATIONAL SPORT


I № 0000000

_____________________________________________________________________________________
(full name)

in 20__ entered_____________________________________________________________________________________
(name of governmental specialized children's school on olympic and national sport) _________________________________________________________________________________________________
and in 20___completed a full course offered by the __________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________
(name of governmental specialized children's school on olympic and national sport)


Having specialized___________________________________________________________________________________
(field of study)
_________________________________________________________________________________________________

By the decision of the State Attestation Commission on “______”________20_______

He/she is qualified as a _______________________________________________________________________________
(name of profession)
_________________________________________________________________________________________________
and has the following speacialities:______________________________________________________________________

 

(Seal)

Chairman of the State
Attestation Commission

               

Director
Secretary

 

______City(district)____20__year

             

Registration Number____

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати битирувчиси дипломига кўчирма варақ.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири

OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BO`YICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI DIРLОMIGA ILOVA
_________ RAQAMLI DIРLОMGA ILOVA
(diрlоmsiz kuchga ega emas)

 

_________________________________________________________________________________________________
(familiyasi, ismi, otasining ismi)

20__yilda____________________________________________________________________________________ga kirib
(olimpiya va milliy sport turlari bo`yicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati nomi) 20__yilda__________________________________________________________________________________________
(olimpiya va milliy sport turlari bo`yicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati nomi)

maktab internatini tamomladi va о`qish davrida quyidagi fanlarni о`rgandi hamda ushbu bahоlarni оldi:

TТ/r

Fanlar nomi

O`quv rejasida belgilangan soatlar miqdori

To`plangan reyting ballari

1

2

3

4

I. UMUMTA`LIM FANLARI

1.

Ona tili va adabiyot

   

2.

Chet tili ( )

   

3.

О`zbek (rus) tili

   

4.

Tarix (O`zbekiston tarixi, jahon tarixi)

   

5.

Matematika

   

6.

Informatika va axborot texnologiyalari

   

7.

Fizika. Astronomiya

   

8.

Kimyo

   

9.

Biologiya

   

10.

Amaliy geografiya

   

11.

Chaqiruvga qadar boshlang`ich tayyorgarlik

   

12.

Jismoniy tarbiya

   

13.

Ma`naviyat asoslari

   

14.

Falsafiy fanlar: (Shaxs va jamiyat, dinshunoslik asoslari, estetika)

   

15.

Oila psixologiyasi

   

16.

Нuquqshunoslik

   

17.

O`zbekiston Konstitutsiyasi

   

18.

Milliy istiqlol g`oyasi: asosiy tushuncha va tamoyillar

   

II. KASBIY FANLAR

1.

     

2.

     

3.

     

4.

     

5.

     

6.

     

7.

     

8.

     

9.

     

10.

     

11.

     

12.

     

13.

     

14.

     

15.

     

16.

     

17.

     

III. YAKUNIY DAVLAT ATTESTATSIYASI

1.

     

2.

     

3.

     

4.

     

5.

     

6.

     
 


Maktab-internat direktоri
O`quv ishlari bо`yicha direktоr о`rinbоsari
20___ yil “___” __________da berildi
Rо`yxatga olish raqami ____________

                 
                                       

 

Общие комментарии

63