ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4585 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 12/07/2019 26/07/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-4585

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5742-сон Фармонига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

 

 

                                                                                                                   Ўзбекистон Республикаси

                                                                                                                             Президенти                                                               Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

20___ йил « ___» _________даги ПҚ-_____-сон қарорига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

 

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-3225-сон қарори 1-бандининг
«в» кичик бандида:

а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«миллий валютада, ерларнинг сув таъминоти тизимларини қуриш, реконструкция қилиш учун жалб этилган кредитларнинг бир гектар ҳисобига 40 миллион сўмдан ошмайдиган қисмига тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг ­ 5 фоизли пункти миқдорида»;

б) учинчи ­ еттинчи хатбошилар мос равишда тўртинчи ­ саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4292-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Общие комментарии

170