ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4545 Министерство транспорта Республики Узбекистан 10/07/2019 25/07/2019 1
Приказ или постановление ведомств
Кемаларни рўйхатга олиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-4545

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Кемаларни рўйхатга олиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5647-сон, 2019 йил 21 майдаги “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5723-сон фармонларига мувофиқ буюраман:

            1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2014 йил
23 майдаги 95–сон буйруғи билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2595, 2014 йил 17 июнь)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 25-сон, 311-модда) Кемаларни рўйхатга олиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

           

Вазир                                                                                        А. Раматов

Ўзбекистон Республикаси

Транспорт вазирининг

2019 йил «____»___________ даги

_______-сон буйруғига

ИЛОВА

 

Кемаларни рўйхатга олиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2-банддаги:

ва фуқароларга тегишли бўлган кемалардан ташқари” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳудудий бўлимларининг” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Тошкент, Хоразм ва Сурхондарё вилоятлари Транспорт бошқармаларининг” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 6-банддаги “Ташкилотлар” деган сўз “Юридик ва жисмоний шахслар” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. 7-банддаги “гувоҳномасининг нусхаси” сўзларидан кейин “жисмоний шахс учун унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси” сўзлари қўшилсин.

4. 9-бандидаги “энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдоридаги” деган сўзлар “базавий ҳисоблашнинг бир баробари миқдорида” сўзлари билан алмаштирилсин;

5. 15-банд қуйидпаги таҳрирда баён этилсин:

“15. Юридик шахсларга тегишли кемалар юридик шахс жойлашган манзили бўйича, жисмоний шахсларга тегишли кемалар эса жисмоний шахс доимий яшаб турган манзили бўйича рўйхатга олинади.”

6. 21-бандидаги “энг кам иш ҳақининг 0,5 баробари миқдорида” деган сўзлар “базавий ҳисоблашнинг 0.5 баробари миқдорида” сўзлари билан алмаштирилсин.

7. 23-банддаги:

“жойлашган ери,” деган сўзлар “жойлашган манзили,” сўзлари билан алмаштирилсин;

“жойлашган манзили,” сўзларидан кейин “жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий яшаш манзили” сўзлари қўшилсин.

8. 25-бандга қуйидаги таҳрирдаги ўн биринчи хатбошиси киритилсин:

SO – жисмоний шахслар ва жамоат ташкилотлари учун.”.

9. Иккинчи иловадаги:

«O’zbekiston Respublikasi Avtomobil va daryo transporti agentligining» деган сўзлар «O’zbekiston Respublikasi Transport vazirligining» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Узбекского агентства автомобильного и речного транспорта» деган сўзлар «Министерства транспорта Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин

«Uzbek Agency for Avtomobile and River Transport» деган сўзлар «Ministry of Transport Republic of Uzbekistan» сўзлари билан алмаштирилсин;

«O’zbekiston Respublikasi Avtomobil va daryo transporti agentligi boshlig’i» деган сўзлар «Boshliq» сўзи билан алмаштирилсин;

«Начальник Узбекского агентства автомобильного и речного транспорта» деган сўзлар «Начальник» сўзлар билан алмаштирилсин;

«Нead of the Uzbek Agency for Automobile and River Transport» деган сўзлар «Нead» сўзи билан алмаштирилсин.

10. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси, Монополияга қарши кураш қўмитаси билан келишилган.

Общие комментарии

133