ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4518 Государственная инспекция по надзору за качеством образования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 15/07/2019 24/07/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасидан иборат хборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси
ID-4518

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

Таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар,

таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасидан иборат ахборот тизимини жорий этиш

чора-тадбирлари тўғрисида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёш авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари ҳамда усулларини жорий этишга қаратилган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш, таълим соҳасига халқаро таълим стандартларини жорий этиш, замонавий таълимнинг муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, таълим олаётган ёшларга маънавий-ахлоқий тарбия беришнинг самарали тизимини яратиш бўйича бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, хусусан, замонавий асбоб-ускуналар, ахборот-коммуникация, телекоммуникация воситалари ва технологиялари, мебель ва анжомлар билан жиҳозлаш, ахборот тармоқларига кенг полосали киришни таъминлаш ва масофадан туриб ўқитиш учун таълим муассасаларини оптик толали алоқа каналлари орқали Интернетнинг ахборот тармоқларига уланишини таъминлаш бўйича бир қатор ижобий ишлар қилинди.

Шу билан бирга, олиб борилган таҳлил, таълим муассасалари, уларда фаолият юритаётган педагог ходимлар, таълим олувчилар ва тарбияланувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлардан иборат ягона маълумотлар базасини шакллантиришни ўз ичига олган таълим сифатини таъминловчи ахборот тизимининг мавжуд эмаслиги таълим соҳасида ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор муаммолар мавжуд эканлигини кўрсатмоқда. Хусусан:

биринчидан, таълим муассасалари, уларда фаолият юритаётган педагог ходимлар, таълим олувчилар ва тарбияланувчиларга оид статистик ва бошқа маълумотларни юритишда турли ёндашувларга, пировардида хато ва камчиликларга сабаб бўлмоқда;

иккинчидан, таълим муассасалари ходимларининг қимматли вақти беҳуда сарфланишини ва маълумотларнинг бир неча мартадан чоп этилиши ортиқча қоғозбозликни келтириб чиқармоқда;

учинчидан, ҳамма учун очиқ бўлган маълумотларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтларга интеграция қилинмаганлиги натижасида республикамиз таълим муассасаларини битириб, хорижий давлатларда ўқишини ва касбий фаолиятини давом эттириш истагидаги ёш кадрлар ҳақида тезкор ва ишончли маълумот олиш имкониятини бермаяпти;

тўртинчидан, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини кадрлар билан таъминлашда таълим муассасаларининг битирувчилари тўғрисида иш берувчилар томонидан осон ахборот олиш имкониятини чеклаб қўймоқда;

бешинчидан, таълим муассасалари педагог ходимлари ва таълим олувчиларидан иборат кадрлар захирасини шакллантириш, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан кадрлар алмашинув дастурларини амалга ошириш, таълим сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида қулай ва ҳаққоний маълумотлар олиш имкониятини яратмаяпти.

Таълим соҳасида ягона ахборот тизимини яратиш орқали таълим сифатини оширишга кўмаклашиш, таълим муассасалари, педагог кадрлар ва таълим олувчилар тўғрисида ишончли ахборотлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил

16 январдаги ПҚ–4119-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда – Давлат инспекцияси), Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлигининг таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантиришни ўз ичига олган таълим сифатини таъминловчи ахборот тизимини (кейинги ўринларда – ахборот тизими) жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Белгилансинки:

а) ахборот тизими 2021 йил 1 январга қадар ишлаб чиқиладиган қуйидаги маълумотлар базаларидан иборат бўлади:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан мактабгача таълим муассасаларига оид маълумотлар киритиладиган – “Мактабгача таълим”;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларига оид маълумотлар киритиладиган – “Халқ таълими”;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази томонидан касб-ҳунар таълими муассасаларига оид маълумотлар киритиладиган – “Касб-ҳунар таълими”;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўрта махсус ва олий таълим муассасаларига оид маълумотлар киритиладиган – “Олий таълим” ва “Ўрта махсус таълим”;

тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан тасарруфидаги таълим муассасаларига оид маълумотлар киритиладиган – “Таълим”;

Давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим ташкилотларига оид маълумотлар киритиладиган – “Нодавлат таълим”.

б) ахборот тизимини ўз вақтида яратилиши ва жорий этилиши, шунингдек ахборот хавфсизлиги ҳамда ташкилий-техник масалалар юзасидан жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига юклатилади.

3. Ахборот тизимининг жорий этилиши, маълумотларнинг ўз вақтида ва сифатли киритилиши ҳамда ундан самарали фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш учун Давлат инспекциясида Таълим ташкилотлари ва таълим жараёни иштирокчилари тўғрисида ягона маълумотлар базасидан иборат ахборот тизимини мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда – Мувофиқлаштирувчи кенгаш) ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Таълим ташкилотлари ва таълим жараёни иштирокчилари тўғрисида ягона маълумотлар базасидан иборат ахборот тизимини мувофиқлаштирувчи кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат этиб белгилансин:

ахборот тизимига маълумот киритиш бўйича манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилиш, уларга тегишли маълумотлар базасига кириш ҳуқуқини берадиган логин ва пароллар бериш ишларини мувофиқлаштириш;

ахборот тизимининг мунтазам тарзда онлайн ишлашини назорат қилиш;

ахборот тизимига киритилаётган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаган ҳолда экспертизадан ўтказишни ташкил этиш;

ахборот тизимини ташкил этадиган маълумотлар базаларига ҳаққоний маълумотларнинг тўлиқ ва сифатли киритилишини таъминлаш;

ахборот тизимига реклама жойлаштириш юзасидан маҳаллий

ва хорижий юридик шахслар билан музокаралар олиб бориш ва шартномалар тузишни ташкил этиш;

ахборот тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

5. Белгилаб қўйилсинки:

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ахборот тизимини жорий этиш юзасидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари учун мажбурий ҳисобланади;

Давлат инспекцияси Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи бўлиб, ахборот тизимига манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан маълумотларнинг киритилиши ва келгусида юритиб борилиши устидан умумий назоратни амалга оширади.

6. Таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантиришни ўз ичига олган таълим сифатини таъминловчи ахборот тизимини яратиш, жорий этиш, ундан фойдаланиш ва такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” (кейинги ўринларда – “Йўл харитаси”) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Масъул вазирлик ва идораларнинг раҳбарларига “Йўл харитаси”да назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

7. Давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги бир ой муддатда ахборот тизимига киритиладиган таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлардан иборат индикаторлар рўйхатини тасдиқласин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдим этсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

2019 йил 1 октябрга қадар Давлат инспекциясининг буюртмасига асосан ахборот тизимини яратиш бўйича дастлабки техник топшириқ ва техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2020 йил 1 январга қадар ахборот тизимини яратиш бўйича дастлабки техник топшириқ ва техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга асосан онлайн-платформа яратсин ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан маълумотлар киритиш учун ишга туширсин.

9. Давлат инспекциясига ахборот тизимида ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид реклама жойлаштириш ҳуқуқи берилсин ҳамда реклама жойлаштиришдан тушган маблағларнинг 40 фоизи Давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари Ривожлантириш жамғармасига, қолган қисми ахборот тизимига маълумотлар киритишда фаоллик кўрсатган ходимларни рағбатлантириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлигининг бюджетдан ташқари Ривожлантириш жамғармасига йўналтирилсин.

10. Белгилаб қўйилсинки:

“Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаганлик учун таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек ахборот тизимида реклама жойлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан масъул шахсларни рағбатлантириш;

“Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминламаганлик учун ҳайфсан эълон қилиш, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этган ҳолда лавозим маошининг эллик фоизигача миқдорида жарима солиш ва белгиланган тартибда меҳнат шартномасини бекор қилиш (эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш) тарзида масъул шахсларнинг интизомий жавобгарлиги тизими жорий этилади.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорни амалга ошириш харажатлари учун 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг “Ижтимоий соҳа” учун назарда тутилган параметрлари доирасида маблағлар ажратсин, 2020 йилдан бошлаб Давлат инспекциясининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳар йили зарур бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.

12. Давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “____” ____________ даги

____-сон қарорига

1-илова

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг

Таълим ташкилотлари ва таълим жараёни иштирокчилари тўғрисида ягона маълумотлар базасидан иборат ахборот тизимини мувофиқлаштирувчи кенгаши

ТАРКИБИ

Ташкенбаев У.

-

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи, кенгаш раиси

Умаров О.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари, кенгаш раиси ўринбосари

Каримов Ш.

-

Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти бош мутахассиси

Шарипов К.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

Умаров А.

-

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

Турғунов С.

-

Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари

Ишметов Т.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари

Холмухамедов М.

-

Касб-ҳунар таълими маркази директори

Кетмонов Х.

-

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари

Лавозимига кўра

-

тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари

Раджиев А.

-

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бош бошқарма бошлиғи, кенгаш котиби

Изоҳ: Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига уларнинг лавозимларига тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “____” ____________ даги

____-сон қарорига

2-илова

Таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантиришни ўз ичига олган таълим сифатини таъминловчи ахборот тизимини яратиш, жорий этиш, ундан фойдаланиш ва такомиллаштириш бўйича

“ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. Ахборот тизимини яратиш ишларини ташкил этиш

Таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлардан иборат индикаторлар рўйхатини тасдиқлаш

1. Давлат инспекцияси билан манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг қўшма қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қўшма қарорни тасдиқлаш ва жорий этиш.

2019 йил

15 август

Давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази,

Халқ таълими вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги

Ахборот тизимини яратиш бўйича техник топшириқ ва дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш

1. Техник топшириқ ва дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Давлат инспекциясининг буюртмасини юбориш.

2. Давлат инспекциясининг буюртмасига асосан техник топшириқ ва дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар лойиҳасини тайёрлаш.

2019 йил

1 август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Давлат инспекцияси

Ахборот тизимини яратиш бўйича техник топшириқ ва дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш

Техник топшириқ ва дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар лойиҳасини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш

2019 йил

1 октябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ахборот тизимини яратиш бўйича дастлабки техник топшириқ ва техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга асосан онлайн-платформа яратиш

1. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда ахборот тизимини яратиш бўйича техник топшириқ асосида ахборот тизимининг онлайн-платформасини ишлаб чиқиш.

2. Ахборот тизимининг онлайн-платформасини Давлат инспекциясига тақдим этиш.

2020 йил

1 январь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Давлат инспекцияси

Ахборот тизимининг

онлайн-платформасини манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан маълумотлар киритиш учун ишга тушириш

1. Ахборот тизимининг онлайн платформасига маълумот киритиш юзасидан семинарлар ташкил этиш.

2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган масъул шахсларга логин ва пароллар бериш.

2020 йил

январь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Давлат инспекцияси

II. Ахборот тизимини ташкил этувчи маълумотлар базаларини тегишли маълумотлар билан тўлдириш

Таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлардан иборат индикаторлар рўйхатига мувофиқ “Мактабгача таълим” маълумотлар базасига маълумотларни киритиш

1. Мактабгача таълим муассасалари томонидан маълумотларни киритиш ва муассасалар раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

2. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан маълумотларни экспертизадан ўтказиш ва бўлимлар раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари томонидан маълумотларни экспертизадан ўтказиш ва бошқармалар (вазирлик) раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан маълумотларни экспертизадан ўтказиш ва вазирнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

2020 йил

1 июль

2020 йил

1 сентябрь

2020 йил

1 ноябрь

2021 йил

1 январь

Мактабгача таълим вазирлиги,

Давлат инспекцияси

Таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлардан иборат индикаторлар рўйхатига мувофиқ “Халқ таълими” маълумотлар базасига маълумотларни киритиш

1. Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари томонидан маълумотларни киритиш ва муассасалар раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

2. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан маълумотларни экспертизадан ўтказиш ва бўлимлар раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан маълумотларни экспертизадан ўтказиш ва бошқармалар (вазирлик) раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан маълумотларни экспертизадан ўтказиш ва вазирнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

2020 йил

1 июль

2020 йил

1 сентябрь

2020 йил

1 ноябрь

2021 йил

1 январь

Халқ таълими вазирлиги,

Давлат инспекцияси

Таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлардан иборат индикаторлар рўйхатига мувофиқ “Касб-ҳунар таълими” маълумотлар базасига маълумотларни киритиш

1. Касб-ҳунар таълими муассасалари томонидан маълумотларни киритиш ва муассасалар раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

2. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар касб-ҳунар таълими бошқармалари томонидан маълумотларни экспертизадан ўтказиш ва бошқармалар раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази томонидан маълумотларни экспертизадан ўтказиш ва марказ директорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

2020 йил

1 июль

2020 йил

1 сентябрь

2020 йил

1 ноябрь

Касб-ҳунар таълими маркази, тасарруфида касб-ҳунар таълими муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар, Давлат инспекцияси

Таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлардан иборат индикаторлар рўйхатига мувофиқ “Олий таълим” ва “Ўрта махсус таълим” маълумотлар базаларига маълумотларни киритиш

1. Ўрта махсус таълим муассасалари томонидан маълумотларни киритиш ва муассасалар раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

2. Олий таълим муассасалари томонидан маълумотларни экспертизадан ўтказиш ва муассасалар раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

3. Олий таълим муассасалари томонидан маълумотларни киритиш ва муассасалар раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан маълумотларни экспертизадан ўтказиш ва вазирнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

2020 йил

1 июль

2020 йил

1 сентябрь

2020 йил

1 июль

2021 йил

1 ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Давлат инспекцияси

Таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлардан иборат индикаторлар рўйхатига мувофиқ “Таълим” маълумотлар базаларига маълумотларни киритиш

1. Тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги таълим муассасалари томонидан маълумотларни киритиш ва муассасалар раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

2. Тизимида вазирликлар ва идоралар бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан маълумотларни экспертизадан ўтказиш ва тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

2020 йил

1 июль

2020 йил

1 ноябрь

Тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар,

Давлат инспекцияси

Таълим ташкилотлари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлардан иборат индикаторлар рўйхатига мувофиқ “Нодавлат таълим” маълумотлар базаларига маълумотларни киритиш

1. Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан маълумотларни киритиш ва ташкилотлар раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

2. Давлат инспекцияси томонидан маълумотларни экспертизадан ўтказиш ва Давлат инспекцияси раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш.

2020 йил

1 июль

2020 йил

1 ноябрь

Давлат инспекцияси

III. Ахборот тизимини юритиш, такомиллаштириш ва ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш

Ахборот тизимини ташкил этувчи маълумотлар базаларини экспертизадан ўтказиш ҳамда маълумотлар тўлиқ ва сифатли киритилганлигини ўрганиш

1. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар биринчи раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган маълумотларни экспертизадан ўтказиш.

2. Маълумотлар базаларига киритилган маълумотларнинг таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлардан иборат индикаторлар рўйхатига мос равишда киритилганлигини аниқлаш.

2021 йил

1 март

Давлат инспекцияси

Экспертиза натижаларига кўра, ахборот тизимини ташкил этувчи маълумотлар базаларига маълумотларни киритиш юзасидан масъул шахсларнинг масъулиятини ошириш

1. Маълумотлар базаларига маълумотларни киритишда фаоллик кўрсатган масъул шахсларни рағбатлантириш тўғрисида тегишли вазирликлар ёки идораларга таклиф бериш.

2. Маълумотлар базаларига маълумотларни киритишда камчиликка йўл қўйган шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш тўғрисида тегишли вазирликлар ёки идораларга таклиф бериш.

3. Маълумотлар базаларига маълумотларни киритишга масъул шахслар рўйхатини қайта кўриб чиқиш.

2021 йил

мартдан бошлаб доимий равишда

2021 йил

мартдан бошлаб доимий равишда

2021 йил

мартдан бошлаб доимий равишда

Давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази,

Халқ таълими вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги

Ахборот тизимини ташкил этувчи маълумотлар базаларига мунтазам равишда таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлардан иборат индикаторлар рўйхатига мувофиқ маълумотлар киритиб борилишини таъминлаш

1. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан маълумотлар базаларига доимий равишда янги маълумотлар киритиб борилишини таъминлаш.

2. Ҳар чорак сўнгига қадар маълумотлар базаларига киритилган маълумотларни манфаатдор вазирликлар ва идоралар биринчи раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб бориш.

3. Ахборот тизими маълумотлар билан бойитилишининг доимий мониторингини олиб бориш.

Доимий равишда

2021 йил

мартдан бошлаб ҳар чоракда

Доимий равишда

Давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази,

Халқ таълими вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги

Ахборот тизимига ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид фойдали рекламаларни жойлаштириб бориш

1. Ахборот тизимига реклама жойлаштириш истагини билдирган талабгорлар билан музокаралар ўтказиш.

2. Талабгорлар билан шартномалар тузиш ва рекламаларни ахборот тизимига жойлаштириш.

Доимий равишда

Давлат инспекцияси

Ахборот тизимини келгусида янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш

1. Ахборот тизимига таълим сифатини таъминлашга ёрдам берадиган янги маълумотларни киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

2. Ахборот тизимига таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёнига оид олдинги йиллардаги маълумотларни ҳам киритиш масаласини кўриб чиқиш ҳамда заруриятга кўра манфаатдор вазирликлар ва идораларга асослантирилган таклифлар юбориш.

Доимий равишда

Давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази,

Халқ таълими вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги

Таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар,

таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантиришни ўз ичига олган таълим сифатини таъминловчи ахборот тизимини жорий этиш

КОНЦЕПЦИЯСИ

Республикамизда таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, хусусан, замонавий асбоб-ускуналар, ахборот-коммуникация, телекоммуникация воситалари ва технологиялари, мебель ва анжомлар билан жиҳозлаш, ахборот тармоқларига кенг полосали киришни таъминлаш ва масофадан туриб ўқитиш учун таълим муассасаларини оптик толали алоқа каналлари орқали Интернетнинг ахборот тармоқларига уланишини таъминлаш бўйича бир қатор ижобий ишлар қилинди.

Таълим муассасалари ва уларнинг фаолияти юзасидан таҳлил натижалари таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантиришни ўз ичига олган таълим сифатини таъминловчи ахборот тизими (кейинги ўринларда – ахборот тизими) яратишга бўлган эҳтиёж мавжуд эканлигини кўрсатмоқда.

Хусусан, таълим муассасалари, уларда фаолият юритаётган педагог ходимлар, таълим олувчилар ва тарбияланувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлардан иборат ягона маълумотлар базасининг мавжуд эмаслиги:

биринчидан, таълим муассасалари, уларда фаолият юритаётган педагог ходимлар, таълим олувчилар ва тарбияланувчиларга оид статистик ва бошқа маълумотларни юритишда турли ёндашувларга, пировардида хато ва камчиликларга сабаб бўлмоқда;

иккинчидан, таълим муассасалари ходимларининг қимматли вақти беҳуда сарфланишини ва маълумотларнинг бир неча мартадан чоп этилиши ортиқча қоғозбозликни келтириб чиқармоқда;

учинчидан, ҳамма учун очиқ бўлган маълумотларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтларга интеграция қилинмаганлиги натижасида республикамиз таълим муассасаларини битириб, хорижий давлатларда ўқишини ва касбий фаолиятини давом эттириш истагидаги ёш кадрлар ҳақида тезкор ва ишончли маълумот олиш имкониятини бермаяпти;

тўртинчидан, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини кадрлар билан таъминлашда таълим муассасаларининг битирувчилари тўғрисида иш берувчилар томонидан осон ахборот олиш имкониятини чеклаб қўймоқда;

бешинчидан, таълим муассасалари педагог ходимлари ва таълим олувчиларидан иборат кадрлар захирасини шакллантириш, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан кадрлар алмашинув дастурларини амалга ошириш, таълим сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида қулай ва ҳаққоний маълумотлар олиш имкониятини яратмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 16 январдаги ПҚ–4119-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига 2019 йил 1 июнга қадар таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантиришни ўз ичига олган таълим сифатини таъминловчи ахборот тизимини жорий этиш бўйича таклифлар киритиш вазифаси юклатилган. Мазкур вазифанинг ижросини таъминлаш, шунингдек юқорида қайд этилган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасидан иборат ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиши лозим.

Қарор лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилиши мақсадга мувофиқ:

ахборот тизими 2021 йил 1 январга қадар ишлаб чиқиладиган қуйидаги маълумотлар базаларидан иборат бўлиши:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан мактабгача таълим муассасаларига оид маълумотлар киритиладиган – “Мактабгача таълим”;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларига оид маълумотлар киритиладиган – “Халқ таълими”;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази томонидан касб-ҳунар таълими муассасаларига оид маълумотлар киритиладиган – “Касб-ҳунар таълими”;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўрта махсус ва олий таълим муассасаларига оид маълумотлар киритиладиган – “Олий таълим” ва “Ўрта махсус таълим”;

тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан тасарруфидаги таълим муассасаларига оид маълумотлар киритиладиган – “Таълим”;

Давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим ташкилотларига оид маълумотлар киритиладиган – “Нодавлат таълим”.

ахборот тизимини ўз вақтида яратилиши ва жорий этилиши, шунингдек ахборот хавфсизлиги ҳамда ташкилий-техник масалалар юзасидан жавобгарликни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, ахборот тизимига манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан маълумотларнинг киритилиши ва келгусида юритиб борилиши устидан умумий назоратни Давлат инспекциясига юклатиш;

Ахборот тизимининг жорий этилиши, маълумотларнинг ўз вақтида ва сифатли киритилиши ҳамда ундан самарали фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш учун Давлат инспекциясида Таълим ташкилотлари ва таълим жараёни иштирокчилари тўғрисида ягона маълумотлар базасидан иборат ахборот тизимини мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш;

Таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантиришни ўз ичига олган таълим сифатини таъминловчи ахборот тизимини яратиш, жорий этиш, ундан фойдаланиш ва такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот тизимига киритиладиган таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлардан иборат индикаторлар рўйхатини тасдиқлаш, унда қуйидаги маълумотларнинг киритилишини таъминлаш:

1) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан “Мактабгача таълим” маълумотлар базасида:

тарбияланувчиларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси маълумотлари;

педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотлар (фуқаролик паспорти, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, умумий ўрта таълим муассасаси ҳужжатлари асосида);

мактабгача таълим муассасасининг жойлашган жойи ва унга бириктирилган микроучасткалар тўғрисида маълумотлар;

таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги маълумотлар;

2) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан “Халқ таълими” маълумотлар базасида:

а) умумий ўрта таълим муассасалари бўйича:

ўқувчиларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ёки фуқаролик паспорти маълумотлари;

педагог ходимлар ва уларнинг ўқитадиган фани тўғрисидаги маълумотлар (фуқаролик паспорти, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, умумий ўрта таълим муассасаси ҳужжатлари асосида);

умумий ўрта таълим муассасасининг жойлашган жойи ва унга бириктирилган микроучасткалар тўғрисида маълумотлар;

умумий ўрта таълим муассасасини битирган ўқувчиларга берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар маълумотлари;

таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги маълумотлар;

таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат намунаси;

б) мактабдан ташқари таълим муассасалари бўйича:

таълим олувчиларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари

ёки фуқаролик паспорти маълумотлари;

тўгарак раҳбарлари ва уларнинг машғулот олиб борадиган фани ёки касб-ҳунар тўғрисидаги маълумотлар (фуқаролик паспорти, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳужжатлари асосида);

мактабдан ташқари таълим муассасаси ва унинг жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;

мактабдан ташқари таълим муассасасини битирган ўқувчиларга берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар маълумотлари;

таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги маълумотлар;

таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат намунаси;

3) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази томонидан “Касб-ҳунар таълими” маълумотлар базасида:

ўқувчиларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки фуқаролик паспорти маълумотлари;

педагог ходимлар ва уларнинг ўқитадиган фани тўғрисидаги маълумотлар (фуқаролик паспорти, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳужжатлари асосида);

касб-ҳунар таълими муассасаси ва унинг жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;

касб-ҳунар таълими муассасасини битирган ўқувчиларга берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар маълумотлари;

таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги маълумотлар;

таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат намунаси;

4) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Олий таълим” ва “Ўрта махсус таълим” маълумотлар базаларида:

а) олий таълим муассасалари таркибидаги ўрта махсус таълим муассасалари бўйича:

ўқувчиларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки фуқаролик паспорти маълумотлари;

педагог ходимлар ва уларнинг ўқитадиган фани тўғрисидаги маълумотлар (фуқаролик паспорти, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, ўрта махсус таълим муассасаси ҳужжатлари асосида);

ўрта махсус таълим муассасаси ва унинг жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;

ўрта махсус таълим муассасасини битирган ўқувчиларга берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар маълумотлари;

таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги маълумотлар;

таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат намунаси;

б) олий таълим муассасалари бўйича:

талабаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки фуқаролик паспорти маълумотлари;

педагог ходимлар ва уларнинг ўқитадиган фани тўғрисидаги маълумотлар (фуқаролик паспорти, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, олий таълим муассасаси ҳужжатлари асосида);

олий таълим муассасаси ва унинг жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;

олий таълим муассасасини битирган талабаларга берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар маълумотлари;

таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги маълумотлар;

таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат намунаси;

5) тизимида таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан “Таълим” маълумотлар базасида:

а) мактабгача таълим муассасалари бўйича:

тарбияланувчиларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси маълумотлари;

педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотлар (фуқаролик паспорти, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, мактабгача таълим муассасаси ҳужжатлари асосида);

мактабгача таълим муассасасининг жойлашган жойи ва унга бириктирилган микроучасткалар тўғрисида маълумотлар;

таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги маълумотлар;

б) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари бўйича:

умумий ўрта таълим муассасалари бўйича:

ўқувчиларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки фуқаролик паспорти маълумотлари;

педагог ходимлар ва уларнинг ўқитадиган фани тўғрисидаги маълумотлар (фуқаролик паспорти, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, умумий ўрта таълим муассасаси ҳужжатлари асосида);

умумий ўрта таълим муассасасининг жойлашган жойи ва унга бириктирилган микроучасткалар тўғрисида маълумотлар;

умумий ўрта таълим муассасасини битирган ўқувчиларга берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар маълумотлари;

таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги маълумотлар;

мактабдан ташқари таълим муассасалари бўйича:

таълим олувчиларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ёки фуқаролик паспорти маълумотлари;

тўгарак раҳбарлари ва уларнинг машғулот олиб борадиган фани ёки касб-ҳунар тўғрисидаги маълумотлар (фуқаролик паспорти, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳужжатлари асосида);

мактабдан ташқари таълим муассасаси ва унинг жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;

мактабдан ташқари таълим муассасасини битирган ўқувчиларга берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар маълумотлари;

таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги маълумотлар;

в) касб-ҳунар таълими муассасалари бўйича:

ўқувчиларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки фуқаролик паспорти маълумотлари;

педагог ходимлар ва уларнинг ўқитадиган фани тўғрисидаги маълумотлар (фуқаролик паспорти, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳужжатлари асосида);

касб-ҳунар таълими муассасаси ва унинг жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;

касб-ҳунар таълими муассасасини битирган ўқувчиларга берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар маълумотлари;

таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги маълумотлар;

г) олий таълим муассасалари бўйича:

олий таълим муассасаси таркибидаги ўрта махсус таълим муассасалари бўйича:

ўқувчиларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки фуқаролик паспорти маълумотлари;

педагог ходимлар ва уларнинг ўқитадиган фани тўғрисидаги маълумотлар (фуқаролик паспорти, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, ўрта махсус таълим муассасаси ҳужжатлари асосида);

ўрта махсус таълим муассасаси ва унинг жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;

ўрта махсус таълим муассасасини битирган ўқувчиларга берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар маълумотлари;

таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги маълумотлар;

олий таълим муассасалари бўйича:

талабаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки фуқаролик паспорти маълумотлари;

педагог ходимлар ва уларнинг ўқитадиган фани тўғрисидаги маълумотлар (фуқаролик паспорти, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, олий таълим муассасаси ҳужжатлари асосида);

олий таълим муассасаси ва унинг жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;

олий таълим муассасасини битирган талабаларга берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар маълумотлари;

таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги маълумотлар;

6) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан “Нодавлат таълим” маълумотлар базасида:

а) нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бўйича:

тарбияланувчиларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси маълумотлари;

педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотлар (фуқаролик паспорти, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳужжатлари асосида);

нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ва унинг жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;

таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги маълумотлар;

б) нодавлат умумий ўрта таълим муассасалари бўйича:

ўқувчиларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки фуқаролик паспорти маълумотлари;

педагог ходимлар ва уларнинг ўқитадиган фани тўғрисидаги маълумотлар (фуқаролик паспорти, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари ҳужжатлари асосида);

нодавлат умумий ўрта таълим ташкилоти тўғрисида маълумотлар;

нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотини битирган ўқувчиларга берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар маълумотлари;

таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги маълумотлар;

в) нодавлат мактабдан ташқари таълим ташкилотлари бўйича:

таълим олувчиларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари

ёки фуқаролик паспорти маълумотлари;

тўгарак раҳбарлари ва уларнинг машғулот олиб борадиган фани ёки касб-ҳунар тўғрисидаги маълумотлар (фуқаролик паспорти, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, нодавлат мактабдан ташқари таълим ташкилоти ҳужжатлари асосида);

мактабдан ташқари таълим ташкилоти ва унинг жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;

мактабдан ташқари таълим ташкилотини битирган ўқувчиларга берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар маълумотлари;

таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги маълумотлар;

таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат намунаси;

г) нодавлат касб-ҳунар таълими ташкилотлари бўйича:

ўқувчиларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки фуқаролик паспорти маълумотлари;

педагог ходимлар ва уларнинг ўқитадиган фани тўғрисидаги маълумотлар (фуқаролик паспорти, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилоти ҳужжатлари асосида);

нодавлат касб-ҳунар таълими ташкилоти ва унинг жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;

нодавлат касб-ҳунар таълими ташкилотини битирган ўқувчиларга берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар маълумотлари;

таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги маълумотлар;

д) нодавлат ўрта махсус таълим ташкилотлари бўйича:

ўқувчиларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки фуқаролик паспорти маълумотлари;

педагог ходимлар ва уларнинг ўқитадиган фани тўғрисидаги маълумотлар (фуқаролик паспорти, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, нодавлат ўрта махсус таълим ташкилоти ҳужжатлари асосида);

нодавлат ўрта махсус таълим ташкилоти ва унинг жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;

нодавлат ўрта махсус таълим ташкилотини битирган ўқувчиларга берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар маълумотлари;

таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги маълумотлар;

е) нодавлат олий таълим ташкилотлари бўйича:

талабаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки фуқаролик паспорти маълумотлари;

педагог ходимлар ва уларнинг ўқитадиган фани тўғрисидаги маълумотлар (фуқаролик паспорти, таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, нодавлат олий таълим ташкилоти ҳужжатлари асосида);

нодавлат олий таълим ташкилоти ва унинг жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;

нодавлат олий таълим ташкилотини битирган талабаларга берилган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар маълумотлари;

таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги маълумотлар.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ахборот тизимини яратиш бўйича дастлабки техник топшириқ ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида ахборот тизимининг онлайн-платформасини яратиш ва ишга тушириш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан ахборот тизимига мунтазам равишда зарур маълумотлар киритиб борилиши ҳамда унинг такомиллаштирилиши.

Қарор лойиҳаси қабул қилиниши натижасида таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантиришни ўз ичига олган таълим сифатини таъминловчи ахборот тизими яратилиб, таълим сифатини оширишда, республикамиз таълим соҳасининг жаҳон таълим стандартлари ва андозаларига интеграциялашувида, тезкор ва ишончли ахборот олиш имкониятларининг яратилишида, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги кадрларга бўлган эҳтиёжнинг қондирилишида катта ҳисса қўшади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни

ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар

базасидан иборат хборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасидан иборат хборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил

16 январдаги ПҚ–4119-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёш авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари ҳамда усулларини жорий этишга қаратилган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш, таълим соҳасига халқаро таълим стандартларини жорий этиш, замонавий таълимнинг муаммолари бўйича комплекс илмий-тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, таълим олаётган ёшларга маънавий-ахлоқий тарбия беришнинг самарали тизимини яратиш бўйича бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, хусусан, замонавий асбоб-ускуналар, ахборот-коммуникация, телекоммуникация воситалари ва технологиялари, мебель ва анжомлар билан жиҳозлаш, ахборот тармоқларига кенг полосали киришни таъминлаш

ва масофадан туриб ўқитиш учун таълим муассасаларини оптик толали алоқа каналлари орқали Интернетнинг ахборот тармоқларига уланишини таъминлаш бўйича бир қатор ижобий ишлар қилинди.

Шу билан бирга, олиб борилган таҳлил, таълим муассасалари, уларда фаолият юритаётган педагог ходимлар, таълим олувчилар

ва тарбияланувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлардан иборат ягона маълумотлар базасини шакллантиришни ўз ичига олган таълим сифатини таъминловчи ахборот тизимининг мавжуд эмаслиги таълим соҳасида ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор муаммолар мавжуд эканлигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 16 январдаги ПҚ–4119-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига 2019 йил 1 июнга қадар таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантиришни ўз ичига олган таълим сифатини таъминловчи ахборот тизимини жорий этиш бўйича таклифлар киритиш вазифаси юклатилган. Мазкур вазифанинг ижросини таъминлаш, шунингдек юқорида қайд этилган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасидан иборат ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси тайёрланди.

Қарор лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:

а) 2021 йил 1 январга қадар қуйидаги маълумотлар базаларидан иборат ахборот тизимини ишлаб чиқиш:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан мактабгача таълим муассасаларига оид маълумотлар киритиладиган – “Мактабгача таълим”;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларига оид маълумотлар киритиладиган – “Халқ таълими”;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази томонидан касб-ҳунар таълими муассасаларига оид маълумотлар киритиладиган – “Касб-ҳунар таълими”;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўрта махсус ва олий таълим муассасаларига оид маълумотлар киритиладиган – “Олий таълим” ва “Ўрта махсус таълим”;

тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан тасарруфидаги таълим муассасаларига оид маълумотлар киритиладиган – “Таълим”;

Давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим ташкилотларига оид маълумотлар киритиладиган – “Нодавлат таълим”;

б) ахборот тизимини ўз вақтида яратилиши ва жорий этилиши, шунингдек ахборот хавфсизлиги ҳамда ташкилий-техник масалалар юзасидан жавобгарликни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, ахборот тизимига манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан маълумотларнинг киритилиши ва келгусида юритиб борилиши устидан умумий назоратни Давлат инспекциясига юклатиш;

в) ахборот тизимининг жорий этилиши, маълумотларнинг ўз вақтида

ва сифатли киритилиши ҳамда ундан самарали фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш учун Давлат инспекциясида Таълим ташкилотлари

ва таълим жараёни иштирокчилари тўғрисида ягона маълумотлар базасидан иборат ахборот тизимини мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш;

г) таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар,

таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантиришни ўз ичига олган таълим сифатини таъминловчи ахборот тизимини яратиш, жорий этиш, ундан фойдаланиш

ва такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш.

Мазкур қарор лойиҳасининг қабул қилиниши таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантиришни ўз ичига олган таълим сифатини таъминловчи ахборот тизими яратилишига, бунинг натижасида таълим соҳасидаги бошқарув органлари, педагог ходимлар ва таълим олувчилар учун тегишли маълумотларни тез ва сифатли олиш, таҳлил қилиш ва баҳолашни амалга оширишда катта имкониятлар яратилади.

 

Давлат инспекцияси

бошлиғи У. Ташкенбаев

Общие комментарии

457