ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4478 Государственный комитет промышленной безопасности Республики Узбекистан 08/07/2019 23/07/2019 0
Закон Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги 222-II - сонли қарорининг 1-иловасига қўшимча киритиш тўғрисида
ID-4478

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

Қонуни

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги 222-II - сонли қарорининг
1-иловасига қўшимча киритиш тўғрисида

 

 

1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил
12 майда қабул қилинган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги 222-II-сонли Қарори
1-иловаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 14-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й.,
14-сон, 110-модда; 2007 й., 29-30-сон, 295-модда, 37-38-сон, 377-модда; 2009 й.,
37-сон, 403-модда; 2010 й., 37-сон, 313-модда, 38-сон, 329-модда, 51-сон,
481-модда; 2011 й., 52-сон, 555-модда; 2012 й., 15-сон, 163-модда, 2013 й., 1-сон,
1-модда, 18-сон, 233-модда; 2014 й., 50-сон, 588-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон; 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 04.10.2018 й., 03/18/494/1992-сон, 17.10.2018 й., 03/18/501/2056-сон) қуйидаги мазмундаги эллик еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият.”.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                Президенти                                                                                                                             Ш. Мирзиёев

ПРОЕКТ

 

 

ЗАКОН

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

 

 

О внесении дополнения в приложение № 1 к Постановлению

Олий Мажлиса Республики Узбекистан от 12 мая 2001 года № 222-II
«О Перечне видов деятельности, на осуществление которых

требуются лицензии»

 

 

Статья 1. Приложение № 1 к Постановлению Олий Мажлиса Республики Узбекистан от 12 мая 2001 года № 222-II «О Перечне видов деятельности, на осуществление которых требуются лицензии» (Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2002 г., № 2, ст. 14; Ведомости Олий Мажлиса Республики Узбекистан, 2003 г., № 1, ст. 8; Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2006 г., № 14, ст. 110; 2007 г., № 29-30, ст. 295, № 37-38, ст. 377; 2009 г., № 37, ст. 403; 2010 г., № 37, ст. 313, № 38, ст. 329, № 51, ст. 481; 2011 г., № 52, ст. 555; 2012 г., № 15, ст. 163, 2013 г., № 1, ст. 1, № 18, ст. 233; 2014 г., № 50, ст. 588; Национальная база данных законодательства, 05.01.2018 г., № 03/18/456/0512; 10.01.2018 г., № 03/18/459/0536, 24.07.2018 г., № 03/18/486/1559, 04.10.2018 г.,
№ 03/18/494/1992, 17.10.2018 г., № 03/18/501/2056) дополнить абзацем пятьдесят седьмым следующего содержания:

«Деятельность в области использования атомной энергии».

Статья 2. Кабинету Министров Республики Узбекистан:

привести решения правительства в соответствие с настоящим Законом;

обеспечить пересмотр и отмену органами государственного управления их нормативно-правовых актов, противоречащих настоящему Закону.

Статья 3. Настоящий Закон вступает в силу со дня его официального опубликования.

 

 

            Президент

Республики Узбекистан                                                                                                       Ш. Мирзиёев

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222-II-сонли қарорининг 1-иловасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасига
тушунтириш хати

 

I. Қонун лойиҳасини тайёрлаш учун асос

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида давлат бошқаруви ва назорат тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 декабрдаги ПФ–5594 - сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.

 

II. Қонун лойиҳасини тайёрлаш зарурияти

Ушбу Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида давлат бошқаруви ва назорат тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 декабрдаги ПФ–5594 - сон Фармонининг 3 банд бешинчи хатбошига асосан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланганлиги туфайли келиб чиқди.

 

III. Қонун лойиҳасининг мазмуни

Ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Олий Мажлисининг 2001 йил
12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222-II-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ўзгартишлар киритиш таклиф этилмоқда.

 

IV.   Кутилаётган натижалар

Тавсия этилаётган Қонун лойиҳасини қабул қилиниши натижасида киритиладиган ўзгартиришлар билан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида давлат бошқаруви ва назорат тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 декабрдаги ПФ–5594 – сонли Фармони талабларига мувофиқлаштирилади ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида лицензиялаш тизимини яратишга имкон яратади.

 

V. Қонун лойиҳасини тегишли органлар билан
келишиш тўғрисидаги маълумот

Ушбу Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Фанлар академияси билан келишилади.

 

 

Общие комментарии

364