ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4420 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 06/07/2019 21/07/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Вазирлар Маҳкамасининг “Шошилинч тиббий ёрдам ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида” 1998 йил 4 мартдаги 94-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
ID-4420

 “Шошилинч тиббий ёрдам ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида    1998 йил 4 мартдаги 94-сонли қарорини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига

 

Тушунтириш хати

 

Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган кенг қамровли чора-тадбирларга мувофиқ тез тиббий ёрдам хизматининг ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш ва амалиёт ўташини, шу жумладан хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида амалиёт ўташини ташкил этиш белгиланган.

Шу билан бирга  тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириши Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази томонидан амалга оширилади.

Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази авария-қутқарув хизматлари, давлат органлари ва ташкилотлари, бошқа юридик шахслар ходимларини ҳамда фуқароларни шошилинч тиббий ва тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўқитиш, шифохонагача тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари ва методларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини такомиллаштириш, бошқа муассасаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятида методик ёрдам кўрсатиш, семинар-тренинглар, мастер-класслар, вебинарлар ва телекўприклар ташкил этиш, шу жумладан етук хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ташкил этиш, хорижий илмий-тадқиқот ва ўқув марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича базавий методик муассаса ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрь “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3973-сонли қарорининг Шошилинч тиббий ёрдам ўқув марказини Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази этиб қайта ташкил этилиши, тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари республикамиз аҳолисига сифатли тиббий хизмат ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатишни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил                           12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 714-сон қарори 12 бандида бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан идоравий мансуб ташкилотларнинг тузилмаси, низомлари ва уставларини тасдиқланиши белгиланган.

 

Вазир                                                                          А. Шадманов

 

 

Лойиҳа

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Шошилинч тиббий ёрдам ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида” 1998 йил 4 мартдаги 94-сон  қарорини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3973-сон қарорига мувофиқ ҳамда  Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Шошилинч тиббий ёрдам ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида 1998 йил 4 мартдаги        94-сонли қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/321/1154-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2.  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов) Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази Низоми ишлаб чиқилишини таъминласин ва тасдиқласин.

3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов зиммасига юклансин.

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

      Бош вазири                                                                       А. Арипов

 

                                                                  

 

Общие комментарии

141