ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4385 Государственный комитет Республики Узбекистан по развитию туризма 05/07/2019 20/07/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
“Сеҳрли шарқнинг гавҳари: Сирли Ўзбекистон” мультимедиа лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-4385

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

“Сеҳрли шарқнинг гавҳари: Сирли Ўзбекистон”

мультимедиа лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Замонавий медиа маконда тарихимиз, юртимиз ва хорижий мамлакатларда сақланаётган бой маданий меросимиз дурдоналари, халқ ҳунармандчилиги ҳамда миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарни иллюстрация ва мультимедиа материалларидан фойдаланган ҳолда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, улардан жаҳон аҳлини хабардор этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ – 5611-сонли Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (кейинги ўринларда муассислар деб аталади) муассислигида “Сеҳрли шарқнинг гавҳари: Сирли Ўзбекистон” мультимедиа лойиҳасини (кейинги ўринларда Лойиҳа деб аталади) амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. “Сеҳрли шарқнинг гавҳари: Сирли Ўзбекистон” мультимедиа лойиҳасининг концепцияси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидагилар лойиҳанинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

тарихий ҳужжатлар, манбалар ва топилмалар ўрганиш билан боғлиқ янгиликлар, таҳлилий мақолалар тайёрлаб бориш;

мамлакатимизда қадимий тарихимиз, бой маданий меросимизни ўрганиш бўйича қабул қилинаётган фармонлар, қарорлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг ижроси бўйича олиб борилаётган ишларни кенг ёритиш;

Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигини янада ошириш ҳамда хорижий

ва маҳаллий туристларни республика бўйлаб саёҳат қилишга ундовчи материаллар тайёралаш;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш, улардан оқилона фойдаланиш ва республиканинг туристик салоҳиятини ошириш бўйича мақолалар тайёрлаш;

республикада олиб борилаётган археологик тадқиқотлар, уларнинг натижалари бўйича маълумотлар тайёрлаш;

юртимиздаги тарихий-меъморий обидаларнинг барпо этилиш тарихи, уларнинг архитектураси, эпиграфикаси билан ўқувчиларни чуқур таништириш;

мамлакатимиз ва хорижда сақланаётган маданий меросимиз тўғрисида мақолалар чоп этиш;

тарих, археология, этнография, нумизматика, манбашунослик

ва санъатшунослик сингари соҳаларда тадқиқот олиб бораётган олимларнинг илмий-оммабоп мақолалари, тезисларини чоп этиш;

Шарқ олимларининг жаҳон тамаддуни, шу жумладан, ислом цивилизациясининг ривожига қўшган ҳиссаси бўйича илмий-оммабоп мақолалар чоп этиш;

ислом динининг инсонпарварлик ва маърифатпарварлик ғояларини кенг ёритиш, унинг умумбашарий цивилизация, хусусан, Ватанимиз тарихида тутган ўрни ва аҳамиятини холисона ёритиб бериш;

миллий ҳунармандчилик, айниқса, йўқолиб бораётган ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлашни қўллаб-қувватлаш, уларнинг тарихи ва ишлаб чиқариш жараёнлари тўғрисида илмий ва оммабоп мақолалар тайёрлаш;

мамлакатимиз алоҳида ҳудудининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг аҳолиси маданияти ҳақида ҳикоя қилувчи турли туристик мавзуларда Ўзбекистон тўғрисидаги журналнинг чораклик сонини альманах кўринишида чоп этиш;

халқимизнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавий қадриятлари

ва маънавий меросини асраб-авайлаш, миллий маданиятни кенг тарғиб этиш, унинг халқаро маданий маконда тутган ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш;

мамлакатимизда ва хорижда Ўзбекистон тарихи ва маданий меросини тадқиқ этиш билан шуғулланаётган олимлар ва мутахассисларнинг фаолияти билан боғлиқ маълумотларни нашр этиш;

Ўзбекистон тарихининг мақсадли хорижий мамлакатлар тарихи билан боғлиқ бўлган жиҳатларини тадқиқ этиш ва ушбу маълумотлар кенг ёритиб бориш.

4. Қуйидагилар:

лойиҳанинг устувор йўналишларида белгиланган вазифалар доирасида “Сирли Ўзбекистон” журнали, “uzbekistan.magic” интернет портали ҳамда “Сирли Ўзбекистон” студиясини ташкил этишга;

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Миллий PR-маркази” ДУК томонидан икки дона замонавий учувчисиз учиш қурилмаларини ўрнатилган тартибда харид қилиш ва фойдаланишга розилик берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Миллий PR-маркази” ДУКнинг учувчисиз учиш қурилмаларидан,

шу жумладан, лойиҳа доирасида видеоматериалларни тайёрлашда фойдаланиши белгилаб қўйилсин.

6. Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда:

а) 2019 йил 1 августгача:

лойиҳанинг низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

лойиҳанинг, шунингдек, журнал, портал ва студиянинг таҳрир ҳайъатини шакллантирсин, унинг таркибини тасдиқласин;

лойиҳанинг штат жадвалини тасдиқласин, миллий ва халқаро жамоатчилик кенгашини ташкил этсин;

лойиҳа ижодий жамоасининг фаолияти учун зарур шарт-шароит яратиб берсин.

б) 2019 йил 1 сентябргача Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Интернет тармоғида порталнинг ишга туширилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасига “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танловга “Ўзбекистон тарихи ёритилган энг яхши материал учун” номинациясини қўшиш тавсия этилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ойлик муддатда лойиҳа доирасида журнал, портал ва студия учун замонавий ва юқори технологик суратга олиш ускуналари, шу жумладан, зарурий моддий-техника базасини яратиш билан боғлиқ харажатларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Захира жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси билан биргаликда лойиҳа доирасида тайёрланган босма

ва электрон форматдаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, маданият марказларига етказиб борилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Фанлар академияси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Марказий давлат архиви, “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда маҳаллий давлат бошқаруви органлари:

китоблар ва қўлёзмалар, архив материаллари, тарихий (ҳужжатли ва бадиий) фильмлар, фотосуратлар ва аудиоёзувларнинг нусхалари, илмий тадқиқотлар тўғрисидаги маълумотлар лойиҳа таҳририятлари талабидан келиб чиққан ҳолда мунтазам равишда беғараз асосда етказиб берсин;

лойиҳа ходимларига ўз тасарруфидаги муассасаларга, жумладан, музейларга, тарихий қадамжоларга, маданий мерос объектларига, театрларга ва кинотеатрларга бепул кириш, музейда сақланаётган экспонатлар ҳақида маълумот олиш, зарур ҳолларда улардан нусха кўчириш, фото ва видео тасвирга олиш учун барча зарур шароитларни яратиб берсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ журналнинг ҳар бир сони, портал доираси тайёрланган материалларни бепул асосда самолет ва темир йўл поездлари ҳамда аэропорт ва темир йўл вокзаллари ва автовокзалларда жойлаштирилишини таъминласин.

12. Қуйидагилар лойиҳа фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Захира жамғармаси маблағлари;

муассислар маблағлари;

журналнинг сотуви ва обунаси, порталда кўрсатиладиган пуллик хизматлардан тушадиган маблағлар;

илмий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан олинадиган даромадлар;

студияда тайёрланадиган тижорат маҳсулотлари (аудиогид, видео ва аудио маҳсулотлар);

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари;

халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

13. Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги бир ой муддатда:

журналнинг намуна нусхасини тайёрласин;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда журналнинг намуна нусхасини 2019 йил 22 – 27 август кунлари бўлиб ўтадиган “Моддий

ва номоддий маданиий меросни асраш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусидаги халқаро анжуман доирасида тақдимотини ўтказсин;

лойиҳа фаолиятини йўналишлари муҳокамасини Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича бутунжаҳон жамиятининг

III халқаро конгресси кун тартибига киритиш чораларини кўрсин.

14. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Дунё” ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига лойиҳанинг, жумладан журнал, портал ва студиянинг мақсад

ва вазифаларини кенг жамоатчилик етказиб бориши тавсия этилсин.

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Общие комментарии

280