ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4369 Министерство юстиции Республики Узбекистан 06/07/2019 21/07/2019 5

Обсуждение завершено

Закон Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида
ID-4369

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасига

ўзгартиш киритиш тўғрисида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1,

1-модда) 15-моддаси биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланади”.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун 2019 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти

Ш. Мирзиёев

Общие комментарии

489