ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4318 Центральный банк Республики Узбекистан 06/07/2019 19/07/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
“Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-4318

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

“Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги ва “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 9 августдаги 344-В ва 26-сон “Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 968-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
  2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи

Д. Рахимов

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви

ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг

2019 йил “__” _________ даги

_____ ва _____ қарорига

ИЛОВА

 

“Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга  қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар

  1. 21-бандда:

еттинчи хатбошидаги “энг кам иш ҳақи” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги “энг кам иш ҳақи” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

  1. 35-бандда:

иккинчи хатбошидаги  энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорига деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварига деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги  энг кам иш ҳақининг 400 баравари миқдорига деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараварига деган сўзлар билан алмаштирилсин.

  1. 40-бандда:

иккинчи хатбошидаги “эгалиги ёкидеган сўзлар чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбошидаги “энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорига деган сўзлар
базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригадеган сўзлар билан алмаштирилсин.

Общие комментарии

225