ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4294 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 03/07/2019 18/07/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
ID-4294

 

“Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги

Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг Қарори лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

I. Қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш асослари

 

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2019 йил  15 февралдаги  “Давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини  келажакда  комплекс  ривожлантиришнинг чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4193-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартибини юқори юридик кучга кирадиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга бириктириш  топшириғи ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.

II. Қарор лойиҳасини қабул қилишнинг зарурияти

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сонли қарорида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб ФХДЁ органлари билан туғилиш ва ўлим ҳақидаги ягона ноёб кодли унификацияланган электрон маълумотнома беришнинг ягона тартибини жорий этиш белгиланган. Шунга кўра, тиббиёт муассасалари ва ФҲДЁ органлари ўртасида туғилиш ва ўлим ҳақидаги электрон маълумотлар алмашиш жорий этилганлиги сабабли қарорда белгиланган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш  ҳамда ҳудудларнинг барча туманлари, жумладан, чекка туманларида ҳам 2019 йилнинг охиригача тиббиёт муассасалари ва ФХДЁ органлари ўртасида туғилиш ва ўлим ҳақидаги маълумот алмашинишни  электрон тарзда амалга оширишни тўлиқ  йўлга қўйиш зарур.

 

 

III. Қарор лойиҳасининг мазмуни

 

Қарор лойиҳаси мақсади республика вилоятларининг барча тиббиёт муассасалари ва ФХДЁ органлари ўртасида туғилиш ва ўлим ҳақидаги маълумот алмашинишни қоғоз кўринишидан босқичма-босқич электрон тизимга киритиш йўли орқали амалга ошириш, лекин электрон тарзда амалга оширишгача бўлган даврда тиббий муассасалар томонидан туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотномаларни бериш, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни тиббий муассасалар, патологоанатомик бўлимлар ёки суд-тиббий экспертиза маркази ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан берилишини  тартибга риоя қилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

 

IV. Қарор лойиҳасини синовдан ўтказиш

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида 2019 йил 28 май куни  (ID 3652-код) муҳокама қилиш учун жойлаштирилди. Бугунги кунга қадар ушбу лойиҳа юзасидан таклиф ва мулоҳазалар келиб тушмади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов

 

 

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МУАССАСАЛАРИДА ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДАГИ ТИББИЙ МАЪЛУМОТНОМА, ПЕРИНАТАЛ ЎЛИМ ВА ЎЛИМ ҲАҚИДАГИ

ТИББИЙ ГУВОҲНОМАЛАРНИ  БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ  ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

 

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги “Давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини келажакда комплекс ривожлантиришнинг чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4193-сон қарорига мувофиқ соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим  ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларининг тиббиёт муассасаларида, 2021 йил 1 сентябрдан Республиканинг барча ҳудудларидаги тиббиёт муассасалари, патологик анатомия ва суд-тиббий экспертиза муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни қоғоз кўринишида берилиши бекор қилинсин, тиббиёт муассасалари ва ФҲДЁ органлари ўртасида туғилиш ва ўлим ҳақидаги муассаса раҳбари томонидан элекрон рақамли имзо билан тасдиқланган ягона ноёб унификацияланган кодли электрон маълумотнома беришнинг ягона тартиби йўлга қўйилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 4, 11, 20, 21, 28           ва 29-бандлари 2021 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотиши  инобатга олинсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К.Шадманов зиммасига юклансин.

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил  “___”  _________даги

_____-сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида (мулкчилик шаклидан қатъий назар барча тиббий муассасаларга нисбатан тадбиқ этилади) туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартибини белгилайди.

2. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотномаларни бериш тиббий муассасалар томонидан, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш эса тиббий муассасалар, патологик анатомия муассасалари ва Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ёки унинг ҳудудий филиаллари (кейинги ўринларда суд-тиббий экспертиза муассасаси деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

3. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномалар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш учун Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига (бундан кейинги ўринларда ФҲДЁ органи деб юритилади) тақдим этилади.

4. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларнинг ФҲДЁ органига юбориладиган қисмидаги маълумотлар унинг тиббий муассаса, патологик анатомия ва суд-тиббий экспертиза муассасаларида қоладиган қисмидаги маълумотлардан фарқ қилмаслиги шарт.

5. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома шунингдек, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномалар муассаса раҳбари томонидан белгиланган масъул шахс томонидан киритилади ва тасдиқланади.  

 Бунда, бир нафар шифокор ишлайдиган тиббий муассасада шифокор бўлмаган (меҳнат таътили, касаллик туфайли ва бошқа сабаблар) ҳолларда муассасага раҳбарлик қилаётган тиббиёт бирлашмаси раҳбари томонидан амалга оширилади.

6. Маълумотларни электрон ахборот тизимига жойлаштириш имкони бўлмаган ҳоллар (электр тармоғидаги вақтинчалик узилишлар ва ҳ.к.)да тизимни узлуксиз ишлашини таъминлаш (ЮПС ва генераторларнинг мавжудлиги)  муассаса раҳбари томонидан амалга оширилади.

7. Интернет тармоғи билан таъминланмаган тиббий муассасалар интернет тармоғи билан таъминлангандан кейин улар томонидан туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни қоғоз шаклида бериш тўхтатилади.

 

 

 

 

2-боб. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотномани

бериш тартиби

 

8. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома туққан аёлнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тиббий ҳужжатларга асосланиб туғруқ содир бўлган тиббий муассасалар томонидан барча тирик туғилиш ҳолларида туғруқдан сўнг 24 соат ичида берилади. Тирик туғилганлик мезонлари (нафас, юрак уриши, киндик пульсацияси, мускулларнинг беихтиёр қисқариши) дан бири мавжуд бўлса ҳам бола тирик туғилган ҳисобланади. Бунда онанинг ҳомиладорлик муддати 22 ҳафта            ва ундан ортиқ бўлиши лозим.

9. Тиббий муассасадан ташқари жойларда тиббий ёрдамсиз туғилган болага туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотнома, боланинг шу онадан туғилганлигини тасдиқловчи камида иккита гувоҳ, ҳудуд шифокори (фельдшери    ёки акушери) томонидан  мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ  далолатнома тузилади ва муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади, далолатнома асосида ушбу ҳудудга бириктирилган туғруқ муассасаси томонидан берилади. Далолатномада гувоҳларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларига оид маълумотлар кўрсатилиши     ва уларнинг кўрсатмалари ўз имзолари билан тасдиқланиши шарт.

10. Эгизак (иккита ва ундан ортиқ) болалар туғилганда уларнинг ҳар бири учун алоҳида туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома берилади.

11. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотноманинг барча бандларига бола      ва унинг онаси ҳақидаги маълумотлар киритилган ёки тегишли белгиларнинг тагига чизилган ҳолда, бундай маълумотлар бўлмаганда тегишли бандларга номаълум” ёзуви киритилган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ тўлдирилади.

12. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома туғруқни қабул қилган муассаса раҳбари томонидан тайинланган масъул шахс томонидан туғруқни қабул қилган шифокорнинг туғилганлик тўғрисида берган маълумотномасига асосан киритилади ва тасдиқланади. Маълумотнома туққан аёлнинг туғруқ картасида сақланади ва

а) туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома туғилган боланинг ота           ёки онасига берилади.

Алоҳида  ҳолларда-туғруқдан кейин она ўлими содир бўлганда:

б)  никоҳдаги отасига;

в) ота никоҳда бўлмаган ҳолатда ёки ота ҳам вафот этган бўлса, васийлик       ва ҳомийлик идораларига берилади.

Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотномани олган шахснинг ушбу маълумотноманинг тиббий муассасада қоладиган қисмига уни олганлигини тасдиқловчи имзоси қўйилади.

13. Туққан аёлнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган ҳолларда унинг шахсини аниқлаш мақсадида ҳудудий ички ишлар органига (бундан буён матнда ИИО деб юритилади) (102) хабар берилади ва бу ҳақда баённома тўлдирилади. Баённомада туққан аёлнинг оғзаки равишда айтган исми-шарифи ва бошқа маълумотлар ёзилади,  аёлнинг  фотосурати олинади, ушбу ҳужжатлар  ички ишлар ходими, ҳуқуқшунос, бош шифокор, бўлим мудири ва туққан аёл томонидан  имзоланади  ҳамда туғруқ тарихида сақланади. Тузилган баённоманинг бир нусхаси тиббий муассасада қолдирилади, иккинчи нусхаси аёлнинг шахсини аниқлаш мақсадида ИИО ходимига берилади. Тузилган баённомани ИИО ходими ички ишлар бўлимининг рўйхат журналидан рўйхатдан ўтказиши ва туққан аёл тиббий          муассасадан  чиқиб кетгунга қадар унинг шахсини аниқлашга қаратилган барча чора-тадбирларни кўриши шарт, аёлнинг шахси аниқлангандан сўнг тиббий муассасага аёлнинг шахси тўғрисида маълумотнома тақдим этилиши лозим.

Туққан аёл паспорт олганидан сўнг ёки ички ишлар органи томонидан аёлнинг шахсини тасдиқлаш тўғрисида маълумотнома берилганидан кейин тиббий муассаса томонидан туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома берилади.

14. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома йўқотиб қўйилганда            ёки яроқсиз ҳолга келганда манфаатдор шахснинг ёзма аризасига кўра “дубликат” белгиси қўйилган туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома берилиши мумкин. Бунда дастлабки берилган туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотноманинг электрон тизимга жойлаштирилган нусхаси дубликатга (дастлабки маълумотни илова қилинаётганлиги ҳақидаги маълумотни қайд этган ҳолда) илова қилинади.

 

3-боб. Перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни  

бериш тартиби

 

15. Перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома бола ўлик туғилганда            ва тирик туғилиб ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) ҳолларда патологик анатомия ёки суд-тиббий экспертиза муассасаси томонидан ўлим ҳолати юз берганидан сўнг 24 соат ичида тўлдирилади ёки электрон тизимга киритилади. Перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома ҳомиладорлик муддати 22 ҳафта           ва ундан ортиқ  бўлган ҳолатда тўлдирилади.

16. Эгизак (иккита ва ундан ортиқ) болаларда перинатал ўлим юз берган ҳолларда уларнинг ҳар бири учун алоҳида перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома тўлдирилади ва  электрон тизимга киритилади.

17. Перинатал ўлим юзага келган барча ҳолларда ўлим сабабини аниқлаш мақсадида бола мурдаси патологик анатомия муассасасида ва манфаатдор шахс томонидан зўраки ўлим ёки унга гумон қилинганда суд-тиббий экспертиза муассасасида ёриб текширилади.

18. Перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома муассаса раҳбари томонидан тайинланган масъул шахс томонидан туғруқни қабул қилган ва болани даволаган шифокор томонидан берилган маълумотнома, патологик анатомия ёки суд-тиббий экспертиза муассасасининг текширув натижаси бўйича тузилган хулоса ҳамда онанинг ҳомиладорлиги ва туғруқ давридаги  касалликлари, боланинг касалликлари ҳақидаги маълумотлари кўрсатилган тиббий ҳужжатлар (туғруқ тарихи, чақалоқнинг ривожланиш тарихи) асосида тўлдирилади. Бунда, бир нафар шифокор ишлайдиган тиббий муассасада шифокор бўлмаган (меҳнат таътили, касаллик туфайли ва бошқа сабаблар) ҳолларда перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома ушбу муассасага раҳбарлик қилаётган тиббиёт бирлашмаси раҳбари томонидан тўлдирилади             ёки электрон тизимга киритилади.

19. Тиббий муассасадан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз содир бўлган туғруқ натижасида ўлик бола туғилган ёки шифокор (фельдшер ёки акушер) кузатмаган бола ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган ҳолларда суд-тиббий экспертиза муассасаси томонидан ўлим сабабини аниқлаш бўйича ўтказилган экспертиза хулосасига асосан перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома  тўлдирилади ва электрон тизимга киритилади.

20. Перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома ФҲДЁ органига “якунийбелгиси билан юборилади. Агар боланинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида патологик анатомия ёки суд-тиббий экспертиза муассасаси томонидан қўшимча текширувлар (гистологик, бактериологик, вирусологик ва бошқа шу каби муддатли текширувлар) ўтказиш  зарурати юзага келса, тиббий муассаса шифокори, патологик анатомия ёки суд-тиббий экспертиза муассасаси томонидан ўлим сабабининг дастлабки ташхисига асосан перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома “дастлабки” белгиси қўйилган ҳолда ФҲДЁ органига юборилиши мумкин.

Бундай ҳолларда суд-тиббий экспертиза муассасасининг қўшимча текширув натижалари бўйича тузилган хулосасига асосан тиббий муассаса шифокори, патологик анатомия ёки суд-тиббий экспертиза муассасаси томонидан боланинг ўлими сабаби аниқлаштирилган ҳолда “_____-сон дастлабкини ўрнига” белгиси қўйилган перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома тўлдирилиб, ушбу гувоҳнома тиббий муассаса, патологик анатомия ёки суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари томонидан имзоланиб, “дастлабки” белгиси қўйилган перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома юборилган ФҲДЁ органига тақдим этилади.

21. Перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома тегишли тури (якуний, дастлабки,  ____ сон дастлабкини ўрнига) нинг тагига чизиқ тортилган ҳолда, барча бандларига бола ва унинг онаси ҳақидаги маълумотлар тегишли катакларга киритилган (зарурий белгиларни тагига чизилган) ҳолда, бундай маълумотлар бўлмаганда тегишли бандларга номаълум ёзуви киритилган ҳолда, “кодлар учун жой” устунида эса “X” қайта кўрикдан ўтказилган Халқаро касалликларнинг таснифи (ХКТ-X) бўйича касалликлар кодлари кўрсатилган ҳолда мазкур  Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ тўлдирилади.

22.Ўлик туғилган ёки ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган боланинг мурдаси талаб қилиб олинмаган ҳоллар (қариндош уруғлари бўлмаса ёки инкор этилган бола)да уларни дафн этиш тиббий муассаса ёки мурда ёриб кўрилган охирги муассаса томонидан ушбу муассасанинг тасдиқланган ички тартиби асосида амалга оширилади.

23. Ўлик туғилган ёки ҳаётининг биринчи ҳафтаси давомида ўлган болаларнинг туғилганлиги ва ўлими тиббий муассаса жойлашган жойдаги ФҲДЁ органида қайд этилади.

 

4-боб. Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби

 

24. Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома ўлим содир бўлган тиббий муассаса, патологик анатомия ёки суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари тасдиқлаган масъул шахс томонидан ўлим ҳолати юз берганидан сўнг 24 соат ичида берилади      ва электрон тизимга киритилади.

25. Тиббий муассасада ўлим ҳолати юзага келганда ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома патологоанатом ёки шифохонага қабул қилингандан кейин 1 суткага оралиғида вафот этса, ташхис ноаниқ бўлса, манфаатдор шахс томонидан зўраки ўлим ва унга гумон қилинганда суд-тиббий экспертиза муассасасининг текширув хулосасига асосланиб, алоҳида ҳолатларда бемор соғлиғини кузатиш натижалари, унинг ўлимигача бўлган соғлиғини батафсил ёритувчи тиббий ҳужжатлар (ўлимга олиб келувчи касалликлар бўйича ўлимигача сўнгги 1 ой ичида диспансер назоратида турган бўлса, ўлимнинг аниқ ташхиси маълум бўлганда) га асосланиб ушбу муассаса раҳбари тасдиқлаган ҳолда даволовчи шифокор томонидан берилади.

26. Тиббий муассасадан ташқари жойларда ўлим содир бўлган ҳолларда      суд-тиббий экспертиза текшируви ўтказилиши талаб қилинмаса, яъни манфаатдор шахс томонидан зўраки ўлим ва унга гумон қилинмаса, ўлган шахс диспансер назоратида турган бўлса, ўлимнинг аниқ ташхиси маълум бўлганда мурда кўрикдан ўтказилиб, унинг ўлимигача бўлган соғлиғи ҳолатини ёритувчи тиббий ҳужжатларга асосан ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома мурданинг қаерда рўйхатда турганидан қатъий назар яшаган жойига қарашли (охирги яшаш жойига қарашли ҳудудий поликлиникада ўлимигача сўнгги 1ой ичида диспансер назоратида турган бўлса      ёки мавжуд амбулатор картасига асосланиб) ҳудуд шифокори томонидан берилади.

27. Мурданинг суд-тиббий экспертиза текшируви ўтказилиши талаб қилинган ҳолларда, яъни шифохонага қабул қилингандан кейин 1 суткага оралиғида вафот этса, ташхис ноаниқ бўлса, манфаатдор шахс томонидан зўраки ўлим ва унга гумон қилинганда мурдани ёриб текширмасдан тиббий муассаса, патологик анатомия      ёки суд-тиббий экспертиза муассасаси томонидан бериб юбориш тақиқланади.

28. Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома марҳумнинг қариндошлари ёки яқин кишиларига, агарда тиббий муассаса маъмурияти томонидан кўмиладиган бўлса тиббий муассаса маъмуриятига берилиши мумкин.

29. Талаб қилиб олинмаган мурдалар (қариндош уруғлари бўлмаса ёки улар томонидан инкор этилган) ни дафн этиш ўлим содир бўлган тиббий муассаса, патологик анатомия ёки суд-тиббий экспертиза муассасаси томонидан амалга оширилади.

30. Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома ФҲДЁ органига «якуний» белгиси билан юборилади. Агар ўлимнинг сабабини аниқлаш мақсадида патологик анатомия ёки суд-тиббий экспертиза муассасаси томонидан қўшимча текширувлар (гистологик, бактериологик, вирусологик ва бошқа шу каби муддатли текширувлар) ўтказиш зарурати юзага келса, тиббий муассаса  шифокори, патологик анатомия    ёки суд-тиббий экспертиза муассасаси томонидан ўлим сабабининг дастлабки ташхисига асосан ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома “дастлабки” белгиси қўйилган ҳолда ФҲДЁ органига юборилиши мумкин.

Бундай ҳолларда патологик анатомия ёки суд-тиббий экспертиза муассасасининг қўшимча текширув натижалари бўйича тузилган хулосасига асосан тиббий муассаса  шифокори, патологик анатомия ёки суд-тиббий экспертиза муассасаси томонидан ўлимнинг сабаби аниқлаштирилган ҳолда “_____-сон дастлабкини ўрнига” белгиси қўйилган янги ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома тўлдирилиб, ушбу гувоҳнома тиббий муассаса, патологик анатомия ёки суд-тиббий экспертиза муассасаси раҳбари томонидан имзоланиб, гербли муҳр билан тасдиқлаган кузатув хатига илова қилинган ҳолда “дастлабки” белгиси қўйиб ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома юборилган ФҲДЁ органига жўнатилади ва бу ҳақда манфаатдор шахсга маълум қилинади.

31. Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома тегишли тури (якуний, дастлабки, “_____-сон дастлабкини ўрнига)нинг тагига чизиқ тортилган ҳолда, барча бандларига ўлим ҳақидаги маълумотлар тегишли катакларга киритилган (тегишли белгиларнинг таги чизилган) ҳолда, бундай маълумотлар бўлмаганда тегишли бандларга номаълум ёки аниқланмаган ёзуви киритилган ҳолда, “кодлар учун жой” устунида эса “X” қайта кўрикдан ўтказилган Халқаро касалликларнинг таснифи (ХКТ-X) бўйича асосий касаллик коди кўрсатилган ҳолда мазкур  Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ тўлдирилади.

32. Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома  йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келганда манфаатдор шахснинг ёзма аризасига кўра “дубликат” белгиси қўйилган ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома берилиши мумкин. Бунда дастлабки берилган ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳноманинг электрон тизимга жойлаштирилган нусхаси дубликатга (дастлабки маълумотни илова қилинаётганлиги ҳақидаги маълумотни қайд этган ҳолда) илова қилинади.

33. Тиббиёт муассасаси ва ФҲДЁ органи ўртасида ўлим  ҳақидаги электрон маълумотлар алмашмасдан туриб ўлим содир бўлган тиббий муассаса, патологик анатомия ёки суд-тиббий экспертиза муассасаси томонидан мурдани бериш тақиқланади.

 

5-боб. Якуний қоидалар

 

34. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларнинг берилганлиги ҳақидаги маълумотлар тегишли тиббий ҳужжатларда (касаллик тарихи, туғруқ тарихи ва бошқаларда) кўрсатилиши лозим.

35. Тиббий муассаса, патологик анатомия ва суд-тиббий экспертиза муассасалари раҳбарлари туғилганлик, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги маълумотларни электрон тизимга ўз вақтида аниқ ва тўғри киритилиши  устидан назорат қилишлари шарт.

36. Ушбу йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш

муассасаларида туғилганлик ҳақидаги

тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва

ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни

бериш тартиби тўғрисида Йўриқномага

1-ИЛОВА

 

 

Тиббий муассасадан ташқари жойларда тиббий ёрдамсиз туғилган   боланинг шу онадан туғилганлигини тасдиқлаш мақсадида

тузилган далолатнома

ШАКЛИ

 

ДАЛОЛАТНОМА

 

Биз, қуйида имзо чекувчилар томонидан ушбу далолатнома тузилди шу ҳақдаким, 20_______ йил  “_______“ ___________________________    куни ______________________ вилоят (шаҳар), ________________________ туман (шаҳар) ____________________________________ шаҳарча (қишлоқ, овул) _______________________________кўча, __________  уй, _____хонадонда истиқомат қилувчи, 19______ йилда туғилган фуқаро ________________________________________________________________да

                                                                        аёлнинг ФИШ

уйида, кўчада, бошқа жойда____________________________ туғруқ содир бўлган.

Чақалоқнинг  киндиги туғилгандан сўнг _______________________________ томонидан  кесилган.

Онанинг  аҳволи___________________________________________________,

Чақалоқнинг аҳволи________________________________________________

Туққан аёл  20_____ йил   “________ “ ___________________________ куни  соат _________да _________________________________    туғруқ муассасига 

                                                                  ( муасаса номи)   

_______________________________________________________________ машинаси  орқали

                       (транспорт воситаси давлат рақами)

гувоҳ ________________________________________    кузатувида юборилди.

                                                            (ФИШ)

1.Умумий амалиёт шифокори___________________________      __________

                                                                                           (ФИО)                                                   (имзо)

шахсини тасдиқловчи ҳужжат_____________ серия_____   номер__________

 

2.Акушер-гинеколог ___________________________________      __________

                                                                         (ФИО)                                             (имзо)

шахсини тасдиқловчи ҳужжат_____________ серия_____   номер__________

 

3. Гувоҳ-1   ________________________________________  ______________

                                                      (ФИО)                                                       (имзо)

шахсини тасдиқловчи ҳужжат____________ серия_____   номер__________

 

4. Гувоҳ-2  __________________________________              ______________

                                                      (ФИО)                                                       (имзо)

Шахсини тасдиқловчи ҳужжат____________ серия_____   номер__________

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш

муассасаларида туғилганлик ҳақидаги

тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва

ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни

бериш тартиби тўғрисида Йўриқномага

2-ИЛОВА

 

Туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома

ШАКЛИ

 

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўз.Р ВМнинг  2019 йил ____ апрелдаги  ____-сон қарор билан тасдиқланган 103/у-сон шаклдаги тиббий ҳужжат

Муассаса номи

 

ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДА ТИББИЙ МАЪЛУМОТНОМАНИНГ

ҚИРҚИЛАДИГАН ҚИСМИ _____ - сон

(Тиббий муассасада қолади)

Берилган санаси “___”___________ 20 __ йил

 

  1. Онасининг фамилияси, исми, отасининг исми: ______________________

_______________________________________________________________________

паспорт  серияси_________№_______________, ҳарбий  гувоҳнома №____________

2. Онасининг доимий яшаш жойи: Давлат ________________________вилоят (шаҳар)____________________  туман (шаҳар) _______________________________ шаҳарча (қишлоқ, овул) ___________________кўча ____________уй _____ хона ___

3. Онасининг туғилган санаси: кун _____ ой ____________ йил _______

4. Онасининг миллати _____________________фуқаролиги _______________

5. Онасининг оилавий аҳволи: никоҳда туради – 1,  никоҳда турмаган – 2,  бева – 3,  ажрашган – 4

6. Онасининг маълумоти: олий – 1, тўлиқсиз олий – 2,  ўрта махсус,  касб-ҳунар – 3,  умумий ўрта – 4, тўлиқсиз ўрта – 5, маълумотсиз – 6

7. Боланинг туғилган санаси ва вақти: кун ____ ой ___________ йил ________ соат _____ дақиқа_____

8. Боланинг туғилган жойи (шифохона, уй, бошқа жой): Давлат__________, вилоят (шаҳар)__________________,туман (шаҳар)________________ шаҳарча (қишлоқ, овул) _______________,кўча_____________уй____,  хонадон____

9. Боланинг исми: _________________________________________________

10. Боланинг жинси: эркак – 1, аёл – 2, номаълум – 3

11. Бола ҳомиладорликнинг _______ тўлиқ ҳафтасида туғилди.

12. Нечанчи ҳомиладорлик __________   туғруқ _________

13. Ҳисоб бўйича онанинг нечанчи боласи ________

14. Бола туғилди:бир ҳомилаликдан–1, эгизакнинг биринчиси – 2, эгизакнинг иккинчиси – 3, бошқа кўп ҳомилаликдан – 4

15. Боланинг туғилган пайтдаги вазни _______грамм, бўйи______ сантиметр

16. Апгар шкаласи бўйича баҳо: 1 дақиқадан сўнг - 0 – 3 балл, 4 – 6 балл,        7 – 10 балл, 5 дақиқадан сўнг – 0 – 3 балл, 4 – 6 балл, 7 – 10 балл,

17. Тирик туғилганлик мезонлари: нафас–1, юрак уриши–2, киндик пульсацияси–3,  мускулларнинг беихтиёрий қисқариши – 4

18. Туғилганлик ҳақида маълумотнома берган шифокорнинг (фельдшер ёки акушер) фамилияси, исми, отасининг исми: ________________________________ имзоси _______­­___________________

19. Маълумотнома олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми:________________________ ________________________________________ имзоси   _________________

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўз.Р ВМнинг  2019 йил ____ апрелдаги  ____-сон қарор билан тасдиқланган       103/у-сон шаклдаги тиббий ҳужжат

Муассаса номи______________________

 

ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДА ТИББИЙ

МАЪЛУМОТНОМА ____-сон

(ФҲДЁ органларида қайд этиш учун берилади)

Берилган санаси “___”___________ 20 ____ йил

 

 

1. Онасининг фамилияси, исми, отасининг  исми:________________________  паспорт  серияси______№______________,  ҳарбий  гувоҳнома №_______________

_______________________________________________________________________

2. Онасининг доимий яшаш жойи: Давлат_____________________________, вилоят (шаҳар)___________________________,туман (шаҳар) _________________, шаҳарча (қишлоқ,овул)___________________________, кўча ___________________,  уй ______ хонадон _______

3. Онасининг туғилган санаси: кун________   ой __________  йил _______

4. Онасининг миллати ______________________   фуқаролиги __________

5. Онасининг оилавий аҳволи: никоҳда туради – 1, никоҳда турмаган – 2, бева –3, ажрашган – 4

6. Онасининг маълумоти: олий – 1, тўлиқсиз олий – 2, ўрта махсус, касб-ҳунар – 3, умумий ўрта – 4, тўлиқсиз ўрта – 5, маълумотсиз – 6

7. Туғилган санаси ва вақти: кун ____ ой ______ йил _____ соат _____ дақиқа

8. Туғилган жойи (шифохона, уй, бошқа жой): Давлат ___________________, вилоят (шаҳар)________________________ туман (шаҳар) _____________________, шаҳарча (қишлоқ, овул)__________________________, кўча____________________, уй_____ хонадон______

9. Боланинг исми: ________________________________________________

10. Боланинг жинси: эркак – 1, аёл – 2, номаълум – 3

11. Бола ҳомиладорликнинг ________ тўлиқ ҳафтасида туғилди.

12. Нечанчи ҳомиладорлик _______   туғруқ _________

13. Ҳисоб бўйича онанинг нечанчи боласи ________

14. Бола туғилди: бир ҳомилаликдан – 1, эгизакнинг биринчиси – 2, эгизакнинг иккинчиси – 3, бошқа кўп ҳомилаликдан – 4

15. Боланинг туғилган пайтдаги вазни_______грамм, бўйи_______ сантиметр

16. Тирик туғилганлик мезонлари:нафас – 1, юрак уриши-2, киндик пульсацияси- 3, мускулларнинг беихтиёрий қисқаришлари – 4

17. Туғилганлик ҳақида маълумотнома берган шифокор (фельдшер ёки акушер) нинг фамилияси, исми, отасининг исми: _____________________________           имзоси__________________

 

 

 

Соғлиқни сақлаш муассасаси

Гербли муҳри

 

Туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома

берган шахснинг имзоси ____________

                         

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш

муассасаларида туғилганлик ҳақидаги

тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва

ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни

бериш тартиби тўғрисида Йўриқномага

3-ИЛОВА

 

 

Перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома

ШАКЛИ

 

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўз.Р ВМнинг  2019 йил ____ апрелдаги  ____-сон қарор билан тасдиқланган 106-2/ҳ-сон шаклдаги тиббий ҳужжат

Муассаса номи

 

ПЕРИНАТАЛ ЎЛИМ ҲАҚИДАГИ ТИББИЙ

ГУВОҲНОМАНИНГ ҚИРҚИЛАДИГАН

ҚИСМИ _____-сон

(якуний, дастлабки, _____-сон дастлабкини ўрнига)

Берилган санаси “___” _______ 20 __ й.

_______________________________________________________________________

(Соғлиқни сақлаш муассасаси номи)

 

              Ўлик туғилган – 1, ҳаётининг биринчи хафтасида ўлган – 2

 

1. Онанинг фамилияси, исми, отасининг  исми:__________________________

паспорт  серияси_________ №_____________,  ҳарбий  гувоҳнома №_____________

2. Онанинг туғилган санаси: кун _____ ой _______ йил _______

3. Онанинг миллати ___________________ фуқаролиги _____________

4. Онасининг оилавий аҳволи: никоҳда туради – 1, никоҳда турмайди – 2, бева – 3, ажрашган – 4

5.Ўлган (ўлик туғилган) бола онасининг доимий яшаш жойи: Давлат _______ вилоят (шаҳар)___________________ туман (шаҳар)____________________шаҳарча (қишлоқ, овул) _____________________ кўча _____________ уй ___ хонадон____

6. Онасининг иш жойи (агар ишламаса, кимнинг қарамоғида эканлиги кўрсатилсин): ___________ ________________________________________________

7. Мансаби ёки бажарадиган иши: ___________________________________

8. Онасининг маълумоти: олий-1, тўлиқсиз олий-2, ўрта махсус, касб-ҳунар-3, умумий ўрта-4, тўлиқсиз ўрта-5, маълумотсиз-6

9. Ўлган боланинг фамилияси, исми, отасининг исми: ___________________

10. Боланинг жинси: эркак – 1, аёл – 2, номаълум – 3

11. Туғилган (ўлик туғилиш) вақти: кун _____ ой ______ йил ____ соат ______ дақиқа_______

12. Ўлган вақти: кун ______ ой _________ йил _______ соат ______ дақиқа_____

13. Ўлим (ўлик туғилиш) содир бўлган жой (шифохона, уй, бошқа жой): Давлат ______________________,вилоят(шаҳар)__________________туман (шаҳар) ___________шаҳарча(қишлоқ,овул) ______________ кўча ____ уй ___ хонадон____

14. Бола ҳомиладорликнинг тўлиқ ______________ ҳафтасида туғилди.

15. Нечанчи ҳомиладорлик ________________ туғруқ _______________

16.Ҳисоб бўйича онанинг нечанчи боласи __________________________

17. Аввалги ҳомиладорликлардан: тирик туғилишлар сони – 1, ўлик туғилишлар – 2, ўз-ўзидан ҳомила тушиши – 3, тиббий аборт – 4, шу жумладан тиббий кўрсатмалар (она ёки ҳомилада    аниқланган патологик ҳолат ёки нуқсон) билан – 5

18. Аввалги ҳомиладорликлардан охиргиси тугалланди: тирик туғилган бола билан – 1, ўлик туғилиш билан – 2, ўз-ўзидан ҳомила тушиши билан – 3, тиббий аборт билан – 4, шу жумладан тиббий кўрсатмага (она ёки ҳомилада аниқланган патологик ҳолат ёки нуқсон)  биноан – 5

19. Шифокор (фельдшер, акушер)га қатновлар сони ______

20. Туғруқни қабул қилди: шифокор – 1, акушер – 2, фельдшер – 3, бошқа шахс – 4,

21. Бола (ҳомила) туғилди: бир ҳомилаликдан – 1, эгизакнинг биринчиси – 2, эгизакнинг иккинчиси – 3, бошқа кўп ҳомилаликдан – 4

22. Бола (ҳомила) туғилди: етилган – 1, етилмаган – 2, ўтиб кетган – 3

23. Бола (ҳомила) туғилди: мацерацияланган – 1, асфиксияда – 2

24. Бола (ҳомила)нинг туғилгандаги вазни __________________ грамм

25. Бола (ҳомила)нинг бўйи __________ сантиметр

26. Тирик туғилганлик мезонлари: нафас – 1, юрак уриши – 2, киндик пульсацияси – 3, мускуллар ихтиёрий қисқаришлари – 4

27. Бола (ҳомила)нинг ўлими содир бўлди: туғруқ фаолияти бошлангунга қадар - 1, туғруқ  даврида – 2,  туғруқдан сўнг – 3, номаълум – 4

28. Бола (ҳомила)нинг ўлими юз берди: касалликдан – 1, бахтсиз ходисадан – 2, қотилликдан – 3, ўлим сабаби аниқланмаган – 4 (тагига чизилсин)

29. Апгар шкаласи бўйича баҳо 1 дақиқадан сўнг -0–3 балл, 4–6 балл, 7–10 балл, дақиқадан сўнг -0–3 балл, 4–6 балл, 7–10 балл,

30. Перинатал ўлим сабаби:

а) Бола (ҳомила) нинг ўлимига сабаб бўлган асосий касаллик ёки ҳолат (битта касаллик кўрсатилади) ______________________________________________

б) Бола (ҳомила) нинг бошқа касалликлари ёки ҳолати ___________________

_____________________________________________________________________

в) Бола (ҳомила) нинг ўлими сабабига олиб келган она (йўлдош)нинг асосий касаллиги ёки ҳолати __________________________________________________

г) Бола (ҳомила) нинг ўлими сабабига олиб келган она (йўлдош)нинг бошқа касалликлари ёки ҳолатлари______________________________________________

д) Бошқа ҳамроҳ касалликлар_________________________________________

 

Ўлим ҳақида гувоҳнома берган шифокор (фельдшер, акушер) фамилияси, исми, отасининг исми ___________________________________________________

 

Туғилиш ҳақидаги далолатнома ёзуви: _____ - сон «___» _________20 __йил

Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви: ____ - сон «__» ______ 20 ___йил

 

ФҲДЁ бўлими номи _____________________________________________________

 

Сана «____»_______ 20 ___ й.                                     ФҲДЁ органи мутахассиси

                                                                                        имзоси __________

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўз.Р ВМнинг  2019 йил ____ апрелдаги  ____-сон қарор билан тасдиқланган 106-2/ҳ-сон шаклдаги тиббий ҳужжат

Муассаса  номи

 

 

ПЕРИНАТАЛ ЎЛИМ ҲАҚИДА ТИББИЙ

ГУВОҲНОМА ______-сон

(ФҲДЁ органларида қайд этиш учун берилади)

(якуний, дастлабки, ______-сон дастлабкини ўрнига)

Берилган санаси “___” _______ 20 __ й.

 

Код учун

жой

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўлик туғилган – 1, ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган – 2

__________________________________________________________

 

1. Ўлганнинг  фамилияси, исми, отасининг исми:_______________

_______________________________________________________

 

2. Боланинг жинси:  эркак – 1,  аёл  - 2 ,  номаълум  - 3

 

3. Туғилган вақти: кун______ой __________йил___________соат ______ дақиқа________

 

4. Ўлим вакти: кун________ой _____________йил_________соат ______ дақиқа________

 

5.Ўлим (ўлик туғилиш) содир бўлган жой (шифохона, уй, бошқа жой):

Давлат____________________  вилоят (шаҳар)_________________ туман(шаҳар)____________шаҳарча (қишлоқ,овул) _____________

кўча __________________   уй______   хонадон______________

 

6. Онасининг фамилияси, исми, отасининг  исми:_______________

__________________________________________________________

 

7. Онанинг туғилган санаси: кун_________ ой__________ йил__________

 

8. Онанинг  миллати____________ фуқаролиги_________________

 

9. Оилавий аҳволи: никоҳда туради- 1, никоҳда турмайди – 2

Никоҳда турадиганлар учун:

Никоҳ  қайд этилган вақт:кун_____ ой__________ йил___________

эрининг фамилияси, исми, отасининг исми:___________________

__________________________________________________________

Ушбу маълумотлар ____ она паспорти ёзувларига асосан; она сўзларига асосан тўлдирилади (тагига чизилсин)

 

10. Ўлган бола (ўлик туғилган) онасининг доимий яшаш жойи:

Давлат__________________  вилоят (шаҳар)____________________ туман(шаҳар)_______________шаҳарча(қишлоқ,овул) ___________

кўча__________________уй_____________   хонадон____________

 

11. Онасининг маълумоти: олий- 1, тўлиқсиз олий-2, ўрта махсус, касб-ҳунар -3,  умумий ўрта-4, тўлиқсиз ўрта -5, маълумотсиз – 6,

 

12. Онасининг иш жойи (агар ишламаса, кимнинг қарамоғида эканлиги кўрсатилсин)_____________________________________

Мансаби ёки бажарадиган иши______________________________

 

13. Нечанчи  ҳомиладорлик______________ туғруқ____________

 

14. Ҳисоб бўйича онанинг нечанчи боласи___________

 

15. Бола ҳомиладорликнинг  тўлиқ__________ ҳафтасида  туғилди.

 

16. Туғруқни қабул қилди: шифокор-1, акушер – 2, фельдшер – 3, бошқа шахс – 4

Туғруқни қабул қилган шахс фамилияси, исми, отасининг исми: __________________________________________________________

 

 17. Бола (ҳомила) туғилди: бир ҳомилаликдан – 1, эгизакнинг биринчиси – 2, эгизакнинг иккинчиси – 3, бошқа кўп  ҳомилаликдан  - 4

 

18.Бола (ҳомила) нинг туғилган вақти, вазни _____________грамм

 

19. Бола (ҳомила) нинг бўйи____________ сантиметр

 

20. Бола (ҳомила) туғилди:етилган-1,етилмаган-2, ўтиб кетган – 3,

 

21. Бола (ҳомила) туғилди: мацерацияланган – 1, асфиксияда- 2,

 

22.Бола(ҳомила)нинг ўлими содир бўлди: туғруқ фаолияти бошлангунга қадар-1, туғруқ даврида-2, туғруқдан сўнг-3, номаълум – 4,

 

23. Бола (ҳомила) нинг ўлими юз берди: касалликдан -1, бахтсиз ҳодисадан -2, қотилликдан – 3, ўлим сабаби аниқлангмаган – 4

 

24. Перинатал ўлим сабаби:

а) бола (ҳомила)нинг ўлимига сабаб бўлган асосий касаллиги ёки ҳолати (битта касаллик кўрсатилади)________________________

б) бола (ҳомила)нинг бошқа касалликлари ёки ҳолатлари _________________________________________________________

в) бола (ҳомила)нинг ўлими сабабига олиб келган она (йўлдош) нинг асосий касаллиги  ёки ҳолати___________________________________

г) бола (ҳомила)нинг ўлими сабабига олиб келган она (йўлдош) нинг бошқа касалликлар ёки ҳолатлари______________________

д) бошқа ҳамроҳ касалликлар________________________________

 

 25. Ўлим (ўлик туғилиш) сабаби аниқланди: а)ўлимини қайд этган шифокор томонидан – 1, туғруқни қабул қилган шифокор томонидан – 2, болани даволанган педиатр томонидан- 3, патанатом томнидан – 4,      суд-тиббий эксперти томонидан - 5, акушер томонидан – 6, фельдшер томонидан – 7

Қуйидагича асосда: мурда кўриги – 1, тиббий ҳужжатдаги ёзуви - 2, аввалги кузатувлар – 3, мурдани ёриш – 4

 

26. Гувоҳнома берган шахснинг мансаби, фамилияси, исми, отасининг исми:_____________________________________________________

Муассаса номи______________              Муассаса раҳбари________

Гербли муҳр

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш

муассасаларида туғилганлик ҳақидаги

тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва

ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни

бериш тартиби тўғрисида Йўриқномага

4-ИЛОВА

 

 

Ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома

ШАКЛИ

 

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўз.Р ВМнинг  2019 йил ____ апрелдаги  ____-сон қарор билан тасдиқланган 106/ҳ-сон шаклдаги тиббий ҳужжат

Муассаса  номи

 

ЎЛИМ ҲАҚИДА ТИББИЙ ГУВОҲНОМАНИНГ

ҚИРҚИЛАДИГАН ҚИСМИ _______-сон

(якуний, дастлабки, _______-сон дастлабкини ўрнига)

Берилган санаси “___” _______ 20__й.

 

1.Ўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми:____________________

2. Ёши _________________

3. Ўлган вақти: кун_______ ой ___________ йил __________

4. Ўлган жой (шифохона, уй, бошқа жой): Давлат _______________________, вилоят (шаҳар)_________________туман (шаҳар) ____________________________, шаҳарча(қишлоқ,овул) _________________ кўча _____________________________ уй ______ хонадон______

5. Ўлганнинг доимий яшаш жойи: Давлат _________________________ вилоят (шаҳар)_______________, туман (шаҳар) _____________________ шаҳарча (қишлоқ, овул) ______________________кўча _____________, уй____ хонадон____

6. 7 кундан 1 ёшгача бўлган ёшдаги ўлган болалар учун:

а) туғилган санаси: кун ____ ой _____________ йил _________ туғилгандаги вазни _______ грамм,буйи _______ сантиметр, ҳомиладорликнинг _______ ҳафтаси

б) туғилган жойи: Давлат ___________________________ вилоят (шаҳар)_____________________   туман (шаҳар) ______________ шаҳарча (қишлоқ, овул) _________________ кўча _____________ уй ______ хонадон_______

с) онасининг фамилияси, исми, ота исми: ______________________________

_______________________________________________________________________

7. Ўлим ҳақидаги гувоҳномани берган шифокор (фельдшер, акушер)нинг фамилияси, исми, ота исми:______________________________________________ _______________________________________________________________________

 

“_____”_____________20_____й.                           Олувчининг имзоси: ___________________

 

Ўлим сабаби: I а) _________________________________________________

               б) _________________________________________________

             в) ___________________________________________________

                                 II Ўлимга олиб келган касаллик ёки патологик ҳолатга боғлиқлиги йўқ, бироқ унга имкон яратган бошқа аҳамиятли ҳолатлар:_________

______________________________________________________________________

------------------------------------------------------------------------------------------------------------

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

Ўз.Р ВМнинг  2019 йил ____ апрелдаги  ____-сон қарор билан тасдиқланган 106/ҳ-сон шаклдаги тиббий ҳужжат

Муассаса  номи

 

 

ЎЛИМ ҲАҚИДА ТИББИЙ ГУВОҲНОМА _______-сон

 (ФҲДЁ органларида қайд этиш учун берилади)

(якуний, дастлабки, _______-сон дастлабкини ўрнига)

Берилган санаси “____” _____________ 20___й.

 

Код учун

 жой

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1. Ўлганнинг фамилияси, исми, отасининг исми: ________________ __________________________________________________________

2. Жинси: эркак – 1, аёл – 2

 

3. Туғилган сана: кун________ ой _______ йил________

 

 

4. Ўлган вақти: кун________ ой _______ йил_________

 

5. 7 кундан 1 ёшгача бўлган ёшдаги ўлган болалар учун: етилган ҳомила - 1, етилмаган ҳомила – 2, туғилгандаги вазни ________ грамм, бўйи _________ сантиметр, ҳомиладорлик_____ҳафтаси

 

6. Аёл ўлими ҳолатларида ҳомиладорлик, туғруқ, туғруқдан кейинги 42 кунгача бўлган давр (тагига чизилсин): ҳа – 1, йўқ – 0

 

7. Ўлганнинг доимий яшаш жойи: Давлат ____________ _вилоят (шаҳар) _______________ туман (шаҳар) ________________ шаҳарча (қишлоқ, овул) _________________ кўча _____________ уй ___ хонадон____

 

8. Ўлим (ўлик туғилиш) содир бўлган жой (шифохона, уй, бошқа жой):

Давлат ____________ вилоят (шаҳар)______________туман (шаҳар) __________шаҳарча (қишлоқ, овул) _____________________ кўча _____________ уй ___ хонадон____

 

9. Ўлим содир бўлди: касалликдан – 1, ишдан ташқари бахтсиз ҳодисадан – 2, иш фаолияти  туфайли  бахтсиз  ҳодисадан – 3, қотиллик – 4, ўзини ўзи ўлдириш – 5,ўлим сабаби аниқланмаган – 6

 

10. Ўлим сабаби фақат ўлимни қайд  этган шифокор томонидан аниқланган – 1, ўлган  беморни  даволаган  шифокор  томонидан –2, патанатом томонидан – 3, суд-тиббий эксперти томонидан – 4, фельдшер (акушер) томонидан – 5

11. Мен, шифокор (фельдшер, акушер)________________________

                                                              (фамилияси, исми, отасининг исми,

________________________________________________________

мансаби)

шу ҳақда таъкидлайманки, мурдани кўрувга – 1, тиббий ҳужжатдаги даволовчи шифокор ёзувларига – 2, олиб борилган кузатувларга – 3, мурдани ёриб кўришга – 4  асосланиб,  қуйидаги ўлимга олиб келувчи патологик жараён тартиби ва ўлим сабаби аниқланди:

 

Ўлим сабаби*:

I. Бевосита ўлимга олиб келган касаллик ёки ҳолат, ҳодисалар тартиби кўрсатилган ҳолда(ўлимнинг асосий сабаби охирги ўринда кўрсатилади):

а) ________________________________________________________

                                         (бевосита ўлим сабаби)

б) ________________________________________________________

(келиб чиққан асорат ёки келиб чиққан натижа)

в) _______________________________________________________

(асосий ўлим сабаби)

II. Ўлимга олиб келган касаллик ёки патологик ҳолатга боғлиқлиги йўқ, бироқ унга имкон яратган бошқа аҳамиятли ҳолатлар:________________________________________________

_________________________________________________________

 

*Ташхис ёзувида қисқартиришлар ишлатиш мумкин эмас.

 

12. Бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ёки жароҳат туфайли бўлган ўлим ҳолатларида:

а) жароҳат (заҳарланиш) вақти: кун ____ ой __________ йил ______

б) меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бахтсиз ҳодисаларда жароҳат турлари: маиший - 1,  кўчада (автотранспортдан ташқари) - 2, автотранспортдан – 3, мактабда – 4, спортдан – 5, бошқалар – 6

в) жароҳат (заҳарланиш), содир бўлган жой ва вазият (батафсил кўрсатилсин)______________________________________________

13. Тиббий гувоҳнома берилди (тиббий муассаса номи кўрсатилсин):______________________________________________

 

Соғлиқни сақлаш муассасаси

Гербли муҳри

 

Гувоҳнома берган шахснинг                                                                                      имзоси________

 

 

Общие комментарии

269