ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4272 Министерство культуры Республики Узбекистан 02/07/2019 17/07/2019 1

Обсуждение завершено

Распоряжение Кабинета Министров
Ўзбекистон Респубикаси Президенти томонидан жорий этилган 5 та ташаббусларини Тошкент вилояти Бўка туманида амалга ошириш бўйича Ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, қобилиятларини намоён қилишни таъминлаш ёшларни маданият ва санъат соҳасига қизиқтириш ҳамда туман миқиёсида ўтказиладиган маданий тадбирларга жалб этиш, тўгараклар сонини кўпайтириш
ID-4272

Ўзбекистон Респубикаси Президенти томонидан жорий этилган 5 та ташаббусларини Тошкент вилояти Бўка туманида амалга ошириш бўйича Ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, қобилиятларини намоён қилишни таъминлаш ёшларни маданият ва санъат соҳасига қизиқтириш ҳамда туман миқиёсида ўтказиладиган маданий тадбирларга жалб этиш, тўгараклар сонини кўпайтириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг Тошкент вилояти, Бўка тумани, А.Қодирий кўчаси 5-уйда жойлашган халқ хўжалиги коллежига қарашли ахборот ресурс макази биносини тегишли ҳудуди билан бирга Тошкент вилояти, Бўка тумани маданият марказига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги, Тошкент вилояти бошқармаси, халқ хўжалик колежи бир ой муддатда Тошкент вилояти, Бўка тумани маданият марказига ахборот ресурс маркази биносининг белгиланган тартибда топширилишини, Тошкент вилояти, Бўка тумани маданият маркази ахборот ресурс макази биносини қабул қилиб олинишини ҳамда ундан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сонли қарорига асосан 2019 йил Давлат бюджетидан Маданият вазирлигига маданият марказларини капитал таъмирлаш учун ажратилган маблағлардан иқтисод қилинган маблағлар доирасида бинони капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун маблағлар ажратсин.

4. Мазкур фармойиш ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б. Сайфуллаев ва Тошкент вилояти ҳокими в.б. Р.Холматов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 


А.Арипов

Общие комментарии

417