ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4271 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 03/07/2019 17/07/2019 1

Обсуждение завершено

Закон Республика Узбекистан
Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига қўшимча киритиш ҳақида
ID-4271

 “Ўзбекистон Республикасининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ
 

  1. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш учун асослар

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2018 йил 9 ноябрь куни “Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва истиқболдаги долбзарб вазифалар тўғрисида” кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнининг 11-банди (узоқ муддат давомида хорижий давлатларда меҳнат қилиб қайтган шахсларни “одам иммунитети танқислиги вируси”га мажбурий тест-текширувидан ўтказишнинг қонуний механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш) ижросини таъминлаш мақсадга мувофиқдир.

  1. Қонун лойиҳасини қабул қилиниш мақсади ва мазмуни

Қонун лойиҳасини қабул қилинишидан мақсад, уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахсларни ОИВ инфекциясига мажбурий равишда текширувдан ўтказишнинг қонуний асосларини яратиш ҳисобланади. Қонун лойиҳаси билан “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилган:

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида” ЎРҚ-353-сонли Қонунининг “Мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш”
15-моддаси биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилади
:

“Уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахслар”.

  1. Молиявий харажатлар

Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ҳар йили қўшимча 30,0 млрд сўм маблағ ажратилишини талаб этади.

Маълумот учун: ОИВ инфекциясига бир нафар шахсни тезкор-экспресс усулда текшириш учун тест-системанинг нархи 15 минг сўмни ташкил этади (2018 йил 20 ноябр ҳолатига биржа маълумоти). Олинган маълумотларга (Uza.uz сайти 18.11.2018й) кўра бир йилда узоқ муддат давомида хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахсларнинг сони ўртача 2,0 млн. нафарни ташкил этади.

Уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахсларни ОИВга текширув  учун қамраб олишдан мақсад ОИВ инфекциясининг юқтирилгандан кейин  яшириш даври (тегишли лаборатория  текширувларида хам аниқлмасдан қолиш даври) уч ой бўлганлиги учун ушбу муддатда  ичида хорижда бўлган шахсларни мажбурий текширув билан қамраб олиш режалаштирилган.

Узоқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахсларни одамнинг иммунитет танқислиги вирусига мажбурий тиббий текширувдан ўтказиш бўйича хорижий амалиёт ўрганилганда хорижий мамлакатларда ушбу амалиёт мавжуд эканлиги аниқланмади.

             

                       

                    Вазир                                                                А. Шадманов

ЛОЙИҲА

 

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

 

 “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига қўшимча киритиш ҳақида

 

Қонунчилик палатаси томонидан 201_ йил “__ _______ да қабул қилинган.

Сенат томонидан 201_ йил “__ _______ да маъқулланган.

 

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”
ЎРҚ 353-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 507-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон) 15-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахслар”.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказишни ҳамда моҳияти
ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                Президенти                                                Ш.Мирзиёев

 “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги “Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига қўшимча киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асос

 “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

15-модда. Мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш

Қуйидагилар мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказилиши керак:

қон, биологик суюқликлар донорлари;

эллик ёшгача бўлган никоҳланувчи шахслар;

ҳомиладор аёллар;

инъекция орқали гиёҳвандлик воситаларини истеъмол этишда гумон қилинаётган шахслар;

ОИВни юқтириб олган оналардан туғилган болалар;

ўз фаолиятида қон, биологик суюқликлар, одам органлари ва тўқималари билан ишловчи тиббиёт ходимлари;

жинсий шеригида ОИВ аниқланган шахслар.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишувга кўра рўйхати белгиланадиган айрим касбларда ишловчи ходимлар ишга кираётганда, дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтаётганда мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтади.

 

15-модда. Мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш

Қуйидагилар мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказилиши керак:

 қон, биологик суюқликлар донорлари;

эллик ёшгача бўлган никоҳланувчи шахслар;

ҳомиладор аёллар;

инъекция орқали гиёҳвандлик воситаларини истеъмол этишда гумон қилинаётган шахслар;

ОИВни юқтириб олган оналардан туғилган болалар;

ўз фаолиятида қон, биологик суюқликлар, одам органлари ва тўқималари билан ишловчи тиббиёт ходимлари;

жинсий шеригида ОИВ аниқланган шахслар;

уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахслар;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишувга кўра рўйхати белгиланадиган айрим касбларда ишловчи ходимлар ишга кираётганда, дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтаётганда мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2018 йил 9 ноябрь куни “Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва истиқболдаги долзарб вазифалар тўғрисида” кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектр йиғилиши баёнининг 11-банди  ижросини таъминлаш ҳамда ОИВ инфекцияси аниқланган мигрантларнинг 74 фоизини эркаклар ташкил этиб, уларнинг 88 фоизига касаллик жинсий йўл билан юққанлигини ва улар республика аҳолисининг соғлом қатлами учун хавф туғдиришини инобатга олиб, ушбу ўзгартиришни киритиш мақсадга мувофиқдир.

 

 

Вазир                                                                                            А.Шадманов

Общие комментарии

248