ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
427 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 10/09/2018 25/09/2018 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида
ID-427

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3802-сонли қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари-молия вазири Д.А.Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б.А.Мусаевлар зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                                                   А.Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил ________даги  ____сон

қарорига илова

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 2-модда) 5-банди:

а) иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“давлат солиқ органлари томонидан ўтказилган текширишлар натижасида қўшимча ундириб олинган суммалар (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиладиган маблағлардан ташқари, шу жумладан, пенялар) ҳамда солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун солинган молиявий жазо чоралари суммаларининг 40 фоизи миқдоридаги”;

б) қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“давлат солиқ органлари томонидан ўтказилган хронометраж ва камерал назорат натижасида қўшимча ундириб олинган суммаларининг 10 фоизи миқдоридаги”;

в) учинчи хатбошидаги “25” рақами “40” рақами билан алмаштирилсин.

г) учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши ҳисоблансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-иловаси:

а) 8-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

 

 

1.

 

 

 

 

2.

 

Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар

25

Солиқ тўғрисидаги қонунлар бузилганлиги учун молиявий жазолар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималар суммаси

 

40***

3  3.

 

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган хронометраж ва камерал назорат натижасида қўшимча ундириб олинган суммалари

10

                                                                                                              

б) изоҳ қисмининг ***) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“***)Ушбу маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича тушумлар мазкур Департаментнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.

Шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича суд ва (ёки) Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилиб, ушбу органларнинг бюджетдан ташқари фондларига белгиланган суммаларни йўналтирилган ҳолда 40 фоизини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига юборилиши белгилаб қўйилсин.”

 

Общие комментарии

841