ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4249 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 02/07/2019 17/07/2019 6

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Фарғона вилоятида интенсив технологияларга асосланган боғ ва токзорлар барпо этиш лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
ID-4249

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига замонавий бозор муносабатларининг  татбиқ этилишини таъминлаш, 2019-2020-йилларда Фарғона вилоятнинг Ўзбекистон, Олтиариқ ва Қува туманларида, шунингдек, Қувасой шаҳрида 2000 гектар ер майдонида дастлабки қиймати 38,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган интенсив технологияларга асосланган, экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари навлари жойлаштирилган боғ ва токзорларни тажриба тариқасида акциядорлик жамияти орқали барпо этиш лойиҳасини самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган маҳаллий операторнинг:

2019-2020-йилларда Фарғона вилоятнинг Ўзбекистон, Олтиариқ, Қува туманларида, шунингдек, Қувасой шаҳрида 2000 гектар ер майдонида дастлабки қиймати 38,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган интенсив технологияларга асосланган, экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари навлари жойлаштирилган боғ ва токзорларни тажриба тариқасида акциядорлик жамияти орқали барпо этиш;

лойиҳани амалга ошириш учун Фарғона шаҳрида акциядорлик жамияти шаклидаги тадбиркорлик субъектини таъсис этиш;

акциядорлик жамияти Устав капиталини – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига – 1%, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига – 6 %, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига – 6%, Фарғона вилояти ҳокимлигига – 2%, “Green control” масъулияти чекланган жамиятига – 10 % ҳамда хусусий инвесторларга – 75 % миқдорида тақсимлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги акциядорлик жамиятини таъсис этиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ масалаларда жамият муассисларига амалий ёрдам кўрсатсин.

3. Фарғона вилояти ҳокимлиги лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ер майдонларини бир ой муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.

4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг акциядорлик жамиятининг Устав капиталидаги улушлари:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида “roadshow”лар ўтказиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг бўш турган маблағларини лойиҳани амалга оширишга жалб этиш, маблағларни мақсадли ва самарали ишлатилиши билан боғлиқ бўлган тадбирларни амалга ошириш учун аудиторлик ва консалтинг хизматлари кўрсатувчи нуфузли компаниялардан бирини жалб этсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда тажриба якунларига кўра, 2020 йил 1 декабрга қадар боғ ва токзорлар барпо этишни акциядорлик жамияти орқали амалга оширишни республиканинг бошқа ҳудудларида оммалаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси
А.Д.Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

 

 

 

                                       Ўзбекистон Республикасининг

                                                        Бош вазири                                                                                                 А.Арипов

Общие комментарии

480