ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4244 Министерство инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан 02/07/2019 17/07/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-4244

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

 

 

 

Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги
ПҚ–4337-сон
“Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғуртавий
қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг буюртмаларига асосан, маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини компенсация қилиш учун субсидия маблағларини 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча маблағлари ва кейинги йилларда эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ  билан биргаликда ҳар йил якунига қадар низомда кўрсатилган, бир вагоннинг бир километр темир йўл масофаси учун белгиланган компенсация миқдорини қайта кўриб чиқиб, ўрнатилган тартибда Низомга тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                       А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “
___________даги қарорига илова

 

Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия қилиш
тартиби тўғрисидаги
низом

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
24 майдаги ПҚ–4337-сон “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғуртавий қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар (уларнинг ваколатли вакиллари)га экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача компенсация қилишга Давлат бюджетидан субсидиялар тақдим этиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги;

молиявий қўмита – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этиладиган, ҳужжатларни ўрганиб чиқиб хулоса берувчи орган;

субсидия – маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини мазкур низомда белгиланган тартибда компенсация қилиш мақсадлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағ;

компенсация –  ваколатли орган томонидан экспорт қилувчига транспорт харажатларини, ушбу низомда белгиланган тартиб ва меъёрларда қоплаш учун субсидия ҳисобидан тўлаб бериладиган маблағ;

экспорт қилувчи – Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган
ишлаб чиқарилган маҳсулотни хорижий давлатлардаги харидорларга
экспорт шартномаларига асосан сотувчи, шунингдек экспорт ва комиссия шартномаларига асосан юк жўнатувчи тадбиркорлик субъект шу жумладан,унинг ваколатли вакили;

комиссия шартномаси – савдо воситачилик хизматларини кўрсатувчи корхона ва маҳсулот ишлаб чиқарувчи ўртасида тузилган, маҳсулотни экспорт қилиб бериш бўйича шартнома;

транспорт экспедиторлик компанияси – экспорт қилувчининг маҳсулотларини темир йўл транспортида экспортга етказиб бериш учун юк ташиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи юридик шахс;

транспорт харажати – маҳсулотларни экспортга етказиб беришда экспорт қилувчи томонидан темир йўл ва (ёки) транспорт экспедиторлик компанияларига темир йўл транспортида ташиш билан боғлиқ хизматлар учун тўланган маблағ;

маҳсулотлар – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
24 майдаги ПҚ–4337-сон “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғуртавий қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори иловасида кўрсатилган товарлар;

маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати  ишлаб чиқарилган маҳсулот учун “Ўзбекэкспертиза” АЖ томонидан корхонага бериладиган, маҳсулотни Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи сертификат.

 

2-боб. Компенсация тақдим этиш учун асосий талаблар

3. Ваколатли орган томонидан компенсация тақдим этилиши учун:

экспорт қилувчи Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган;

маҳсулот Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган;

маҳсулот Ўзбекистон Республикаси билан чегарадош (Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси) бўлмаган давлатларга экспорт қилинган, бундан тухум (ТИФ ТН коди 0407210000) маҳсулотлари мустасно;

маҳсулот ўрнатилган тартибда экспортга расмийлаштирилган;

маҳсулот учун камида 30 фоиз олдиндан тўловлар келиб тушган ёки банк аккредитиви очилган (маҳсулот экспорт қилувчининг ташқи савдо уйларига консигнация шартномалари асосида чиқарилган ҳолатлар бундан мустасно);

экспорт шартномаси (комиссия шартномаси, инвойс)да маҳсулотни етказиб бериш бўйича транспорт ҳаражатлари экспорт қилувчи зиммасига юкланган ва у томонидан тўлов амалга оширган;

экспорт қилувчи тугатилиш босқичида, қайта ташкил этиш жараёнида бўлмаган ёки банкрот деб эътироф этилмаган, унинг фаолият юритиши учун унда чекловлар мавжуд бўлмаган бўлиши зарур.

 

3-боб. Компенсация тақдим этиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар

4. Транспорт харажатлари бўйича компенсация тўлови тақдим этиш учун ушбу низомнинг 1-иловасига мувофиқ наъмунадаги ариза экспорт қилувчи томонидан ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади:

экспорт шартномаси ва (ёки) комиссия шартномаси нусхаси ва (ёки) инвойс нусхаси;

божхона юк декларацияси нусхаси;

экспорт қилувчи билан темир йўллари ва (ёки) транспорт-экспедиторлик компаниялари ўртасида тузилган юкни ташиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома нусхаси;

экспорт қилувчи томонидан темир йўллари ва (ёки) транспорт-экспедиторлик компанияларига амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

маҳсулот экспорт қилинган давлат божхона органи ва юкни қабул қилган темир йўл станцияси белгиси қўйилган темир йўл юк хати нусхаси;

Ўзбекистон Республикасидаги юк юборилаётган темир йўл станциясидан маҳсулот экспорт қилинган давлатдаги юкни қабул қилувчи сўнги станциягача бўлган темир йўл масофаси тўғрисида маълумот (экспорт қилувчи томонидан темир йўл участкалари кесимида тақдим этилади);

маҳсулотнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси.

5. Экспорт қилувчидан мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб этиш тақиқланади.

6. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун экспорт қилувчи жавобгардир.

4-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш

6. Ариза экспорт қилувчи томонидан ваколатли органга тўғридан-тўғри, почта ёки ахборот тизимлари, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилади.

7. Бунда ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган аризани қабул қилинишига йўл қўйилмайди.

8. Почта, ахборот тизимлари, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган аризалар келиб тушган тақдирда ваколатли орган беш иш куни мобайнида ариза муаллифига ҳужжатларни тегишли жавоб хати билан қайтаради.

9. Тўлиқ тақдим этилган ҳужжатлар ваколатли орган томонидан ўн иш куни давомида кўриб чиқилади.

10. Ваколатли орган экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни мазкур низомнинг 3 ва 4-бандлари шартларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади.

11. Ваколатли орган экспорт қилувчи ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ахборот тизимлари шу жумладан,Ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот тизими орқали ва тегишли органларнинг интернетдаги маълумотлар базалари ёрдамида, зарур ҳолларда сўровномалар юбориб жавоблар олиш орқали ўрганиб чиқиши мумкин.

12. Компенсация ажратиш бўйича хулоса Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган, ваколатли органнинг молиявий қўмитаси томонидан қабул қилинади.

 

5-боб. Компенсация тақдим этилишини рад этиш

13. Компенсация тўлови ажратилишини рад этиш тўғрисида хулоса бериш учун қуйидагилар асос бўлади:

экспорт қилувчи ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг мазкур Низомнинг 3 ва 4-бандиларда белгиланган шартларга ёки уларнинг бирига номувофиқлиги;

экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз, нотўғри ва бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги.

14. Бошқа асосларга кўра компенсация тақдим этилишини рад этиш тўғрисида хулоса берилишига йўл қўйилмайди.

15. Экспорт қилувчи субсидия тақдим этилишини рад этиш тўғрисида хулоса олганда, рад этиш асосларини бартараф этгандан сўнг 1 ой ичида қайта ариза билан мурожаат этишга ҳақли.

16. Экспорт қилувчи субсидия тақдим этилишини рад этиш тўғрисидаги хулоса, шунингдек ваколатли органнинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ўрнатилган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

 

6-боб. Компенсация тўлови миқдорини аниқлаш

ва тўловни амалга ошириш

17. Компенсация тўлови суммаси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади*:

Kт=(T*k М*V*S) ≤Е

Kт – компенсация тўлови суммаси;

М – темир йўл юк хатида кўрсатилган темир йўл транспорти босиб ўтган жами йўл масофаси, километрда;

V – вагонлар сони;

S – бир километр/вагон темир йўл масофаси учун белгиланган компенсация тўлови миқдори, миллий валютада– 8 500 сўм/км.;

Т – экспорт қилувчининг транспорт харажати, миллий валютада;

k = компенсация коэфиценти - 0,5;

Е = экспорт қилувчи учун маҳсулот экспорт қийматига нисбатан ажратиладиган компенсация миқдори, миллий валютада - маҳсулот экспорт қийматининг 10 фоизи.

*Компенсация миқдори формуладаги тенгсизликда аниқланган қийматларнинг энг кичигига тенг бўлади. Мисол учун: Т=113 400 000 сўм, М=10500 км, V=1, S=8 500 сўм, Товарнинг экспорт қиймати 300 000 000 сўм. Бу ҳолатда Т*k=56 700 000 cўм,
М*V*S=89 250 000 сўм, Е=30 000 000 сўм. Демак компенсация миқдори қиймат бўйича энг кичик бўлган Е га яъни 30 000 000 сўмга тенг.

18. Хорижий валютада тўлов амалга оширилган транспорт харажатлари учун компенсация тўлови миллий валютада амалга оширилади. Компенсация тўлови миқдорини аниқлашда транспорт харажатининг миллий валютадаги суммаси, экспорт қилувчи томонидан транспорт харажатлари учун тўлов амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўрнатган тегишли валюта курсига асосан ҳисобланади.

19. Компенсация тўлови ваколатли орган томонидан, ушбу Низомнинг
1-бандида кўрсатилган мақсадлар учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиладиган субсидиялар доирасида амалга оширилади.

20. Ваколатли орган ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида, экспорт қилувчилар томонидан тақдим этилган аризаларни кўриб чиқиш якунларига мувофиқ субсидия ажратиш учун Молия вазирлигига буюртманома тақдим этади.

21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч иш куни ичида ваколатли орган томонидан тақдим этилган буюртманома асосида субсидия маблағларини ваколатли органнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.

Бунда, молия йили якуни бўйича мазкур шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.

22. Ваколатли орган махсус шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағларни уч банк иш куни ичида экспорт қилувчининг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб беради.

23. Компенсация тўловлари амалга оширилган экспорт қилувчиларнинг реестри мазкур низомнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклда ваколатли орган томонидан юритилади.

Ваколатли орган томонидан ариза ва ҳужжатларни ахборот тизимлари орқали қабул қилиниши жорий қилинганда, ваколатли орган мазкур Низом иловасида кўрсатилган шаклда экспорт қилувчиларнинг электрон реестирини юритади.

7-боб. Якунловчи қоида

24. Ваколатли орган томонидан экспорт қилувчига, маҳсулотни экспортга етказиб беришдаги темир йўл транспорти харажатларини қоплаш учун субсидия маблағларини ажратилишининг назорати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.

25. Ушбу Низом қоидаларини бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.

Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш
тартиби тўғрисидаги низомига
1-илова

 

АРИЗА НАЪМУНАСИ

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Директори ________га

 

 

_________________ дан

 

 

Ариза

 

---------------------------------------(экспорт қилувчи номи) томонидан _____________давлатига темир йўл транспортида экспорт қилинган, умумий қиймати __________АҚШ долларига тенг бўлган _______________________ (маҳсулот номи ва ТИФ ТН коди) маҳсулотини экспорт қилиш учун сарфланган темир йўл транспорти харажатларининг 50 фоизгача қисмини компенсация қилиш учун Давлат бюджети ҳисобидан субсидия ажратиш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли  тўловини бизнинг қуйидаги хисоб рақамга ______________________ ўтказиб беришингизни сурайман.

Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:

экспорт шартномаси ва (ёки) комиссия шартномаси нусхасива (ёки) инвойс нусхаси;

божхона юк декларацияси нусхаси;

экспорт қилувчи билан темир йўллари ва (ёки) транспорт-экспедиторлик компаниялари ўртасида тузилган юкни ташиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича тузилган шартнома нусхаси;

экспорт қилувчи томонидан темир йўллар ва (ёки)транспорт-экспедиторлик компанияларигаамалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

маҳсулот экспорт қилинган давлат божхона органи ва юкни қабул қилган темир йўл станцияси белгиси қўйилган темир йўл юк хати нусхаси;

Ўзбекистон Республикасидаги юк юборилаётган темир йўл станциясидан маҳсулот экспорт қилинаётган давлатдаги юкни қабул қилувчи сўнги станциягача бўлган темир йўл масофаси тўғрисида маълумот (экспорт қилувчи томонидан темир йўл участкалари кесимида тақдим этилади);

маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси.

 

Директор____________                                                                __________________

                                                                                                                        (Ф.И.О.)

Боғланиш учун тел.:

 

Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги
низомига 2-илова

 

Компенсация тўловлари амалга оширилган экспорт қилувчиларнинг реестри

 

Т/р

Экспорт қилувчи номи

Экспорт шартномасининг хос рақами (ИДН) ва/ёки комиссия шартномаси ва/ёки  рақами ва санаси

махсулот тури

Махсулотнинг ТИФ ТН коди

Божхона юк декларация рақами ва санаси

Темир йўл транспорти босиб ўтган жами йўл масофаси, км.

Экспортга юк ортиш станцияси номи ва рақами

Экспортга ортилган юкнинг сўнгги етиб бориш станцияси номи ва рақами

Экспорт қилинган маҳсулотнинг қиймати, сўм

Экспорт қилувчининг транспорт харажати, сўм

Бир километр/ вагон темир йўл масофаси учун белгиланган компенсация тўлови бўйича ҳисобланган транспорт харажати, сўм

Компенсация тўлови,
сўм

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Общие комментарии

567