ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4230 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 02/07/2019 22/07/2019 1

Обсуждение завершено

Закон Республика Узбекистан
“Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-4230

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Қонунчилик палатаси томонидан     да қабул қилинган
Сенат томонидан     да маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 27 декабрда қабул қилинган “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги ЎРҚ-276-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 508-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда) 8-моддаси учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

“Мазкур муддатнинг ўтиши билан давлат тиббиёт муассасалари, суд-тиббий экспертиза марказлари ва патологик-анатомия хизмати вафот этган шахснинг талаб қилиб олинмаган танасини дафн этиш учун махсус хизматларга ёки таълим жараёнида ва илмий тадқиқотларда фойдаланиш учун тиббиёт муассасаларига бериб юбориш ҳуқуқига эга”.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Общие комментарии

342