ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4222 Государственный комитет Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру 13/08/2019 16/07/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Яйловлардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида
ID-4222

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори

 

Яйловлардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил
3 майдаги ПС-413-III-сонли қарори билан тасдиқланган “Яйловлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонунини амалга ошириш бўйича ҳаракат режасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган меъёрларни белгилаш, яйловлар алмашинишини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Яйловлар алмашинишини ишлаб чиқиш мақсадида дастлабки маълумотлар олиш учун Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан молия вазирлиги томонидан ажратиладиган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган геоботаник тадқиқотлар ҳар 5 йилда ва яйловларни мониторинг қилиш ишлари мунтазам равишда йилнинг мавсумларида олиб борилади. 

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ҳокимликлари ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларини жойларда сўзсиз бажарилиши назорат қилинишини таъминласинлар.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқот ишларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов
ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.

 

     Ўзбекистон Республикасининг

                     Бош вазири                                                           А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

20____ йил «_____» _________  ______-сон қарорига

2 – ИЛОВА

 

Яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқот ишларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Яйловларда олиб борилган геоботаник тадқиқотлар материалларидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларининг норматив қийматини аниқлашда, фармацевтика саноатида доривор-шифобахш ўсимликларнинг тарқалишини аниқлашда, давлат кадастрлари ягона тизимининг юритилишида, ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқишда, яйлов ўсимликларининг озуқабоплик хусусиятларини кадастр жиҳатдан баҳолашда, яйловларда чорва молларини алмашлаб боқишни ташкил этишда, яйловлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилади”.

2. 7- бандда:

“ўн йилда” сўзлари “беш йилда” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

Яйловларни мониторинг қилиш ишлари мунтазам равишда йилнинг мавсумларида олиб борилади.”.

3. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Геоботаник тадқиқот ишларининг якунлари “Ўздаверлойиҳа” институти томонидан ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясига тақдим этилади.”.

4. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Дала кузатув натижалари асосида қуйидаги тартибда камерал ишлар амалга оширилади:

яйлов ва пичанзорларда учрайдиган ўсимликлар тури, номи, ҳосилдорлигининг озуқа бирлиги ва ўсимликлар билан қопланиши ўсимликлар турларининг деградация даражаси аниқланади (3-илова);

яйлов ўсимликлар турлари (контурлар) бўйича майдонлар ҳисобланади
ва қайдномада қайд қилинади (планшетлар бўйича Гаусс-Крюгер жадвали);

дала кузатув ишлари маълумотлари асосида планшетлар бўйича ўсимликлар турлари геоботаник электрон рақамланган масштабли хариталар яратилади (1:10000,  1:25000,  1:50000,  1:100000)  (4-илова).

Дала дешифровка маълумотлари асосида қуйидаги электрон рақамли хариталар яратилади:

геобоаник харита (типлари бўйича);

яйловларнинг сув билан таъминланганлик ҳолати акс эттирилган яйлов
ва пичанзорлар харитаси;

              Геоботаник харитада зарарли ва заҳарли ўсимликлар жойи, номлари кўрсатилади;

Яйлов ва пичанзорлар харитасида яйловлар ҳосилдорлиги, статуси, деградацияси, эрозияси ва маданий ҳолати, шунингдек сув иншоотларининг ишлаш ёки ишламаслиги кўрсатилади;

              Ўрмон хўжалиги ерлари учун алоҳида геоботаник яйлов харита яратилади.

Геоботаник тадқиқотлар бўйича ҳисоботлар тузилади. Ҳисоботда ўсимлик типлари ва майдонларининг ўзгарганлиги, янги типларнинг пайдо бўлиши, деградацияга учраган майдонлар,  ҳосилдорлигининг ўзгариши тўғрисида қисқача маълумот берилади.”.

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___”
_________ ____-сон қарорига
ИЛОВА

 

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган меъёрларни белгилаш, яйловлар алмашинишини ишлаб чиқиш
ва юритиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

I-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган меъёрларни белгилаш, яйловлар алмашинишини ишлаб чиқиш
ва юритиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

яйловларни такрор кўпайтириш – яйловлардаги тупроқ унумдорлигини, ўсимлик қопламининг миқдорий ва сифат ҳолатини сақлаб туришнинг табиий жараёнларига кўмаклашиш;

яйловларни тиклаш – яйлов ўсимликларини муайян турларини экиш
чора-тадбирлари;

яйловларда яйловлар алмашиниши – яйловларни сақлаш ва такрор кўпайтиришга қаратилган тадбир, яйлов участкаларидан даврий равишда
ва навбати билан фойдаланиш;

яйлов дегрессияси – озуқа қийматига эга, чорва моллари ўтлатилмаган ўсимликлар, тартибсиз ва ортиқча чорва моллари ўтлатиш натижасида тупроқ деградациясига учраган яйловларда табиий яйлов ўсимликларини йўқолиши ва ўзгариши;

яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган меъёри – маълум жойнинг ўсимлик қопламини унга зарар келтирмасдан ўтлатиладиган яйловлар бирлигига тегишли шартли чорва моллар сони;

яйлов инфратузилмаси – яйлов чорвачилигида фойдаланиладиган суғориш иншоотлари (чорва молларини ва яйловларни суғориш
учун жиҳозланган ва ишлатиладиган чашмалар, қудуқлар, бошқа суғориш пунктлари, насос станциялари, каналлар), сув ўтказгичлар, чорва моллари ўтадиган жойлар, йўллар, қўралар, сунъий қочириш пунктлари, чорва молларини ўтлатиш учун ўраб олинган ҳудудлар, суғориш ва дам олиш жойлари, чўпонлар вақтинча яшайдиган жойлар, шунингдек бошқа кўчмас мулк объектлари;

яйловлар алмашиниши ротацияси – яйловлардан фойдаланишнинг бир неча йиллар давомида ишлаб чиқилган тизими.

3. Яйловларда чорва молларини яйловлар алмашиниши улардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш мақсадида ишлаб чиқилади.

Чорва молларини ўтлатиш ва пичан ўриш белгиланган меъёр
ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

4. Яйловларда чорва молларини яйловлар алмашинишини ташкил қилиш учун асосланган маълумотлар геоботаник тадқиқотлар ва яйловларни хатловдан ўтказиш ишлари натижасида олинади.

5. Яйловларда геоботаник тадқиқотлар олиб бориш ва хатловдан ўтказиш, яйловлар алмашинишини ташкил этиш ва унда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган меъёрларини белгилаш “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ) томонидан режага мувофиқ ҳар беш йилда бир марта молия вазирлиги томонидан ажратиладиган давлат бюджети ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Яйловлардан фойдаланувчилар:

“Ўздаверлойиҳа” ДИЛИдан ўзларига тегишли яйлов участкалари тўғрисидаги мавжуд геоботаник тадқиқотлар ва хатлов маълумотларни бепул олишлари;

яйловларда ўтказиладиган геоботаник тадқиқотлар ва хатлов ишларини белгиланган режада кўрсатилган муддатни кутмасдан ўз ҳисобидан шартнома асосида “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИга буюртма беришлари;

мазкур Низомда қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда ўзларига ажратилган ер участкаларида яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган меъёрларни белгилашлари ва яйловлар алмашинишини мустақил равишда ишлаб чиқишлари;

яйловлар алмашинишини ташкил этиш ва унда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган меъёрларини белгилаш бўйича туман (шаҳар) хокимига таклифлар киритиши мумкин.

II-боб. Яйловлар алмашинишини ишлаб чиқиш ва юритиш

6. Яйловлар алмашиниши қуйидаги маълумотлар асосида ишлаб чиқилади:

яйловлар майдони;

яйлов ўсимликларининг тур таркиби, ҳолати ва озуқа бирлиги;

яйловлар инфратузилмаси;

яйловлардан фойдаланиш мумкин бўлган яйлов мавсуми ва унинг давомийлиги.

7. Яйлов ўсимликларининг таркиби ва ҳолатига оид маълумотлар геоботаник тадқиқотлар вақтида олинади ва муайян яйлов участкаларининг типлари, уларнинг бир биридан фарқлари ҳамда  ҳосилдорлиги тўғрисидаги ахборотлардан иборат бўлиб, ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган шаклга мувофиқ тайёрланади.

8. Яйловларнинг майдони ва инфратузилмасига оид маълумотлар яйловларни хатловдан ўтказиш вақтида олинади ҳамда улар ушбу Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклга мувофиқ қишлоқ хўжалик экин майдонлари тўғрисидаги ахборотлардан, шунингдек планли-картографик материалларда тасвирланган яйловлар инфратузилмаси ахборотларидан иборат.

9. Яйловлар алмашиниши билан яйловларнинг унумдорлигини оширишга, уларнинг айрим жойларини йилнинг муайян фаслларида фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман чиқариб ташлаш йўли билан ўтларни яхшилаш ва янгилашга эришилади.

Яйловлар алмашинишини ишлаб чиқишда яйловлар алмашлаб ўтлатиш майдонларига бўлинади ва майдонлар навбатдаги ўтлатиш участкаларига бўлинади ҳамда ушбу Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган шаклга мувофиқ яйловлар алмашинишининг календар режаси тузилади.

10. Яйловлар алмашинишининг календар режаси бир неча йил учун тузилади. Унга яйловларни парваришлаш ва ундан фойдаланиш тадбирлари киритилади.

11. Яйловлар алмашинишида бир турдаги чорва молларини ўтлатишда фойдаланиладиган участкалар бирлаштирилади. Яйловлар алмашинишидаги йиллар даврийлиги яйловлар майдонининг сонини белгилайди. Яйловлар алмашиниши ротацияси яйловнинг тури, тупроқларига ва иқлим шароитига боғлиқ бўлади.

12. Йил давомида чорвани ўтлатишда фойдаланиладиган чўл, ярим чўл ва тоғ олди яйловлари учун йил фасллари бўйича кетма-кет ўтлардан фойдаланиш орқали тўртта тўлиқ яйлов алмашиниши тавсия қилинади
(1 майдон – баҳор, 2 – ёз, 3 – куз, 4 - қиш).

Жадвал:

Яйловлар алмашиниши йили

Яйловлар алмашиниши майдонлари

1

2

3

4

1

баҳор

ёз

куз

қиш

2

қиш

баҳор

ёз

куз

3

куз

қиш

баҳор

ёз

4

ёз

куз

қиш

баҳор

 

Ҳар бир майдонда бир марталик ўтлатиш навбатдаги ўтлатиш участкасига бўлиш орқали амалга оширилади.

13. Ёз мавсумида фойдаланиладиган тоғли яйловлар учун 3 йиллик ротация билан яйловлар алмашиниши учта участкада алмашлаб ўтлатиш тавсия этилади.

14. Бир нечта турдаги яйловни ўз ичига олувчи катта яйлов майдонига эга яйлов хўжаликлари учун турли фаслларда яйловлардан фойдаланиш орқали яйловлар алмашинишини тадбиқ этиш мумкин.

15. Дам олишга ва ўт ўсишга қолдирилган яйлов участкалари бир вақтнинг ўзида суғурта жамғармаси бўлиб хизмат қилади, яъни ўт ўсиш ноқулай бўлган йилларда чорва молларини ўтлатиш учун фойдаланилади.

16. Яйловлар алмашинишини ташкил этишда навбатдаги ўтлатиш участкаларини ва майдонларини лойиҳалаш учун қуйидаги талаблар ҳисобга олинади:

навбатдаги ўтлатиш участка ва майдонларнинг тупроқ ва геоботаник нуқтаи назардан бир хиллиги;

навбатдаги ўтлатиш участка ва майдонларнинг шакли
ва ўлчамларининг қулайлиги;

алмашлаб ўтлатиш майдонларининг рельефи, шамол йўналиши
ва қутбий томонлари;

яйловлар инфратузилмаси;

чорва молларини ўтлатиш жойларидан 5 километрдан узоқ бўлмаган радиусда жиҳозланган суғориш пунктининг мавжудлиги.

17. Суғориш пунктлари ва яйлов алмашиниш майдонлари ўртасидаги алоқани амалга ошириш учун 20-30 метр кенгликдаги чорва молларини ҳайдаб ўтиш йўллари лойиҳаланади ва сим тўр билан чегараланади.

18. Яйловларда яйловлар алмашинишини ташкил этишнинг ўлчами мавжуд яйлов майдонларининг сони ва 15 фоизлик суғурта жамғармасини ҳисобга олган ҳолда ўртача йиллик ем захираси талабидан келиб чиқиб   ўрнатилади.

III-боб. Яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган меъёрларни аниқлаш

19. Яйловларнинг маълум бир участкасида чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган меъёрлари яйлов ўсимликларининг ҳосилдорлиги ва чорва молларини озиқлантириш имкониятларига қараб қуйидаги формула билан ҳисобланади:

Рэм= Оз100×85Йўм

Рэммаълум бир яйлов участкасида шартли чорва мол бошига нисбатан чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган меъёри;

Оз –яйловларни тақсимлаш муддатларини ҳисобга олган ҳолда маълум бир яйлов участкасининг центнер ҳисобидаги  озуқа заҳираси яйловлардан фойдаланиш давомийлигининг календар муддатидан келиб чиқиб мазкур участкадаги яйлов ўсимликларининг ҳосилдорлигини унинг майдонига кўпайтириш орқали олинади;

Йўм – битта шартли бош молни ўтлатиш учун кетадиган яйлов озуқаснинг ўртача йиллик меъёри 3,74 центнер озуқа бирлигини ташкил қилади.

85–яйлов озуқаси заҳирасини ҳисобга олиш фоизи, 15 фоиз об-ҳаво шароитлари ёмонлашган тақдирда суғурта жамғармаси сифатида қолдирилади.

20. Яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган меъёрларни ҳисоблаш шакли ушбу Низомнинг 4-иловасида келтирилган.

21. Битта шартли бош учун қоракўл ёки романов қўйлари қабул қилинган. Бир бош чорва моли ва паррандани шартли бошга ўгириш коэффициенти ушбу Низомнинг 5-иловасида келтирилган.

IV-боб. Яйловлар алмашинишида чорва молларини ўтлатишнинг календар-режасини тасдиқлаш тартиби

22. Яйловлар алмашинишининг календар-режаси ишлаб чиқилади, бунда хатловдан ўтказиш ва геоботаник тадқиқот натижалари олингандан кейин уч ой давомида яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган меъёрлари ҳисобланади ҳамда “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ томонидан туман (шаҳар) ҳокимига, ўрмон фонди яйловларида эса Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисига тасдиқлаш учун киритилади.

23. Яйловлар алмашинишининг календар-режаси ва яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган меъёрлари бир ҳафта давомида туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан, ўрмон фонди яйловларида эса Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан кўриб чиқилади, тасдиқланади ва “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИга қайтарилади.

Агар, яйловлар яйловлар алмашинишининг календар-режаси
ва яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган меъёрлари яйловлардан оқилона фойдаланиш, сақлаш, ишлаб чиқиш
ва тиклашни таъминламаган тақдирда муддати кўрсатилган ҳолда қайта ишлаш учун “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ га қайтарилади.

Яйловлар алмашинувининг календар режаси ва яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйилган меъёрлари тасдиқланмаган ҳудудларда чорва молларини боқишга йўл қўйилмайди. Мазкур талабга зид ҳатти-ҳаракатлар ноқонуний мол боқиш ҳисобланади.

Яйловлардан фойдаланишга зарур эҳтиёжи бўлган, чорва молларини сақлаш учун ем-хашак сотиб олишга имконияти бўлмаган фуқораларнинг чорва молларини боқиш маҳаллий давлат органлари ва яйловлардан фойдаланувчилар кооперативлари томонидан тартибга солинади.

24. Агар, бажарувчи “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ бўлган тақдирда, яйловлар алмашинишининг календар-режаси ва яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган меъёрларини туман (шаҳар) ҳокими тасдиқлагандан кейин бир ҳафта давомида режа-картографик материалларни илова қилган ҳолда тегишли яйловдан фойдаланувчига тақдим қилади.

25. Ўрмон фонди яйловларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш меъёрлари ҳамда муддатлари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий бўлимлари томонидан ишлаб чиқилади ва ушбу Низомнинг 22 ва 23 бандларига мувофиқ белгиланган муддатларда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисига тасдиқлаш учун киритилади.

26. Яйловлар алмашинишини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ушбу Низомнинг 6-иловасида келтирилган яйловлар алмашинишини ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш шаклига мувофиқ амалга оширилади.

V-боб. Яйловлардан фойдаланиш

27. Яйловлар белгиланган мақсадлар учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарори билан доимий эгалик қилишга, ижарага ва вақтинчалик фойдаланишга берилиши мумкин.

28. Яйловлардан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш мумкин:

чорва молларини ўтлатиш;

пичан ўриш;

доривор ўсимликларни йиғиш;

яйловларни қайта тиклаш мақсадида уруғ йиғиш;

яйлов ўсимликларини экиш;

яйлов инфратузилмасини яратиш.

29. Яйловлардан фойдаланувчилар тасдиқланган яйлов алмашиниши календар-режасига ва мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ чорва молларини ўтлатиш муддатлари ва мавсум давомийлигига мувофиқ яйловлардан фойдаланилади, сақлайди ва тиклайди.

VI-боб. Якуний қоидалар

30. Яйловдан фойдаланиш ҳуқуқи яйлов дегрессиясини ифодаловчи яйловлардан оқилона фойдаланмаган тақдирда тугатилади.

31. Ушбу Низом тартибларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган меъёрларни белгилаш, яйловлар алмашинишини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга

1-илова

 

Яйлов типлари, яйлов турларининг таркиби ва ҳосилдорлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТ

__________________________________________________

                                               (хўжалик номи ёки яйлов ер участкаси контури, майдони)

________________________________________ туман, __________________________________ вилоят

 

Ҳисобга олиш йили

яйлов типи

Яйлов тури номи ва рақами

Ер контурлари рақамлари

Яйлов майдони, га.

Мавсумлар бўйича озуқа бирлиги ҳосилдорлиги, гектарда

баҳор

ёз

куз

қиш

баҳор ва ёз

баҳор ва куз

баҳор ва қиш

ёз ва қкуз

ёз ва қиш

куз ва қиш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган меъёрларни белгилаш, яйловлар алмашинишини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга

2-илова

 

Қишлоқ хўжалиги ер майдонлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ_________________________________________________

                             (хўжалик номи ёки яйлов ер участкаси контури, майдони)

________________________________________ туман, __________________________________ вилоят

гектарда

Контурлар рақами

Умумий майдони

Ҳайдалма ер

Кўп йиллик экинлар

Бўз ерлар

Яйлов ва пичанзорлар

Жами қишлоқ хўжалик ерлари

Томорқа ерлари ва боғдорчилик-узумчилик уюшмалари

Мелиоратив қурилиш  ҳолатидаги ерлар

Ўрмонлар

Бутазорлар

Бошқа ерлар

жами

суғориладиган

жами

суғориладиган

жами

суғориладиган

жами

суғориладиган

жами         

сув билан таъминланган  

жами        (4+6+8+10)

суғориладиган     (5+7+9)

жами

осуғориладиган

жами

суғориладиган

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган меъёрларни белгилаш, яйловлар алмашинишини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга

3-илова

Яйловлар алмашинишининг  Календар-режаси_________________________________________________

                                                                                                       (хўжалик номи ёки яйлов ер участкаси контури, майдони)

________________________________________ туман, __________________________________ вилоят

Яйловлар алмашиниш йили

Яйловлар алмашиниши майдонлари рақами

Яйловлар алмашиниши майдонлари, га

Фойдаланиш мавсуми

Фойдаланиш мавсумида ўтлатиш календар муддати

Мавсумда фойдаланиш кунлари сони

Бир йилда фойдаланишни мавсумий давомийлиги, фоизда

Керакли ўртача йиллик озуқа заҳираси, яйловлар алмашиниши центнер бирликда*

Навбатдаги ўтлатиш участкаларида ўтлатишнинг календар муддатлари

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1 йил

1

 

баҳор

 

 

 

 

 

 

 

2

 

ёз

 

 

 

 

 

 

 

3

 

 

куз

 

 

 

 

 

 

 

4

 

қиш

 

 

 

 

 

 

 

2 йил

1

 

қиш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

* Яйловлар алмашиниши битта майдонида керакли ўртача йиллик озуқа заҳираси 15 фоиз суғурта фондини ҳисобга олган ҳолда барча яйловлар алмашиниш майдонларининг ўртача йиллик озуқа заҳирасини йиллик яйловлар алмашиниш майдонлари сонига бўлиш орқали ҳисобланади.

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган меъёрларни белгилаш, яйлов алмашинишини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
4-илова

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган меъёрларни Ҳисоблаш шакли_______________________________________________________  _________________ туман,

                                        (хўжалик номи ёки яйлов ер участкаси контури, майдони)

________________ вилоят

 

Яйлов тпии рақами

Яйлов тури номи ва рақами

Яйлов майдони, га

Йил мавсумида озуқа заҳираси

Жами озуқа заҳираси, центнер.                           (6+9+12+15)

Ўртача йиллик озуқа заҳираси 15 фоиз суғурта фондини ҳисобга олган ҳолда, центнер                                 (16/100%х85%)

1 гектарда  ўртача ҳосилдорлик, центнер

(16/3)

 шартли бошни ўтлатишнинг ўртача йиллик меъёри 3,74 центнер озуқа бирлигида энг кўп йўл қўйиладиган меъёрлар

 (17/3,74 ц.к.ед.)

Баҳор

Ёз

Куз

қиш

Ҳосилдорлик, ц.о.б

Йилда мавсум давомийлиги, %ҳисобида

Озуқа заҳираси, ц.о.б                             (3х4/100%х5)

Ҳосилдорлик, ц.о.б

Йилда мавсум давомийлиги, %ҳисобида

Озуқа заҳираси, ц.о.б                             (3х4/100%х5)

Ҳосилдорлик, ц.о.б

Йилда мавсум давомийлиги, %ҳисобида

Озуқа заҳираси, ц.о.б                             (3х4/100%х5)

Ҳосилдорлик, ц.о.б

Йилда мавсум давомийлиги, %ҳисобида

Озуқа заҳираси, ц.о.б                             (3х4/100%х5)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган меъёрларни белгилаш, яйлов алмашинишини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга

5-илова

 

Чорва молларни ва паррандаларни шартли бошга ўгириш коэффициенти

 

Чорва моллари турлари ва ёшга бўлиниш гуруҳлари

Шартли молга айлантириш   коэффициентлари

Буқа ва сигирлар

1,0

Ёш қорамоллар

0,6

От ва туялар

1,0

Катта ёшдаги чўчқалар

0,3

Қўйлар

0,1

Катта ёшдаги паррандалар

0,025

Ёш паррандалар

0,002

 

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган меъёрларни белгилаш, яйлов алмашинишини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга

6 – ИЛОВА

 

Яйловлар алмашинишини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

шакли

Босқичлар

 

Маъсуллар

 

Тадбирлар

 

Муддати

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти

 

Иш режасига яйловларни мувофиқ хатловдан ўтказади ва геоботаник тадқиқотлар олиб боради, ушбу ишлар материалларини яйловдан фойдаланувчиларга тақдим қилади.

 

Иш якунлан-гандан кейин бир ой давомида

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти, яйловдан фойдаланувчилар

 

Яйловлар алмашиниши ва яйловларда шартли чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган меъёрлар календар-режасини тузади ва туман (шаҳар) ҳокимига тасдиқлашга киритади.

 

Уч ой давомида

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Туман (шаҳар) ҳокими

 

Яйловлар алмашиниш ва яйловларда шартли чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган меъёрлар календар-режасини кўриб чиқади, тасдиқлайди ва  ишлаб чиқувчига қайтаради.

 

Ҳафта давомида

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти

 

Агар, бажарувчи “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ бўлган тақдирда, яйловлар алмашиниш календар-режаси ва яйловларда шартли чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган меъёрлар туман (шаҳар) ҳокими тасдиқлагандан кейин бир ҳафта давомида режа-картографик материалларни илова қилган ҳолда тегишли яйловдан фойдаланувчига тақдим қилади.

 

Ҳафта давомида

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Яйловдан фойдаланувчилар

 

Яйловлар алмашиниш ва яйловларда шартли чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган меъёрлар календар-режасига мувофиқ яйловлардан фойдаланади, сақлайди ва тиклайди.

 

Доимий

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган меъёрларни белгилаш, яйлов алмашинишини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
7 – ИЛОВА

 

Чорва молларини ўтлатиш муддатлари ва мавсум давомийлиги________________________

                                                                          (хўжалик номи ёки яйлов ер участкаси контури, майдони)

________________________________________ туман, __________________________________ вилоят

 

           

Йил фасллари/          

              муддатлар

Яйлов

минтақалари

Баҳор

Ёз

Куз

Қиш

сана/ой

Кун давомийлиги

сана/ой

Кун давомийлиги

сана/ой

Кун давомийлиги

сана/ой

Кун давомийлиги

Чўлнинг жанубий зонаси

21.02-10.05

79

 

 

16.09-15.12

91

16.12-20.02

67

Чўлнинг марказий зонаси

25.02.20.05

85

 

 

1.10-30.11

61

1.12-24.02

86

Чўлнинг шимолий зонаси

11.03-26.05

76

 

 

1.10-15.11

46

16.02-10.03

115

Устюрт

1.04-31.05

61

1.06-31.08

92

1.09-31.10

61

1.02-31.03

151

Адир

16.03-31.05

77

1.06-31.08

92

1.09-30.11

61

 

 

Тоғ

 

 

1.06-30.09

122

 

 

 

 

Баланд тоғ

 

 

1.07-16.08

46

 

 

 

 

 

Изоҳ: Чорва молларини ўтлатишнинг мавсумий давомийлиги ҳудудларнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб вилоят ҳокимлари томонидан бир ойгача бўлган муддатларда ўзгартириш киритилиши мумкин.

Общие комментарии

95