ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4150 Национальное агентство проектного управления при Президенте Республики Узбекистан 28/06/2019 13/07/2019 0
Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида
ID-4150

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3930-сон «Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 7 январдаги 3-сон буйруғи (рўйхат рақами 3128, 23 январь
2019 йил) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2019 й.,
10/19/3128/2527-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабига ўқишга қабул қилиш
ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ қўшимчалар
ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви  миллий агентлигининг

2019 йил “___”  июндаги

______- сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги бизнес ва бошқарув республика олий мактабига ўқишга қабул қилишва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартиришлар

 

 

1. 1-бандда:

а) «тўлов контракт асосида» деган сўзлардан кейин «ўзбек, рус ва инглиз таълим тилларида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим кундузги шаклда амалга оширилади. Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим сиртқи, кечки шаклларда,

шу жумладан масофавий ўқитишни қўллаш билан амалга оширилиши мумкин”.

2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Олий мактаб магистратураси дастурлари бўйича ўқитиш етакчи ихтисослашган хорижий таълим муассасалари билан тузилган халқаро келишувларда назарда тутилган ўқув режалар, дастурлар ва жадваллар асосида «икки диплом» (dоublе dеgrее) модели бўйича амалга оширилиши мумкин.

Номзодларни «икки диплом» (dоublе dеgrее) модели бўйича Олий мактаб магистратурасига ўқишга қабул қилиш халқаро келишувларнинг талабларига мувофиқ амалга оширилади.

«Икки диплом» (dоublе dеgrее) модели бўйича ўқишни битиргандан сўнг хорижий таълим муассасасининг дипломи ва тегишли мутахассислик бўйича магистр даражасини бериш тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади».

3. 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Олий мактаб магистратурада мутахассисларни тайёрлашни ишлаб чиқариш (амалий) (камида бир йил) ва илмий-педагогик (камида икки йил) йўналишлари бўйича ихтисослашган дастурлар асосида амалга оширади».

4. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Олий мактаб магистратурасига ўқишга қабул қилиш ёзма шаклдаги кириш имтиҳонлари шаклида, номзодларнинг танловига кўра ўзбек, рус ёки инглиз тилида амалга оширилади.

Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, шунингдек, кириш имтиҳонлари ўқиш йилида икки марта (ёзги ва қишки қабул даврларида) амалга оширилади».

5. 7-бандда «ўқишга қабул қилишнинг йиллик квотаси» сўзларидан кейин «,шунингдек кириш имтиҳонлари фанлари, дастурлари, натижаларни баҳолаш мезонлари рўйхати» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

6. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Олий мактаб магистратурасига олий маълумотга, шу жумладан хорижий мамлакатларда олинган олий маълумотга (дипломли мутахассис, бакалавр) эга бўлган фуқаролар қабул қилинади.

Инглиз тилини В2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи амалдаги миллий малака сертификати ёки CEFR (Common European Framework of Reference) бўйича

B2, IELTS (International English Language Testing System) бўйича 5,5 балл, TOEFL (Test of English as a Foreign Language) бўйича 72 баллдан кам бўлмаган даражада инглиз тилини билишини тасдиқловчи халқаро сертификатларга эга бўлган, шунингдек, олий таълим муассасаларини инглиз таълим тилида битирган номзодлар инглиз тили бўйича имтиҳон топширишдан озод қилинади. Уларга мазкур фандан белгиланган максимал балл берилади».

7. 10-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«инглиз тилини тегишли даражада билишини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжат (агар мавжуд бўлса)»;

олтинчи хатбоши тегишлича еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

8. 13 ва 14-бандлардаги «тест синовларида» деган сўзлари «кириш имтиҳонларида» деган сўзлари билан алмаштирилсин.

9. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби Агентлик билан келишган ҳолда Олий мактаб томонидан белгиланади.

Кириш имтиҳонларининг саволлари Комиссия томонидан тузилади.

Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича Комиссия томонидан тегишли баённома тузилади.

Номзодларнинг кириш имтиҳонларидан қайта ўтказилишига йўл қўйилмайди.».

10. 16 ва 33-бандлар чиқариб ташлансин.

11. 25-бандда:

«уч кун» сўзлари «уч иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

«имтиҳон натижалари» сўзлари «кириш имтиҳонлари натижалари» сўзлари билан алмаштирилсин.

12. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«26. Апелляция комиссиясининг таркиби ва унинг ишлаш регламенти Агентлик буйруғи билан тасдиқланади.

Апелляция комиссиясининг таркиби қабул комиссияси фаолиятида иштирок этмаган шахслар орасидан шакллантирилади

Апелляция комиссияси апелляцияни уч иш куни ичида кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида номзодга шу куннинг ўзида ёзма равишда хабар беради.».

13. 30-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 «давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимларини лойиҳа бошқаруви йўналиши бўйича ҳамда суд бошқарувчиларини имтиҳонларни муваффақиятли топширган тақдирда, белгиланган намунадаги сертификат (гувоҳнома) бериладиган, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;».

14. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тингловчиларни ўқув курсларида ўқитиш тузилган шартномалар асосида амалга оширилади».

15. 32-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошларида «директор» сўзлари «Олий мактаб директори» сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги «ариза топширишнинг тугаллаш муддатлари,»
ва «ва веб-сайтда эълон қилинади» деган сўзлари чиқариб ташлансин.

Общие комментарии

124