ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4144 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 28/06/2019 12/07/2019 0
Приказ или постановление ведомств
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшичалар киритиш ҳақида
ID-4144

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

ВА СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшичалар киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 391-сон “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил
28 декабрдаги 29-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3135, 2019 йил 4 февраль)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2019 й., 10/19/3135/2571-сон) билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                               Д. Набиев

 

 

      Тошкент ш.,

2019 йил ____ _________,

_____ - мҳ-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия
ва спорт вазирининг
2018 йил “___” ________даги
 _____-сон
буйруғига
ИЛОВА

 

 

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшичалар

 

 

1. Муқаддимасидаги “мактабгача таълим муассасаларининг” деган сўзлари “мактабгача таълим ташкилотларининг”ги деган сўзларга алмаштирилсин.

2. 6-бандда:

а) биринчи хатбошидаги “давлат мактабгача” деган сўзлардан кейин “таълим ташкилотлари” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

б) тўртинчи хатбошидаги “давлат мактабгача таълим” деган сўзлардан кейин “ташкилотлари” деган сўз билан тўлдирилсин;

3. 18-банддаги “давлат мактабгача таълим муассасаси” деган сўзлари “давлат мактабгача таълим ташкилотлари”ги деган сўзларга алмаштирилсин.

4. Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга 1-илованинг номидаги “Давлат мактабгача таълим муассасаси” деган сўзлари “Давлат мактабгача таълим ташкилоти” деган сўзларга алмаштирилсин.

5. муассасасининг номи ва педагог кадрнинг Ф.И.Одаги “давлат мактабгача таълим муассасасининг” деган сўзлари “Давлат мактабгача таълим ташкилотининг” деган сўзларга алмаштирилсин.

6. 6-позициясининг “Мезонлар” устунидаги “мактабгача таълим муассасалари аро, мактабгача таълим муассаса” деган сўзлар тегишлилиги бўйича “мактабгача таълим ташкилотлари аро, мактабгача таълим ташкилоти” деган сўзларга алмаштирилсин.

7. 8-позициясининг “Мезонлар” устунидаги “Мактабгача таълим муассасасининг” деган сўзлари “мактабгача таълим ташкилотининг” деган сўзларга алмаштирилсин.

8. 13-позициясининг “Мезонлар” устунидаги “Мактабгача таълим муассасаси” деган сўзлари “Мактабгача таълим ташкилоти” деган сўзларга алмаштирилсин.

 

9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган.

 

 

Мактабгача таълим вазири                                                                                  А. Шин

 

2019 йил “___” __________

 

Общие комментарии

170