ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
414 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 08/09/2018 23/09/2018 20
Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-414

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор 2019 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

 

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари                                                    Б. Мусаев

Тошкент ш.,

2018 йил “___” _________,

_______-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг

2018 йил “___ _______ даги

_______-сон қарорига илова

 

Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида

Н И З О М

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ–3741-сон “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом жисмоний шахслар ўртасидаги кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 612-моддасига мувофиқ уй-жойни ижарага бериш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у беш йилга тузилган ҳисобланади.

 

2-боб. Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш шартлари

3. Давлат солиқ хизмати органларида кўчмас мулк ижараси шартномаларини мажбурий ҳисобга қўйиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ “Кўчмас мулк ижараси шартномасининг намунавий шакли” асосида амалга оширилади.

Ижарага берувчи ва олувчи томонларнинг келушувига асосан кўчмас мулк ижараси шартномасига ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ “Уй-рўзғор буюмларини топшириш-қабул қилиш ва коммунал тўловлар учун ўрнатилган ўлчов асбобларининг кўрсаткичларини қайд қилиш далолатномаси” илова қилиниши мумкин.

4. Ижарага берувчи ёки унинг вакили кўчмас мулк ижараси шартномасини шартнома тузилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйиши шарт.

Ижара шартномаси ойлик ижара тўлови суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам меъёрлардан оз миқдорда тузилишига йўл қўйилмайди.

5. Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш бепул асосда амалга оширилади.

6. Давлат солиқ хизмати органи қуйидаги ҳолларда кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини ҳисобга қўйишни рад этади:

шартнома қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса;

ваколати бўлмаган вакил ижара шартномасини ҳисобга қўйишни сўраб мурожаат этган бўлса;

шартномани ҳисобга қўйиш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.

7. Кўчмас мулк ижараси шартномасини мажбурий ҳисобга қўйиш учун давлат солиқ хизмати органига тақдим этиладиган кўчмас мулк ижараси шартномаси ва уни ҳисобга қўйиш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар ушбу Низом ва амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ расмийлаштирилган бўлиши шарт.

Ваколати бўлмаган вакилнинг мурожаати асосида кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат солиқ хизмати органида мажбурий ҳисобга қўйишга йўл қўйилмайди.

3-боб. Кўчмас мулк ижараси шартномасини ҳисобга қўйиш

8. Ижарага берувчи ёки унинг вакили кўчмас мулк ижараси шартномасини ҳисобга қўйиш учун доимий яшаш манзили ёки кўчмас мулк жойлашган жойидан қатъий назар, исталган давлат солиқ хизмати органига 3-иловага мувофиқ сўровнома тақдим этади.

9. Давлат солиқ хизмати органи кўчмас мулк ижараси шартномасини мажбурий ҳисобга қўйишда белгиланган шаклда тўлдирилган сўровномадан ташқари ижарага берувчи ёки унинг вакилидан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, кўчмас мулк ижараси шартномаси ва кўчмас мулк объектининг кадастр йиғмажилдини талаб қилади.

Бунда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда кўчмас мулкнинг умумий майдони ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган тегишли ҳужжатлардан нусха олиниб, кадастр йиғмажилдининг асли қайтариб берилади.

10. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабга жавоб берган тақдирда, кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат солиқ хизмати органи томонидан бир иш кунида ҳисобга қўйилади ва белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланади.

11. Давлат солиқ хизмати органи томонидан сўровнома берувчига кўчмас мулк ижараси шартномаси ҳисобга қўйилганлиги ҳақида ахборот тизими орқали 4-иловага мувофиқ QR-кодли билдиришнома тақдим этилади. Билдиришнома PDF (portable document format) форматида шакллантирилади.

Билдиришноманинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун QR-кодни махсус мослама орқали текшириб кўрилади. QR-коди текширилганда 1-иловадаги шартнома электрон вариантининг XML форматига ҳавола шаклланади.

12. Кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйилгандан сўнг, жорий йил учун ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш ҳақидаги тўлов хабарномаси ижарага берувчи (ёки унинг вакили)га тақдим этилади ва унинг шахсий кабинетига бир иш кунида юборилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва  фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ҳудудий бўлинмалари томонидан фуқароларни турган жойи бўйича вақтинча ҳисобга қўйишда, шунингдек фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторлари томонидан маҳалла ҳудудида ижарада турувчи фуқаролардан кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги талаб этилиши лозим.

14. Давлат солиқ хизмати органи ижара шартномасини солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўймасдан (ёки ижара шартномасини бекор қилган ҳолда) кўчмас мулкни ижарага берган фуқароларни қўшимча аниқлашда Интернет тармоғидаги ижтимоий сайтларнинг шу соҳадаги рекламалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш ва ички ишлар органларидан электрон ахборот алмашинуви орқали келиб тушган маълумотлардан фойдаланади.

Бунда давлат солиқ хизмати органи Интернет тармоғидаги ижтимоий сайтлар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш ва ички ишлар органларининг маълумотлари асосида кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўймасдан (ёки ижара шартномасини бекор қилган ҳолда) ижарага берилган кўчмас мулк объектларида  кузатув ишларини амалга оширади.

4-боб. Кўчмас мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ҳақидаги
келишувни мажбурий ҳисобга қўйиш

 

15. Кўчмас мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйиш тарафлар ўзаро ихтиёрий равишда мурожаат қилган тақдирда давлат солиқ хизмати органида, бошқа барча ҳолларда эса суд тартибида амалга оширилади.

16. Ижарага берувчи ва олувчи ўртасида тузилган кўчмас мулк ижараси шартномасини бекор қилиш 5-иловага мувофиқ намунавий келишув асосида амалга оширилади. Ижарага берувчи ва унинг вакили кўчмас мулк ижараси шартномаси ҳисобга қўйилган давлат солиқ хизмати органига кўчмас мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйиш ҳақида 6-иловага мувофиқ сўровнома тақдим этади.

17. Давлат солиқ хизмати органи томонидан сўровнома берувчига кўчмас мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйилганлиги ҳақида ахборот тизими орқали 4-иловага мувофиқ QR-кодли билдиришнома тақдим этилади.

Билдиришноманинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун QR-кодни махсус мослама орқали текшириб кўрилади. QR-коди текширилганда 6-иловадаги кўчмас мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишув электрон вариантининг XML форматига ҳавола шаклланади.

18. Давлат солиқ хизмати органида сўровномага асосан кўчмас мулк ижараси шартномасини бекор қилинганлиги ҳақида ахборот тизимига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

  

5-боб. Якуний қоидалар

 

19. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

20. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

21. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.

 

Молия вазири                                                                    Ж. Қўчқоров

     2018 йил “___”_________

Иқтисодиёт вазири                                                            Б. Ходжаев

            2018 йил “___”_________

Ички ишлар вазири                                                           П. Бобожонов

2018 йил “___”_________

 

Кўчмас мулк ижараси шартномаларини

давлат солиқ хизмати органларида

мажбурий ҳисобга қўйиш

тартиби тўғрисида низомга

1-илова

 

Кўчмас мулк ижараcи шартномаси

(намунавий шакл)

_____________                                                                                                                  ____________

                                   (тузилган сана)                                                                                                                  (тузилган жой)

                       

Биз ________ вилояти (Республикаси), ________ тумани (шаҳар), ________ мфй, ________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ___ - уй ___ - хонадонда доимий пропискада турувчи, ________ йилда туғилган ________ ________ ________ (паспорт cерияси __ , рақами ________, ________ йилда ________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага берувчи деб юритилади) биринчи тарафдан ва ________ вилояти (Республикаси), ________ тумани (шаҳар), ________ мфй, ________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ___ - уй ___ - хонадонда доимий пропискада турувчи, ________ йилда туғилган ________ ________ ________ (паспорт cерияси __ , рақами ________, ________ йилда ________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага олувчи деб юритилади) иккинчи тарафдан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:

1. Мен Ижарага берувчи ўзимга тегишли бўлган ________ вилояти (Республикаси), ________ тумани (шаҳар), ________ мфй, ________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ___ - уй ___ - хонада жойлашган кўчмас мулкни (уй-жой, квартира, нотурар жой ва ҳоказо) Ижарага олувчига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун хақ эвазига бердим, мен Ижарага олувчи ушбу кўчмас мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун қабул қилдим.

2. Ижарага берилаётган кўчмас мулк қуйидагилардан иборат:

умумий фойдаланиш майдони ____ (майдони сўзлар билан) м2 ни ташкил этиб, яшаш (фойдаланиш) майдони ____ (майдони сўзлар билан) м2 бўлган (____та яшаш хонаси, даҳлиз, ошхона, санузел ва ҳоказо);

кадастр қиймати ________ (қиймати сўзлар билан)  сўм бўлиб, ушбу ҳолатлар ________ туман (шаҳар) Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан (реестр рақами ва санаси) маълумотнома билан тасдиқланади.

3. Юқорида кўрсатилган кўчмас мулк Ижарага берувчига ________ туман (шаҳар) ___ - сон давлат нотариал идораси томонидан (реестр рақами ва санаси) реестр рақами билан қайд қилинган кўчмас мулк олди-сотди шартномасига асосан тегишли бўлиб, шартнома ________ туман (шаҳар) ___ - сон давлат нотариал идораси, ________ ________ ________ (кўчмас мулкни рўйхатга олинганлиги ҳақида реестр рақами, санаси, китоб рақами ва саҳифаси) реестр рақами ва ________  кадастр рақами билан рўйхатга олинган.

4. Ижарага берувчи юқорида кўрсатилган кўчмас мулкни Ижарага олувчига ________ (йил, ой, кун) муддатга, яъни ________ (йил, ой, кун)гача топширади.

5. Ижарага берилган кўчмас мулкдан фойдаланиш учун ижара ҳақи тарафлар келишувига асосан ҳар (йил, ой, кун)га ______ сўмдан, умумий ижара ҳақи ______ сўмни ташкил қилади ва ўтган (ёки жорий) ой учун тўловни Ижарага олувчи ҳар ойнинг ___ кунига қадар Ижарага берувчига топшириши шарт.

6. Ижарага олувчи берилган кўчмас мулкдан фойдаланиш учун ижара ҳақини кетма-кет келадиган уч ойлик ижара тўловларини Ижарага берувчига топширмаса ёки топширишдан бош тортса Ижарага берувчи шартномани бир томонлама бекор қилишга       ва Ижарага олувчини кўчмас мулкдан чиқариб юборишга ҳақли.

7. Мен Ижарага олувчи (ёки Ижарага берувчи) ижарага олинган кўчмас мулкни ўз ҳолатида сақлаш, санитария ва ёнғиндан сақлаш қоидаларига тўлиқ риоя этишга, сувдан, электр энергия ва газдан фойдаланганлик учун, шунингдек кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган барча тўловларни ўз вақтида тегишли ташкилотларга қонунда белгиланган тартибда ва муддатда тўлашни ўз зиммамга оламан.

8. Мен Ижарага берувчи (ёки Ижарага олувчи) ўзимга тегишли мулкни ижарага берганлигим ва бунинг натижасида даромад олаётганим учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тегишли давлат солиқ хизмати органига тўлаб боришни ўз зиммамга оламан.

9. Ушбу шартнома талабларини лозим даражада бажармаган ёки бажаришдан бош тортган тараф қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

10. Шартномани бекор қилиш ёки унга ўзгартиришлар киритиш тарафларнинг келишувига асосан амалга оширилади, низо келиб чиққан тақдирда суд тартибида ҳал қилинади. Шартномани бекор қилиш ҳақида тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантиради.

11.  Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 80, 176, 191 ва 192-моддалари мазмун ва моҳияти биз тарафларга тушунарли.

12. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 606-моддаси                                 ва тарафларнинг келишувига асосан ижарага берилган кўчмас мулкда Ижарага олувчи билан бирга унинг оила аъзолари (биргаликда яшовчи оила аъзоларининг фамилияси, исми ва  отасининг исми, туғилган санаси кўрсатилади) яшайди.

13. Мазкур шартнома имзолангунга қадар ижарага бирилаётган кўчмас мулк бошқа шахсга ўтказилмаган, гаровга қўйилмаган, низода йўқ ва ижарага берилиши тақиқланмаган.

14. Биз тарафлар шартнома матнини ўқиб чиқдик, унинг мазмуни, моҳияти ва ҳуқуқий оқибатлари бизга тушунарли, унинг мазмуни бизнинг асл хоҳиш - истакларимизга мос келади ҳамда шартноманинг юқоридаги шартларига розимиз.

15. Мазкур шартнома тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб имзоланди, улардан бир нусхаси давлат солиқ хизмати органида сақланади, қолган нусхалар тарафларга берилди.

ИМЗОЛАР:

1. ______________________________________________________________________

(Ижарага берувчи Ф.И.О.)

2. ______________________________________________________________________

(Ижарага олувчи Ф.И.О.)

 

Изоҳ: Шартнома шартларига тарафларнинг келишувига асосан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Кўчмас мулк ижараси шартномаларини

давлат солиқ хизмати органларида

мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низомга

2-илова

 

Кўчмас мулк ижараcи шартномаси асосида уй-рўзғор
буюмларини
топшириш-қабул қилиш

Д А Л О Л А Т Н О М А С И

 ____________                                                                                        ____________

  (тузилган сана)                                                                                           (тузилган жой)

 

Мазкур далолатнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 131-моддасига мувофиқ

          

 

 (ижарага берувчи Ф.И.О.)

 

томонидан

 

га

 

(ижарага олувчи Ф.И.О.)

 

       

 ижарага берилган ўзимга тегишли бўлган ________ вилояти (Республикаси), ________ тумани (шаҳар), ________ МФЙ, ________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ___ - уй ___ - хонадонда жойлашган кўчмас мулкнинг (уй-жой, квартира, нотурар жой ва ҳоказо) биноси ичида мавжуд бўлган қуйидаги уй-рўзғор буюмларини:

 

Т/р.

Уй-рўзғор буюмининг номи

Русуми

Миқдори

Ҳолати

Изоҳ

 

 

 

 

 

 

 

Бундан ташқари, ижарага берилган кўчмас мулкнинг (уй-жой, квартира, нотурар жой ва ҳоказо) коммунал тўловлари учун ўрнатилган ўлчов асбобларининг кўрсаткичлари  шартнома тузилган санада қуйидагича:

 

Т/р.

Ўлчов
асбобнинг номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Тамғалан-ганлиги

Изоҳ

1.

Электр энергия

 

 

 

 

2.

Табиий газ

 

 

 

 

3.

Совуқ сув

 

 

 

 

 

.  .  .

 

 

 

 

 

Ушбу буюмларни соз ҳолатда қайтариб олишга келишилди.

 

Қабул қилдим:

 

 

 

 

 

(ижарага олувчи Ф.И.О.)

 

(имзо)

 

 

Топширдим:

 

 

 

 

 

(ижарага берувчи Ф.И.О.)

 

мзо)

 

Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат

солиқ хизмати органларида мажбурий

ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низомга

3-илова

 

Кўчмас мулк ижараси шартномасини мажбурий ҳисобга қўйиш ҳақида
С Ў Р О В Н О М А

             

  1.  Ижарага берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот.         

1.

Ф.И.О.

 

2.

Паспорт маълумотлари

 

3.

СТИР

 

4.

Яшаш манзили

 

5.

Телефон рақами

 

6.

Электрон почта манзили

 

       

II. Ижарага олувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот.

1.

Ф.И.О.

 

2.

Паспорт маълумотлари 

 

3.

СТИР

 

4.

Яшаш манзили

 

5.

Телефон рақами

 

 

III. Ижарага берилган кўчмас мулк тўғрисида маълумот.    

1.

Кўчмас мулкнинг номи

 

2.

Жойлашган манзили

 

3.

Кадастр гувоҳномасининг реестр

рақами ва санаси

 

4.

Кўчмас мулкнинг кадастр рақами (коди)

 

5.

Ижарага берилган майдон

 

6.

Ижарага берилган сана

 

7.

Ижарага берилган муддат

 

8.

Бир ойлик ижара ҳақи тўлови (сўмда)

 

9.

Ижара ҳақининг умумий суммаси (сўмда)

 

 

Ушбу сўровномага илова қилинган кўчмас мулк ижараси шартномасини “Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами _______, “___”_____ 2018 йил) талабларига мувофиқ ҳисобга қўйишингизни сўрайман.

 

IV. Сўровномага қуйидагиларни илова қиламан:

 

1. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси.

2. Кўчмас мулк ижараси шартномаси (асли).

3. Кўчмас мулк объектининг кадастр йиғмажилди нусхаси.

 

Сўровнома берувчи:                  ______                 ____________________

                                                                     (имзо)                                Ф.И.О.

                    ____________ (сана)

Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат солиқ
хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш

тартиби тўғрисида низомга 4-илова

 

Кўчмас мулк ижараси шартномасини ҳисобга қўйилганлиги ҳақида
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А

 

Ижара шартномасининг реестр бўйича тартиб рақами:  ________________________________________

 

Ижарага берувчининг Ф.И.О.: ______________________________________

                                                   _____________________________________

Ижарага берувчининг             _____________________________________

яшаш манзили:                         _____________________________________

______________________________________________________________

 

Ижарага берувчининг

идентификация рақами (СТИР):           ______________________________

 

Ижара шартномаси ҳисобга олинган сана:     20__ йил ____ __________

 

Ижара шартномаси амал қилиш муддати:      20__ йил ___ ___________

 

Ижарага берилган кўчмас мулкнинг жойлашган манзили:   _____________________________________

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

Мазкур ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-кодни* махсус мослама орқали текшириб кўришингиз ёки ушбу ҳавола (1-иловадаги шартноманинг электрон шаклига ҳавола)га кириб кўришингиз мумкин.

* QR-коди текширилганда 1-иловадаги шартноманинг электрон вариантининг XML форматига ҳавола шаклланади.

 

Кўчмас мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ҳақидаги

келишувни ҳисобга қўйилганлиги ҳақида
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А

 

Ижара шартномасининг реестр бўйича тартиб рақами:  ________________________________________

 

Ижарага берувчининг Ф.И.О.: ______________________________________

                                                    _____________________________________

Ижарага берувчининг              _____________________________________

яшаш манзили:                         _____________________________________

______________________________________________________________

 

Ижарага берувчининг

идентификация рақами (СТИР):           ______________________________

 

Ижара шартномаси ҳисобга олинган сана:     20__ йил ____ __________

 

Ижара шартномаси бекор қилинганлиги

ҳақидаги келишувни ҳисобга олинган сана:    20__ йил “___” ___________

 

Ижарага берилган кўчмас мулкнинг жойлашган манзили:   _____________________________________

_________________________________________________________________________________________

Мазкур ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-кодни* махсус мослама орқали текшириб кўришингиз ёки ушбу ҳавола (5-иловадаги ижара шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувнинг электрон шаклига ҳавола)га кириб кўришингиз мумкин.

* QR-коди текширилганда 5-иловадаги келишувнинг электрон вариантининг XML форматига ҳавола шаклланади.

Кўчмас мулк ижараси

шартномаларини давлат солиқ хизмати

органларида мажбурий ҳисобга қўйиш

тартиби тўғрисида низомга

5-илова

 

Кўчмас мулк ижараcи шартномасини бекор қилинганлиги ҳақида келишув

(намунавий шакл)

_____________                                                                                      ____________

   (тузилган сана)                                                                                          (тузилган жой)

                       

Биз, ________ вилояти (Республикаси), ________ тумани (шаҳар), ________ мфй, ________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ___ - уй ___ - хонадонда доимий пропискада турувчи, ________ йилда туғилган ________ ________ ________ (паспорт cерияси __ , рақами ________, ________ йилда ________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага берувчи деб юритилади) биринчи тарафдан ва ________ вилояти (Республикаси), ________ тумани (шаҳар), ________ мфй, ________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ___ - уй ___ - хонадонда доимий пропискада турувчи, ________ йилда туғилган ________ ________ ________ (паспорт cерияси __ , рақами ________, ________ йилда ________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага олувчи деб юритилади) иккинчи тарафдан ушбу келишувни қуйидагилар ҳақида туздик:

1. Биз томонимиздан, Ижарага берувчига тегишли бўлган ________ вилояти (Республикаси), ________ тумани (шаҳар), ________ мфй, ________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ___ - уй ___ - хонадонда жойлашган кўчмас мулкни (уй-жой, квартира, нотурар жой ва ҳоказо) ________ вилояти (Республикаси), ________ тумани (шаҳар) давлат солиқ органи томонидан 20__ йил “___”_________ куни рўйхат бўйича _________ реестр рақами билан ҳисобга қўйилган ижара шарномасини ўзаро келишувимизга асосан бекор қиламиз. 

2. Мен Ижарага олувчи ижарага берилган кўчмас мулкни тўла тўкис ва яроқли ҳолда Ижарага берувчига қайтардим, мен Ижарага берувчи эса ижарага олинган кўчмас мулкни тўла тўкис ва яроқли ҳолда Ижарага олувчидан қайтариб олдим.

3. Ижарага берилган кўчмас мулкнинг ижара ҳақи ва коммунал тўловлари бўйича биў тарафларни бир-биримизга нисбатан нисбатан хеч қандай эътирозларимиз йўқ.

4. Ушбу келишув Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 13-моддаси, Фуқаролик кодексининг 539 ва 579-моддаларига асосан ________ вилояти (Республикаси), ________ тумани (шаҳар) давлат солиқ органида ўн кундан кечиртирмасдан ҳисобга қўйилиши лозим.

5. Мазкур келишув тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб имзоланди, улардан бир нусхаси давлат солиқ хизмати органида сақланади, қолган нусхалар тарафларга берилди.

Келишувнинг мазмуни ва аҳамияти бизга тушунарли ҳамда бизнинг асл мақсадимизга мувофиқ келади.

 

ИМЗОЛАР:

1. ______________________________________________________________________

(Ижарага берувчи)

2. ______________________________________________________________________

(Ижарага олувчи)

Изоҳ: Келишув шартларига тарафларнинг келишувига асосан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Кўчмас мулк ижараси шартномаларини

давлат солиқ хизмати органларида

мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби

тўғрисида низомга

6-илова

 

                       Кўчмас мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ҳақидаги          
келишувни ҳисобга қўйиш тўғрисида

С Ў Р О В Н О М А

             

I. Ижарага берувчи – жисмоний шахс тўғрисида маълумот.          

1.

Ф.И.О.

 

2.

Паспорт маълумотлари

 

3.

СТИР

 

4.

Яшаш манзили

 

5.

Телефон рақами

 

6.

Электрон почта манзили

 

       

II. Ижарага олувчи – жисмоний шахс тўғрисида маълумот.

1.

Ф.И.О.

 

2.

Паспорт маълумотлари 

 

3.

СТИР

 

4.

Яшаш манзили

 

5.

Телефон рақами

 

 

III. Ижарага берилган кўчмас мулк тўғрисида маълумот.    

1.

Номи

 

2.

Жойлашган манзили

 

3.

Кадастр гувоҳномасининг реестр рақами ва санаси

 

4.

Кўчмас мулкнинг кадастр рақами (коди)

 

5.

Ижарага берилган майдон

 

6.

Ижарага берилган сана

 

7.

Ижарага берилган муддат

 

8.

Келишувга асосан ижара шартномаси бекор

қилинган сана

 

 

Ушбу сўровномага илова қилинган кўчмас мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишувни “Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами ________, “___”_____ 2018 йил) талабларига мувофиқ ҳисобга қўйишингизни сўрайман.

 

 IV. Сўровномага қуйидагиларни илова қиламан:

1. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси.

2. Кўчмас мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишув (асли).

 

Сўровнома берувчи:                  ______                 ____________________

                                                                     (имзо)                                Ф.И.О.

                    ____________ (сана)

Общие комментарии