ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4114 Министерство культуры Республики Узбекистан 28/06/2019 12/07/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3201-сон қарори)
ID-4114

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”
2017 йил 14 августдаги ПҚ-3201-сон қарори)

 

Оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарларни саҳналаштирганлик учун ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Президенти

 


Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг
2019 йил “___” июндаги____-сон қарорига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил
14 августдаги ПҚ-3201-сон қарорида:

а) 2-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик, адабий асарлар яратиш бўйича буюртмаларни бажаргани учун, ҳайкалтарошлик асарлари, тасвирий санъат асарлари яратгани, бадиий лойиҳалаштириш ва конструкциялаш ишлари учун муаллифлик ҳақи ҳамда драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарларни саҳналаштирганлик учун ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари, шунингдек, ушбу пул Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланганида унинг энг юқори ставкалари — 2-иловага мувофиқ”.

б) 2-иловада қуйидаги мазмундаги 3-банд қўшилсин:

“3. Драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарларни саҳналаштирганлик учун ҳақ тўлаш ставкалари

 

Асарлар тури

Битта спектаклни саҳналаштирганлик учун энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича ҳақ тўлаш

Ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори

давлат бюджети маблағлари ҳисобига

ҳақ тўлашда ҳақ тўлашнинг энг кўп миқдори

Опера, балет спектакллари (кўп пардали ва бир пардали)

   

Саҳналаштирувчи режиссёр

150

400

Саҳналаштирувчи балетмейстер

150

400

Дирижёр

150

300

Саҳналаштирувчи рассом

150

300

Кийимлар бўйича рассом

100

250

Мусиқали (оперетта), мусиқали-драматик спектакллар (кўп пардали ва бир пардали)

   

Саҳналаштирувчи режиссёр

100

300

Саҳналаштирувчи балетмейстер

100

300

Дирижёр

100

250

Саҳналаштирувчи рассом

100

250

Кийимлар бўйича рассом

80

200

Драматик спектакллар, болалар (шу жумладан қўғирчоқ) спектакллари (кўп пардали ва бир пардали)

   

назмда

   

Саҳналаштирувчи режиссёр

80

250

Саҳналаштирувчи рассом

80

220

Кийимлар бўйича рассом

80

200

насрда

   

Саҳналаштирувчи режиссёр

80

220

Саҳналаштирувчи рассом

80

200

Кийимлар бўйича рассом

80

150

 

Изоҳ: Саҳналаштирувчи гуруҳ (саҳналаштирувчи режиссёр, саҳналаштирувчи балетмейстер, дирижёр, либослар бўйича рассом, саҳналаштирувчи рассом) ушбу иловада назарда тутилган ставкалар бўйича ҳақни фақат биринчи саҳналаштириши учун олади”.

 

Общие комментарии

187