ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4106 Государственный комитет Республики Узбекистан по лесному хозяйству 26/06/2019 11/07/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш ва ўрмон фонди ерларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-4106

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

 

Ўрмонларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш ва ўрмон фонди ерларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш

чора-тадбирлари тўғрисида

 

“Ўрмон тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан ўрмон хўжалиги соҳасида давлат органларининг ваколатлари, ўрмонларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан вазифалари ҳамда ўрмон хўжалигини юритиш тартиби аниқ белгилаб берилди.

Таҳлилларга кўра, ўрмон фонди ерлари 11,5 млн. гектарни ёки республика умумий ер майдонининг 25,6 фоизини ташкил этиб, ҳар йили ўртача 50 минг гектаргача ёки умумий майдоннинг 0,1 фоизи миқдорида ўрмонзорлар яратилмоқда.

Шу билан бирга, республика ҳудудида мавжуд бўлган ўрмонзорлар ер майдонлари, табиий (ёввойи ҳолда ўсувчи) ўсимлик ва ҳайвонот дунёси тур таркиби ва унинг заҳиралари 1987 йилдан буён инвентаризациядан ўтказилмаган.

Бу эса ўрмон фонди ерларидан ва ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўрмонзорлар майдонини кенгайтириш, такрорий кўпайтириш ва маҳсулдорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида эмаслигини кўрсатмоқда.

Ўрмонларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш, қайта тиклаш ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш ҳамда ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўрмонлар мониторингини олиб борилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўрмонлар мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом 2- иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. 2021 йилнинг 31 декабрига қадар:

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда республика ҳудудида мавжуд бўлган ўрмонзорлар ер майдонларини;

Фанлар академияси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда республика ҳудудида мавжуд бўлган табиий (ёввойи ҳолда ўсувчи) ўсимлик ва ҳайвонот дунёси тур таркиби ва унинг захираларини режа жадвал асосида тўлиқ хатловдан ўтказсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Фанлар академияси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг асосланган ҳисоб-китоблари асосида, республика ҳудудида мавжуд бўлган ўрмонзорлар ер майдонларини, шунингдек табиий ўсимлик дунёси тур таркиби ва унинг заҳираларини хатловдан ўтказиш учун зарур бўлган маблағларни ҳар йилги бюджет параметрлари доирасида республика бюджети ҳисобидан молиялаштиришни кўзда тутсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда яқин муддатли 2020-2022 йилларга ва узоқ муддатли 2030 йилгача мўлжалланган ўрмон хўжалигини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин. Бунда:

Ер кодекси ва бошқа тегишли қонун ҳужжатларига ўрмон фонди ерларини бошқа мақсадлар учун берилишини тақиқлаш, истисно тариқасида, фақатгина Ҳукумат қарори асосида берилиши;

ўрмон фонди ерларини 50 йилгача муддатга ижарага бериш;

ўрмон фонди ерларида ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилишини олдини олиш ва уларни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

ўрмон хўжалиги соҳасига инвестицияларни жалб этиш ва экспорт салоҳиятини ошириш, давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини жорий этиш;

илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, тадқиқот самрадорлигини ошириш ва иқтидорли ёшларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш назарда тутилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д.Вахабов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири                                                                 А.Арипов

 

  Вазирлар Маҳкамасининг

 2019 йил “___” ________даги ____-сон қарорига     

             1-ИЛОВА

 

 

Ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб бориш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмон тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига мувофиқ ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб бориш хужжатларини ягона тизим бўйича юритилиши тартибини белгилайди.

2. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб бориш давлат бюджети маблағлари ҳамда давлат ўрмон фонди ерлари доимий эгалик қилишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳамда қарамоғида ўрмон фонди ерлари мавжуд бўлган бошқа ўрмон хўжалигини юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

2-боб. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб бориш

3. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб бориш ушбу Низомнинг                       1-ва 2-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича амалга оширилади.

4. Ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўрмон тузиш лойиҳалари асосида, ўрмон тузиш ишлари ўтказилмаган жойларда эса давлат ўрмон фондини ҳисобга олиш, ўрмон инвентаризацияси, ўрмон кадастри, ўрмон мониторинги хужжатлари ва бошқа ўрмонларни ўрганиш материаллари асосида олиб борилади.

5. Ўрмонларнинг давлат ҳисоби, ўрмон фонди тизимидаги бўлаётган ўзгаришлар устидан назоратни (мониторинг юритишни) олиб бориш мақсадида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатига даврий аниқликлар киритиб борилишини таъминлайди.

6. Ўрмонлар ҳолатида бўлаётган  ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар ўрмонларни кузатув ва бошқа ўрганиш материаллари асосида ўрмон хўжалигини юритувчи субъектлар томонидан ҳар йили ўрмон кадастри ва ҳисобга олиш хужжатларига киритиб борилади;

7. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб бориш хужжатларида давлат ўрмон фондининг ҳудудий, географик жойлашиши, дарахтлар, буталар заҳирасининг миқдори ва сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги аниқ маълумотлар акс эттирилади.

8. Ўрмонларнинг давлат ҳисоби хужжатлари қоида тариқасида ҳар ўн йилда бир маротаба янгилаб борилади.

9. Ўрмонларнинг давлат ҳисоби идоравий бўйсинувидан қатъий назар давлат ўрмон фонди ерлари доимий эгалик қилишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳамда қарамоғида ўрмон фонди ерлари мавжуд бўлган бошқа ўрмон хўжалигини юритувчи барча субъектларда юритилади.

3-боб. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб боришни ташкил этиш

10. Республика бўйича ўрмонларнинг давлат ҳисоби ҳужжатларини умумлаштириш ва давлат ҳисоби ҳужжатларини белгиланган тартибда юритилиши юзасидан идоравий назорат Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

11. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги давлат ўрмон хўжалиги органлари ўрмонларни ҳисобга олиш ишларини юритишда ҳудудлардаги қарамоғида ўрмон фонди ерлари мавжуд бўлган барча бошқа ўрмон хўжалигини юритувчи субъектларга услубий ёрдам кўрсатадилар.

12. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб бориш идоравий бўйсинувидан қатъий назар давлат ўрмон фонди ерлари доимий эгалик қилишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳамда бошқа ўрмон хўжалигини юритувчи (қарамоғида ўрмон фонди ерлари мавжуд бўлган) субъектлар томонидан амалга оширилади.

13. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб бориш хужжатлари мазкур хужжатларни тузган хўжалик субъекти раҳбари ва масъул ходим томонидан имзоланади.

14. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб бориш давлат ўрмон фондининг ер тоифалари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги 1-шакл Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастлари Давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри хизматлари билан келишилади.

15. Идоравий бўйсинувидан қатъий назар давлат ўрмон фонди ерлари ўзларига доимий эгалик қилишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳамда қарамоғида ўрмон фонди ерлари мавжуд бўлган бошқа ўрмон хўжалигини юритувчи субъектлари ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб бориш хужжатларини ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилнинг 1 мартига қадар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий (умумлаштириш учун масъул бўлган) органларига умумлаштириш учун тақдим этишлари шарт.

16. Ўрмонларнинг давлат ҳисоби ҳужжатларини умумлаштириш туманлар бўйича Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий органлари, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар бўйича Ўрмон хўжалиги бошқармалари ёки Ўрмон хўжалиги бошқармалари мавжуд бўлмаган вилоятларда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси буйруғи билан ўрмонларнинг давлат ҳисоби хужжатларини умумлаштириш вазифаси юклатилган тегишли давлат ўрмон хўжаликлари томонидан амалга оширилади.

17. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий органлари мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларда ўрмонларнинг давлат ҳисоби хужжатларини умумлаштириш вилоятлар бўйича Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси буйруғи билан ўрмонларнинг давлат ҳисоби ҳужжатларини умумлаштириш вазифаси юклатилган тегишли давлат ўрмон хўжаликлари томонидан амалга оширилади.

18. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий органлари Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастлари Давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри хизматлари билан биргаликда тегишли туман (шаҳар) хокимининг давлат ўрмон фондининг ер тоифалари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳасини тайёрлайди ва белгиланган тартибда тасдиққа киритади.

19. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг зиммасига ўрмонларнинг давлат ҳисоби хужжатларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича умумлаштириш вазифаси юклатилган тегишли ҳудудий органлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари билан биргаликда туман (шаҳар) хокимининг давлат ўрмон фондининг ер тоифалари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят хокимлигининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ва белгиланган тартибда тасдиққа киритади.

20. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб бориш хужжатларини умумлаштириш ишлари якунлангандан сўнг, 1-шакл бўйича тегишли туман (шаҳар) хокимининг давлат ўрмон фондининг ер тоифалари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори март ойининг 15 санасига қадар қабул қилинади ва туман (шаҳар) ҳокимининг ушбу қарори 15 муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки тегишли вилоят ҳокимлигининг қарори билан тасдиқланади.

21. Туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларининг қарорлари билан тасдиқлангандан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ушбу қарорлар нусхасини ҳамда ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш хужжатларини апрел ойининг             15 санасига қадар республика бўйича умумлаштириш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига тақдим этадилар.

22. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб бориш ҳужжатлари келгусида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатини белгилаш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тадбирларини ишлаб чиқилиши ва давлат ўрмон кадастрини юритилишида фойдаланиш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида доимий сақланади.

4-боб. Якуний қоидалар

23. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб бориш тўғрисидаги маълумотларнинг хаққонийлигига ва тўғри тузилишига ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб борувчи субъектлар раҳбарлари масъул ҳисобланадилар.

         Вазирлар Маҳкамасининг 
2019 йил “___” ________даги____-сон қарорига

      2-ИЛОВА

 

 

Ўрмонлар мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом “Ўрмон тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ ўрмонлар мониторингини олиб бориш хужжатларини ягона тизим бўйича юритилиши тартибини белгилайди.

2. Ўрмонлар мониторинги ўрмонларга салбий таъсирларнинг ўз вақтида олди олиниши учун давлат ўрмон фонди ҳолатидаги ўзгаришларни аниқлаш, уни баҳолаш ва прогноз қилишга доир мунтазам кузатувлардан иборатдир.

3. Ўрмонлар мониторинги ўрмон қўриқчилиги, ўрмон ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ўрмонларни бошқариш соҳасида давлат манфаатларига хизмат қиладиган ахборот тизимидир.

4. Ўрмонлар мониторинги ўрмонлардан фойдаланиш натижасидада келиб чиқадиган табиий ва техноген ҳолатарнинг ўрмонларга таъсири тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, ўрмонларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, ўрмон ресурсларидан самрали фойдаланиш ва ўрмончилик тизимини барқарор бошқариш борасида келгусидаги ишларни прогнозлаш мақсадида ўрмон фондидаги ўзгаришлар ҳолатини тезкор кузатиб борилишини таъминлайди.

5. Ўрмонлар мониторинги давлат бюджети маблағлари ҳамда давлат ўрмон фонди ерлари доимий эгалик қилишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳамда қарамоғида ўрмон фонди ерлари мавжуд бўлган бошқа ўрмон хўжалигини юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

6. Ўрмонлар мониторинги давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан ташкил этилади ва ўрмон хўжалигини бошқаришдаги асосий функционал вазифа ҳисобланади. Ўрмонлар мониторингини юритишда давлат ўрмон фонди ерлари доимий эгалик қилишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳамда қарамоғида ўрмонзорлар мавжуд бўлган бошқа ўрмон хўжалигини юритувчи субъектларда мавжуд бўлган ўрмонзорларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлардан максимал фойдаланилади.

7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ўрмонзорлар ўрмонлар мониторинги объекти ҳисобланади.

8. Ўрмонлар мониторинги давлат ўрмон фонди ерлари доимий эгалик қилишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳамда қарамоғида ўрмонзорлар мавжуд бўлган бошқа ўрмон хўжалигини юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилади.

9. Ўрмонлар мониторингининг мақсади ўрмон фонди ва ўрмон ресурсларининг потологик (санитар ва экологик) ҳолатидаги ўзгаришларни тезкор кузатиб бориш, ҳасобга олиш, таҳлил қилиш ва прогнозлаштиришдан иборат.

2-боб. Ўрмонлар мониторингининг асосий турлари

10. Ўрмонлар мониторинги қуйидаги асосий турларга бўлинади:

 ўрмон ресурслари ва ўрмон фонди ерлари мониторинги;

 ўрмон потологияси мониторингги;

 ўрмон ёнғинлари мониторинги;

 радиация билан зарарланган ва атроф-муҳит техноген ифлосланган зоналардаги ўрмонзорлар мониторинги;

11. Ўрмон ресурслари ва ўрмон фонди ерлари мониторинги ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ва ўрмон тузиш маълумотларига асосланади. Ўрмонлар мониторингининг бу тури ўрмон ресурслари ва ўрмон фонди ерларидаги жорий ўзгаришларни баҳоланишини таъминлайди.

12. Ўрмон потологияси мониторингги – ўрмон потологияси – ўрмонларнинг ўрмон потологик ҳолатини тезкор назорат қилиш, ўрмон зараркунандалари ва касалликлари таъсирида уларнинг барқарорлигининг бузилиши натижасида зарарланиши, антропоген таъсирлар натижасида ўрмонларнинг зифланиши тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш тизими бўлиб, вазиятни тезкор баҳолаш, ўз вақтида башорат қилиш, паталогик ўзгаришларни тезкор аниқлаш имконини беради. Бу эса ўрмонларни муҳофаза қилиш, ўрмонларни бошқариш бўйича қарор қабул қилиш, ўрмонларнинг ҳолати, ўрмон паталогиясидаги мавжуд ўзгаришларни сифатли баҳолашни таъминлайди.

13. Ўрмон ёнғинлари мониторинги –ўрмонларни ёнғиндан ҳимоя қилиш, ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари мониторингини юритиш, ёнғинларни рўйхатдан ўтказиш, тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш, ўрмон ёнғинлари тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш, ёнғин ҳавфини башорат қилишга қаратилган ўрмон ёнғинлари кузатуви тизимининг бир қисми бўлиб, ўрмон хўжаликлари томонидан амалга оширилади ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан мувофиқлаштириб борилади.

14. Радиация билан зарарланган ва атроф-муҳит техноген ифлосланган зоналардаги ўрмонзорлар мониторинги –ўрмон фонди ерларига, ўрмон фондидаги ўрмон ресурсларига ва махсулотларига атроф муҳитнинг антропоген ифлосланишини таъсир этиш даражасини ўрганиш мониторинги ҳисобланиб, ўрмон хўжаликлари томонидан олиб борилади ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан мувофиқлаштириб борилади.

15. Ўрмонлар мониторинги тўғрисидаги маълумотлар базаси ўрмон хўжаликлари томонидан тузилади ва юритилади. Ўрмонлар мониторинги тўғрисидаги маълумотлар туманлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ҳамда вилоятлардаги ўрмон хўжалиги бошқармалари томонидан умумлаштирлади ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига тақдим этилади.

Ўрмонлар мониторингги Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси “Ўрмонлойиҳа” ДУК томонидан мувофиқлаштириб борилади.

3-боб. Ўрмонларнинг мониторингини олиб бориш

16. Ўрмонларнинг мониторингини олиб бориш ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шакл бўйича ўрмонларнинг ҳолати ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари асосида тузилади.

17. Ўрмонларнинг мониторинги қуйидаги асосий талабларга мувофиқ олиб борилади:

ўрмонларнинг мониторинги ўрмон тузиш лойиҳалари асосида, ўрмон тузиш ишлари ўтказилмаган жойларда эса давлат ўрмон фондини ҳисобга олиш, ўрмон инвентаризацияси, ўрмон кадастри, ўрмон мониторинги ҳужжатлари ва бошқа ўрмонларни ўрганиш материаллари асосида олиб борилади;

ўрмонларнинг мониторинги ўрмон фонди тизимидаги бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида мониторинг олиб бориш мақсадида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатига даврий аниқликлар киритиб борилишини таъминлаши лозим;

ўрмонлар ҳолатида бўлаётган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар ўрмонларни кузатув ва бошқа ўрганиш материаллари асосида ўрмон хўжалигини юритувчи субъектлар томонидан ҳар йили ўрмон кадастри ва ҳисобга олиш хужжатларига киритиб борилади;

ўрмонларнинг мониторингини олиб бориш хужжатларида ўрмон фондининг умумий характеристикаси, ўрмондан фойдаланиш, ўрмон барпо қилиш ва тиклаш тадбирлари, ўрмонларга салбий таъсирни баҳолаш, ўрмон билан қопланган майдондаги ўзгаришлар, ўрмонларни муҳофаза қилиш тадбирлари ва ўрмон ёнғинларидан сақлаш тўғрисидаги аниқ маълумотлар акс эттирилади;

18. Ўрмонларнинг мониторинги идоравий бўйсинувидан қатъий назар давлат ўрмон фонди ерлари доимий эгалик қилишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳамда қарамоғида ўрмонзорлар мавжуд бўлган бошқа ўрмон хўжалигини юритувчи барча субъектларда юритилади.

4-боб. Ўрмонларнинг мониторингини олиб боришни ташкил этиш

19. Республика бўйича ўрмонларнинг мониторинги ҳужжатларини умумлаштириш ва ўрмон мониторинги ҳужжатларини белгиланган тартибда юритилиши юзасидан идоравий назорат Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

20. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги давлат ўрмон хўжалиги органлари ўрмонлар мониторинги ишларини юритишда ҳудудлардаги қарамоғида ўрмон фонди ерлари мавжуд бўлган барча бошқа ўрмон хўжалигини юритувчи субъектларга услубий ёрдам кўрсатадилар.

21. Ўрмонларнинг мониторингини олиб бориш идоравий бўйсинувидан қатъий назар давлат ўрмон фонди ерлари доимий эгалик қилишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳамда бошқа ўрмон хўжалигини юритувчи (қарамоғида ўрмонзорлар мавжуд бўлган) субъектлар томонидан амалга оширилади.

22. Ўрмонларнинг мониторингини олиб бориш хужжатлари мазкур хужжатларни тузган хўжалик субъекти раҳбари ва масъул ходим томонидан имзоланади.

23. Идоравий бўйсинувидан қатъий назар давлат ўрмон фонди ерлари ўзларига доимий эгалик қилишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳамда қарамоғида ўрмон фонди ерлари мавжуд бўлган бошқа ўрмон хўжалигини юритувчи субъектлари ўрмонларнинг мониторингини олиб бориш хужжатларини йилнинг 1 февралига қадар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий (умумлаштириш учун масъул бўлган) органларига умумлаштириш учун тақдим этишлари шарт.

24. Ўрмонларнинг мониторинги хужжатларини умумлаштириш туманлар бўйича Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий органлари, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар бўйича Ўрмон хўжалиги бошқармалари ёки Ўрмон хўжалиги бошқармалари мавжуд бўлмаган вилоятларда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси буйруғи билан ўрмонларнинг мониториниги хужжатларини умумлаштириш вазифаси юклатилган тегишли давлат ўрмон хўжаликлари томонидан амалга оширилади.

25. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий органлари мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларда ўрмонларнинг мониторингги хужжатларини умумлаштириш вилоятлар бўйича Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси буйруғи билан ўрмонларнинг мониторингги хужжатларини умумлаштириш вазифаси юклатилган тегишли давлат ўрмон хўжаликлари томонидан амалга оширилади.

26. Ўрмонларнинг мониторингини олиб бориш хужжатларини умумлаштириш ишлари якунлангандан сўнг, 1 мартга қадар республика бўйича умумлаштириш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига тақдим этадилар.

27. Ўрмонларнинг мониторингини олиб бориш ҳужжатлари келгусида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатини белгилаш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тадбирларини ишлаб чиқилишида фойдаланиш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида доимий сақланади.

5-боб. Якуний қоидалар

28. Ўрмонларнинг мониторингини олиб бориш тўғрисидаги маълумотларнинг хаққонийлигига ва тўғри тузилишига ўрмонларнинг мониторингини олиб борувчи субъектлар раҳбарлари масъул ҳисобланадилар.

Ўрмонлар мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга илова

 

 

Ўрмонларнинг ҳолати ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари

 (хўжалик, туман, вилоя ҳудуд номи) 20____ йил  1 январ ҳолатига

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

01.01.20____ йил

01.01.20____ йил

Жами

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида

Бошқа ўрмондан фойдаланувчилар

Жами

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида

Бошқа ўрмондан фойдаланувчилар

1.

Ўрмон фондининг умумий характеристикаси

 

 

 

 

 

 

 

1.1

Умумий майдон

га

 

 

 

 

 

 

1.1.1.

шу жумладан, ўрмон билан қопланган майдон

га

 

 

 

 

 

 

1.1.2.

ўрмон билан қопланмаган майдон

га

 

 

 

 

 

 

1.2.

Муҳофаза этиладиган ҳудудлар умумий майдони

га

 

 

 

 

 

 

1.3.

Игнабаргли ўрмонларнинг умумий майдони

га

 

 

 

 

 

 

1.3.1.

шу жумладан, ёш ўрмонлар

га

 

 

 

 

 

 

1.3.2.

ўрта ёшли ўрмонлар

га

 

 

 

 

 

 

1.3.3.

улғайиш арафасидаги ўрмонлар

га

 

 

 

 

 

 

1.3.4.

етилган (пишган) ўрмонлар

га

 

 

 

 

 

 

1.3.5.

етилиб ўтган ўрмонлар

га

 

 

 

 

 

 

1.4.

Қаттиқ ёғочли ўрмонзорлар

га

 

 

 

 

 

 

1.4.1.

шу жумладан, ёш ўрмонлар

га

 

 

 

 

 

 

1.4.2.

ўрта ёшли ўрмонлар

га

 

 

 

 

 

 

1.4.3.

улғайиш арафасидаги ўрмонлар

га

 

 

 

 

 

 

1.4.4.

етилган (пишган) ўрмонлар

га

 

 

 

 

 

 

1.4.5.

етилиб ўтган ўрмонлар

га

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб бориш тартиби

тўғрисида низомга 1- илова

 

Ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб бориш тартиби

 тўғрисида низомга 2- илова