ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4099 Министерство транспорта Республики Узбекистан 26/06/2019 11/07/2019 2

Обсуждение завершено

Распоряжение Кабинета Министров
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиш
ID-4099

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиш

         Қайт этиш зарурки, Республикамиздаги мавжуд умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ҳолати тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш, яъни таъмирлаш иш турларини белгилаш, йўлларнинг транспорт-фойдаланиш кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда ушбу ишларга маблағларни мақсадли равишда йўналтириш тизимли равишда амалга оширилмай келинган. Автомобиль йўлларини диагностика қилиш, ҳолатини баҳолаш ва паспортлаштириш ишларини тизимли равишда амалга оширишни таъминлаш мақсадида:

        1. Республика умумий фойдаланишдаги 18081 км узунликдаги халқаро ва давлат аҳамиятга молик автомобиль йўлларини 2019-2022 йилларда диагностикадан ўтказиш, ҳолатини баҳолаш ва паспортлаштириш дастури иловага асосан тасдиқлансин.

       2. Умумий фойдаланишдаги халқаро ва давлат аҳамиятга молик автомобиль йўлларини диагностика қилиш, ҳолатини баҳолаш ва паспортлаштириш бўйича:

         буюртмачи этиб – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳудудий бошқармалари;

          пудратчи этиб – “Ўзйулинспекция” тизимидаги “Йўл лойиҳа экспертиза” унитар корхонаси белгилансин.

            3. Белгилаб қўйилсинки, умумий фойдаланишдаги халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини диагностика қилиш, ҳолатини баҳолаш ва паспортлаштириш ишлари учун талаб этиладиган маблағларни халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини сақлаш ишлари (қишда сақлаш ва кўкаламзорлаштириш ишларидан ташқари) учун ажратиладиган йиллик маблағлари доирасида амалга оширилади ва йиллик смета ҳаражатларини тасдиқлашда мазкур ишлар учун йўналтирилган маблағларнинг алоҳида ҳисоби юритилади.

        4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (Махкамов, Абдувалиев), Молия вазирлиги (Турсунов) дастур ижросини таъминлаш бўйича 2019 йилда умумий фойдаланишдаги халқаро
ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини сақлаш ишлари учун ажратилган лимит маблағлари доирасида, кейинги йилларда ушбу дастурда белгиланган иш турларини инобатга олган ҳолда тегишли ҳисоб-китобларга асосан зарурий маблағларни ўрнатилган тартибда мақсадли ажратилишини таъминласин.

        5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси (Салихов):

         Дастур ижросини белгиланган муддатда ижро этилишини;

       Диагностика ишлари якуни бўйича республикадаги умумий фойдаланишдаги халқаро ва давлат аҳамиятга молик автомобиль йўлларининг ҳолати тўғрисида маълумотлар базасини шакллантиришни;

       автомобиль йўлларини диагностикадан ўтказиш, ҳолатини баҳолаш ва улардан фойдаланиш бўйича йил давомида ўқув семинарлари ўтказишни ҳамда автомобиль йўлларини сақлашга ихтисослашган корхоналарнинг муҳандис ва техник ходимларига кенг тушунтириш ишларини олиб боришни;

       умумий фойдаланишдаги халқаро ва давлат аҳамиятга молик автомобиль йўлларида амалга оширилиши зарур бўлган иш турлари бўйича тегишли таклифлар тайёрланишини ташкиллаштирсин
ва таъминласин.        

          6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (Махкамов, Абдувалиев), Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инпекцияси (Салихов), Ўзинфоком (Рахимов) умумий фойдаланишдаги халқаро ва давлат аҳамиятга молик автомобиль йўлларини диагностикадан ўтказилган, ҳолати баҳоланган ва улардан фойдаланиш бўйича маълумотларнинг электрон базасини шакллантиришни ҳамда йўлнинг қиймати ўзгаришига қараб, шакллантирилган электрон базани янгилаб борилишини таъминласин.

      7. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (Махкамов, Абдувалиев) умумий фойдаланишдаги халқаро ва давлат аҳамиятга молик автомобиль йўлларини 2020 йил ва кейинги йилларда реконструкция қилиш ва таъмирлаш дастурларини диагностика натижалари асосида илмий асосланган ҳолда шакллантирилишини таъминласин.

        8. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари-транспорт вазири А.Ж.Раматов зиммасига юклатилсин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

           Бош вазири                                                                  А.Арипов

Общие комментарии

645