ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4093 Министерство финансов Республики Узбекистан 25/06/2019 10/07/2019 9

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Харид комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш ва энг яхши таклифларни танлаш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида
ID-4093

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ

Харид комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш ва энг яхши таклифларни танлаш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 сентябрдаги ПҚ-3953-сонли “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ буюраман:

ПРИКАЗ
МИНИСТРА ФИНАНСОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Об утверждении Положения об организации деятельности закупочных комиссий
и порядке проведения отбора наилучших предложений

 

В соответствии с Законом Республики Узбекистан «О государственных закупках», Указом Президента Республики Узбекистан от 10 января 2019 года № УП-5624 «О мерах по дальнейшему совершенствованию деятельности Национального агентства проектного управления при Президенте Республики Узбекистан» и постановлением Президента Республики Узбекистан от 27 сентября 2018 года № ПП-3953 «О мерах по реализации Закона Республики Узбекистан «О государственных закупках» приказываю:

1. Харид комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш ва энг яхши таклифларни танлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

1. Утвердить Положение об организации деятельности закупочных комиссий и порядке отбора наилучших предложений согласно приложению.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир                                                                                                Д. Кучкаров

 

 

Тошкент ш.,

2019 йил “___ _________,

______-сон

 

 

 

 

 

2. Настоящий приказ вступает в силу со дня его официального опубликования.

 

Министр                                                                                          Д. Кучкаров

 

 

г. Ташкент,

«___» _________ 20___года,

№ ______

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил “__” _______
___-сон буйруғига
ИЛОВА

 

Харид комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш ва энг яхши таклифларни танлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

 

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда – Қонун), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 сентябрдаги ПҚ-3953-сонли “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан харид комиссиясининг фаолиятини ва энг яхши таклифларни танлаш тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Энг яхши таклифларни танлаш (кейинги ўринларда – танлаш) – харид қилиш тартиб-таомилларининг рақобатли тури бўлиб, қуйидаги давлат харидларида қўлланилади:

давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун, шунингдек давлат сирлари билан боғлиқ бўлган ҳолларда;

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдумларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПҚ-3487-сонли “Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан белгиланган стратегик харид қилувчилар учун тавсиявий характерга эга.

2. Танлаш бўйича техник топшириқ қонунчиликка мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК билан келишилиши керак.

3. Буюртмачилар танлаш билан бир қаторда, қонунчиликка мувофиқ бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион ёки электрон дўкон орқали товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олиш ҳуқуқига эга.

4. Энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан ошмайдиган миқдордаги товарларни (ишларни, хизматларни), шунингдек қонунчиликка мувофиқ ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчилардан харид қилиш тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Тўғридан-тўғри шартномани тузиш учун жавобгарлик буюртмачининг зиммасида қолади.

Тўғридан-тўғри шартномалар тўғрисидаги маълумотлар буюртмачи томонидан давлат харидларининг махсус ахборот порталига, улар тузилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай жойлаштирилади.

5. Энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан ортиқ миқдордаги товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишда харид қилиш тартиби танлаш йўли билан амалга оширилади. Танлаш очиқ ёки ёпиқ шаклда бўлиши мумкин.

6. Танлаш жараёнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

танлаш иштирокчиларини (кейинги ўринларда – иштирокчи) камситиш, бошқа иштирокчиларга зиён етказиш ҳисобига бир иштирокчига имтиёз ёки енгилликларни тақдим этиш;

манфаатлар тўқнашуви, харид комиссияси аъзоларида иштирокчилар билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқаларнинг мавжудлиги;

иштирокчиларга таъсир ўтказиш, иштирокчиларнинг танлашда иштирок этиши тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш, уларнинг сонини асоссиз чеклаш ёки уларнинг малакасига қўйиладиган талабларни асоссиз ошириш, рақобатга йўл қўймаслик, уни чеклаш ёки бартараф этишнинг бошқача шакллари, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

иштирокчилар томонидан таклиф этилган нархларни ёки иштирокчиларни танлаш натижаларини бузиб кўрсатиш мақсадида олдиндан тил бириктириш;

ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этиш ёки тарқатиш, шунингдек, танлаш тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишни асоссиз чеклаш;

технологик ва функционал жиҳатдан бир-бири билан боғлиқ бўлмаган товарларни (ишларни, хизматларни) танлаш объектига киритиш;

давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усулларидан қочиш мақсадида харидлар ҳажмини қисмларга ажратиш;

фирибгарлик, сохталаштириш ва коррупциянинг юзага келиши.

7. Буюртмачи мустақил равишда ёки ихтисослаштирилган ташкилотни жалб қилган ҳолда танлаш ўтказиш ҳуқуқига эга.

 

2-боб. Харид комиссияси фаолиятини ташкил этиш

 

8. Танлашни амалга ошириш учун буюртмачи томонидан тоқ сонли аъзолардан (камида беш кишидан) иборат харид комиссияси тузилади.

9. Харид комиссияси аъзоларининг таркиби ва сони сотиб олинаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзгариши мумкин.

Буюртмачи харид комиссияси таркибига хизмат кўрсатувчи тижорат банки ва мустақил эксперт ташкилотлари вакилларини, буюртмачининг юқори турувчи ташкилотлари, шунингдек бошқа вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилишга ҳақлидир.

10. Лойиҳа фаолияти доирасида танлашни ўтказишда харид комиссиясининг функцияларини ўрнатилган тартибда ташкил этиладиган лойиҳани амалга ошириш гуруҳи бажаради, мазкур гуруҳ танлаш натижалари тўғрисида қарор қабул қилади.

11. Харид комиссиясининг ҳар бир аъзоси “маъқуллаб”, “қарши” овоз бериши ёки овоз бермаслиги мумкин. Харид комиссияси раиси овоз беришда иштирок этишдан бош тортиш ҳуқуқига эга эмас.

12. Харид комиссияси мажлислари очиқ шаклда ўтказилади. Энг яхши таклифларни электрон шаклда танлашда, харид комиссияси мажлисларининг онлайн тарзда ўтказилишига йўл қўйилади ва комиссия аъзоларига шахсий кабинетлар очилади.

13. Қарор харид комиссияси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

14. Танлаш иштирокчилари таклифларини (кейинги ўринларда – таклиф) кўриб чиқиш ва баҳолаш натижалари баённомада қайд этилади ва харид комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади. Баённомадан кўчирма махсус ахборот порталида (танлаш очиқ шаклда ўтказилаётганда) эълон қилинади ёки иштирокчиларга имзоланган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида (танлаш ёпиқ шаклда ўтказилганда) юборилади.

15. Баённома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши шарт:

таклифларини кўриб чиқиш санаси, вақти ва баҳолаш тўғрисидаги;

харид комиссиясида иштирок этаётган аъзолар ва иштирокчиларнинг ваколатли вакиллари таркиби тўғрисидаги;

таклифлари кўриб чиқилган иштирокчилари тўғрисидаги;

таклифлари уларни рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этилган танлаш иштирокчилари тўғрисидаги;

танлаш ғолиби ва зарур ҳолларда захирадаги ғолиб ҳақида қабул қилинган қарор тўғрисидаги;

танлаш ғолиби ва зарур ҳолларда захирадаги ғолиб тўғрисидаги маълумотлар (юридик шахслар учун – ташкилотнинг номи, жисмоний шахслар учун – фамилияси, исми ва отасининг исми).

 

3-боб. Танлашда қатнашиш учун иштирокчиларга
рухсат беришни ташкил этиш

 

16. Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилмаган талабгорларгагина танлашда иштирок этишларига йўл қўйилади.

17. Танлаш бошлангунга қадар, харид комиссияси томонидан талабгорларнинг олдиндан малакали танлаш ўтказилиши мумкин.

18. Олдиндан малакали танлашни ўтказишда буюртмачининг танлашда иштирок этиш учун, шу жумладан, шартнома ва бошқа талабларни бажариш учун талабгорларда зарур техник, молиявий, моддий, кадрлар ва бошқа ресурслар мавжудлиги тўғрисида қўшимча мезонларни белгилаш ҳуқуқи мавжуд, шунингдек буюртмачи қуйидаги ҳолларда талабгорларга танлашда иштирок этиш учун рухсат бермасликка ҳақли:

олдиндан малакали танлаш учун белгиланган муддатларда барча зарур ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса;

буюртмачи билан аввал тузилган шартномалар бўйича қабул қилинган мажбуриятларни лозим даражада бажармаган бўлса;

суд жараёнида иштирок этаётган ёки буюртмачи билан судлашаётган бўлса;

қайта ташкил этиш, тугатилиш ёки банкротлик босқичида бўлган бўлса;

банкротлик тартиб-қоидалари жорий этилган бўлса;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича кечиктирилган қарзларга эга бўлган ҳолларда.

19. Буюртмачи томонидан белгиланган талаблар барча талабгорлар учун бир хил бўлиши лозим.

20. Танлаш очиқ шаклда ўтказилаётганда, буюртмачи танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълонни махсус ахборот порталида, шунингдек хохишига кўра - оммавий ахборот воситаларида ва/ёки ўзининг электрон сайтида, талабгорлар буюртмачи томонидан белгиланган малака талабларига мос келишини тасдиқлаш учун тақдим этиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхатини эълон қилиши ва барча маълумотларни бир вақтда жойлаштириши шарт.

21. Олдиндан малакали танлаш харид комиссияси томонидан унинг иш регламентига мувофиқ амалга оширилади. Олдиндан малакали танлашдан ўтмаган талабгорларга рад этилиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборилади.

22. Буюртмачи ҳар бир танлаш тартиб-таомили учун ёки ҳар чорак ёхуд йил давомида ушбу турдаги/тоифадаги товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича танлашда иштирок этишлари мумкин бўлган малакали етказиб берувчилар рўйхатини шакллантириш учун олдиндан малакали танлашни ўтказиш ҳуқуқига эга.

 

4-боб. Танлашни ўтказишга тайёргарлик

 

23. Буюртмачи мажбурий тартибда порталда танлашнинг ёпиқ шаклидан ташқари, буюртмалар, товарларни (ишларни, хизматларни) кўзда тутилган ҳажмда ва муддатларда (ҳар чоракда  ёки ҳар йилда) режа-жадвалини жойлаштиради.

24. Танлаш очиқ шаклда ташкил этилаётганда буюртмачи махсус ахборот порталида, шунингдек буюртмачининг хоҳишига кўра – оммавий ахборот воситаларида ва/ёки ўз сайтида танлашни ўтказиш тўғрисидаги эълонни иштирокчиларнинг таклифларини қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида етти кун олдин жойлаштиради.

Танлаш тартиб-таомилларининг мураккаблигига қараб, буюртмачи танлашни ўтказиш тўғрисидаги эълонни узоқ муддатга жойлаштиришга ҳақлидир.

25. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳолларда, агар харидлар тўғрисидаги шартнома давлат сирини ташкил этувчи объектга, шунингдек, давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлигини таъминлаш учун стратегик аҳамиятга эга бўлган объектга нисбатан тузилган бўлса танлаш ёпиқ шаклда амалга оширилади.

Танлашни ёпиқ шаклда ташкил этишда буюртмачи таклифни камида иккита потенциал иштирокчига юборади.

26. Танлашни эълон қилиниши ва/ёки танлашда иштирок этиш учун таклиф қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

маҳсулот (иш, хизмат) нинг батафсил тавсифи;

танлаш ўтказиладиган жой манзили;

иштирокчиларга қўйиладиган талаблар;

иштирокчилар билан боғланиш учун боғланувчи шахс сифатида белгиланган буюртмачининг бир ёки бир нечта мансабдор шахслари ёки бошқа ходимларининг тўлиқ исми, лавозими ва манзили;

танлаш ҳужжатлари қоидаларини тушунтириш учун сўров бериш шакли;

таклифларни тақдим этиш муддати тугайдиган сана ва вақт;

таклифларни расмийлаштиришга доир талаблар.

Танлашда иштирок этиш учун эълон ва/ёки таклиф қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа маълумотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

27. Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) тавсифига аниқ товар белгисига ёки номига, патентга, конструкцияга ёки моделга, у мансуб бўлган муайян манбага ёки ишлаб чиқарувчига доир талаблар ёки ҳаволалар киритилмаслиги керак, бундан товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хариди хусусиятларини таърифлашнинг бошқа етарлича аниқ усули мавжуд бўлмаган ҳоллар мустасно ва бунда товарларни (ишларни, хизматларни) бошқа бир ишлаб чиқарувчининг эквивалент товарлари (ишлари, хизматлари) билан алмаштириш имконияти тўғрисидаги эслатма киритилиши керак.

28. Буюртмачи иштирокчиларга шартнома тузиш ва/ёки шартнома мажбуриятларини бажариш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайдиган депозитлар ёки банк кафолатларини киритишни талаб қилишга ҳақлидир.

29. Танлаш ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

танлаш эълонида кўрсатилган ахборот;

шартнома нархини ва ижрочилар билан ҳисоб-китобларни шакллантириш учун фойдаланиладиган валюта, тўлов тартиби ва етказиб бериш шартлари тўғрисидаги ахборот;

танлашда иштирок этиш учун таклиф қайси тилда тайёрланиши кераклиги талаби;

иштирокчиларига танлаш ҳужжатлари қоидаларига доир тушунтиришларни тақдим этиш тартиби, тақдим этиш муддати бошланадиган ва тугайдиган сана;

техник топшириқ;

баҳолаш мезонлари ва иштирокчиларнинг таклифларини Қонунга мувофиқ кўриб чиқиш тартиби.

30. Танлаш ҳужжатларига унинг ажралмас қисми бўлган шартнома лойиҳаси илова қилинади.

31. Буюртмачи харид комиссиясини кўриб чиқиш учун танлаш ҳужжатини киритади.

32. Харид комиссияси мажлисда танлаш ҳужжатлари лойиҳасида:

таклифларни қабул қилиш муддатини;

таклифларни кўриб чиқиш тартибини;

таклифларни баҳолаш мезонларини;

таклифни киритиш тартиби, шунингдек уни таъминлашнинг хажми ва шаклини;

ўртача ҳисоблаш нархини кўриб чиқади ва белгилайди.

Ўртача ҳисоб-китоб нархи ўтган даврларда етказиб бериш ёки консалтинг компаниялари томонидан тақдим этилган нархлар асосида аниқланади. Ўртача ҳисоб-китоб нархи даражаси тўғрисидаги маълумотлар иштирокчиларининг танлаш натижаларини сарҳисоб қилинишига қадар маълум қилинмайди.

33. Харид комиссияси танлаш ҳужжатлари келишилганидан кейин танлаш ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.

34. Танлаш ҳужжатларидаги камчиликлар аниқланган тақдирда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгандан кейин харид комиссияси томонидан такроран келишилиши лозим.

Шу билан бирга, савдо оферентларига юборилган танлаш ҳужжатларига ўзгартишлар киритишга йўл қўйилмайди.

35. Буюртмачи харид комиссияси томонидан келишилган танлаш ҳужжатларини ўз имзоси ва зарур ҳолларда ташкилот муҳри билан тасдиқлайди.

36. Танлаш ҳужжатларида буюртмачи ҳар бир товар (иш, хизмат) алоҳида лот сифатида кўрилишини эълон қилиши мумкин. Бундай ҳолда, буюртмачи турли лотларнинг товарларини (ишларини, хизматларини) етказиб бериш учун бир нечта иштирокчилар билан шартномалар тузиши мумкин, бунда ҳар бир лот учун битта ғолиб ва зарур ҳолларда захирадаги ғолиб аниқланади.

37. Тасдиқланган танлаш ҳужжатлари ва шартнома лойиҳаси махсус ахборот порталига, шунингдек буюртмачининг хоҳишига кўра - унинг расмий веб-сайтида ёки унинг юқори турувчи органи веб-сайтида, шунингдек оммавий ахборот воситаларида танлаш ўтказиш тўғрисидаги эълон билан бирга жойлаштирилади.

 

5-боб. Энг яхши таклифларни танлаш тартиби

 

38. Танлаашда иштирок этиш учун танлаш ўтказиш тўғрисидаги хабарномада ва танлаш ҳужжатларида белгиланган муддатда ҳамда ёзма шаклда танлашда иштирок этиш учун таклиф тақдим этади. Таклифлар муҳрланган конвертларда тақдим этилади.

Агар танлашда иштирок этиш учун таклифлар тақдим этиш муддати тугаган вақтда фақат битта таклиф тақдим этилган ёки бундай таклиф тақдим этилмаган бўлса, танлаш амалга ошмаган деб ҳисобланади.

Танлаш харид комиссияси томонидан таклифлар тақдим этиш муддати тугаган вақтда танлаш иштирокчиларидан танлаш ҳужжатларида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган камида икки таклиф олинган бўлса, ўтказилган деб ҳисобланади.

Келиб тушган таклифлар харид комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Танлаш иштирокчилари танлаш ҳужжатлари билан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган, шу жумладан ўртача ҳисоб-китоб нархидан юқори бўлган ёки нотўғри маълумот берган нарх бўйича таклифлар бекор қилинади ва уларнинг таклифлари баҳоланмайди.

39. Кўрсатилган санадан кейин қабул қилинган таклифлар кўрилмайди ва иштирокчиларига конвертлар очилмаган ҳолда қайтарилади. Агар иштирокчи юқорида кўрсатилган санадан кейин ўз таклифини ўзгартирса ёки бекор қилса, унга закалат қайтарилмайди (агар закалат белгиланган бўлса). Иштирокчи таклифларни қабул қилиш охирги санасидан камида 3 кун олдин ўз таклифини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

40. Иштирокчиларнинг барча таклифлари танлаш ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида баҳоланиб, танлаш ўтказиш баённомасида қайд этилади.

Иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш муддати таклифни кўриб чиқиш санасидан бошлаб беш кундан ошмаслиги керак.

41. Иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш икки босқичда амалга оширилиши мумкин. Бунда, биринчи босқичда техник қисми, иккинчи босқичда эса нарх қисми баҳоланади.

42. Таклифларни баҳолашда қуйидаги баҳолаш усуллари қўлланилиши мумкин:

эксперт баҳолаш усули;

энг паст нарх усули;

якуний коеффициентни аниқлаш усули;

қиймат усули;

балл усули ва бошқалар.

43. Танлаш ўтказишда таклифларни баҳолаш усули ва мезонлари харид ҳужжатлари таркибида эълон қилинади.

44. Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолашда эксперт баҳолаш усулидан фойдаланганда, харид комиссияси аъзоларининг кўпчилик қисми, ҳар бир баҳолаш мезонлари бўйича таклифларни қўриб чиқишда, иштирокчининг ҳар бир таклифини муҳокама қилишда ва уларни бошқа таклифлар билан таққослашда ҳал қилувчи вазифани бажарадилар.

45. Энг паст нарх усули танлашнинг иккинчи босқичида қўлланилади. Биринчи босқичда энг яхши деб топилган таклифнинг шартлари сақланган ҳолда шартнома бажарилишининг энг паст нархини таклиф қилган иштирокчи танлаш ғолиби деб эълон қилинади.

Агар танлашнинг иккинчи босқичи натижалари бўйича фақат битта иштирокчи энг кам нархни таклиф қилса, у танлаш ғолиби деб эълон қилинади. Агар иштирокчиларнинг ҳеч бири энг паст нархни таклиф қилмаган бўлса, танлашнинг биринчи босқичида таклифи энг яхши деб топилган иштирокчи танлаш ғолиби деб эълон қилинади.

46. Якуний коэффициентни аниқлаш усулини қўллашда таклифлар сифат, нарх ва якуний коэффициентларни аниқлаш йўли билан баҳоланади. Якуний коэффициент таклифнинг сифат ва нарх бўйича мукаммаликка яқинлик даражасини белгиловчи битта рақамли кўрсаткич ҳисобланади. Энг юқори якуний коэффициентга эга бўлган иштирокчи танлаш ғолиби деб эътироф этилади. 

47. Қиймат усулидан фойдаланиб иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш истесносиз барча баҳолаш мезонларини нарх бўйича баҳолашдан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган ҳолларда қўлланилади.

48. Балл усули қўлланилганда, иштирокчининг таклифи бўйича кўриб чиқилаётган ҳар бир мезон ўн балллик миқёсда баҳоланади. Шу мақсадда, табиий ўлчов бирликларида баҳоланаётган мезоннинг қиймати барча иштирокчилар учун уларнинг аҳамиятини камайтириш тартибида белгиланади. Мезоннинг энг ёмон қиймати бир балл, энг яхшиси - ўн балл.

Мезоннинг бошқа қийматлари учун баллар жамланмаси харид комиссияси томонидан белгиланган талаблар асосида ҳисоблаб чиқилиб, натижаси бўйича энг кўп балл тўплаган иштирокчи Танлаш ғолиби деб топилади.

49. Танлаш давомида қуйидаги мезонлардан фойдаланиш мумкин:

нарх;

етказиб бериш шартлари;

етказиб бериш муддати;

тавсифномалар ва сифат кўрсаткичлари;

тўлов ва кафолатлар шартлари;

муайян даврда фойдаланиш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш харажатлари.

50. Якуний таклифларни таққослаш натижаларига кўра харид комиссияси танлаш ғолибини аниқлайди, шунингдек заҳира ғолибини аниқлаш ҳуқуқига ҳам эга.

51. Агар ғолиб шартнома тузишдан ёки шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришдан воз кечса ёки бошқача йўл билан бош тортса, шартнома тузиш ва унга доир мажбуриятларни бажариш ҳуқуқи захирадаги ғолибга ўтади. Бунда захирадаги ғолиб ғолиб томонидан таклиф этилган нархда шартнома тузади ёки шартнома тузишдан бош тортиши мумкин.

52. Танлаш амалга ошмаган деб топилган тақдирда буюртмачи ушбу Низомга мувофиқ янги танлаш ўтказади.

53. Танлаш электрон шаклда амалга оширилиши мумкин.

Бундай ҳолларда:

танлаш электрон рақамли имзо ёрдамида амалга оширилади;

иштирокчиларнинг таклифлари электрон тизимда улар учун очилган шахсий кабинет орқали тақдим этилади;

танлаш ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган таклифлар бериш муддати тугагунга қадар иштирокчиларнинг таклифи харид комиссияси аъзоларига тақдим этилмайди;

иштирокчиларнинг ўзаро муносабатлари электрон тизим орқали амалга оширилади;

ғолиб электрон тизим дастурий комплексидан олинган маълумотлар бўйича комиссия томонидан белгиланади;

иштирокчилар ўртасида ҳисоб-китоблар электрон харид қилиш тизимлари операторларининг ҳисоб-китоб марказлари орқали амалга оширилиши мумкин;

танлаш унда иштирок этган талабгорларнинг сонидан қатъи назар, ўтказилган деб эътироф этилади.

 

6-боб. Танлаш натижаларини расмийлаштириш

 

54. Шартнома танлаш ғолибининг якуний таклифини ҳисобга олган ҳолда, танлаш ҳужжатларида назарда тутилган муддатларда ва танлаш ҳужжатида назарда тутилган шартлар асосида тузилади.

Буюртмачи томонидан танлаш ҳужжатларида шартнома тузиш шарти фақатгина ғолиб томонидан шартнома бажарилишини таъминлагандан сўнг қўйилиши мумкин.

55. Электрон харидлар бўйича тузилган шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки бундай шартномани бекор қилиш, томонларнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилади. Бунда, шартнома матнига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

нархларни ўзгартирмасдан юқори сифатли товар етказиб бериш;

унинг сифати ва эксплуатация қилиш  ҳусусиятларини ёмонлаштирмасдан товар нархини пасайтириш;

товар етказиб бериш муддатини қисқартириш;

товар сотиб олиш, шартнома бўйича қўшимча ишлар ва хизматларни бажариш мақсадида шартноманинг дастлабки умумий нархининг ўн фоизидан ошмайдиган товар (иш, хизмат) ҳажмини ошириш.

Бунда ўзгартириш ва қўшимчалар буюртмачи томонидан махсус ахборот парталига киритилади.

56. Шартномани бекор қилиш, томонларнинг махсус ахборот порталида шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш тўғрисидаги ўзаро розилиги билан амалга оширилади.

 

7-боб. Якуний қоидалар

 

57. Комиссия аъзолари танлаш ўтказишда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган асосий принципларга қатъий риоя этган ҳолда амалга оширишлари шарт.

58. Харид комиссияси таркибига кирувчи шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка эга бўлиб, келиб тушаётган таклифларни ҳисобга олиш, уларнинг сақланиши ва махфийлиги, ахборотни ошкор этмаслик, жалб этилган экспертлар, иштирокчилари билан тил бириктиришга йўл қўймаслик, шунингдек бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар учун жавобгар бўладилар.

59. Миқдорий, сифат ва техник параметрлар бўйича шартномани бажармаган танлаш ғолиби қонун ҳужжатларида ва / ёки шартномада назарда тутилган жавобгарликка тортилади.

60. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

61. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Монополияга қарши қўмита, Мудофаа саноати давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган.

ПРИЛОЖЕНИЕ
к приказу министра финансов Республики Узбекистан
от «__» _______ 2019 года № ___

 

 

ПОЛОЖЕНИЕ

об организации деятельности закупочных комиссий и порядке проведения
отбора наилучших предложений

 

Настоящее Положение в соответствии с Законом Республики Узбекистан О государственных закупках (далее - Закон), Указом Президента Республики Узбекистан от 10 января 2019 года № УП-5624 О мерах по дальнейшему совершенствованию деятельности Национального агентства проектного управления при Президенте Республики Узбекистан и постановлением Президента Республики Узбекистан от 28 сентября 2018 года № ПП-3953 О мерах по реализации Закона Республики Узбекистан О государственных закупках определяет порядок организации деятельности закупочных комиссий и проведения отбора наилучших предложений.

 

Глава 1. Общие положения

 

  1. Отбор наилучших предложений (далее - отбор) – конкурентный вид закупочных процедур, применяемый при государственных закупках:

для обеспечения безопасности лиц, подлежащих государственной охране, обороноспособности, безопасности и поддержания внутреннего порядка в Республике Узбекистан, а также в случаях, связанных с государственными секретами; 

для подготовки и проведения выборов Президента Республики Узбекистан, в Олий Мажлис Республики Узбекистан, областные, районные и городские кенгаши народных депутатов, а также референдумов Республики Узбекистан по перечням, утверждаемым Центральной избирательной комиссией Республики Узбекистан по согласованию с уполномоченным органом в области государственных закупок; 

в иных случаях, предусмотренных законодательством.

Действие настоящего Положения носит рекомендательный характер для стратегических закупщиков, перечень которых определен постановлением Президента Республики Узбекистан от 22 января 2018 года № ПП-3487 О мерах по поддержке деятельности хозяйственных обществ и предприятий стратегического значения.

  1. Техническое задание по отбору подлежит согласованию с ГУП Центр комплексной экспертизы проектов и импортных контрактов при Министерстве экономики и промышленности Республики Узбекистан в соответствии с законодательством.
  2. Наряду с отбором заказчики вправе приобретать товары (работы, услуги) посредством электронного аукциона на понижение стартовой цены и электронного магазина в соответствии с законодательством.
  3. Закупки товаров (работ, услуг) на сумму, не превышающую двадцать пять минимальных размеров заработной платы, а также у единого поставщика, включенного в реестр единых поставщиков в соответствии с законодательством, могут осуществляться путем заключения прямого договора. Ответственность за заключение прямого договора несет заказчик.

Информация о прямых договорах размещается заказчиком на специальном информационном портале государственных закупок не позднее трех рабочих дней с даты их заключения.

  1. При закупке товаров (работ, услуг) на сумму свыше двадцати пяти минимальных размеров заработной платы, закупочная процедура осуществляется путем проведения отбора. Отбор может быть в открытой или закрытой форме.
  2. В процессе отбора не допускается:

дискриминация участников отбора (далее – участник), предоставление льгот или преференций одним участникам в ущерб другим;

конфликт интересов, наличие у членов закупочной комиссии связей, носящих характер аффилированности с участниками;

оказание воздействия на участников, разглашение информации об участии участников в отборе, необоснованное ограничение их числа или завышение требований к их квалификации, иные формы недопущения, ограничения или устранения конкуренции, за исключением случаев, установленных законодательством;

предварительный сговор участников с целью искажения цен или результатов отбора участников;

представление или распространение недостоверной или искаженной информации, а также необоснованное ограничение доступа к информации об отборе;

включение в предмет отбора товаров (работ, услуг), технологически и функционально не связанных между собой;

дробление объема закупок на части с целью уклонения от конкурентных способов осуществления государственных закупок;

проявление мошенничества, фальсификации и коррупции.

  1. Заказчик вправе проводить отбор самостоятельно или с привлечением специализированной организации.

 

Глава 2. Организация деятельности закупочной комиссии

 

  1. Для осуществления отбора заказчиком образуется закупочная комиссия, состоящая из нечетного числа членов (не менее пяти членов).
  2. Состав и число членов закупочной комиссии может меняться с учетом особенностей приобретаемого товара (работы, услуги). Заказчик вправе привлечь в состав закупочной комиссии представителей обслуживающего коммерческого банка и независимых экспертных организаций, представителей вышестоящих организаций заказчика, а также других министерств и ведомств.
  3. При проведении отбора в рамках проектной деятельности, функции закупочной комиссии выполняет создаваемая в установленном порядке группа реализации проекта, которая принимает решения о результатах отбора.
  4. Каждый член закупочной комиссии может голосовать «за», «против»
    или воздержаться от участия в голосовании. Председатель закупочной комиссии не имеет права воздержаться от участия в голосовании.
  5. Заседания закупочной комиссии проходят в очной форме. При проведении отбора в электронной форме допускается онлайн-проведение заседаний закупочной комиссии и членам комиссии открываются персональные кабинеты на специальном информационном портале.
  6. Решение принимается большинством голосов от общего числа членов закупочной комиссии.
  7. Результаты рассмотрения и оценки предложений участников на участие в отборе (далее – предложение) фиксируются в протоколе и подписываются всеми присутствующими на заседании членами закупочной комиссии. Выписка из протокола публикуется на специальном информационном портале (при проведении открытого отбора) или направляется участникам (при проведении закрытого отбора) в течение трех рабочих дней со дня его подписания.
  8. Протокол должен содержать информацию:

о дате и времени рассмотрения и об оценке предложений;

о составе присутствующих членов закупочной комиссии и уполномоченных представителях участников отбора;

об участниках отбора, предложения которых были рассмотрены;

об участниках отбора, предложения которых были отклонены, с указанием конкретных причин их отклонения;

о принятом решении о победителе и при необходимости резервном победителе отбора;

наименование организации (для юридического лица), фамилию, имя, отчество (для физического лица) победителя и при необходимости резервного победителя отбора.

 

Глава 3. Организация допуска участников к отбору

 

  1. К участию в отборе допускаются претенденты, не внесенные в Единый реестр недобросовестных исполнителей.
  2. До начала отбора закупочной комиссией может проводиться предварительная квалификация претендентов.
  3. При проведении отбора с предварительной квалификацией, заказчик вправе установить дополнительные критерии допуска к участию в отборе, в том числе о наличии у них необходимых технических, финансовых, материальных, кадровых и других ресурсов для исполнения договора и иных требований, а также не допускать к участию в отборе претендентов:

не представивших в установленный срок все необходимые документы для предварительной квалификации;

ненадлежаще исполнявших принятые обязательства по ранее заключенным договорам с заказчиком;

находящихся в состоянии судебного или арбитражного разбирательства с заказчиком;

находящихся в стадии реорганизации, ликвидации или банкротства;

в отношении которых введены процедуры банкротства;

имеющих просроченную задолженность по уплате налогов и других обязательных платежей.

  1. Установленные заказчиком требования должны быть одинаковыми для всех претендентов.
  2. При проведении открытого отбора, заказчик обязан одновременно с размещением объявления о проведении отбора опубликовать на специальном информационном портале, а также, по желанию – в средствах массовой информации и/или на своем веб-сайте, перечень документов, которые участники должны представить для доказательства установленных заказчиком квалификационных требований к участникам.
  3. Предварительная квалификация проводится закупочной комиссией в соответствии с регламентом ее работы. Не прошедшим предварительную квалификацию претендентам направляется уведомление с указанием причин отказа в предварительной квалификации.
  4. Закупочная комиссия вправе проводить предварительную квалификацию для каждой процедуры отбора или для формирования списка квалифицированных поставщиков, допускаемых к участию в отборах по данному виду/категории товара (работ, услуг) в течение календарного квартала или года.

 

Глава 4. Подготовка к проведению отбора

 

  1. Заказчик в обязательном порядке размещает на портале план-график, предусматривающий объемы и сроки (ежегодно или ежеквартально) размещения заказов, товаров (работ, услуг), за исключением случаев, предусматривающих проведение закрытого отбора.
  2. При организации отбора в открытом виде заказчик размещает объявление о проведении отбора на специальном информационном портале, а также, по желанию заказчика – в средствах массовой информации и/или на своем сайте не менее чем за семь дней до даты окончания срока приема предложений от участников.

В зависимости от сложности процедур отбора, заказчик вправе размещать объявление о проведении отбора на более долгий срок.

  1. Закрытый отбор проводится в случаях, установленных Кабинетом Министров Республики Узбекистан, если договор о закупках заключается в отношении объекта, сведения о котором составляют государственную тайну, а также объекта, имеющего стратегическое значение для обеспечения обороноспособности и безопасности государства. При организации закрытого отбора заказчик направляет приглашение потенциальным участникам, но не менее чем двум таким участникам.
  2. Объявление о проведении отбора и/или приглашение на участие в отборе должно содержать следующую информацию:

подробное описание товара (работы, услуги);

адрес места проведения отбора;

требования, предъявляемые к участникам;

Ф.И.О., должность и адрес одного или нескольких должностных лиц или других работников заказчика, определенных в качестве контактных лиц для связи с участниками;

форма подачи запроса на разъяснение положений документации отбора;

дата и время окончания срока подачи участниками предложений;

требования к оформлению предложения.

Объявление и/или приглашение на участие в отборе может содержать и иную информацию, не противоречащую законодательству.

  1. В описание товаров (работ, услуг) не должны включаться требования или ссылки касательно конкретного товарного знака или наименования, патента, конструкции или модели, конкретного источника происхождения либо производителя, за исключением случаев, когда не имеется другого достаточно точного способа описания характеристик закупки товаров (работ, услуг), и при условии включения примечания о возможности замены товаров (работ, услуг) эквивалентными товарами (работами, услугами) другого производителя.
  2. Заказчик вправе потребовать от участников внесения задатков или банковскую гарантию, обеспечивающих исполнение обязательств по заключению договора и/или исполнению договорных обязательств.
  3. Документация отбора должна содержать:

информацию, указанную в объявлении о проведении отбора;

информацию о валюте, порядке оплаты и условиях поставки, используемых для формирования цены договора и расчетов;

требование, на каком языке должно быть подготовлено предложение;

порядок, даты начала и окончания срока предоставления участникам разъяснений положений документации отбора;

техническое задание;

критерии оценки и порядок рассмотрения предложений в соответствии с Законом.

  1. К документации отбора прилагается проект договора, который является ее неотъемлемой частью.
  2. Заказчик вносит документацию отбора на рассмотрение закупочной комиссии.
  3. Закупочная комиссия на своем заседании рассматривает проект документации отбора и устанавливает:

срок приема предложений от участников;

процедуру рассмотрения предложений;

критерии оценки предложений;

порядок внесения предложения, а также величину и форму его обеспечения;

среднюю расчетную цену.

Средняя расчетная цена определяется по факту поставок в прошлые периоды или на основании цен, представленных консалтинговыми компаниями. Информация об уровне средней расчетной цены не доводится до сведения участников до подведения итогов отбора.

  1. Закупочная комиссия принимает решение о проведении отбора после согласования документации отбора.
  2. В случае выявления недостатков в документации отбора, она подлежит повторному согласованию закупочной комиссией после устранения выявленных недостатков.

При этом, не допускается внесение изменений в документацию отбора, направленную оферентам торгов.

  1. Заказчик утверждает согласованную закупочной комиссией документацию отбора своей подписью и при необходимости печатью организации.
  2. В документации отбора заказчик может объявить, что каждый товар (работа, услуга) рассматривается как отдельный лот. В этом случае заказчик может заключить договоры с несколькими участниками отбора на поставку товаров (работ, услуг) разных лотов, при этом для каждого лота определяется только один победитель и при необходимости резервный победитель отбора.
  3. Утвержденная документация отбора и проект договора в обязательном порядке размещаются на специальном информационном портале, а также, по желанию заказчика – на официальном его веб-сайте или на веб-сайте его вышестоящего органа,
    а также в средствах массовой информации вместе с объявлением о проведении отбора.

 

Глава 5. Процедура проведения отбора

 

  1. Для участия в отборе участники в срок и в порядке, которые установлены в объявлении о проведении отбора и в документации отбора, подают свои предложения на участие в отборе в письменной форме. Предложения подаются в опечатанных конвертах.

Если на момент окончания срока подачи предложений на участие в отборе подано только одно предложение или не подано ни одного предложения, отбор признается несостоявшимся.

Отбор признается состоявшимся, если на момент окончания срока подачи участниками предложений, закупочной комиссией получено не менее двух предложений от участников, соответствующих требованиям, указанным в документации отбора.

Поступившие предложения рассматриваются закупочной комиссией. Участники отбора, подавшие предложения, не соответствующие требованиям, установленным документацией отбора, в том числе предложения с ценой, превышающей среднюю расчетную цену, или предоставившие недостоверную информацию отстраняются, и их предложения не оцениваются.

  1. Предложения, полученные после указанной даты, не рассматриваются и возвращаются участникам без вскрытия конвертов. В случае, если участник вносит изменения или отзывает свое предложение после вышеуказанной даты, задаток ему не возвращается (если определен задаток). Участник имеет право отозвать свое предложение в срок не позднее, чем за 3 дня до последней даты приема предложений.
  2. Все предложения участников оцениваются на основании критериев, указанных в документации отбора, фиксируются в протоколе проведения отбора.

Срок оценки предложений участников не должен превышать пяти дней от даты рассмотрения предложений.

  1. Оценка предложений участников может осуществляться в два этапа. При этом на первом этапе оценивается техническая часть предложения, а на втором этапе – ценовая часть.
  2. При оценке предложений могут использоваться следующие методы оценки:

метод экспертной оценки;

метод наименьшей цены;

метод определения итогового коэффициента;

стоимостной метод;

балльный метод и др.

  1. Метод и критерии оценки предложений при проведении отбора публикуются в составе документации отбора.
  2. При использовании метода экспертной оценки предложения основополагающим критерием является достижение согласия всех или большинства членов закупочной комиссии при оценке предложений по каждому критерию оценки по результатам обсуждения каждого предложения участника и сравнения их с другими предложениями.
  3. Метод наименьшей цены применяется на втором этапе отбора. Победителем отбора объявляется участник, предложивший наименьшую цену исполнения договора при сохранении прочих условий предложения, признанного лучшим при проведении первого этапа отбора.

В случае, если по результатам проведения второго этапа отбора меньшую цену предложил только один участник, он объявляется победителем отбора. Если никто из участников не предложил цену меньшую по сравнению с лучшим предложением, победителем отбора объявляется участник, предложивший лучшее предложение на первом этапе.

  1. При применении метода определения итогового коэффициента, предложения оцениваются путем выявления коэффициентов качества, цены и итогового коэффициента. Итоговый коэффициент является показателем, определяющим степень приближенности предложения к совершенству по качеству и цене в одной цифре. Победителем отбора признается участник с наибольшим итоговым коэффициентом.
  2. Оценка предложений участников с использованием стоимостного метода применяется в случае, если имеется возможность использования ценовой оценки для всех без исключения критериев оценки.
  3. При применении балльного метода, каждый рассматриваемый критерий предложения участника оценивается по десятибалльной шкале. С этой целью значения оцениваемого критерия в натуральных единицах измерения расставляется в порядке уменьшения их значимости для всех участников. Худшему значению критерия присваивается один балл, лучшему – десять баллов. Количество баллов для остальных значений критерия рассчитывается согласно установленным закупочной комиссией требованиям, по результату которого победителем отбора объявляется участник, набравший наибольшее количество баллов.
  4. При проведении отбора могут использоваться следующие критерии:

цена;

базис поставки;

сроки поставки;

характеристики и качественные показатели;

условия платежа и гарантий;

расходы на использование, эксплуатацию и ремонт в конкретный период времени.

  1. По результатам сравнения окончательных предложений закупочная комиссия определяет победителя, а также вправе определять резервного победителя отбора.
  2. В случае отказа или уклонения иным образом победителя от заключения договора или исполнения обязательств по договору, право заключения договора и исполнения обязательств по нему переходит к резервному победителю. При этом, резервный победитель заключает договор по цене, предложенной победителем, или может отказаться от заключения договора.
  3. В случае признания отбора несостоявшимся, заказчик проводит новый отбор в соответствии с настоящим Положением.
  4. Отбор может проводиться в электронной форме.

В этом случае:

отбор проводится с применением электронной цифровой подписи;

предложения участников подаются через персональный кабинет, открытый для них в электронной системе;

до момента окончания срока подачи предложений, указанного в объявлении о проведении отбора предложение участников не доступно членам закупочной комиссии;

все взаимоотношения участников осуществляются через электронную систему;

победитель определяется комиссией от полученных данных программного комплекса электронной системы;

расчеты между участниками могут осуществляться через расчетные центры операторов электронных систем закупок;

отбор признается состоявшимся независимо от количества принявших в нем участия претендентов.

 

Глава 6. Оформление результатов отбора

 

  1. Договор заключается на условиях, предусмотренных документацией отбора с учетом окончательного предложения победителя отбора в сроки, предусмотренные документацией отбора. Заказчиком в документации отбора может быть выставлено условие о заключении договора только после предоставления победителем обеспечения исполнения договора.
  2. Изменения и дополнения к договору, заключенному по результатам электронных способов закупок или расторжение такого договора допускаются по обоюдному соглашению сторон. При этом, внесение в текст договора изменений и дополнений, допускается в следующих случаях:

поставка товара более высокого качества без изменения цены;

снижение цены товара без снижения его качества и ухудшения эксплуатационных характеристик;

сокращение сроков поставки товара;

увеличение товара, объема работы или услуги, не превышающее десяти процентов от первоначальной общей суммы договора, в целях приобретения товара, выполнения дополнительных работ и услуг по договору.

При этом изменения и дополнения вносятся заказчиком на специальный информационный портал.

  1. Расторжение договора допускается по обоюдному согласию сторон с размещением информации о расторжении договора на специальном информационном портале.

 

Глава 7. Заключительные положения

 

  1. Члены комиссии при проведении отбора должны осуществлять свою деятельность строго придерживаясь основным принципам, установленным в Законе Республики Узбекистан О государственных закупках. Лица, входящие в состав закупочной комиссии, несут ответственность, предусмотренную законодательством, за учет поступающих предложений, их сохранность и конфиденциальность, за неразглашение информации, недопущение сговора с участниками, привлеченными экспертами, а также за другие противоправные действия.
  2. Победитель отбора, не исполнивший договор по количественным, качественным и техническим параметрам, несет ответственность, предусмотренную законодательством и/или договором.
  3. Лица, виновные в нарушении требований настоящего Положения, несут ответственность в порядке, установленном законодательством.
  4. Настоящее Положение согласовано с Государственной службой безопасности Президента, Министерством обороны, Министерством внутренних дел, Министерством по чрезвычайным ситуациям, Национальной гвардией, Антимонопольным комитетом, Государственным комитетом по оборонной промышленности, Государственным таможенным комитетом и Службой государственной безопасности Республики Узбекистан.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Согласовано:

 

И.о. Председателя

Государственной службы безопасности

Президента Республики Узбекистан                                          Б. Ташматов

 

         г. Ташкент,

«___» _________ 20___года,

                № ______

 

Министр обороны                                                                         Б. Курбонов

 

         г. Ташкент,

«___» _________ 20___года,

                № ______

 

Министр внутренних дел                                                             П. Бобожонов

 

         г. Ташкент,

«___» _________ 20___года,

                № ______

 

И.о. Министра по

чрезвычайным ситуациям                                                           А. Кулдашев

 

         г. Ташкент,

«___» _________ 20___года,

                № ______

 

Командующий Национальной гвардией                                  Б. Ташматов

 

         г. Ташкент,

«___» _________ 20___года,

                № ______

 

Председатель Антимонопольного

комитета                                                                                         Н. Шарипов

 

         г. Ташкент,

«___» _________ 20___года,

                № ______

 

Председатель Комитета по

оборонной промышленности                                                      А. Ибадуллаев

 

         г. Ташкент,

«___» _________ 20___года,

                № ______

 

 

Председатель Государственного

таможенного комитета                                                                М. Азимов

         г. Ташкент,

«___» _________ 20___года,

                № ______

 

Председатель Службы

государственной безопасности                                                    А. Азимов

 

         г. Ташкент,

«___» _________ 20___года,

                № ______

 

 

 

Общие комментарии

567