ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4065 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 26/06/2019 10/07/2019 10

Обсуждение завершено

Указ Президента Республика Узбекистан
Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида
ID-4065

Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида

 

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун зарур
шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишлари учун ҳар томонмала имкониятлар
ва шароитлар яратилмоқда.

Шу билан бирга, жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун хўжалик субъектларини, айниқса, кичик бизнес субъектларининг ҳомийлик маблағларини жалб қилиш уларнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатган.

Шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини молиялаштириш бюджетдан ташқари жамғармалар орқали амалга оширилиши амалиётидан воз кечиш бўйича тавсиялар берилган.

Жисмоний тарбия ва спорт объектларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини молиялаштиришда ҳомийлик маблағларини жалб қилиш амалиётидан воз кечиш
ҳамда жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг аниқ молиялаштириш манбаларини белгилаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
(кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) тугатиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб:

а) тугатилаётган Жамғарманинг жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича молиялаштириш функцияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига юклатилади;

б) жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш
ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳалар ҳамда уларнинг манзилли рўйхатлари ҳар йили Вазирлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда келишилган ҳолда шакллантирилади ҳамда навбатдаги йилги Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилади;

в) тугатилаётган Жамғарманинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиб келинган жисмоний тарбия ва спорт объектларига спорт жиҳозлари, ускуналари
ва инвентарларини харид қилиш ва етказиб бериш, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш харажатлари ҳар йили спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида назарда тутилади
ва Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

г) туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасини шакллантириш ва молиялаштириш учун белгиланган тартибда туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларида маблағлар назарда тутилади.

3. Жамғарма тугатилиши натижасида 2019 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагилар:

а) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Вазирлик билан биргаликда ишлаб чиқилган 2019 йилги жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш манзилли дастури марказлашган инвестициялар ҳисобидан;

б) туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимларини, улардаги бош ҳисобчи лавозимларини қисқартирган ҳолда жорий сақлаш билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.

4. Вазирлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Жамғарма ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳисоб рақамидаги қолдиқ маблағларини қонун ҳужжатларида белгиланган тўловлар амалга оширилгандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтарилишини таъминласин.

5. Вазирлик ҳузурида 2019 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлмаган Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш  жамғармаси (кейинги ўринларда Кўмаклашиш жамғармаси деб юритилади) ташкил этилсин.

6. Қуйидагилар:

а) Кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

Вазирлик ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази
ва унинг филиаллари томонидан ташкил этилган қайта тайёрлаш курсларида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг 20 фоизи;

Вазирлик тизимидаги юридик шахс мақомига эга бўлган идоравий мансуб ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг бир қисми (Вазирлик томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ);

тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун аттестациядан ўтказиш
ва рухсатномалар бериш, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштириш ҳисобидан тушадиган маблағларнинг
50 фоизи;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларида ўқитишнинг тўлов-контракт (шу жумладан, оширилган
тўлов-контракт) шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг мазкур маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларида акс эттириладиган йил бошига қолдиқ (тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган маблағлар ҳам инобатга олинган ҳолда) қисмининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

Кўмаклашиш жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

халқаро молия институтлари ва хорижий давлатларнинг грантлари
ва техник кўмаклашиш маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар;

б) Кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш йўналишлари этиб белгилансин:

Вазирликнинг марказий аппарати ходимларига ҳар ойлик устамалар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш;

фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида юқори малакали хорижий экспертлар ва хорижда яшайдиган ватандошларни Вазирликда ишлаш учун жалб этиш;

Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар балансидаги бино ва иншоотларни сақлаш, фойдаланиш, уларни қуриш ва таъмирлаш, зарур анжомлар, шу жумладан мебель, алоқа, компьютерлар ва бошқа воситалар билан таъминлаш,  замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича харажатларни молиялаштириш;

Вазирлик ходимларини хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим
ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш;

Вазирлик ходимларига мамлакатда ва хориждаги хизмат сафарлари харажатларини тўлаш;

Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

а) Жамғарма тугатилишини инобатга олиб, 2019 йилда жисмоний тарбия
ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, жиҳозлаш ҳамда туман (шаҳар) спорт бўлимларини жорий сақлаш билан боғлиқ харажатларни, шунингдек, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини республика календарь режаси учун талаб этиладиган қўшимча маблағларни макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳамда Давлат бюджетининг асосий параметрлари маблағлари доирасида ва Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетининг биринчи ва иккинчи чораклари якуни бўйича даромадларини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилишини таъминласин;

б) 2020 йилдан бошлаб макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳамда Давлат бюджетининг асосий параметрларини шакллантиришда Вазирликнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ марказлашган тартибда жисмоний тарбия ва спорт объектларига спорт жиҳозлари, ускуналари ва инвентарларини харид қилиш ва етказиб бериш ҳамда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини шакллантириш учун зарур маблағларни, шунингдек, маҳаллий бюджет параметрларида туман (шаҳар) спорт бўлимларини жорий сақлаш ва туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасини шакллантириш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда Жамғарма ва унинг ҳудудий бўлинмаларини тугатиш натижасида бўшатиладиган бино ва иншоотлар, инвентар ва ускуналар ҳамда автотранспорт воситаларини Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари балансига ўтказилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Жамғарма ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ишдан бўшайдиган ходимларини ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда спорт инвентарлари билан жиҳозлаш лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачи вазифасини бажарувчи “Спорт объектлари инфраструктурасини ривожлантириш бўйича Инжиниринг компанияси”ни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Вазирлик бошқа вазирлик ва манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

14. Манфаатдор вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.

15. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Ҳ. Набиев зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                      Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
20
___ йил “____” ____________

ПФ – _____-сон Фармонига

1-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги
“Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар
ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ–1236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 49-сон, 522-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2011 й.,
7-8-сон, 56-модда; 2012 й., 8-9-сон, 78-модда; 2013 й., 15-сон, 200-модда, 36-сон, 477-модда; 2014 й., 15-сон, 163-модда, 30-сон, 366-модда; 2016 й., 50-сон,
565-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 06/17/5223/0198-сон; 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар
ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича идоралараро махсус комиссия таркибидан “Ачилов А.М. – Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори” сўзлари чиқариб ташлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 ноябрдаги
“Олий маҳорат спорт мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–2438-сон қарори (
Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 47-сон, 595-модда; 2017 й., 20-сон, 354-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)нинг рус тилида берилган 2-иловаси учинчи бандидаги “Ответственные исполнители” устунининг “Фонд развития физической культуры и спорта” сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги
2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ–2731-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 49-модда, 20-сон, 354-модда, 35-сон, 923-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 06/18/5457/1324-сон, 14.07.2018 й.,
06/18/5477/1505-сон, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон, 16.10.2018 й., 07/18/3970/2049-сон, 20.12.2018 й., 07/18/4068/2349-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)нинг рус тилида берилган 1-иловасида:

а) 58-позицияси “Источники финансирования” устунидаги “Фонд развития детского спорта” сўзлари “Внебюджетного Фонда развития материально-технической базы образовательных и медицинских учреждений при Министерстве финансов Республики Узбекистан” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 59-позицияси “Источники финансирования” устунидаги “Фонд развития детского спорта” ва “Ответственные” устунидаги “Фонд развития детского спорта” сўзлари тегишинча “Средства государственного бюджета Республики Узбекистан”
ва “Министерство физической культуры и спорта ” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги
“Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ–4956-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон; 06.03.2018 й., 06/18/5368/0851-сон) 6-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3031-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 23-сон, 455-модда, 37-сон, 982-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон; 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон,
31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)да:

а) 3-банди чиқариб ташлансин;

б) 1-иловада:

13-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

13.

Спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари
ва болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида жами 90 та спорт иншоотларини, 77 та сузиш ҳавзаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш. Жумладан,

2017 йилда 24 та спорт мажмуалари
ва 15 та сузиш ҳавзалари;

2018 йилда 14 та спорт мажмуалари
ва 19 та сузиш ҳавзалари;

2019 йилда 13 та спорт мажмуалари
ва 22 та сузиш ҳавзалари;

2020 йилда 10 та спорт мажмуалари
ва 13 та сузиш ҳавзалари;

2021 йилда 29 та спорт мажмуалари
ва 8 та сузиш ҳавзалари.

2017 - 2021
йиллар

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт

ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

”;

70, 71-позициялардаги Ижро учун масъуллар” устунидаги
“Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси” сўзлари чиқариб ташлансин;

19-позицияси “Молиялаштириш манбалари” устунидаги “Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари” сўзлари
“Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

24-позицияси “Ижро учун масъуллар” устунидаги “Жисмоний тарбия
ва спортни ривожлантириш жамғармаси” сўзлари “Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин
.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги
“Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ–5106-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 27-сон, 607-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 06/18/5304/0591-сон; 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон; 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон, 28.12.2018 й., 06/18/5607/2385-сон) билан тасдиқланган Ёшлар масалалар
и бўйича республика идоралараро кенгаши таркибида:

а) 27-банд чиқариб ташлансин;

б) 28-43-бандлар тегишли равишда 27-42-бандлар деб ҳисоблансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5368-сон Фармони (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/18/5368/0851-сон, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)да:

а) 1-бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчитўққизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчисаккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги “Жамғарма ҳисобидан” сўзлари “Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари маблағлари ҳисобидан” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-бандининг иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши иккинчи хат боши деб ҳисоблансин;

в) рус тилида берилган иловада:

1, 35, 36, 37, 38, 39, 41-позициялари “Источник финансирования устунидагисредства Фонда развития физической культуры и спорта, сўзлари чиқариб ташлансин;

6, 11-позициялари “Источник финансирования устунидагисредства Фонда развития физической культуры и спорта и сўзлари чиқариб ташлансин;

9, 21-позициялари “Источник финансирования” устунидаги “средства Фонда развития физической культуры и спорта” сўзлари “Бюджетные и внебюджетные средства исполнителей” сўзлари билан алмаштирилсин;

17-18 позициялари “Источник финансирования” устунидаги
“Средства Фонда развития физической культуры и спорта” сўзлари
“средства республиканский бюджет Республики Узбекистан” сўзлари билан алмаштирилсин;

23-позицияси “Источник финансирования” устунидаги “Средства Фонда развития физической культуры и спорта” сўзлари “средства республиканский бюджет Республики Узбекистан” сўзлари билан алмаштирилсин;

30-позицияси “Источник финансирования” устунидаги “Средства Фонда развития физической культуры и спорта” сўзлари “Бюджетные и внебюджетные средства исполнителей” сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил
5 мартдаги ПҚ–3583-сон қарори
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 07/18/3583/0850-сон, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон,
31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон, 21.12.2018 й., 06/18/5600/2357-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
да:

а) 3-банднинг биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи бандлари чиқариб ташлансин;

олтинчитўққизинчи хатбошилар тегишинча биринчитўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақалари ва турнирларини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритишга кўмаклашсин.”;

в) 2-иловада:

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси” сўзлари “Спорт объектлари инфраструктурасини ривожлантириш бўйича Инжиниринг компанияси” сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ–5456-сон Фармони (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон) 1-иловасида:

а) 53-бандининг “а” кичик банди чиқариб ташлансин;

“б”—“г” кичик бандлар тегишинча а”—“в кичик бандлар деб ҳисоблансин;

б) 53-бандининг “б” кичик бандининг ўнинчи хатбошиси чиқариб ташлансин; 

ўн биринчиўн тўртинчи хатбошилар тегишинча ўнинчиўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3610-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2018 й., 07/18/3610/0912-сон)да:

а)7-бандининг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

б) олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

в) илованинг 9-12, 23-24, 27-28, 40-позициялари “Молиялаштириш манбаси” устунидаги “, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси”
ва “Масъул ижрочилар”  устунидаги “Ш.Исраилов”, “У.Иноятов” сўзлари тегишинча “Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари”, “Д.Набиев”, “Ш.Шерматов” сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги
“Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4061-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 07/18/4061/2309-сон) билан тасдиқланган 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш
ва оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 10-позицияси “Молиялаштириш манбалари” устунидаги “Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари,” сўзлари чиқариб ташлансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 февралдаги
“Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4194-сон қарори
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2019 й., 07/19/4194/2635-сон)нинг 3-банди бешинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаыси маблағлари” сўзлари “Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети” сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги
Самарқанд шаҳрида “Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–4311-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2019 й., 07/19/4311/3105-сон)нинг 5-банди “в” кичик бандидаги Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришжамғармаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси” сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
20
___ йил “____” ____________

ПФ – _____-сон Фармонига

2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган

деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида” 2002 йил 24 октябрдаги ПФ–3154-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-2-сон (85-86), 9-модда, 34-35-сон, 390-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи Фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ПФ–3376-сон Фармонининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда; 2005 й., 5-6-сон, 29-модда; 45-сон, 337-модда; 2009 й., 25-сон, 282-модда) 14-банди.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ–4631-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2016 й., 39-сон, 458-модда; 2017 й., 5-сон, 60-модда, 12-сон, 182-модда, 13-сон, 198-модда, 23-сон, 447-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон) иловасининг 10-банди.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ПҚ–3162-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 31-сон).

Общие комментарии

559