ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4062 Министерство транспорта Республики Узбекистан 25/06/2019 10/07/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Дарё транспортида юк ташиш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-4062

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Дарё транспортида юк ташиш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида

 

         Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига  мувофиқ буюраман:

            1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2013 йил
26 апрелдаги 76–сон буйруғи билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2468, 2013 йил 13 июнь)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 320-модда) Дарё транспортида юк ташиш  қоидаларининг 10-иловаси 21-позициясидаги “Транспорт милицияси ёки божхона идораси” деган сўзлар “Ички ишлар ёки божхона органи” сўзлари билан алмаштирилсин.

            2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Монополияга қарши кураш қўмитаси билан келишилган.

            3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

            Вазир                                                                                               А. Раматов

 

Тошкент ш.

2019 йил “____”________

______-сон                

 

Ўзбекистон Республикаси

Транспорт вазирининг

2019 йил «____»___________ даги

_______-сон буйруғига

ИЛОВА

 

Кемаларни рўйхатга олиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2-банддаги:

ва фуқароларга тегишли бўлган кемалардан ташқари” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳудудий бўлимларининг” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Тошкент, Хоразм ва Сурхондарё вилоятлари Транспорт бошқармаларининг” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 6-банддаги “Ташкилотлар” деган сўз “Юридик ва жисмоний шахслар” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. 7-банддаги “гувоҳномасининг нусхаси” сўзларидан кейин “жисмоний шахс учун унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси” сўзлари қўшилсин.

4. 9-бандидаги “энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдоридаги” деган сўзлар “базавий ҳисоблашнинг бир баробари миқдорида” сўзлари билан алмаштирилсин;

5. 15-банд қуйидпаги таҳрирда баён этилсин:

“15. Юридик шахсларга тегишли кемалар юридик шахс жойлашган манзили бўйича, жисмоний шахсларга тегишли кемалар эса жисмоний шахс доимий яшаб турган манзили бўйича рўйхатга олинади.”

6. 21-бандидаги “энг кам иш ҳақининг 0,5 баробари миқдорида” деган сўзлар “базавий ҳисоблашнинг 0.5 баробари миқдорида” сўзлари билан алмаштирилсин.

7. 23-банддаги:

“жойлашган ери,” деган сўзлар “жойлашган манзили,” сўзлари билан алмаштирилсин;

“жойлашган манзили,” сўзларидан кейин “жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий яшаш манзили” сўзлари қўшилсин.

8. 25-бандга қуйидаги таҳрирдаги ўн биринчи хатбошиси киритилсин:

SO – жисмоний шахслар ва жамоат ташкилотлари учун.”.

9. Иккинчи иловадаги:

«O’zbekiston Respublikasi Avtomobil va daryo transporti agentligining» деган сўзлар «O’zbekiston Respublikasi Transport vazirligining» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Узбекского агентства автомобильного и речного транспорта» деган сўзлар «Министерства транспорта Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин

«Uzbek Agency for Avtomobile and River Transport» деган сўзлар «Ministry of Transport Republic of Uzbekistan» сўзлари билан алмаштирилсин;

«O’zbekiston Respublikasi Avtomobil va daryo transporti agentligi boshlig’i» деган сўзлар «Boshliq» сўзи билан алмаштирилсин;

«Начальник Узбекского агентства автомобильного и речного транспорта» деган сўзлар «Начальник» сўзлар билан алмаштирилсин;

«Нead of the Uzbek Agency for Automobile and River Transport» деган сўзлар «Нead» сўзи билан алмаштирилсин.

10. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси, Монополияга қарши кураш қўмитаси билан келишилган.

Общие комментарии

373