ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4056 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 26/06/2019 09/07/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2014 йил 21 июлдаги 199-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида
ID-4056

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча 

чора-тадбирлар тўғрисида” 2014 йил 21 июлдаги 199-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 йил учун вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида” 2019 йил 27 февралдаги Ф-5445-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча 

чора-тадбирлар тўғрисида” 2014 йил 21 июлдаги 199-сон қарорининг 2-банди қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Республикага товарларни олиб кириш бўйича тузилган контрактларга қўшимча келишувлар киритилиб, уларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий ҳамкорлар ва уларнинг реквизитлари ўзгарган тақдирда, тижорат банкларига ушбу контрактлар бўйича пул маблағлари (молиявий транзакциялар) ўтказишни божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалга ошириш тавсия этилсин”.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бир ой муддатда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ушбу қарорнинг 1-бандидан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиришларни киритсин.

3. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Общие комментарии

211