ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4032 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 22/06/2019 07/07/2019 0

Обсуждение завершено

Указ Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-4032

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 6 мартдаги ПҚ–4229-сонли қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш _________________ зиммасига юклатилсин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                    Ш.М. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2019 йил ___ _____даги ПФ-______-сон Фармонига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 10 апрелдаги ПФ–5005-сон Фармонининг 4-банди тўққизинчи хатбошидаги “Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасига” деган сўзлар “Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига” деган сўзлар билан ҳамда “транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларига” деган сўзлар “транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаларига (бўлимларига)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ–2896-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги низомда:

а) 3-бандда:

учинчи хатбошидаги “Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси” деган сўзлар “Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикасини мувофиқлаштириш бўлими” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги “транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)” деган сўзлар “транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари) ҳуқуқбузарликлар профилактикасини мувофиқлаштириш бўлими (бўлинмалари, гурухлари)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 13-банддаги “транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари эса транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғининг” деган сўзлар “транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасининг ҳуқукбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари эса транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ–2898-сон қарорида:

а) 2-бандда:

учинчи хатбошидаги “Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими” деган сўзлар “Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тергов фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими” деган сўзларга ҳамда “транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари ҳузуридаги тергов бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)” деган сўзлар “транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари) тергов бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошисидаги “Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси” деган сўзлар “Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси” деган сўзларга ҳамда “транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари” деган сўзлар “транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

б) 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги “Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлимининг” деган сўзлар “Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тергов фаолияти мувофиқлаштириш бўлимининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги “транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг тузилмаларида суриштирув бўлинмалари (гуруҳлари)” деган сўзлар “транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимларининг тузилмаларида суриштирув бўлинмалари (гуруҳлари)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

в) 1-иловада:

4-бандда:

учинчи хатбошидаги “Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими” деган сўзлар “Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тергов фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги “транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари ҳузуридаги тергов бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)” деган сўзлар “транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари) тергов бўлимлари (бўлинмалари, гурухлари)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15-бандда:

биринчи хатбошидаги “Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими” деган сўзлар “Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тергов фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими” деган сўзлар билан ҳамда “Тошкент-Марказий” вокзали ва “Тошкент” аэропортида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари ҳузуридаги тергов бўлинмалари” деган сўзлар “Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва Тошкент шаҳар аэропортларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси тергов бўлимлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари ҳузуридаги тергов бўлинмалари” деган сўзлар “транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари) тергов бўлинмалари (гуруҳлари)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16-банддаги “Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси” деган сўзлар “Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси” деган сўзлар билан ҳамда “транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари” деган сўзлар “транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

г) 2-иловада:

3-банднинг бешинчи хатбошидаги “транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари эксперт-криминалистика бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)” деган сўзлар “транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари) эксперт-криминалистика бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15-банддаги “транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг эксперт-криминалистика бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)” деган сўзлар “транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари) эксперт-криминалистика бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги “транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг эксперт-криминалистика бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)” деган сўзлар “транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари) эксперт-криминалистика бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)” деган сўзларга ҳамда “транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари” деган сўзлар “транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПҚ–2940-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси тўғрисидаги низомда:

а) 3-бандда:

бешинчи хатбошидаги “Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси” деган сўзлар “Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидаги “Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси” деган сўзлар “Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси” деган сўзларга алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги “Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси” деган сўзлар “Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги “Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси” деган сўзлар “Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбошидаги “транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари жамоат тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)” деган сўзлар “транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимлари жамоат тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи – ўн тўққизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи – ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 13-банддаги “Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг жамоат тартибини сақлаш бўлими ходимлари эса Бош бошқарма бошлиғи билан келишилган ҳолда Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғининг” деган сўзлар “Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасининг жамоат тартибини сақлаш бўлими ходимлари эса Бош бошқарма бошлиғи билан келишилган ҳолда Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) 15-банднинг биринчи хатбошисидаги “транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг” деган сўзлар “транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаларининг (бўлимларининг)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг), транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаларининг (бўлимларининг) жамоат тартибини сақлаш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ходимлари тегишинча туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар”.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ–3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг Интизом Уставининг 30-бандидаги “транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармалари (бўлимлари)” деган сўзлар “транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси (бошқармалари, бўлимлари)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Общие комментарии

396