ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
4031 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 22/06/2019 07/07/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-4031

ЛОЙИҲА

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида

 

 

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
2019 йил 6 мартдаги ПҚ–4229-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 6 мартдаги ПҚ–4229-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Махкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 727-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1036-модда) қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги “Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими” деган сўзлар “Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тергов фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими” деган сўзларга ва “транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари хузуридаги тергов бўлимлари (бўлинмалари, гурухлари)” деган сўзлар “транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари) тергов бўлимлари (бўлинмалари, гурухлари)” деган сўзларга алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ______________________ зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

             Бош вазири                                                                   А. Арипов

Общие комментарии

288