ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3993 Министерство культуры Республики Узбекистан 20/06/2019 05/07/2019 1

Обсуждение завершено

Распоряжение Кабинета Министров
Тошкент шаҳри Юнусобод тумани, Сайилгоҳ кўчаси 1-уйда жойлашган “Қабуллар уйи”да ўрнатилган оҳулар ҳайкалларидан нусха олиш ҳамда уни Санкт-Петербург шаҳридаги “Павловск” давлат музей-қўриқхонасига беғараз бериш мақсадида
ID-3993

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ФАРМОЙИШИ

 

Ўзбекистон ва Россия муносабатларини, жумладан парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлида ҳисса қўшиш, шунингдек, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани, Сайилгоҳ кўчаси 1-уйда жойлашган “Қабуллар уйи”да ўрнатилган оҳулар ҳайкалларидан нусха олиш ҳамда уни Санкт-Петербург шаҳридаги “Павловск” давлат музей-қўриқхонасига беғараз бериш мақсадида:

1. Тошкент шаҳри Юнусобод тумани, Сайилгоҳ кўчаси 1-уйда жойлашган “Қабуллар уйи”да ўрнатилган оҳулар ҳайкалларидан (кейинги ўринда оҳулар ҳайкаллари деб юритилади) нусха олиш бўйича Ўзбекистон Бадий академиясини буюртмачи этиб белгилансин.

Ўзбекистон Бадий академияси бир ой муддатда:

оҳулар ҳайкалларидан нусха олиш (бронзадан) бўйича ижодий ва техник параметрларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси Эксперт кенгашида тасдиқласин;

оҳулар ҳайкалларидан нусха олиш бўйича ўрнатилган тартибда тендер ўтказсин;

тендер натижаларига асосан оҳулар ҳайкаллардан нусха олиш ишларини тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминласин;

оҳулар ҳайкаллардан нусха олиш бўйича белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилишини ҳамда белгиланган ишларнинг бажарилишини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар нусхасини Молия вазирлигига тақдим этилишини таъминласин.

2. Молия вазирлиги Ўзбекистон Бадиий академиясининг асосланган ҳисоб китобларига асосан оҳулар ҳайкалларидан нусха олиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни экспертизадан ўтказиш ҳамда уни белгиланган жойгача (Санкт-Петербург) етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратсин.

3. Ўзбекистон Бадиий академияси оҳулар ҳайкаллари нусхаларини қадоқласин ҳамда уни белгиланган жойга етказиш учун “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга тақдим этсин.

4. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК оҳулар ҳайкаллари нусхаларини тегишли норма ва талабларга риоя этган ҳолда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрига етказилишини таъминласин.

Белгилаб қўйилсинки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан оҳулар ҳайкаллари нусхаларини Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрига етказилиши доирасида ҳақиқатда ишлатилган зарур маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

5. Давлат божхона қўмитаси оҳулар ҳайкаллари нусхасини Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали Россия Федерациясига олиб ўтилишини божхона тўловлари ундирмасдан (божхона расмийлаштируви учун ундириладиган йиғимлардан ташқари) расмийлаштирсин.

6. Ташқи ишлар вазирлиги оҳулар ҳайкалларини дипломатик юк сифатида расмийлаштирсин ҳамда уни Россия томони билан келишилган ҳолда Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳридаги аэропортдан “Павловск” давлат музей-қўриқхонасига етказиш масалаларини ҳал этсин.

7. Мазкур фармойиш бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. Нуридинов, Маданият вазири Б. Сайфуллаев зиммаларига ҳамда Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятларига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 


А. Арипов

 

Общие комментарии

187