ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3980 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 20/06/2019 04/07/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг ҳисобини юритиш ҳамда заргарлик буюмларини асиллик даражасини белгилаш, тамғалаш ва сотиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
ID-3980

Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг ҳисобини юритиш ҳамда заргарлик буюмларини асиллик даражасини белгилаш, тамғалаш ва сотиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон “Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда республикада заргарлик буюмларининг ишлаб чиқариш ва реализациясини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг ҳисобини юритиш ҳамда заргарлик буюмларини асиллик даражасини белгилаш, тамғалаш ва сотиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси   Бош вазири                                                              А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил «___» ________
____-сон қарорига

илова

Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг ҳисобини юритиш ҳамда заргарлик буюмларини асиллик даражасини белгилаш, тамғалаш ва сотиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон “Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг ҳисобини юритиш ҳамда заргарлик буюмларини асиллик даражасини белгилаш, тамғалаш ва сотиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу низом заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш фаолияти билан шуғулланадиган барча хўжалик юритувчи субъектларга (кейинги ўринларда субъектлар деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.

2. Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг ҳисобини юритиш ҳамда заргарлик буюмларини асиллик даражасини белгилаш, тамғалаш ва сотиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат ушбу низом иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

2-боб. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг ҳисобини юритиш бўйича маълумотларни шакллантириш тартиби

3. Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси томонидан қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш корхоналарининг заргарлик саноати субъектлари учун ишлаб чиқарган хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлари ҳамда уларни қайта ишлаш мақсадида сотиб олган субъектлар тўғрисидаги маълумотларни келишилган шакл асосида электрон маълумот алмашиш тизими орқали ҳар ойнинг 5 санасига қадар Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиб боради.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва сотиш учун лицензия олган тадбиркорлик субъектлари ҳисобини электрон тарзда юритади ва ушбу маълумотларни келишилган шакл асосида электрон маълумот алмашиш тизими орқали ҳар ойнинг 5 санасига қадар Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиб боради.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси республика ҳудудига заргарлик саноати хом ашёси, ярим тайёр маҳсулотлари ва тайёр заргарлик буюмлари олиб кирган жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни келишилган шакл асосида, божхона ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида Давлат солиқ қўмитасига электрон тарзда тақдим этиб боради.

6. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга етказиб берилган табиий газ, нефть маҳсулотлари, электр энергияси ва кўмир ҳажми тўғрисидаги маълумотларни келишилган шакл асосида электрон маълумот алмашиш тизими орқали ҳар ойнинг 5 санасига қадар Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиб боради.

7. Давлат солиқ қўмитаси томонидан мазкур низомнинг 3-6-бандларида назарда тутилган ташкилот ва идоралардан олинган маълумотлар асосида заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланадиган солиқ тўловчилар маълумотлар базаси шакллантирилади.

3-боб. Заргарлик буюмларини сотиш, шунингдек, уларнинг реализациясидан тушумлар ҳисобини юритиш, ишлаб чиқариш ҳажмининг реализация қилиш ҳажмига мувофиқ келишини мониторинг қилиш тартибини

8. Давлат солиқ қўмитаси томонидан мазкур низомнинг 7-бандига асосан шакллантирилган маълумотлар солиқ тўловчиларнинг давлат солиқ хизмати органларига топширган ҳисоботлари, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган идора ва ташкилотлардан олинган маълумотлар билан таққослаш орқали, масофадан туриб таҳлил қилинади.

9. Ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларида:

ҳисобот даврида ишлаб чиқариш ҳажмларининг давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши таҳлил қилинади;

ишлаб чиқариш ҳажмининг ҳисоботда акс эттирилган ишчилар сони, шунингдек, сарфланган энергия ресурслари ҳажмига мувофиқлиги таҳлил қилинади;

сотилган маҳсулотлар ўртача нархларининг маҳсулот таннархига мувофиқлиги, шунингдек, бундай маҳсулотларнинг бошқа турдош корхоналар томонидан сотилган нархларга мослиги ўрганиб чиқилади;

қонунчиликка мувофиқ, олинган маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органлари ваколатларига тааллуқли масалалар таҳлил қилинади;

заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияси мавжудлиги ўрганиб чиқилади.

10. Чакана савдо соҳасидаги тадбиркорлик субъектларида:

маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган ва/ёки четдан импорт қилинган маҳсулотлар суммасининг субъект томонидан банкка топширилган (онлайн назорат-касса машинаси хотирасига киритилган ҳолда Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасида акс эттирилган) тушумлар билан мослиги таҳлил қилинади;

турғун савдо шохобчасида фаолият юритган ҳолларда белгиланган тартибда онлайн назорат-касса машиналари ва тўлов терминаллари билан жиҳозланганлиги ўрганиб чиқилади;

ҳисобот даврида маҳсулот сотишдан тушган тушумларнинг давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботлари билан мослиги таҳлил қилинади;

субъектнинг фаолият тури, ҳолати ва ходимлар сонининг маҳсулот сотиш ҳажмига мувофиқлиги ўрганиб чиқилади;

заргарлик буюмлари чакана савдоси учун лицензияси мавжудлиги ўрганиб чиқилади;

савдо шохобчалари томонидан жисмоний шахслардан қабул қилиб олган заргарлик буюмлари бўйича ҳужжатлар расмийлаштириш тартиби таҳлил қилинади.

11. Заргарлик буюмлари импорти билан шуғулланадиган корхоналар:

импорт қилган заргарлик буюмларини баҳосини божхона ҳужжатларида ҳаққоний акс эттирганлиги ўрганиб чиқилади;

импорт қилинган заргарлик буюмларини чакана савдо корхоналарига реализация қилиш баҳоси, миқдори ҳамда ҳисоб-китоб усуллари кўриб чиқилади;

импорт қилган заргарлик буюмлари билан чакана савдо корхоналарига реализация қилган маҳсулотлари ўртасидаги тафовут кўриб чиқилади.

12. “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлган тадбиркорлик субъектларида:

белгиланган муддатларда ягона ижтимоий тўлов суммасини тўланиши кўриб чиқилади;

ўзига тегишли савдо, маҳсулот ишлаб чиқариш жойига эга бўлган ҳунармандчилик субъектлари томонидан белгиланган тартибда назорат-касса машиналари ва тўлов терминаллари билан жиҳозланганлиги ўрганиб чиқилади;

календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан ошмаган ҳунармандчилик субъектлари-якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтганлиги ўрганиб чиқилади;

ҳақиқатдан ҳам ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланаётганлиги ўрганиб чиқилади.

13. Заргарлик буюмларини импорт қилган жисмоний шахсларда:

мунтазам равишда заргарлик буюмлари импорт қилаётган жисмоний шахслар рўйхати шакллантирилади;

импорт қилинаётган заргарлик буюмларининг олиб келиш мақсадлари ўрганиб чиқилади;

импорт қилинаётган заргарлик буюмларини реализация қилиш бўйича савдо шохобчаларига аниқлик киритилади;

тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳамда белгиланган тартибда солиқлар тўлаётганлиги ўрганиб чиқилади.

14. Давлат солиқ хизмати органлари олинган маълумотларни таҳлил қилиш натижалари бўйича юзага келган номувофиқликларга қўшимча аниқлик киритиш учун Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ва Давлат божхона қўмитасидан зарур маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин.

4-боб. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация

қилишнинг ҳисобини юритиш натижалари бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан назорат тадбирларини ташкил этиш

15. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан мазкур низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда ўтказилган таҳлиллар натижалари бўйича солиқ тўловчилар фаолиятида қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аломатлари аниқланган тақдирда, солиқ тўловчилар фаолиятида қонунчиликда белгиланган тартибда хронометраж кўздан кечириш, камерал назорат, мавзуга оид экспресс ўрганиш ҳамда солиқ текшируви тадбирлари амалга оширилади.

16. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан заргарлик соҳасида фаолият юритган солиқ тўловчилар фаолиятида ўтказиладиган мавзуга оид экспресс ўрганиш ҳамда солиқ текшируви тадбирларига белгиланган тартибда Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари жалб этилиши мумкин.

5-боб. Асиллик даражасини белгилаш ва тамғалашнинг белгиланган тартибини бузган ҳолда, шунингдек, кирим қилинмаган заргарлик буюмларини сотган тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш

17. Заргарлик соҳаси субъектлари томонидан асиллик даражасини белгилаш ва тамғалашнинг белгиланган тартибига риоя этилиши, шунингдек, заргарлик буюмларини белгиланган тартибда кирим қилинган ҳолда сотилиши юзасидан солиқ текширувлари мажбурий тартибда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслари иштирокида амалга оширилади.

18. Текширувлар натижасида асиллик даражасини белгилаш ва тамғалашнинг белгиланган тартибини бузган ҳолда, шунингдек, кирим қилинмаган заргарлик буюмларини сотганлиги аниқланган тақдирда:

ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда — заргарлик буюмини мусодара қилмаган ҳолда унинг қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима солиш кўринишидаги молиявий жазо;

ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такроран содир этилганда — заргарлик буюмини мусодара қилиш ёки унинг қийматининг 100 фоизи миқдорида жарима солиш кўринишидаги молиявий жазо чораси қўлланилади.

19. Мазкур низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганлиги аниқланган заргарлик соҳаси субъектларига текшириш ўтказилгандан кейин 10 кун муддат ичида:

асиллик даражасини белгилаш ва тамғалашнинг белгиланган тартибини бузиш ҳолати бўйича Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан;

белгиланган тартибда кирим қилинмаган заргарлик буюмларини сотиш ҳолати бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан қоидабузарликни бартараф этишнинг аниқ муддатлари кўрсатилган кўрсатмалар берилади.

Бунда, қоидабузарликни бартараф этиш ҳақида берилган кўрсатмалар амалда бажарилиши устидан тегишлилиги бўйича давлат солиқ хизмати органлари ва Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан назорат ўрнатилади.

20. Мазкур низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган субъект давлат органининг кўрсатмасини белгиланган муддатларда бажариши шарт. Мавжуд қоидабузарлик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, белгиланган муддатларда бартараф этиш имкони бўлмаган ҳолатлар бўйича субъект томонидан қўшимча муддат бериш юзасидан кўрсатма берган давлат органига мурожаат қилиниши мумкин.

21. Мазкур низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилган субъект томонидан давлат органининг кўрсатмаси берилгандан кейин, уларни белгиланган муддатларда бартараф этилганлиги ҳақида ҳақида асослантирилган жавоб қайтарилмаган, шунингдек, ҳуқуқбузарликни бартараф этиш муддати узайтирилмаган ҳолларда, тегишли давлат органлари томонидан субъектда 10 кун муддат ичида белгиланган тартибда қайта текшириш ташкил этилади.

22. Мазкур низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилганлиги аниқланган ҳоллларда, субъектга тегишли заргарлик буюмини мусодара қилиш ёки унинг қийматининг 100 фоизи миқдорида жарима солиш кўринишидаги молиявий жазо чораси қўллаш ҳақидаги қарор давлат солиқ хизмати органининг даъво аризасига асосан суд органлари томонидан қабул қилинади. Субъект томонидан текшириш ўтказилган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида молиявий жаримани ихтиёрий равишда тўлаш бўйича давлат солиқ хизмати органига ариза билан мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно.

23. Бир йил ичида такроран содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича субъект томонидан молиявий жаримани ихтиёрий равишда тўлаш бўйича давлат солиқ хизмати органига ариза билан мурожаат қилинган ҳолларда, давлат солиқ хизмати органи томонидан баҳоловчи органнинг баҳолаш хулосасида кўрсатилган суммага тенг миқдорда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинади.

24. Бир йил ичида такроран содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича заргарлик буюмларини мусодара қилинган ҳолларда, ҳуқуқбузарлик ашёларини олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

25. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг

ҳисобини юритиш ҳамда заргарлик буюмларини асиллик даражасини белгилаш, 

тамғалаш ва сотиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга илова

 

Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг ҳисобини юритиш ҳамда заргарлик буюмларини асиллик даражасини белгилаш, тамғалаш ва сотиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқич-лар   

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

 

 

 

“Ўзбекзарга-саноати” уюшмаси

 

 

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси

 

 Давлат божхона қўмитаси

 

 

 Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

 

 

 

 

Республика бўйича қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан заргарлик саноати субъектлари учун ишлаб чиқарилган хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар, уларни қайта ишлаш мақсадида сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига юборади.

Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва сотиш учун лицензия олган тадбиркорлик субъектлари ҳисобини электрон тарзда юритади ва ушбу маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига юборади.

Республика ҳудудига заргарлик саноати хом ашёси, ярим тайёр маҳсулотлари ва тайёр заргарлик буюмлари олиб кирган жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига юборади.

Заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга етказиб берилган табиий газ, нефть маҳсулотлари, электр энергияси ва кўмир ҳажми тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига юборади.

 

 

 

 

 

ҳар ойнинг

5 санасига қадар

 

 

 ҳар ойнинг

5 санасига қадар

 

божхонада расмийлаш-тирилгандан 3 кун муддатда

 

ҳар ойнинг

5 санасига қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Давлат солиқ хизмати органлари 

 

Ташкилот ва идоралардан олинган маълумотлар асосида заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланадиган солиқ тўловчилар маълумотлар базаси шакллантирилади.

 

5 кун
давомида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Давлат солиқ хизмати органлари 

 

Шакллантирилган маълумотларни солиқ тўловчиларнинг давлат солиқ хизмати органларига топширган ҳисоботлари, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган идора ва ташкилотлардан олинган маълумотлар билан таққослаш орқали, масофадан туриб таҳлил қилинади.

 

ҳар ойнинг 15 санасига қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Давлат солиқ хизмати органлари 

 

Таҳлиллар натижалари бўйича солиқ тўловчилар фаолиятида қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аломатлари аниқланган тақдирда, солиқ тўловчилар фаолиятида қонунчиликда белгиланган тартибда хронометраж кўздан кечириш, камерал назорат, мавзуга оид экспресс ўрганиш, солиқ текшируви тадбирлари ташкил этилади.

 

 

ҳар ой якунига қадар

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Давлат солиқ хизмати органлари, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси

 

 

Текширувлар натижасида асиллик даражасини белгилаш ва тамғалашнинг белгиланган тартибини бузган ҳолда, шунингдек, кирим қилинмаган заргарлик буюмларини сотганлиги аниқланган субъектларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилади.

 

Белгиланган муддатларда

 

 

 

 

 

Общие комментарии

465