ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3928 Центральный банк Республики Узбекистан 17/06/2019 02/07/2019 14

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-3928

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек инкассация хизматини эркинлаштириш ҳамда бозор механизмлари асосида фаолият юритишини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 31-модда) 5-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2019 йил 1 октябрдан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулларини банкларга инкассация хизматлари орқали етказиб берилиши бўйича хизмат ҳақи шартнома асосида буюртмачи, яъни инкассация хизматлари кўрсатилишининг ташаббускори (хўжалик юритувчи субъект ёки банк) томонидан тўланади.”.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири

 

А. Арипов

Общие комментарии

1128