ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3927 Государственная инспекция по карантину растений при Кабинете Министров Республики Узбекистан 17/06/2019 02/07/2019 2

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонларини ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-3927

Описание: http://cli.lex.uz/ld/irs/doc/1721135

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ҲУЗУРИДАГИ ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ
ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ

 

 

Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига
эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга
юбориш заруратини аниқлаш мезонларини ва юбориш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги
ПҚ–4297-сон “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий
тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарори мувофиқ буюраман:

1. Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини
аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Бошлиқ                                                                                           И. Эргашев

 

Тошкент ш.,

2019 йил “___________,

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг

2019 йил __ майдаги ___-сон буйруғига

ИЛОВА

 

Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига
эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга
юбориш заруратини аниқлаш мезонларини ва юбориш
тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
23 апрелдаги “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4297-сон қарорига мувофиқ карантин остидаги маҳсулот учун карантин рухсатномасини беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитар ҳолатини жойида ўрганиш учун мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруриятини аниқлаш мезонларини ва тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига юқори фитосанитар хавфга эга бўлган карантин остидаги маҳсулотлар олиб кирилиши маълум бўлганда, янги савдо йўналишлари очилганда ва хорижий мамлакатларнинг маълум бир ҳудудларидан карантин остидаги маҳсулотлар билан хавфли зарарли организмлар кириб келиши  хавфи мавжуд бўлганда, ёҳуд оғир фитосанитар ҳудудда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар олиб кирилиши режалаштирилгандагина  ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш зарурати вужудга келади.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

юқори фитосанитар хавф - экиш, пайвандлаш, кўпайтириш учун мўлжалланган қайта ишланмаган экиш материаллари, хусусан қаламчалар, уруғлар, уруғлик картошка, “in vitro” усулида етиштирилган ўсимликлар, меристемали ўсимлик материали ва бошқа экиш учун мўлжалланган ўсимликлар;

ўрта фитосанитар хавф – истеъмол ёки қайта ишлаш учун мўлжалланган қайта ишланмаган карантин остидаги маҳсулот, хусусан истеъмолга мўлжалланган ҳўл мевалар ва сабзавотлар, шунингдек кесилган гул поялари;

ишлаб чиқарилган ҳудуд (хорижий давлат, бир гуруҳ хорижий давлатлар) – карантин остидаги маҳсулот ишлаб чиқарилган (етиштирилган) хорижий давлат ҳудуди;

мутахассис – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг тегишли мутахассислари ёки ушбу Инспекция томонидан жалб этилган тегишли соҳа экспертлари

мурожаатчи – маҳсулот ишлаб чиқариладиган хорижий мамлакатда фитосанитар назоратдан ўтказиш мақсадида мутахассис юборишни сўраб “Ўздавкарантин” инспекциясига мурожаат қилган шахс;

3. Карантин остидаги маҳсулотларини олиб келишда мурожаатчи хорижий мамлакатлардан маҳсулотни харид қилиш чоғида, зарур бўлган тақдирда, бу мамлакатлардаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини яъни, фитосанитар хавфлилик даражаси юқори ёки ўрта бўлган карантин остидаги маҳсулотларни ўрганиш учун мутахассисларни жалб этиш ҳамда юборишни назарда тутиши шарт.

4. Карантин остидаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш (етиштириш) жойидаги фитосанитар назоратни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги матнларда – “Ўздавкарантин” инспекцияси) томонидан амалга оширилади.

2-боб. Хорижий мамлакатдаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини жойида ўрганиш мақсадида мутахассисларни юборишга доир талаблар ва қоидалар

5. Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига карантин остидаги маҳсулот олиб кириш режалаштирилганда мутахассисларни юбориш орқали улар ишлаб чиқарилган хорижий мамлакат ҳудудида фитосанитар ҳолатини ўрганиш мажбурий ҳисобланади:

а) юқори фитосанитар хавфга эга бўлган карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришда:

манзарали, мевали кўчат ва қаламчалар, шунингдек “in vitro” усулида етиштирилган маҳсулотлар;

уруғлик ва картошка тугунаклари.

б) ўрта фитосанитар хавфга эга бўлган маҳсулотларни олиб киришда:

олиб кириш режалаштирилган давлатда ушбу карантин остидаги маҳсулотда учрайдиган карантин объектлари кенг тарқалганлиги ҳақида маълумотлар мазкур давлат карантин хизмати томонидан маълум қилинганда ёки ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро ташкилотлар расмий веб-сайтларида эълон қилинганда;

хавфни баҳолаш натижасида карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар хавф даражаси юқори деб белгиланганда.

6. Лаборатория шароитида “in vitro” усулида ўстирилган экиш материаллари, меристемали ўсимлик материали ҳамда бошқа экиш учун мўлжалланган ўсимликларни олиб келиш учун мутахассис юбориш масаласи мурожаатчининг сўровига асосан алоҳида тартибда “Ўздавкарантин” инспекцияси томонидан кўриб чиқилади.

7. Мурожаатчи “Ўздавкарантин” инспекциясига маҳсулот ишлаб чиқариладиган хорижий мамлакатда фитосанитар назоратдан ўтказиш юзасидан ушбу Низомнинг иловасида кўрсатилган шаклда ариза топширади.

Аризага илова тариқасида шартнома нусхалари (агар мавжуд бўлса)
ва карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш режаси (агар мавжуд бўлса) илова қилинади.

Хорижий мамлакатнинг ўсимликлар карантини бўйича ваколатли органи
жойида фитосанитар назоратдан ўтказиш юзасидан мурожаат (таклиф) қилган
тақдирда, унинг мурожаати аниқ белгиланган шаклда бўлиши талаб этилмайди.

Тақдим қилинган ҳужжат нусхаларининг ҳар бир бети ёки ҳужжатларнинг нусхалари тикилган ҳолда фақат биринчи варағи мурожаатчининг имзоси билан тасдиқланади.

8. Мурожаат келиб тушган санадан бошлаб 7 иш кунидан ошмаган
муддатда кўриб чиқилиб, натижаси юзасидан аризачи хабардор қилинади.

“Ўздавкарантин” инспекцияси аризани кўриб чиқиш жараёнида хорижий мамлакатнинг ўсимликлар карантини бўйича ваколатли органидан зарур бўлган маълумотларни сўраб олишга ҳақли.

9. Мурожаатчининг аризаси ва хорижий мамлакатнинг ваколатли органи мурожаатини рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

а) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар қайд этилгани ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланган ҳолларда;

б) олиб келиниши режалаштирилаётган карантин остидаги маҳсулот
Ўзбекистон Республикасига олиб кириш учун тақиқланган маҳсулотлар туркумига кирганда.

10. Аризани кўриб чиқиш натижасида ижобий қарор қабул килинган тақдирда “Ўздавкарантин” инспекцияси аризачини ёки хорижий мамлакатнинг ўсимликлар карантини бўйича ваколатли органини хабардор қилади, улар билан фитосанитар назорат ўтказиш муддатини келишади ҳамда сафар билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида шартномани тақдим этади.

11. Мурожаатчи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2015 йил
19 октябрда 92-сон буйруғи билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси
 Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат
рақами 2730) Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари
Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат
сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги
Низомга мувофиқ шартнома асосида “Ўздавкарантин” инспекциясига тегишли маблағни ўтказади.

12. Хорижий мамлакатнинг карантин остидаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳудудида фитосанитар ҳолатни ўрганиш жараёнида қуйидаги фитосанитар тадбирлар амалга оширилади:

а) хорижий мамлакат ҳудудида карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш жойларида мониторинг ўтказиш ва текшириш;

б) ўсимликлар карантини бўйича Ўзбекистон тан олган халқаро фитосанитар стандартларга мувофиқ текширув ва таҳлилларни ўтказиш;

в) карантин остидаги маҳсулот ишлаб чиқариш тизимини Ўзбекистон Республикасининг фитосанитария талабларига мувофиқлиги;

г) қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ҳимоя қилиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларнинг (биологик, кимёвий ҳимоя қилиш усуллари, ишлов бериш турлари) амалга оширилиши ва уларнинг самарадорлиги;

д) дала назорати тадбирлари ва назорат тариқасида ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижалари ва уларнинг расмийлаштирилган ҳисоботлари;

е) зарур ҳолларда фитосанитар сертификатлаштириш тизимини ўрганиш учун карантин остидаги маҳсулотлардан намуналарни танлаб олиш.

13. Карантин остидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилган (етиштирилган) жойларида назорат ўтказилганда карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитария талабларига мувофиқлиги карантин остидаги маҳсулотлардан олинган намуналар ва уларнинг лаборатория таҳлиллари натижалари асосида ўрнатилади.

14. “Ўздавкарантин” инспекцияси хорижий мамлакатнинг ваколатли органи билан келишган ҳолда ва ҳамкорликда карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш жойларида фитосанитар чоралар қўлланилиши, карантин остидаги маҳсулотлар ва улар ишлаб чиқарилган жойларнинг фитосанитар ҳолатини аниқлаш назорати ўтказилади. Назорат ўтказиш жараёнида намуналар, тупроқ, торф ва бошқа органик субстратлар
танлаб олинади. Намуналардан бири “Ўздавкарантин” инспекциясига юборилади, иккинчиси – хориж давлати ваколатли органига юборилади, учинчиси – лаборатория экспертиза натижалари юзасидан тафовутлар вужудга келган тақдирда мустақил лаборатория таҳлилини ўтказиш учун олиниб “Ўздавкарантин” инспекциясида сақланади.

Карантин остидаги маҳсулотларнинг ҳолатини фитосанитария талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун танлаб олинган намуналарни лаборатория таҳлилларидан “Ўздавкарантин” инспекцияси томонидан ёки унинг сўровига биноан ўрнатилган тартибда миллий ихтисослаштирилган лабораторияларда амалга оширилади.

15. Карантин остидаги маҳсулотларнинг, маҳсулотлар – ишлаб чиқарилган ҳудуднинг ва (ёки) ишлаб чиқариладиган объектларнинг (шу жумладан қайта ишланадиган) ва (ёки) юкланадиган жойларда фитосанитар ҳолат ўрнатилиб, “Ўздавкарантин” инспекцияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) лаборатория таҳлиллари натижасида карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари топилган ҳолатда – карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришни тақиқлайди;

б) лаборатория таҳлиллари натижасида карантин остидаги маҳсулот ўсимликлар карантини объектларидан ҳоли эканлиги аниқланган ҳолатда – карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш учун рухсат беради.

16. Фитосанитар ҳолат ўрганилган хориж мамлакатидан олиб келинаётган карантин остидаги маҳсулотлар, ўсимликлар карантини чегара пунктларида ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан мажбурий текширувдан ўтказилади.

17. Лаборатория таҳлилларининг натижалари ва карантин остидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор ваколатли давлат органларига, маълумот учун Давлат божхона қўмитасига ва аризачига юборилади, шунингдек, мазкур маълумотлар “Ўздавкарантин” инспекциясининг расмий веб сайтига 3 кун ичида жойлаштирилади.

18. Хорижий мамлакатнинг ваколатли органи билан лаборатория таҳлиллари натижаси ўртасида келишмовчилик юзага келган тақдирда, карантин остидаги маҳсулотнинг учинчи намунаси ва (ёки) тупроқ, торф ва бошқа органик субстратнинг учинчи намунаси “Ўздавкарантин” инспекцияси томонидан мустақил ўсимликлар карантини лабораториясига юборилади. Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш учун рухсат берувчи ёки рад этувчи қарор “Ўздавкарантин” инспекцияси томонидан қабул қилинади.

19. Карантин остидаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш жойларида текширув якунларига кўра, “Ўздавкарантин” инспекцияси томонидан - маҳсулотларнинг фитосанитар ҳолати ва (ёки) ишлаб чиқарилган (етиштирилган, қайта ишланган) ҳудуд ва ёки карантин остидаги маҳсулот юкланиш жойларининг фитосанитар ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, хорижий мамлакатнинг фитосанитар назорат ўтказиш тизимининг карантин остидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасининг фитосанитар талабларига мувофиқлигини таъминлайдиган даражада фитосанитар тадбирлар белгиланган ҳисобот тайёрланади.

20. Карантин остидаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш жойларида ўтказилган назорат якунларига кўра, ижобий хулоса берилган хориж мамлакатларнинг карантин остидаги маҳсулот етиштирилган ҳудудлари ва объектлари (кўчатхона номи) бўйича “Ўзбекистон Республикасига фитосанитар хавфи юқори бўлган карантин остидаги маҳсулотлар олиб кириш мумкин бўлган хорижий мамлакат корхоналари рўйхати” шакллантирилиб, Инспкция томонидан тасдиқланади ва хулоса қабул қилинган кундан бошлаб бир кунлик муддатда Инспекциянинг www.karantin.uz расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

21. Хорижий мамлакатлардан келтирилиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фитосанитар хавф даражаси юқори уруғликлар ва экиш материаллари экилган майдонларда, ўсимликнинг ва у билан яширин тарзда кириб келиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объекти биологиясидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг инспекторлари томонидан дала назорати мониторинги тасдиқланган иш режалари асосида амалга оширилади.

22. Карантин остидаги маҳсулотни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар хорижий мамлакатлардан келтирилган уруғликлар ва экиш материаллари экилган майдонларда ўсимликлар карантини объектларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида, экинлар ва дарахтларни тизимли равишда кузатиб боришни, улар аниқланган тақдирда эса, бу ҳақда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, ўсимликлар карантни бўйича давлат хизматини дарҳол 1 кун ичида хабардор қилиши, шунингдек, аниқланган ўсимликлар карантини объектларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилиши шарт.

23. Юқори ва ўрта фитосанитар хавфга эга карантин остидаги маҳсулотлар билан ўсимликлар карантини объектларининг кириб келиши хавфи юқори ҳисобланади ҳамда мазкур товарларга нисбатан фитосанитар хавф таҳлили (тарқалиш йўллари билан боғлиқ хавфни баҳолаш) асосида тегишли фитосанитар чоралар қўлланиши зарур.

Фитосанитар хавф таҳлили натижасида белгиланган фитосанитар чоралар, карантин остидаги маҳсулотлардан фойдаланиш мақсадларига (экиш, истеъмол, қайта ишлаш) ва улар ишлаб чиқарилган ҳудудларига кўра фарқланади.

4-боб. Якуний қоидалар

24. Мазкур Низом талабларини бузилиши натижасида айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин.

25. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
билан келишилган.

 

 

Савдо-саноат палатаси раиси                                                            А.И. Икрамов

 

2019 йил “_____________

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига
эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга
юбориш заруратини аниқлаш мезонларини ва юбориш
тартиби тўғрисидаги
Низомга

ИЛОВА

 

 

АРИЗА

 

1. Мурожаатчи (юридик ёки жисмоний шахс, ташкилот)нинг тўлиқ номи _______

_____________________________________________________________________________

2. Кўчатхонанинг тўлиқ номи, почта манзили (ишлаб чиқариш, жўнатиш жойлари) _____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳсулотни қабул қилиб олувчининг номи ва манзили ___________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

4. Карантин остидаги маҳсулотларини экиш/кўпайтириш амалга ошириладиган юридик шахс, ЯТТ, фермер хўжалигининг номи ва бошқалар манзили _________________

_____________________________________________________________________________

 5. Маҳсулот ассортименти, карантин остидаги маҳсулот нави ва миқдори ________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

6. Кўзда тутилган Ўзбекистон Республикасига ўтиш чегара пости _______________ _____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

7. Божхона расмийлаштириш жойи (1*)______________________________________

_____________________________________________________________________________

8. Карантин остидаги маҳсулотни етказиб бериш шартномаси/ халқаро савдо контракти (мавжуд бўлса илова қилинади) _________________________________________

9. Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш режаси (мақсади) (2*) ____________

(агар мавжуд бўлса илова қилинади/ёки мақсад кўрсатилади)

_____________________________________________________________________________

 

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси раҳбари имзоси

 

 

 

1*. Карантин остидаги маҳсулотнинг эркин муомалага чиқаришдан олдинги  божхона расмийлаштируви жойи.

2*. Маҳсулот олиб кирилиши режалаштирилаётган ҳажми, муддати ва етказиб бериш жойи, ҳориж мамлакатдан маҳсулот юклаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш даври, маҳсулотни республикага экиш жойи (манзиллар аниқ бўлган ҳолларда кўрсатилади).

Общие комментарии

502