ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3926 Министерство обороны Республики Узбекистан 17/06/2019 02/07/2019 8

Обсуждение завершено

Указ Президента Республика Узбекистан
Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида
ID-3926

Лойиҳа

 

 

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида

 

Инсон хотира билан тирик, қадри билан улуғ. Осмонимиз мусаффолиги, эл юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз даҳлсизлиги йўлида фашизмга қарши мардларча курашиб, Ватанига, халқига, Ҳарбий қасамёдига содиқ қолиб мардлик намуналарини кўрсатган Ватан фидойилари хотирасини ёд этиб, эзгу ишларни давом эттириш халқимизга хос фазилатдир.

Мард ва жасур ота-боболаримиз дунёдаги эзгу ниятли халқлар қаторида бу мудҳиш урушда чинакам қаҳрамонлик намуналарини кўрсатдилар. Уларнинг сўнмас жасорати мана, 75 йилдирки, биз учун мардлик мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб келмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

Мамлакатимизда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг
75 йиллигини муносиб нишонлаш, Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронтида иштирок этган мўътабар фахрийларимизга юксак эътибор
ва ғамхўрлик кўрсатиш, ёш авлод онгида энг катта, бебаҳо бойлик
тинчликни асраб-авайлаш ҳиссини қарор топтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш ҳамда барча фахрийларга ҳурмат кўрсатиш мақсадида:

1. Қўйидагилар:

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича асосий чора-тадбирлар Дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) 1-иловага мувофиқ;

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби
2-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳрида барпо этиладиган Ғалаба боғининг концепцияси
3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ишчи гуруҳ (А. Арипов):

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда
“Аждодларимиз жасорати ва матонати фидойилик, қаҳрамонлик намунасидир” шиори остида Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг юқори савияда ўтказилиши таъминласин;

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан бирга бу қутлуғ санани муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказишга қаратилган тайёргарлик ишларини амалга оширсин;

вилоят марказларида аҳоли, шу жумладан ўсиб келаётган ёш авлодни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган ҳамда Иккинчи жаҳон уруши даврига оид инсталяциялар, ҳарбий техника, тарихий экспонатларни ўз ичига олган замонавий “Ватанпарварлар” боғларини барпо этиш ҳамда ғалабанинг 75 йиллик байрами арафасида ушбу боғларни тантанали равишда очилиши таъминласин;

байрамга тайёргарлик кўриш давомида Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари кўрсатган матонат, мардлик ва жасорати аҳамиятини кенг аҳоли, айниқса, ёшлар орасида тушунтириш, тарғиб қилиш юзасидан маданий-маърифий ва ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар ўтказилишини ташкил этсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси бир ой муддатда Тошкент шаҳрида барпо этиладиган ғалаба боғининг марказига “Матонат мадҳияси” деб ном оладиган, Зулфия Зокирова ва унинг фронтдан қайтмаган беш ўғли, садоқатли келинлари хотирасига атаб ўрнатиладиган ёдгорлик мажмуаси лойиҳасини яратсин
ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар, Тошкент шаҳрининг энг кўркам масканларидан бирида замонавий меъморий ечимларни қўллаб, Ўзбекистон халқининг буюк ғалабага қўшган муносиб ҳиссасини акс эттирувчи
ва ўз ичига “Шон-шараф” музейини мужассам этган улкан ғалаба боғини тасдиқланган концепция асосида барпо этилишини таъминласин.

5. Белгилаб қўйилсинки, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан;

Тошкент шаҳрида - Ўзбекистон Республикаси республика бюджети
ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил “___” __________даги ПҚ–____-сон қарорига
1-илова

 

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга
тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича асосий чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

 

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Бажариш

муддати

Масъул ижрочилар

I. Ташкилий-амалий тадбирлар

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташкилий қўмиталарини тузиш.

2019 йил

август

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказиш учун таниқли фан арбоблари, ижодкор зиёлилар, маданият, санъат ходимлари ва спортчилар Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ва минтақавий бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзоларидан иборат тарғибот-ташвиқот ва ижодий гуруҳларни тузиш.

2020 йил

апрель-май

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, “Ўзбеккино” МА, “Ўзбекконцерт” ДМ, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ва унинг минтақавий бўлинмалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди

 

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида ўз бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг тўлиқ рўйхатини шакллантириш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида вазирликлар, идоралар ва ҳарбий қисмларни бириктириш.

2020 йил

март-апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти

 

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларини моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида уларнинг хонадонларига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳарбий округ, қисм ва муассасалар, мудофаа ишлари бўйича ҳудудий бошқармалар ва бўлимлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларининг шахсан ташрифларини ташкил этиш.

2020 йил

апрель - май

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, барча вазирлик ва идоралар раҳбарлари

 

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари иштирокида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш бўйича асосий байрам тадбирларини ўтказиш жойларини аниқлаш.

Асосий байрам тадбирларида қатнашадиган республикамизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи уруш ва меҳнат фахрийларининг (ҳар бир ҳудуддан 20-50 киши) рўйхатини шакллантириш ҳамда уларнинг Тошкент шаҳрига келиб-кетиши, меҳмонхоналарда жойлашиши, овқатланиши, маданий ҳордиқ чиқаришлари ҳамда зарур ҳолларда тегишли кийим-кечаклар билан таъминланишини ташкил этиш.

2020 йил

апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси

 

Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, барча шаҳар ва туманларда “Аждодларимиз жасорати ва матонати - фидойилик, қаҳрамонлик намунасидир” шиори остида юқори савияда ўтказишга қаратилган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш.

2020 йил

февраль-май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Хавфсизлиги давлат хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси

 

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, фахрийлар ташкилотлари фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ходимлари иштирокида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб тантанали маросимлар ва концертларни кўтаринки руҳда ўтказишга қаратилган тадбирлар Дастурини тайёрлаш.

2020 йил

апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

 

Тошкент шаҳар Хотира майдонида жойлашган “Мотамсаро она” монументи пойига;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги хотира майдонларида жойлашган “Мотамсаро она” монументлари пойига гулчамбарлар қўйиш маросимларини ташкил этиш.

2020 йил

7-9 май

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти таркиби ва барча давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб, Иккинчи жаҳон уруши даврига оид музей экспонатлари асосида кўчма кўргазмаларни ташкил этиш.

2020 йил

апрель-май

Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб, Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашда қаҳрамонлик кўрсатган юртдошларимиз ҳақида бадиий ва ҳужжатли фильмлар, амалий ҳамда тасвирий санъат асарлари, куй-қўшиқлар шунингдек, уларга атаб тарихий-бадиий асарлар, шеърлар тўпламини яратиш.

2019-2020

йиллар

Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Бадиий академия, Ўзбекистон Композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Қуролли Кучлар давлат музейи, Қатағон қурбонлари хотираси музейи ҳамда вилоятлардаги музейларга талабалар, ўқувчилар, ҳарбийларнинг оила аъзолари, идора ва ташкилотлар ходимларининг кенг ташрифларини ташкил этиш.

2020 йил

апрель-май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўзбек халқининг фронт ортидаги меҳнати ва ғалабага қўшган ҳиссаси ҳамда жабр чеккан инсонлар, ота-онасиз қолган болаларни асраб олишдаги инсонпарварлиги ва бағрикенглигини очиб беришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.

2020 йил

апрель-май

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ва унинг минтақавий бўлинмалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб, Олий таълим муассасалари талабалари ва олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида фанлар олимпиадаси ва ҳарбий-спорт ўйинлари мусобақаларини ташкил этиш.

2020 йил

апрель

Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

 

Ўқувчи ва талаба ёшларни ҳарбийлик касбига қизиқтириш, ватанпарварлик, юртга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий қисмларга, Олий ҳарбий таълим муассасаларига ташрифини уюштириш ҳамда у ерда ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари, спорт ўйинларини ташкил этиш.

йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги белгиланган жойларда Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги ҳарбий техникалар намойишини ўтказиш.

2020 йил

7-9 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

 

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларни республика ҳудудидаги санаторийларга бепул юборилишини ташкил этиш, шунингдек, ўзлари жанг қилган мамлакатлар ҳудудларига сафарларини ташкил этиш ҳамда сафар билан боғлиқ харажатлар қопланишини таъминлаш.

йил давомида

Касаба уюшмалари федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон мудфасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси

 

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга бепул равишда халқаро ва шаҳарлараро телефон алоқаси билан фойдаланиш ҳуқуқини бериш.

2020 йил
1-10 май

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

II. Маданий-маънавий тадбирлар

 

Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган китоб-альбом тақдимотини ўтказиш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга тантанали равишда топшириш.

2020 йил апрель-май

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси

 

Умумтаълим мактаблари, лицей ва касб-ҳунар коллежлари, Олий таълим муассасаларида уруш ва меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини ёдга олиб хотира дарсларини ташкил этиш ва ўтказиш.

2019 йил

сентябрь

 

 

2020 йил

май

Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси

 

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларининг кўрсатган қаҳрамонликлари, ўзбек халқининг фронт ортидаги меҳнати ва ғалабага қўшган ҳиссаси ҳамда жабр чеккан инсонлар, ота-онасиз қолган болаларни асраб олишдаги инсонпарварлиги ва бағрикенглигини очиб беришга қаратилган “Аждодларимиз жасорати ва матонати-фидойилик, қаҳрамонлик намунасидир” мавзусида илмий-назарий конференция ўтказиш.

2020 йил

апрель

Ўзбекистон Фанлар академияси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

 

Ёшлар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида санъатнинг турли соҳалари бўйича “Номингиз дилларда мангу яшайди!” мавзусида ижодий ишлар танловини ташкил этиш.

2020 йил

апрель

Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар иттифоқи, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб, “Эслайман! Фахрланаман! Номингиз дилларда мангу!” мавзусида болалар расмлари танловини ташкил этиш ва ўтказиш.

2020 йил

май

Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Бадиий академия, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган ижодий учрашувлар, санъат ходимлари иштирокида концерт дастурлари, махсус кўрсатувлар ва ижтимоий роликлар тайёрлаш ва эфирга узатилишини таъминлаш.

2020 йил
апрель-май

Ўзбекистон МТРК, Маданият вазирлиги, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

 

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг қаҳрамонликлари ва воқеалари акс эттирилган фотокўргазмалар, китоб ва тасвирий санъат асарлари кўргазмаларини ташкил этиш.

2020 йил

апрель-май

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Бадиий академия, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

 

Оммавий ахборот воситаларида шунингдек, ижтимоий тармоқларда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган туркум мақолалар, очерклар эълон қилиш ишларини ташкил қилиш.

2020 йил

апрел-май

Ўзбекистон МТРК, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий ахборт агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Электрон ва оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, республика оммавий ахборот воситалари

 

Қуролли Кучлар тизими расмий сайтларида Иккинчи жаҳон уруши тарихий ҳодисалари ва иштирокчиларига бағишланган мақолалар рукнини эълон қилиш.

2020 йил
апрел-май

Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

 

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг кўрсатган мардлик ва жасоратларини очиб берувчи “Ғалаба-75” бадиий-публицистик ижодий асарлар танловини ташкил этиш.

2020 йил

апрел-май

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

 

Ўзбекистон Қуролли Кучлар таркибига кирувчи тузилмаларнинг ҳарбий оркестрлари, ашула ва рақс ансамбллари, Маданият вазирлиги тасарруфидаги оркестрлар ва бадиий жамоаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги маданият масканлари, хиёбонларда “Аждодларимиз жасорати ва матонати - фидойилик, қаҳрамонлик намунасидир” номли тарғибот акциялари ва концерт дастурлари намойишини ташкил этиш.

2020 йил

май

Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

 

Барча вилоят, шаҳар ва туманларда кенг жамоатчилик, ўқувчи-ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган оммавий спорт марафонларини ўтказиш.

2020 йил
апрель-май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 

Барча ҳарбий қисм ва муассасаларда, таълим муассасаларида уруш қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан биргаликда авлодлар (уч авлод) учрашувларини ташкил этиш.

2020 йил

апрель-май

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, МВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, “Нуроний” жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

 

Оммавий ахборот воситалари орқали Иккинчи жаҳон урушида собиқ ДОСААФ ташкилотидан чиққан қаҳрамонлар ҳамда тиббиёт ходимларининг ғалабага қўшган ҳиссасини акс эттирувчи мавзули чиқишлар қилиш ва уларнинг кенг ёритилишини таъминлаш.

2019-2020 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон МТРК, “Нуроний” жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, республика оммавий ахборот васиталари

 

Уруш ва меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳафаза қилиш органлари ходимларининг қабрларини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.

2020 йил

март-май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

 

 

Республика ҳудудида мавжуд Иккинчи жаҳон уруши даврига оид биродарлик қабрлари, ҳарбий қабристонлар ҳамда монументлар, номаълум аскар ҳайкалларини тартибга келтириш борасида ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш.

2019 –2020

йиллар

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Мудофаа вазирлиги

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси мобиль алоқа операторлари томонидан абонентларга СМС табриклар жўнатиш.

2020 йил

9 май

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

III. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар

 

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида соғлигини йўқотган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари оила азолари соғликларини тиклаш йўлида мақсадли ёрдам кўрсатиш, уларга протезлар, ногиронлар аравачалари ва бошқа зарур тиббий асбоб-анжомлар билан ажратилишини таъминлаш, уларнинг оила аъзоларини имтиёзли равишда ҳарбий госпиталь ва бошқа тиббиёт муассасаларида даволаш ва дори-дармон воситалари билан бепул таъминлаш.

доимий

Соғликни сақлаш вазирлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Касаба уюшмалари Федерацияси, Хотин-қизлар қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

 

Ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини ҳар томонлама ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш уларнинг турар жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш ҳамда уй-жойига эга бўлмаганларга турар жой ажратиш ва улар ҳолидан мунтазам хабар олиш.

доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Касаба уюшмалари федерацияси, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

 

Ёшлар, маҳалла фаоллари ва касаба уюшмалари вакиллари томонидан Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари оилаларига ташриф буюриш, уларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш.

2020 йил

апрель-май

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

 

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медали ва бир йўла тўланадиган пул мукофотини тантанали равишда топшириш.

2020 йил

9 майга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси

IV. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлари билан ҳамкорликда
амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури

 

2020 йил Москва шаҳрида уруш фахрийлари, фронт орти меҳнаткашлари ва МДҲга аъзо давлатлар Қуролли Кучларининг байрам гуруҳлари иштирокида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланиб ўтказиладиган ҳарбий тантанада (парад) иштирок этувчи Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг байрам гуруҳи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти меҳнаткашлари рўйхатини шакллантириш ва иштирокини таъминлаш.

2020 йил

апрель-май

Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб, 2020 йил июнь ойида Қозоғистон Республикасида ўтказиладиган ҳарбий оркестрлар иштирокидаги Халқаро ҳарбий-мусиқий фестивалда иштирок этиш учун тайёргарлик кўриш.

2019-2020

йиллар

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият вазирлиги

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб, 2020 йилда Озарбайжон Республикасида ўтказиладиган Халқаро аскар қўшиқлари фестивалида иштирок этиш учун тайёргарлик кўриш.

2019-2020

йиллар

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият вазирлиги Ўзбекистон Композиторлари ва бастакорлари уюшмаси,

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан МДҲга аъзо давлатларнинг дўстона армиялари ўртасидаги III ҳарбий-спорт ўйинларида юқори ўринларни олишга муносиб тайёргарлик кўриш.

2019-2020

йиллар

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирлиги

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб, МДҲга аъзо давлатлар Қуролли Кучлари спортчи ҳарбий хизматчиларининг гуруҳ бўлиб Ленин чўққисига (Қирғизистон Республикаси) чиқадиган спортчи ҳарбий хизматчилар гуруҳини шакллантириш ва муносиб иштирок этишларини таъминлаш.

2019 йил

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб, МДҲга аъзо давлатлар Қуролли Кучлари спортчи ҳарбий хизматчиларининг гуруҳ бўлиб Коммунизм чўққисига (Тожикистон Республикаси) чиқадиган спортчи ҳарбий хизматчилар гуруҳини шакллантириш ва муносиб иштирок этишларини таъминлаш.

2020 йил

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб, ўтказилаётган МДҲга аъзо давлатларнинг Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ва тингловчилари ўртасидаги IV Халқаро ҳарбий-илмий ишлар танловида муносиб иштирок этишларини таъминлаш.

2019-2020
йиллар

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб Ёшлар симфоник оркестри ҳамда ёш талантлар қўшма концерт дастурини ташкил этиш.

2020 йил
апрель

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Композиторлар ва бастакорлари уюшмаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати

 

МДҲга аъзо давлатларнинг Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар ҳамдўстлиги” номли Халқаро фестивалда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи олий ҳарбий таълим муасассалари курсантларининг иштирокини таъминлаш.

2020 йил

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

 

МДҲга аъзо давлатларнинг Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари, уруш ва харбий хизмат фаҳрийларининг халқ ижодини намоён этиш бўйича ўтказиладиган Халқаро фестивалида ҳарбий хизматчиларнинг иштирокини таъминлаш.

2020 йил

октябрь

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” __________ даги ПҚ____-сон қарорига

2-илова

 

 

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини

нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

 

 

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари

 

В.В. Махмудов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

 

Т.А. Худайбергенов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

 

Х.М. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

 

Қ.Қ. Қуранбоев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси

 

А.А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

 

К.И. Алламжонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот
ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи

 

П.Р. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

 

Б.Н. Курбанов

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири

 

А.Ҳ. Кулдашев

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

 

Б.Б. Ашрафхонов

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари

 

И.У. Маджидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

 

Ш.Х. Шерматов

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

 

Б.С. Сайфуллаев

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

 

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари

 

Р. Мирзаев

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари –
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони

 

Ш.Т. Шакиров

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонинг ўринбосари

 

Ш.Т. Ахмедов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши девонининг шўъба мудири

 

А.Ш. Мирзарахимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

 

М.З. Исаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

 

Қ.М. Рафиков

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

 

А.Ж. Хаджаев

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи

 

А.К Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

 

Р.С. Ниязов

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси

 

А.К. Қодиров

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

 

Ш. Жалилов

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси

 

Ш.С. Жавлонов

Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика
бошқаруви раиси

 

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

 

Р. Абдуллаев

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси

 

С. Ҳакимов

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси

 

А.В. Нуриддинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

 

И. Мирзаалиев

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси

 

С.Ғ. Ашуров

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, Ишчи гуруҳ котиби

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” __________ даги ПҚ____-сон қарорига

3-илова

 

 

Тошкент шаҳрида барпо этиладиган Ғалаба боғининг

КОНЦЕПЦИЯСИ

 

Инсоният тарихидаги энг даҳшатли Иккинчи жаҳон урушида 1 ярим миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қатнашган. Уларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлган, 133 минг нафарга яқини бедарак йўқолган. 60 мингдан ортиқ ватандошимиз эса урушдан ногирон бўлиб қайтган.

Ўзбекистонлик 120 мингдан зиёд аскар ва офицер жанг майдонларидаги жасорати учун жанговар орден ва медаллар билан мукофотланган. Уларнинг орасида 280 нафар Совет Иттифоқи Қаҳрамони, 82 нафар учала даражадаги “Слава” орденига сазовор бўлган жасур инсонлар борлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ўша оловли йилларда Ўзбекистонда етти ёшдан етмиш ёшгача бутун халқимиз “Ҳамма нарса – фронт учун, ҳамма нарса – ғалаба учун!” деб яшади, ором ва ҳаловатдан воз кечиб, тинимсиз оғир меҳнат қилди. Республикамиз фронтнинг мустаҳкам таъминот базасига айланди.

Юртимиздан жанг майдонларига 2 мингдан зиёд самолёт, кўплаб
қурол-яроғлар, ҳарбий-санитария поездлари, юзлаб дала ошхоналари, палаткалар, улкан миқдорда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди.

Ўзбекистон аҳли уруш ҳудудларидан кўчириб келтирилган 1 миллионга яқин инсонга бошпана бериб, ўз нонини улар билан баҳам кўрди. Айниқса, ота-онаси, оиласидан жудо бўлган 200 минг нафар бегуноҳ болаларни “Сен етим эмассан!” деб бағрига босиб, меҳр-мурувват кўрсатди.

Албатта, бу рақамлар – шунчаки статистик маълумотлар эмас. Бу рақамлар бошимиздан кечирган мудҳиш уруш оқибатларини ҳеч қачон унутмасликка чақиради. Шу билан бирга, бугунги тинч ва гўзал ҳаётнинг қадрига етиб, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Бу ўзбек халқи жасоратининг қисқача бир таърифи холос. Ўтган урушли кунларни абадий ёд этиш, халқимизнинг фидойи ва инсонпарварлик хусусиятларини тўлиқ англаш ва ота-боболаримиз хотирасини абадийлаштириш мақсадида Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва фидойи инсонлари, хусусан жафокаш оналарини эътироф этиш мақсадида Ғалаба боғини барпо этиш мақсадга мувофиқдир.

 

1-боб. Ғалаба боғини ташкил этиш ва унинг
асосий йўналишлари

 

1. Ғалаба боғи Иккинчи жаҳон уруши майдонларида ҳамда машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва жасорат кўрсатган барча юртдошларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларнинг номларини абадийлаштириш, ўзбек халқининг буюк ғалабага қўшган улкан ҳиссасини кенг миқёсда ёритиш ҳамда
ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уруш асоратларини ҳеч қачон унутмасликка чорлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилади.

2. Ғалаба боғи аҳолининг табиий муҳит шароитида дам олиб, маданий-ҳордиқ чиқариши, тарих билан ҳамнафас бўлган ҳолда ўтганлар хотирасини ёд этиб, уларга ҳурмат бажо келтириш, шунингдек, ўзбек халқининг ғалабага қўшган улкан ҳиссасини очиб беришга қаратилган кўп қиррали маданий-маърифий
ва ижодий-ишлаб чиқариш маскани ҳисобланади.

3. Ғалаба боғининг асосий вазифаси ўтганлар хотирасини ёд этиш, ўзбек халқининг ғалабага қўшган улкан ҳиссасини ҳар томонлама кенг тарғиб ва ташвиқ этиш, Иккинчи жаҳон урушининг аянчли асоратларини унутмаслик, доимо огоҳ бўлишга чорлаш, шунинг билан бир қаторда аҳолининг мазмунли дам олиши, кўнгилли ҳордиқ чиқариши учун керакли шарт-шароитлар яратиш, маданий-оммавий тадбирлар, ижодий учрашувлар, адабий кечалар ўтказиш, ёшларни Ватанга содиқлик руҳида тарбиялашдан иборат бўлади.

4. Ғалаба боғи тарихнинг мураккаб даврида Ўзбекистон халқининг мардлиги ва жасоратини намойиш қилиш, жамиятда, хусусан ёш авлодда халқимизнинг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган муносиб ҳиссасига нисбатан ҳурмат ва эҳтиром туйғусини уйғотишга хизмат қилади.

5. Боғ 8 та бўлимдан иборат бўлади:

а) дарвозанинг кириш қисми йўналиши марказида катта монументал хайкаллар мажмуасини барпо этиш. Бу хайкал мажмуасига Зулфия Зокирова
ва унинг фронтдан қайтмаган беш ўғли, садоқатли келинлари рамзий кўриниши асос қилиб олинади. Ён қисмига 3 тилда Зульфия Зокированинг ҳаёти ва ўғиллари хақида қисқача маълумот ҳамда фотосуратлар қўйилади;

б) боғнинг ўнг томонидан бошлаб, Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланилган ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар жойлаштирилиб, уруш даврига оид инсталяциялар (блиндаж, окоп, дала тиббиёт пункти, дала ошхонаси, партизанлар шаҳарчаси ва ҳоказолар) боғ айланаси бўйлаб, яхлит бир композиция сифатида барпо этилади;

в) Ўзбек генерали Собир Рахимов жасорати ҳайкал кесимида алоҳида қайд этилади;

г) 101 нафар ўзбек жангчиларига рамзий монументал ҳайкал ўрнатилади. Уларнинг исм, фамилиялари бирма-бир монументал ҳайкал пойига ёзиб қўйилади, шунингдек, экранда фильм намойиш этилади;

д) амфитеатр боғнинг бадиий дастурлар учун мўлжалланган қисмида ташкил этилиб, у ерда байрам ва тарихий саналарда ҳарбий оркестр, бадиий жамоаларнинг концерт дастурлари ташкил этилади;

е) китоб шаклидаги турникетнинг кўп сахифали бетларида:

Совет Иттифоқи Қахрамонлари;

Москва мудофааси учун”;

Кавказ мудофааси учун”;

Сталинград мудофааси учун”;

Будапештни озод қилиш учун”;

Берлин олингани учун”;

Германия устидан қозонган ғалаба учун” медали сохиблари исм, фамилиялари қайд этилади.

ж) боғнинг бир томонига Иккинчи жаҳон уруши давридаги блиндаж ва окопнинг табиий кўриниши ва ер ости қисмида урушга оид бўлган осори атиқалар (харбийларнинг хатлари, идишлари, кийимлари, ҳужжатлари, шахсий буюмлари, фотосуратлари ва х.з.) намойиш этилади. Радиокарнай орқали уруш давридаги мусиқалар ва хабарлар асосида тарихий муҳит яратилади;

з) очиқ павильонда болаларни ўз бағрига олган ўзбек оилалари, хусусан, Шоабдурахмоновлар ва бошқа оилалар хақида фотокўргазма ташкил этилади;

и) Ўзбекистонда яшаб ижод қилган бир қанча илм-фан, маданият ва санъат намоёндалари хақида маълумот берувчи деворий панно яратилади. (А. Ахматова, И. Вирта, С. Городецкий, А. Дейч, К. Зелинский, Я. Калас, Н. Погодин, А. Толстой, В. Ян ва бошқалар);

к) боғнинг якуний қисмида картиналар галереяси ташкил этилади
ва Иккинчи жаҳон уруши, унинг оқибатлари, халқнинг урушга муносабати, Ватан фидокорлари ва қахрамонлари каби йўналишларда мунтазам равишда кўргазмалар ташкил этиб борилади. Ушбу кўргазмаларни ташкил этишда музейлар билан бевосита ҳамкорлик қилинади.

 

2-боб. Ғалаба боғини ташкил этиш механизми

 

6. Ғалаба боғи 2019-2020 йилларда Тошкент шаҳри марказида барпо этилади.

7. Боғда Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги ҳиссасини
акс эттирувчи “Матонат мадҳияси” катта монументал хайкаллар мажмуаси, Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланилган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа, уруш даврига оид турли инсталяциялар (блиндаж, окоплар ва ҳоказолар), электрон панолар (экранлар), бадиий дастурлар учун мўлжалланган амфитеатр, 100 ўринли кинотеатр, китоб шаклидаги турникетлар ҳамда музей, очиқ павильон кўринишидаги кўргазма зали ва бошқа маданий-маърифий объектлар ташкил этилиб, бунда:

боғда ўрнатилган “Матонат мадҳияси” катта монументал хайкаллар мажмуаси Ғалаба боғининг асосий рамзи этиб белгиланади;

боғга ташриф буюрувчилар учун ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш фаолияти ташкил этилади;

халқимизнинг фашизм устидан қозонилган буюк ғалабага қўшган улкан ҳиссаси ҳақида экспонат ва архив маълумотлар тўплаш, сақлаш, намойиш этиш кенг жамоатчиликка танитиш мақсадида “Шон-шараф музейи” ва кичик кўргазма зали фаолияти йўлга қўйилади.

 

3-боб. Концепцияни амалга оширишдан

кутилаётган натижалар

 

8. Концепцияни амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришилади:

Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабага ҳисса қўшган ватандошларимиз ҳаёти, жасорат ва матонатини аҳолининг кенг қатламлари, шу жумладан ёшлар, юртимизга ташриф буюрган меҳмонлар томонидан янада чуқурроқ ўрганиш учун замин яратилади;

ўз тарихимизни, аждодларимизга хос жасорат ва матонат туйғусини, жанговар анъаналарни келгуси авлодларимизга мерос қилиб қолдиришга эришилади;

ёш авлод онгига Ватанга садоқат ва унинг тақдири учун дахлдорлик туйғусини сингдириб, уларда ёт ғоя ва қарашларнинг салбий таъсирига қарши мафкуравий иммунитет шакллантирилади;

аҳолини, шу жумладан ёшларимизнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун зарур бўлган маданий-кўнгилочар объектлар барпо этилади ва турли кўринишдаги маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун кенг шарт-шароитлар яратилади;

боғда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилади, мамлакатимиз тарихи ва миллий маданиятини янада кенг тадқиқ ва тарғиб этиш жараёнида инновацион ғоялар ва технологиялардан самарали фойдаланилади.

9. Концепциянинг амалга оширилиши Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабага ҳисса қўшган ватандошларимизнинг кўрсатган жасорати ва матонатини янада чуқурроқ ўрганиш, ёшларимизни буюк аждодларимизга муносиб баркамол шахс сифатида шакллантириш имконини беради.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Общие комментарии

279