ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3858 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 11/06/2019 26/06/2019 4

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3858

Болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш

чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5635-сонли Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек Мамлакатимизда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш тизимини янада такомиллаштириш, мавжуд спорт иншоотлари қувватидан самарали фойдаланиш ҳамда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва оммавий спортни ташкил этишда олис ва чекка қишлоқларда спорт иншоотлари тармоғини кенгайтириш орқали жисмоний тарбия ва спортни янада оммавийлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Андижон, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг республика бўйича, жумладан чекка ҳудудларда болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Республика бўйича ташкил этиладиган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Андижон, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари бир ой муддатда болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни Вазирлар Маҳкамасининг “Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли
қарори билан тасдиқланган “
Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисидаги низом” асосида ҳал этсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.

 

                                                                 Ўзбекистон Республикасининг

                                                                                   Бош вазири                                                                                                                                                                              А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” ___________даги
____ - сон
қарорига

ИЛОВА

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган
болалар-ўсмирлар спорт мактаблари

РЎЙХАТИ

 

Янги ташкил этилаётган БЎСМ

Моддий-техник базаси

Манзили

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри

1

3-БЎСМ

1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиалининг (1 та 12х24м.
2 та 9х18м. спорт зал) базаси

23-кичик туман

Амударё тумани

2

2-БЎСМ

Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг Дўстлик МФЙда жойлашган филиалидаги 1-ТИП спорт базаси

Дўстлик МФЙ

Қўнғирот тумани

3

2-БЎСМ

Туман болалар-ўсмирлар спорт мактабининг Турон МФЙ, Қорақалпоғистон кўчаси, 136-уйда жойлашган филиалининг 24х12м. спорт зали, 1 та спорт майдончаси

Турон МФЙ, Қорақалпоғистон кўчаси,136 уй

Кегейли тумани

4

3-БЎСМ

Кегейли тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабининг Халқабод пасёлкаси, Бахитли МФЙда жойлашган филиали 1-ТИП спорт базасидаги 1 та 12х30м. спорт зали,
1 та футбол стадиони, 1 та мини- футбол майдони, 1 та теннис корти,
2 та спорт майдончаси

Халқабод пасёлкаси, Бахитли МФЙ

Мўйноқ тумани

5

2-БЎСМ

Мўйноқ туманида янгидан барпо этилган футбол стадиони, қурилиш ишлари олиб борилаётган 11х25м. сузиш ҳавзаси ва 18х36м. спорт зали

Муйноқ шаҳарчаси

Чимбой тумани

6

2-БЎСМ

Туман болалар-ўсмирлар спорт мактабининг Жипек жоли МФЙ, А.Темур кўчасида жойлашган филиалининг 24х12м. спорт зали

Жипек жоли МФЙ, А.Темур кўчаси

 

 

Элликқалъа тумани

7

2-БЎСМ

Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг Сарабий ОФЙда жойлашган филиалининг 9х18м. спорт зали

Сарабий ОФЙ

Андижон вилояти

Асака тумани

8

2-БЎСМ

Асака тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабининг 1- ва

4-ТИП базалари

Қадим МФЙ, Юқори Асака кўчаси

Марҳамат тумани

9

2-БЎСМ

Туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиалининг 2- ва

3-базалари

Шукурмерган ҚФЙ

Пахтаобод тумани

10

2-БЎСМ

Пахтаобод тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиалининг спорт базалари

Чорбоғ МФЙ, Бобур МФЙ

Избоскан тумани

11

2-БЎСМ

Избоскан тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабининг 2-ва
3-базалари

Пайтуғ шаҳри, Чинор кўчаси, 10 уй

Қўрғонтепа тумани

12

3-БЎСМ

Туман 2-БЎСМнинг Дардоқ ҚФЙдаги филиалининг 5-ТИП базаси

Дардоқ ҚФЙ

Қашқадарё вилояти

Қамаши тумани

13

2-БЎСМ

Қамаши тумани марказида қурилиш ишлари амалга оширилаётган спорт мажмуаси

Улуғбек МФЙ,

Ифтиҳор кўчаси

 Косон тумани

14

2-БЎСМ

Косон тумани марказида жойлашган спорт зал ва туман марказий ўйиноҳи

Гулобод МФЙ

15

3-БЎСМ

Косон тумани марказидан 30 км масофада жойлашган “Гувалак” қишлоғидаги спорт мажмуаси, гимнастика зали

Дўстлик МФЙ

 Китоб тумани

16

2-БЎСМ

Китоб тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби “Сариосиё” қишлоғидаги филиалнинг 5-ТИП спорт мажмуаси

Сариосиё қишлоғи

 

 Миришкор тумани

17

2-БЎСМ

Миришкор туман болалар-ўсмирлар спорт мактабининг Помуқ, Миришкор қишлоқларидаги спорт мажмуалари, Жейнов” қишлоғидаги 2-ТИП спорт мажмуаси

 “Жейнов ва Помиқ қишлоқлари

 Шаҳрисабз тумани

18

2-БЎСМ

Шаҳрисабз туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиалининг

5-ТИП спорт мажмуаси

Боғишамол МФЙ, Қорапойча кўчаси

Сурхондарё вилояти

Саросиё тумани

19

2-БЎСМ

Саросиё тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали

Шарғун шаҳарчаси, Боғи шамол маҳалласи, Ҳамза кўчаси

Шурчи тумани

20

2-БЎСМ

Шурчи тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали

Ёшғайрат маҳалласи

Жарқўрғон тумани

21

2-БЎСМ

Жарқўрғон тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали

Сурхон ҚФЙ, Марказ маҳалласи

Денов тумани

22

2-БЎСМ

Денов тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали

Охлар маҳалласи

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри

23

3-БЎСМ

Кўп тармоқли болалар спорт мажмуаси

Охунбобоев кўчаси

Қувасой шаҳри

24

2-БЎСМ

Қувасой шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали

Арсиф қишлоғида жойлашган спорт мажмуаси

Қўқон шаҳри

25

3-БЎСМ

Қўқон шаҳар 2- сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали

Туркистон кўчаси, 81-уй

Бешариқ тумани

26

2-БЎСМ

Бешариқ тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали

Рапқон қишлоғи

Боғдод тумани

27

2-БЎСМ

Боғдод тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали
(2-ТИП спорт мажмуаси)

Самандарак қишлоғи

Данғара тумани

28

2-БЎСМ

Данғара тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали

Тойпоқ МФЙ,

Хўжа қишлоғи

Ёзёвон тумани

29

2-БЎСМ

Ёзёвон тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали
(марказий ўйингоҳ)

А.Темур кўчаси, 10-уй

Олтиариқ тумани

30

2-БЎСМ

Олтиариқ тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали

Олтиариқ тумани,

Ҳамза МФЙ

Риштон тумани

31

2-БЎСМ

Риштон тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали
(марказий ўйингоҳ)

Б.Рошидоний кўчаси,

14-уй

Сўх тумани

32

2-БЎСМ

Сўх тумани болалар-ўсмирлар

спорт мактаби филиали
(марказий ўйингоҳ)

Равон шаҳарчаси, Адолат кўчаси, 12-уй

Фарғона тумани

33

3-БЎСМ

Фарғона тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали

Шоҳимардон МФЙ

Фурқат тумани

34

2-БЎСМ

Фурқат тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали
(марказий ўйингоҳ)

Навбаҳор шаҳарчаси, А.Навоий кўчаси, 14-уй

Қува тумани

35

2-БЎСМ

Қува тумани болалар-ўсмирлар

спорт мактаби 1-филиал базаси
(марказий ўйингоҳ)

М.Хасанов кўчаси

36

3-БЎСМ

Қува тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби 2-филиал базаси

Тинчлик МФЙ, Мусаффо кўчаси, 1-уй

Ўзбекистон тумани

37

2-БЎСМ

Ўзбекистон тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби 1-филиал базаси (марказий ўйингоҳ)

Конизар МФЙ

38

3-БЎСМ

Ўзбекистон тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби 2-филиал базаси

Яккатут қишлоғи

Наманган вилояти

Наманган шаҳар

39

3-БЎСМ

2-БЎСМ филиалининг спорт зали,

3 та футбол майдони

Янги аср МФЙ,

176-уй

Наманган тумани

40

2-БЎСМ

Наманган тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиалининг спорт зали, теннис корти, волейбол ва баскетбол майдончаси

Бешкапа МФЙ

Чортоқ тумани

41

2-БЎСМ

Чортоқ тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиалининг спорт зали, футбол майдони, гандбол майдони

Гулшан МФЙ

Поп тумани

42

2-БЎСМ

Поп тумани иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг стадиони, очиқ сузиш ҳавзаси, спорт зали

Ғурумсарой МФЙ

Тўрақўрғон тумани

43

2-БЎСМ

Тўрақўрғон тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиалининг спорт зали, футбол майдони

Исвахон МФЙ

Косонсой тумани

44

2-БЎСМ

Косонсой тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиалининг стадиони

Гулобод МФЙ

Чуст тумани

45

2-БЎСМ

Чуст тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиалининг стадиони,

спорт зали

Чуст шаҳарчаси, Камарсада МФЙ

Хоразм вилояти

Боғот тумани

46

2-БЎСМ

Боғот тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали спорт базасида

Олтин қум маҳалласи, Буюк мақсад, 1- тор кўчаси

Гурлан тумани

47

2-БЎСМ

Гурлан тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали спорт базасида

Вазир қишлоғи

Қўшкўпир тумани

48

2-БЎСМ

Қўшкўпир тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали спорт базасида

Ғазовот қишлоғи,
Шеробод МФЙ

Шовот тумани

49

2-БЎСМ

Шовот тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали спорт базаси

Чўқли МФЙ
Минок махалласи

Хива тумани

50

2-БЎСМ

Хива тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали спорт базасида

Дошёқ қишлоғи

Хива шаҳри

51

2-БЎСМ

Хива шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали спорт базаси

Сангар МФЙ

Хонқа тумани

52

2-БЎСМ

Хонқа тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали спорт базасида

Сарапаён қишлоғи, Гулистон маҳалласи

 

 

Общие комментарии

1084