ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3847 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 10/06/2019 25/06/2019 0

Обсуждение завершено

Указ Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-3847

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 февралдаги “2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида” Ф–5445-сон фармойишининг 2.2-иловаси билан тасдиқланган “2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишини баҳолашнинг асосий мезонлари” 3-банди ижросини таъминлаш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига ва фуқароларга янада қулайликлар яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси  Бош  вазири  А.Н. Арипов,  Ўзбекистон Республикаси Бош  вазирининг  ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                                             Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил ___ ______ даги ___ - сон Фармонига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ–5414-сон Фармони 4-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“божхона омборининг, бож олинмайдиган савдо дўконининг ва эркин омборнинг фаолиятини лицензиялаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари ва “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан амалга оширилади”;

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5582-сон Фармони 6-бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2019 йил 1 мартдан бошлаб, олиб кириладиган товарларнинг божхона кўриги уч ой давомида божхона кўриги процедураси видеоёзуви сақланишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари ва “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси уланишини таъминловчи видеокузатув тизими билан жиҳозланган жойлардагина амалга оширилади, бундан ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, унинг ташқи ўлчамлари, физик кўрсаткичлари туфайли ёки кимёвий хоссаларига кўра ёхуд сақланишига доир алоҳида шартлар қўйилиши туфайли божхона омборига жойлаштирилиши мумкин бўлмаган товарлар мустасно”;

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 12 июндаги “Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланишни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-1789-сон Фармони 1-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“жисмоний шахслар томонидан тегишлилиги бўйича 10 қутидан ва 5 литрдан ортиғини (номига жўнатиш ҳам шу жумлага киради) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқлансин”.

Общие комментарии

570