ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3837 Государственная инспекция по контролю за использованием питьевой воды при Кабинете Министров Республики Узбекистан 10/06/2019 25/06/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида
ID-3837

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг масъул ходимларига самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва республика ҳудудларидан юқори малакали мутахассисларни доимий меҳнат фаолиятига жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори

(Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 462 – банд билан тўлдирилсин:

«462. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси».

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи А.А. Фаттахов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Общие комментарии

463