ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3821 Министерство народного образования Республики Узбекистан 08/06/2019 23/06/2019 3

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Дарсликлар илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисида
ID-3821

Ўзбекистон Республикасида умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг интеллектуал, ахлоқий-маънавий ва жисмоний ривожланиши, замонавий илм-фан ютуқлари, инновацион ғоялар ва илғор технологиялар асосида янги авлод дарсликларини яратиш борасида олиб борилаётган ишларни сифат жиҳатидан юқори даражага кўтариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимининг белгиланган штатлар сони доирасида ушбу вазирлик ҳузурида 17 та штат бирлигидан иборат Дарсликлар илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Дарсликлар институти) ташкил этилсин.

Дарсликлар институти умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасидаги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ўрганиш, яратиш ҳамда уларни таълим тизимида қўлланилиши бўйича хулоса берувчи ягона илмий-тадқиқот олиб борувчи муассаса деб ҳисоблансин.

2. Қуйидагилар Дарсликлар институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат таълим стандартлари ва ўқитишнинг сифат жиҳатидан замонавий тизимига мос, ўқувчиларда таҳлил қилиш, билимларни мустақил ўзлаштириш ва амалиётда қўллай олишнинг ҳаётий малака ва кўникмаларини шакллантиришга хизмат қиладиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг илмий асосланган янги авлодини яратиш бўйича илмий-тадқиқотлар олиб бориш; 

хорижий етакчи таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, шу жумладан, долзарб илмий йўналишлар бўйича тадқиқотлар олиб бориш ва ёш олимларнинг стажировкаларини ташкил этиш.

 ёш муаллифлар мактабини яратиш;

умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш ва амалиётга жорий этиш бўйича маслаҳатлар ва тавсиялар бериш;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш борасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

барча ўқув фанлари бўйича халқаро миқёсдаги дарсликлар коллекциясидан иборат илмий кутубхонани ташкил этиш;

таълим соҳасидаги миллий ва халқаро бошқарув идоралари,  амалиётчи-мутахассислар ва ташкилотларга дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан боғлиқ маслаҳат хизматларини кўрсатиш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш;

болаларнинг турли ёш гуруҳи ва психологик хусусиятларининг ўзига хослигини эътиборга олган ҳолда янги авлод дарсликлари ва ўқув-методик мажмуалари ҳамда таълимий ахборот воситаларини  яратиш бўйича  миллий ҳамда хорижий илғор тажриба ва замонавий ишланмаларни тизимли ўрганиш;

янги авлод дарсликлари ва ўқув-методик мажмуалари ҳамда таълимий ахборот воситаларининг мазмуни ва тузилишини  комплекс ўрганиш;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг сифати ва мазмунини таҳлил қилиш бўйича халқаро илғор тажрибаларга асосланган ягона баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни экспертиза қилиш ва апробациядан ўтказиш жараёнларига илмий ва услубий кўрсатмалар бериш.

3. Белгилансинки Дарсликлар институти:

давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс бўлиб, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида миллий ва хорижий валюталарда талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга;

директори Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

ходимлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизими бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида шакллантирилади ва уларга Республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлар бўйича ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Дарсликлар илмий-тадқиқот институти тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда Дарсликлар институтининг Низомини ўрнатилган тартибда тасдиқласин ва уни давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

5. Дарсликлар институти маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижаларига кўра ажратиладиган маблағлар;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан ва хўжалик фаолиятини юритишдан тушадиган пул маблағлари;

амалдаги қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

6. Дарсликлар институти маблағлари қуйидаги мақсадларга сарфланади:

ходимлар ва мутахассисларга иш ҳақи, устамалар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш;

фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижий экспертларни Дарсликлар институтида ишлаш учун жалб этиш;

Дарсликлар институти балансидаги бино ва иншоотларни сақлаш, улардан фойдаланиш, уларни қуриш ва таъмирлаш, зарур анжомлар, шу жумладан мебель, алоқа, компьютерлар ва бошқа воситалар билан таъминлаш бўйича харажатларни молиялаштириш;

асбоб-ускуналар, хўжалик жиҳозлари, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва оргтехникаларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, дастурий таъминотни харид қилиш учун харажатларни молиялаштириш;

Дарсликлар институти фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

Дарсликлар институти ходимларига мамлакатда ва хориждаги хизмат сафарлари харажатларини тўлаб бериш;

Дарсликлар институти фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирлар учун.

7. Дарсликлар институти директорига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири розилиги билан, ривожланиш устуворлигидан келиб чиққан ҳолда ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатига ҳақ тўлаш фонди доирасида, Дарсликлар институти тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа қўшимча ҳақ ва устамалардан қатъи назар, Дарсликлар институтининг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти орқали топадиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ходимларга асосий эгаллаган лавозими бўйича лавозим маошига (тариф ставкаларига) устамалар белгилаш.

8. Қуйидагича тартиб ўрнатилсин:

илмий-техникавий лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиладиган илмий ходимлар бажарадиган илмий-техникавий ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда муайян муддатга шартнома асосида ишга қабул қилинадилар;

умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида қўлланиладиган барча дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар Дарсликлар институти томонидан экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулоса берилган тақдирда амалиётда қўлланилиши мумкин;

Дарсликлар институти ходимлари хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитилиши, малакасини ошириши ва стажировкадан ўтказилиши мумкин.

9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Дарсликлар институтини бино билан таъминлаш чораларини кўрсин.

10. Дарсликлар институтига иккита автотранспорт воситасини, жумладан, битта енгил хизмат автомобили ва микроавтобус транспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.

11. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йилда Дарсликлар институтини сақлаш ва унинг фаолиятини молиялаштириш учун зарур харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг “Маориф” соҳаси учун маблағлари ҳисобидан ва тасдиқланган параметрлари доирасида, 2020 йилдан бошлаб эса – ушбу соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____”_________даги

____-сон қарорига

илова

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида
Дарсликлар илмий-тадқиқот институти  тузилмаси

 

 

 

Директор

 

 

 

Илмий кенгаш

 

 

 

 

 

Бухгалтерия  

2

 

Директор ўринбосари

 

Илмий бўлим – докторантура

 

 

 

 

 

Кадрлар бўйича бош мутахассис

 

 

Замонавий

(илғор технологиялар асосида) дарсликларни яратиш  илмий лабораторияси

4

 

 

 

 

Миллий ва илғор хорижий давлатларда

яратилган дарсликларнинг илмий асосларини ўрганиш бўлими

4

 

 

 

 

Девонхона мудири

 

 

 

 

 

“Ёш муаллифлар мактаби

2
 

 

 

Дарсликлар институти ходимларининг (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) чекланган умумий сони — 17 нафар.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва илмий ходимлар қўшимча равишда шартнома асосида жалб этилиши мумкин.

Қўшимча хизмат кўрсатиш персоналининг сони қонунчиликда кўрсатилган мезонлар асосида аниқланади.

Общие комментарии

504