ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3819 Министерство юстиции Республики Узбекистан 10/06/2019 23/06/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3819

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

        Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини сифат жиҳатидан янги даражага ўтказиш жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

        Шу билан бирга, таҳлиллар натижаси шуни кўрсатдики, Наркология диспансери ва Руҳий касалликлар бўйича диспансер томонидан фуқароларнинг ҳисобда турганлик ёки турмаганлик ҳолати бўйича маълумотнома бериш фақат марказлашган ҳолда ва қоғоз шаклида амалга оширилмоқда. Бу, ўз навбатида, фуқароларнинг ортиқча сарф-харажат қилишига, бюрократия ва айрим ҳолларда коррупция ҳолатлари юзага келишига олиб келмоқда.

        Бундан ташқари, Наркология диспансери ва Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида турганлик ёки турмаганлик ҳолати бўйича маълумотнома бериш қонун ҳужжатлари билан аниқ тартибга солинмаганлиги ҳамда ягона маълумотлар электрон базаси шакллантирилмаганлиги кўпгина ҳолларда фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигига сабаб бўлмоқда.

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармонига мувофиқ Наркология диспансери ва Руҳий касалликлар бўйича диспансер томонидан фуқароларга уларнинг ҳисобида турганлик ёки турмаганлик ҳолати бўйича маълумотномалар беришни соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

        1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Адлия вазирлигининг фуқароларга Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномани Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали тақдим этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

        2. Белгилансинки, 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб:

        Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери томонидан фуқароларнинг ҳисобда мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномани тўғридан-тўғри бериш амалиёти бекор қилинади;

        фуқароларга Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади;

        наркология ва руҳий касалликларга чалинган фуқаролар ҳисоби фақат электрон шаклда юритилади.

        3. Қуйидагилар:

        Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

        Наркология диспансери ҳисобида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

        4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган автоматлаштирилган электрон ахборот тизимини ишлаб чиқсин.

        5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2019 йил

        1 ноябрга қадар автоматлаштирилган электрон ахборот тизимига Наркология диспансери ва Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида турган фуқаролар ҳақида тегишли маълумотлар киритиб электрон базани шакллантирилишини таъминласин ҳамда давлат хизматларини кўрсатишда фойдаланиладиган тегишли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини тақдим қилсин.

        6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

        2019 йил 1 июлгача давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланишини;

        2019 йил 1 августгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ҳудудий бўлинмаларининг ЯИДХПга уланишини;

        2019 йил 1 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.

        7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.

        8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

        9. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

        10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                                                                                                                  А. АРИПОВ

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил __ _____даги __-сон қарорига

1-ИЛОВА

Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

        1-боб. Умумий қоидалар

        1. Мазкур маъмурий регламент (кейинги ўринларда Регламент деб аталади) жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

        2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан кўрсатилади.

        3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

        4. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

        2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

        5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

        6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади.

        7. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг, ариза берувчи уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

        ЭРИ калити бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

        8. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

        9. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

        Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

        10. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.

        11. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг, барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

        12. Ваколатли орган сўровнома тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

        Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб, масъул ходимнинг имзосини қўйиб бериши шарт.

        3-боб. Якунловчи қоидалар

        13. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

        14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

        15. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

        16. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

Вазирлар Маҳкамасининг

20__ йил __ _________ ____-сон қарорига

2-ИЛОВА

Наркология диспансери ҳисобида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

        1-боб. Умумий қоидалар

        1. Мазкур маъмурий регламент (кейинги ўринларда Регламент деб аталади) жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) наркология диспансери ҳисобида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

        2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан кўрсатилади.

        3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

        4. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

        2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

        5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

        6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади.

        7. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг, ариза берувчи уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

        ЭРИ калити бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

        8. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

        9. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

        Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

        10. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.

        11. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг, барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

        12. Ваколатли орган сўровнома тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

        Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб, масъул ходимнинг имзосини қўйиб бериши шарт.

        3-боб. Якунловчи қоидалар

        13. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

        14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

        15. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

        16. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Общие комментарии

456