ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3803 Хокимият Сурхандарьинской области 18/06/2019 23/06/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича вилоятдаги давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-3803

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сон Қарори ижросини таъминлаш ҳамда вилоятда ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосан  

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича вилоятдаги маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Белгилансинки, вилоятдаги маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳар чорак якуни бўйича кейинги чорак биринчи ойининг 5 санасига қадар вилоятдаги ҳуқуқий муаммолар базасини шакллантириш учун Сурхондарё вилоят адлия бошқармасига таклифлар киритиб борсин.  

3.Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси (С.Саттаров) вилоятдаги ҳуқуқий муаммолар базасини шакллантириш ҳамда асосли деб топилган ҳуқуқий муаммоларни вилоят, туман (шаҳар) миқёсида умумлаштириш ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли таклифлар тайёрлаш ишларини мувофиқлаштирсин.

4. Барча давлат органлари вилоят миқёсида ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда ташаббускорлик кўрсатсин. 

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи (Р.Пардаев), ҳоким ўринбосарлари (А.Амиров, Р.Гаппаров, Р.Чориев, Б.Қодиров, А.Орипов, М.Қобуловалар) зиммасига юклансин.

6. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

 

Вилоят ҳокими                                                                                                                                                     Т.Боболов

 

 

 

 

 

 

 

Вилоят ҳокимининг

_____ йил _____ даги

___-сон қарорига
ИЛОВА

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлиги тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг (кейинги ўринларда адлия органлари деб аталади) тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича таклифлар тузиш, таҳлиллар ва сўровномалар ўтказиш, “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш бўйича вилоят маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (кейинги ўринларда Давлат органлари деб аталади) билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Таклиф – маълум бир соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, ҳуқуқни нотўғри қўллаш ҳолатларига ечим топиш юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар.

Таклиф муаллифи – ўзи фаолият юритаётган соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича мустақил равишда таклиф ишлаб чиққан давлат органи ходими ёки ишчи гуруҳ.

3. Давлат органлари томонидан билдирилган таклифлар ўзаро ҳамкорлик, қонунийлик, объективлик ва ошкоралик принципларига мувофиқ кўриб чиқилади ва асосли деб топилган таклиф муаллифлари тақдирланади.

4. Ошкораликни таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан асосли деб топилган таклифлар адлия бошқармасининг расмий веб-сайти ва фейсбук саҳифасида эълон қилиб борилади.

 

2-боб. Адлия органларининг давлат органлари билан ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлиги

 

5. Адлия органлари билан ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни таъминлаш мақсадида давлат органлари қуйидагиларни амалга оширади:

ижтимоий-иқтисодий соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аниқланган ноаниқликлар, уларни амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўллаш ҳолатлари ҳамда қонунчиликдаги оқ доғларга ечим топиш бўйича таклифларни иловадаги жадваллар асосида ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар адлия органларига тақдим қилади;

ҳал этилиши бўйича вилоят ва туман (шаҳар) даражасида гуруҳлантирилган ўз соҳасига оид муаммоларни бартараф этади;

адлия органларининг сўровларига кўра давлат органи фаолият юритаётган соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келаётган муаммолар бўйича маълумотларни тақдим қилади;

адлия органлари томонидан қонунчиликдаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан сўровномалар, ҳуқуқий экспериментлар ҳамда таҳлиллар ўтказишга яқиндан кўмаклашади;

ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида адлия органларининг сўровига асосан мутахассис иштирокини таъминлайди.

6. Адлия органлари билан ҳамкорлик доирасида таклифлар ёзма ёки электрон ахборот алмашинуви йўли билан юборилади. Давлат органларида таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда адлия органларига тақдим этилишига масъул шахслар тегишли тартибда (буйруқ, қарор ёки бошқа усулда) тайинланади.

7. Давлат органлари томонидан таклифлар ишлаб чиқишда қуйидаги мезонларга эътибор берилади:

мавжуд ижтимоий муносабатнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаганлиги ва бунинг оқибатида келиб чиқаётган муаммоларнинг ёритилиши;

маълум бир ижтимоий муносабатни тартибга солишда бюджет маблағларини тежаш имконини бериши;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ноаниқликлар ҳамда уларнинг амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилиши ҳолатининг аниқ ёритилиши;

мавжуд ижтимоий муносабатни амалга оширишда ҳуқуқни нотўғри қўллашга сабаб бўлувчи ҳолатларни аниқлаш ва уларга мувофиқ ечимнинг таклиф қилиниши;

илғор хорижий тажриба билан асослантирилиши.

8. Таклифлар туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари томонидан туман шаҳар адлия бўлимларига, вилоят даражасидаги давлат органлари томонидан вилоят адлия бошқармасига тақдим қилинади.  

9. Вилоят адлия бошқармасида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш бўйича доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳга ҳудудий адлия органларининг биринчи раҳбарлари бошчилик қилади.

10. Ишчи гуруҳ:

давлат органлари томонидан берилган таклифлар асосида ҳудудларда ҳуқуқий муаммолар базасини шакллантиради;

шакллантирилган база асосида ҳуқуқий муаммоларни республика, вилоят ва туман (шаҳар) даражасида ҳал этиш бўйича гуруҳларга ажратади;

вилоят ва туман (шаҳар) даражасида ҳал қилинадиган масалаларга ечим топиш мақсадида давлат идоралари билан ҳамкорлик қилади;

ҳуқуқий муаммолар базасига киритилган республика даражасида кўриб чиқиладиган масалаларни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритади;

асосли деб топилган таклифлар ва уларнинг муаллифларини адлия бошқармасининг расмий веб-сайти ва фейсбук саҳифасида эълон қилади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

11. Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг биринчи раҳбари ҳар ярим йил якуни бўйича халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига ушбу низомнинг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ва низом талабларини бажаришда сусткашликка йўл қўйган давлат органлари тўғрисида ахборот тақдим этади.

12. Мазкур низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Вилоят ҳокимининг___ йил ____ даги

___-сон қарори билан тасдиқланган низомга

ИЛОВА

Маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича тақдим этилаётган таклифлар

ЖАДВАЛИ

                                                                                                                                             (1А)

Т/р

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи

Муаммо

Киритилаётган таклиф ва уни амалиётда қўллаш маханизми, кутилаётган натижа

Хорижий мамлакатлар тажрибаси

  1.  

 

 

 

 

  1.  

 

 

 

 

  1.  

 

 

 

 

   ...

 

 

 

 

                                                                                                                                              (1Б)

Т/р

Амалдаги таҳрир

 

Таклиф этилаётган таҳрир
(ўзгартиш ва қўшимчалар)

Изоҳ (асос)

  1.  

 

 

 

  1.  

 

 

 

  1.  

 

 

 

   ...

 

 

 

                                                                                                                                              (2)

Т/р

Ҳуқуқий муаммо

 

Ҳуқуқни нотўғри қўллаш ҳолатлари
 

Ҳуқуқий муаммони бартараф этиш йўллари

  1.  

 

 

 

  1.  

 

 

 

  1.  

 

 

 

   ...

 

 

 

 

Общие комментарии

388