ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3778 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 14/06/2019 19/06/2019 0

Обсуждение завершено

Закон Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-3778

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги  кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, №3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

 

1) 159-модданинг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

“159-модда. Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳамда кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудлардан фойдалниш ва сақлаш қоида ва меъёрларини бузиш

 

Кўп хонадонли уй-жой фондларидан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳамда кўп хонадонли уй-жой фондига туташ худудлардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, умум фойдаланадиган жойларни санитария ҳолатида, мухандислик анжомларини сақлаш қоидаларини бузиш, амалдаги меъёрлар, техник уларни сақлаб туриш ва таъмирлаш юзасидан ўз вақтида ишларни амалга оширмаслик, уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини бузиш, кўп квартирали уйлардаги турар жойларда чорва молларни, худди шунингдек, одамларнинг саломатлигига хавф солувчи ҳайвонларни боқиш”

 

2) қуйидаги таҳрирдаги 159-2 и 163-3-моддалар билан тўлдирилсин:

 

“159-2-модда. Кўп хонадонли уйдаги хонадон мулкдори ўзига қарашли жойга кўп хонадонли уйга ваколатли давлат назорат органи, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ёки авария-таъмирлаш хизматлари вакилларининг киришига тўсқинлик қилиш

 

Кўп хонадонли уйдаги хонадон мулкдори ўзига қарашли жойга кўп хонадонли уйга ваколатли давлат назорат органи, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ёки авария-таъмирлаш хизматлари вакилларини уй-жой фондининг ички қисмини техник хавфсизлик ҳолатини ўрганиш, ўлчов асбобларининг кўрсатгичларини фиксация қилиш, авария ҳолати юзага келган тақдирда, авария ҳолатини олдини олиш ва бартараф этиш, умумий мол-мулкнинг ҳолатини назорат қилиш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш  мақсадида мулкдорни олдиндан хабардор қилгач, унинг борлигида ваколатли давлат назорат органи, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ёки авария-таъмирлаш хизматлари вакиллари дарҳол киришлари учун тўсқинлик қилиш,

энг кам иш ҳақининг ўндан бир бараваридан бир бараваригача, миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.

163-3-модда. Истеъмолчиларга коммунал хизматлар кўрсатиш меъёрларини бузиш

 

Истеъмолчиларга коммунал хизмат кўрсатиш меъёрлари даражаси ёки режимини бузиш,

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн  бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

3) 245-модданинг биринчи қисми “159” рақамидан кейин қуйидаги сўзлар билан тўлдирилсин:

“(жойлардан фойдаланиш қоидалари, кўп хонадонли уйдан техник фойдаланиш қоида ва меъёрларини бузишдан ташқари)”,

4) Қуйидаги мазмундаги 266-5–модда билан тўлдирилсин:

 

“266-5–модда. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси органлари

 

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 159-моддаси (жойлардан фойдаланиш қоидалари, кўп хонадонли уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоида ва меъёрларини бузишга оид қисмида), 159-2  ва 163-3-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси органлари номидан мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чораси қўллашга Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий инспекциялари бошлиқлари ҳақлидир”.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти

 

               Ш. Мирзиёев

Общие комментарии

162