ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
374 Центральный банк Республики Узбекистан 30/08/2018 14/09/2018 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Постановление Правления Центрального банка
ID-374

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш хақида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида” ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ҳамда “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

   Марказий банки Раиси                                                           М.Б. Нурмуратов

 

 

 

 

 Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг
2018 йил
____ августдаги
____
-сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисида
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ҳамда “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларини муомалага чиқариш, жойлаштириш ва сўндириш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Марказий банк облигациялари – (бундан буён матнда облигациялар деб юритилади) Марказий банк томонидан олиб борилаётган пул-кредит сиёсатига мувофиқ, ҳужжатсиз шаклда (электрон шаклдаги ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар тарзида) чиқарилган, облигация эгасига белгиланган муддатда облигациянинг номинал қийматини ва номинал қийматига нисбатан фоиз ҳисобида купонли даромад олиш ҳуқуқини берувчи эмиссиявий давлат қимматли қоғозлари.

Облигациялар Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида номинал қиймати кўрсатилганган ҳолда чиқарилади;

валюта биржаси – Марказий банк билан тузилган шартнома асосида биржа савдоларида иштирок этувчи барча дилерлар учун тенг шароитларни яратувчи, шу жумладан, савдо тизими орқали муайян жой ва вақтда белгиланган қоидалар асосида биржа савдоларини ташкиллаштирувчи ва ўтказувчи “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти. Валюта биржаси дилер ва инвестор вазифаларини бажара олмайди;

дилер – Марказий банк билан тузилган шартнома асосида, облигациялар билан боғлиқ операцияларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан ҳамда инвесторнинг топшириғига кўра амалга оширувчи валюта биржаси аъзоси бўлган тижорат банклари ёки бошқа юридик шахслар;

инвестор – дилер билан тузилган шартнома асосида облигациялар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи, дилер бўлмаган ҳар қандай юридик шахс.

Инвесторнинг облигацияларни сотиш ёки сотиб олиш бўйича буюртмалари у билан шартнома тузган дилер томонидан савдо тизимига киритилади;

савдо тизими – облигациялар бўйича электрон савдоларни ташкиллаштиришни, облигацияларни сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни, тузилган битимлар бўйича клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи валюта биржасининг автоматлаштирилган электрон тизими;

купон даври – Марказий банк томонидан белгиланган кунлар бўлиб, ушбу муддат ўтиши билан облигация эгасига фоиз кўринишида даромад тўлаб берилади;

“депо” ҳисобварағи – облигацияларни сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритиш учун валюта биржасида очилган ҳисобварақ;

РЕПО битими – облигацияларни белгиланган муддат ва нархда айнан шу чиқарилиш ва миқдорда қайта сотиб олиш мажбурияти билан уларни сотиш бўйича икки томонлама битим.

2. Облигациялар Марказий банк номидан ва унинг ҳисобидан муомалага чиқарилади, жойлаштирилади ва сўндирилади, шунингдек уларнинг ликвидлиги Марказий банк тасарруфидаги барча активлар билан таъминланади.

3. Облигациялар кредитлар учун гаров таъминоти ва РЕПО битимларида олди-сотди объекти бўлиб хизмат қилиши мумкин.

4. Облигацияларга эгалик қилиш ҳуқуқи фақат Ўзбекистон Республикасининг резиденти ҳисобланган юридик шахсларга берилади.

5. Марказий банкнинг облигациялари бўйича олинган фоизли даромадлар солиққа тортилмайди.

6. Облигацияларга тегишли барча операциялар савдо тизими орқали валюта биржаси томонидан ишлаб чиқилган савдоларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Облигациялар ҳисобини юритиш тартиби

7. Облигацияларнинг муомаласи олди-сотди битимларини тузиш шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган, облигациянинг эгаси ўзгаришига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар орқали амалга оширилади.

8. Облигациялар ҳисобини юритиш ва битимларни рўйхатга олиш учун ҳар бир дилерга ва инвесторга алоҳида рўйхатга олиш коди берилади.

9. Марказий банк томонидан дилерга бериладиган рўйхатга олиш коди дилернинг коди дейилади ва ҳар бир дилер учун ягона ҳисобланади.

10. Валюта биржаси томонидан инвесторга бериладиган рўйхатга олиш коди инвесторнинг коди дейилади, ҳар бир инвестор учун ягона ҳисобланади.

Дилер ва инвесторни рўйхатга олиш кодларининг шаклланиш тартиби мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ белгиланади.

11. Облигацияларни сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритиш валюта биржасида очилган “депо” ҳисобварақларда биржа савдолари қоидаларига мувофиқ олиб борилади.

 Облигациялар бўйича клиринг ва ҳисоб-китоб операциялари валюта биржаси томонидан биржа савдолари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Облигациялар ҳисобини юритиш учун мўлжалланган “депо” ҳисобварақ ва шахсий ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун савдолар натижасига кўра савдо тизимида шаклланган биржа гувоҳномалари асос бўлади.

12. Савдо тизимида сотиб олувчининг “депо” ҳисобварағига облигацияларнинг ўтказилиши, сотиб олувчи томонидан сотувчининг ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилганидан сўнг амалга оширилади.

13. Облигацияларга бўлган эгалик ҳуқуқи сотиб олувчига унинг “депо” ҳисобварағи бўйича тегишли кирим ёзуви амалга оширилганидан сўнг ўтказилади ва “депо” ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.

3-боб. Облигацияларни жойлаштириш тартиби

14. Облигацияларнинг чиқарилиши алоҳида эмиссия тарзида амалга оширилади ва ҳар бир эмиссияга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ идентификация рақами берилади ва Глобал сертификат билан расмийлаштирилади.

15. Марказий банк томонидан облигацияларни жойлаштириш валюта биржасининг савдо тизими орқали ўтказиладиган аукцион усулида ҳамда аукционда жойлаштирилмаган қисми тўғридан-тўғри жойлаштириш усулида амалга оширилади.

16. Облигацияларни жойлаштириш бўйича аукцион параметрлари тўғрисидаги маълумот савдолар ўтказиладиган кундан камида 3 календарь куни олдин Марказий банкнинг расмий веб-сайтида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ эълон қилинади.

17. Марказий банкнинг эълони асосида валюта биржаси ўтказиладиган аукцион ҳақидаги маълумотни ўзининг расмий веб-сайтида ҳам эълон қилади.

18. Аукцион савдо иштирокчилари сони икки ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда амалга оширилади.

19. Аукцион ўтказиладиган куни дилерлар облигацияларни сотиб олиш учун савдо тизимига мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ электрон шаклда тўлдирилган икки ҳил буюртма тақдим этадилар.

Буюртмалардан бирини дилер ўз ҳисобидан (дилернинг буюртмаси) тақдим этади ва ушбу буюртма дилернинг шахсий таклифларидан иборат бўлади.

Буюртмалардан яна бирини дилер инвесторлар ҳисобидан (инвесторларнинг буюртмаси) тақдим этади ва ушбу буюртма инвесторларнинг жамланма таклифларидан иборат бўлади.

Биржа савдолари қоидаларида белгиланган вақтдан кечикиб тақдим этилган буюртмалар қабул қилинмайди.

20. Дилер ва инвесторнинг буюртмалари бир дона рақобатсиз ва чекланмаган миқдорда рақобатли буюртмалардан иборат бўлиши мумкин.

Ҳар бир рақобатли буюртмада дилерлар томонидан сотиб олиниши режалаштирилган облигацияларнинг фоиз ставкаси ва сони кўрсатилади.

Рақобатсиз буюртмада аукционда белгиланган ўртача тортилган фоиз ставкаси бўйича харидорлар томонидан сотиб олиниши  режалаштирилган облигацияларнинг умумий сони кўрсатилади.

Марказий банк томонидан рақобатсиз буюртмада кўрсатиладиган ҳажмга нисбатан чеклов ўрнатилиши мумкин.

21. Буюртмаларни аукционга тақдим этиш вақти тугаганидан сўнг мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ, келиб тушган буюртмаларнинг йиғма рўйхати валюта биржаси томонидан Марказий банкка тақдим этилади.

22. Марказий банк чиқарилган облигацияларнинг ҳажми доирасида аукционнинг чегириш ставкасини белгилайди.

23. Савдо натижалари тўғрисидаги маълумотлар валюта биржасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

24. Аукцион натижалари бўйича Марказий банк аввал тижорат банкларининг рақобатсиз буюртмаларини тўлиқ, шунингдек чегириш ставкасига тенг ёки ундан паст бўлган фоиз ставкали рақобатли буюртмаларни ўсиб бориш тартибида қондириш тўғрисида валюта биржасига топшириқ беради.

25. Савдо тизими чегириш ставкасидан юқори фоиз ставкага эга бўлган барча буюртмаларни рўйхатдан чиқариб юборади.

26. Савдо тизимидаги қолган буюртмалар қуйидаги шартлар асосида қондирилади:

а) барча буюртмалар номинал нархи бўйича қондирилади;

б) буюртмалар, тақдим этилган вақтидан қатъий назар, энг паст фоиз ставкалари кўрсатилган буюртмалардан бошлаб, фоиз ставкалари ўсиш кетма-кетлиги тартибида қондирилади;

в) бир хил фоиз ставкаси кўрсатилган бир нечта буюртмалар мавжуд бўлганда, облигацияларнинг сони жиҳатидан кўпроқ суммага эга бўлган буюртмалар олдин қондирилади;

г) агарда, савдо тизимида мавжуд бир нечта буюртмаларнинг фоиз ставкалари ва облигацияларнинг сони жиҳатидан суммалари тенг бўлганда, ҳамда облигацияларга бўлган талаб уларга бўлган таклифдан кўп бўлса, ушбу буюртмалар савдо тизимига киритилган вақтига қараб, аввал киритилган буюртма кейин киритилган буюртмадан олдин қондирилади.

27. Марказий банк аукционда жойлаштирилмаган облигацияларини мазкур аукционда ўрнатилган ўртача тортилган фоиз ставкаси бўйича тўғридан-тўғри усулда жойлаштириши мумкин.

Тақдим этилган буюртмаларнинг ҳажми, жойлаштирилмаган облигациялар ҳажмидан ортган ҳолда, ушбу буюртмалар савдо тизимига китирилган вақтига қараб, аввал киритилган буюртма кейин киритилган буюртмадан олдин қондирилади.

4-боб. Облигацияларнинг иккиламчи бозорда муомалада бўлиш тартиби

28. Иккиламчи бозорда облигацияларнинг муомаласи олди-сотди битимларини тузиш, шу жумладан гаровдаги облигацияларни савдо тизими орқали биржа савдолари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

29. Савдо тизимидаги буюртмалар қуйидаги шартлар асосида қондирилади:

а) буюртмалар нархи тенг бўлган ҳолларда, улар тақдим этилган вақтига қараб аввал тақдим этилган буюртма кейин тақдим қилинган буюртмадан олдин қондирилади;

б) буюртма қисман қондирилган ҳолда, унинг қондирилмаган қисми алоҳида буюртма сифатида кўрилади.

30. Иккиламчи савдоларда дилерлар ўз номидан ва ўз ҳисобидан, шунингдек ўз номидан ва инвесторлар ҳисобидан валюта биржаси савдо тизими орқали облигациялар билан қуйидаги операцияларни амалга ошириши мумкин:

келишилган нарх ва шартлар асосида облигацияларнинг олди-сотди операциялари;

РЕПО шартлари бўйича облигацияларнинг олди-сотди операциялари.

31. Облигацияларнинг олди-сотди ва РЕПО операцияларини ўтказиш тартиби ҳамда улар бўйича ҳисоб-китоблар валюта биржасининг савдолар ўтказиш қоидалари ва “Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисида”ги низомига мувофиқ белгиланади ва амалга оширилади. 

32. Облигацияларнинг муомалада бўлиш даври аукцион ўтказилган кундан кейинги куни бошланиб облигацияларнинг сўндирилиш кунидан аввалги кунда тугайди.

Марказий банк облигацияларнинг иккиламчи бозордаги муомаласини чегараламайди ва шу ўринда, иккиламчи бозорда облигациялар билан олди-сотди операцияларини ўтказиш ҳуқуқига эга.

5-боб. Купон тўловларини амалга ошириш тартиби

33. Облигация эгаларига купон тўловлари кўринишидаги фоизли даромадлар ҳар бир купон даври тугаши билан амалга оширилади.

Купонли тўловлар миқдори аукционда белгиланган фоиз ставкасига кўра, облигациянинг номинал қийматига ҳисобланган фоизлар ва купон даврининг давомийлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

34. Купон даврининг охирги кунида, савдо тугагандан сўнг валюта биржаси, Марказий банкка ҳар бир облигация эгаси бўйича “депо” ҳисобварағидаги қолдиқлари юзасидан жамланма рўйхатни тақдим қилади.

35. Марказий банк облигацияларнинг купон тўловларини амалга ошириш учун, тегишли маблағларни купон даври тугаган кундан кейинги иш кунида, валюта биржасининг Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-касса марказидаги махсус ҳисобварағига ўтказиб беради.

36. Купон тўловлари бўйича маблағлар келиб тушгандан сўнг валюта биржаси ушбу маблағларни дилерларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказиб беради. Дилерлар инвесторларга тегишли бўлган облигацияларга мувофиқ, уларнинг депозит ҳисобварағига купон даври учун купон тўловлари суммасини ўтказадилар.

37. Купон тўловлари бўйича маблағлар келиб тушган кундан кейинги иш кунида, дилер Марказий банкка ҳар бир облигация эгасига тегишли бўлган купон тўловлари тўлангани ҳақидаги маълумотни тақдим этади.

6-боб. Облигацияларни сўндириш тартиби

38. Марказий банк томонидан облигацияларни сўндириш уларни қайтариш куни амалга оширилади.

39. Марказий банк савдо тизимига облигацияларнинг тўлиқ ҳажмини номинал қийматида сотиб олиш учун буюртма киритади.

40. Қайтариш жараёнида Марказий банк томонидан сотиб олинган облигациялар, Марказий банкнинг савдо тизимидаги “эмиссион ҳисобварағи”га ўтказилади.

41. Облигацияларни сўндириш куни дам олиш ёки иш куни бўлмаган байрам кунларига тўғри келиб қолган тақдирда, сўндириш кейинги иш кунида амалга оширилади.

7-боб. Облигациялар билан операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби

42. Дилерлар ва инвесторлар ўз ҳисобидан сотиб олинган облигациялар ҳисобини, ҳар бир чиқарилиши бўйича алоҳида ҳисобварақларда - баланснинг актив ҳисобварақлари бўйича юритадилар.

43. Дилер билан шартнома тузган инвесторларга тегишли бўлган облигацияларнинг ҳисоби, мазкур дилернинг “депо” топшириғига асосан очиладиган, инвесторларнинг “депо” ҳисобварақларида умумий номинал қиймати бўйича юритилади.

Дилерлар ўзларига ҳамда инвесторларга тегишли бўлган облигациялар бўйича алоҳида ҳисоб олиб борадилар. Инвесторларнинг облигациялари бўйича ҳар бир инвестор учун алоҳида, унинг ичида эса - облигацияларнинг чиқарилиши бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.

44. Банкларда облигацияларга доир операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1885, 2009 йил 19 январь) мувофиқ амалга оширилади.

8-боб. Маълумотларни ошкор қилиш

45. Валюта биржасида тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотларни (облигация номланиши, сони, котировкаси(нархи) ва битим санасидан ташқари) учинчи шахсларга ошкор қилинишига йўл қўйилмайди. Тузилган битимлар бўйича маълумот судларга, дастлабки тергов ва тергов органларига амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этилади.

46. Мазкур Низом мақсадларида махфий маълумот деб савдо тизимида сақланаётган, расмий маълумот таркибига кирмаган, шу жумладан Марказий банкка тақдим этиладиган, дилер ва инвесторларнинг “депо” ҳисобварақларидаги қолдиқлар, облигациялар олди-сотдиси бўйича муайян битим шартлари ва иштирокчилари тўғрисидаги барча маълумотлар тушунилади.

47. Махфий, шунингдек давлат ва банк сирларидан иборат бўлган барча маълумотларни тақдим этиш қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилади.

9-боб. Якуний қоидалар

48. Мазкур Низомда белгиланган қоидалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.

 

 

Низомга

1-ИЛОВА

 

 

Дилер ва инвесторларни рўйхатга олиш кодини шакллантириш

ТАРТИБИ

 

1. Дилерни рўйхатга олиш коди уч гуруҳга бўлинган ўн белгили разряддан иборат: X0X1X2X3X4X5X6X7X8X9;

а) биринчи гуруҳ, X0 – бозор кодини англатади (Марказий банк облигациялари учун – 2);

б) иккинчи гуруҳ, X1X2X3X4, дилернинг Марказий банк билан тузган шартномаси асосида берилган тартиб рақамини англатади;

в) учинчи гуруҳ, X5X6X7X8X9, доимо 00000 га тенг.

 

2. Инвесторни рўйхатга олиш коди уч гуруҳга бўлинган ўн белгили разряддан иборат: X0X1X2X3X4X5X6X7X8X9;

а) дастлабки икки гуруҳ, X0 ва X1X2X3X4, мазкур илова 1-бандининг а) ва б) кичик бандларига мувофиқ кодланади;

б) учинчи гуруҳ, X5X6X7X8X9, тузилган шартнома асосида дилер томонидан инвесторга берилган тартиб рақамини билдиради.

 

3.  Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига 2000100000 рўйхатга олиш коди берилади.

 

Низомга

2-ИЛОВА

 

 

Чиқарилган облигациянинг идентификация рақами

 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳар бир чиқарилган облигациясига идентификация рақами қўйилади.

2. Идентификация рақами ўн белгили разряддан иборат: Х1Х2Х3Х4Х5Х6Х7Х8Х9Х10.

3. Биринчи разряд (X1) – 2 рақами қимматли қоғознинг турини кўрсатади – қарз мажбурияти.

4. Иккинчи разряд (Х2) – қимматли қоғознинг муомала муддатини кўрсатади:

4 – ўн икки ой муддатда муомалада бўлган облигациялар учун;

5 – ўн саккиз ойлик облигациялар учун;

6 – йигирма тўрт ойлик облигациялар учун;

7 – ўттиз ойлик облигациялар учун;

8 – ўттиз олти ойлик облигациялар учун.

5. Учинчи, тўртинчи ва бешинчи разрядлар (Х3Х4Х5) мазкур чиқарилган облигация турининг тартиб рақамини кўрсатади.

6. Олтинчи, еттинчи ва саккизинчи разрядлар (Х6Х7Х8) – CBU (Central Bank of Uzbekistan) ҳарфлари эмитентни англатади.

7. Тўққизинчи разряд (Х9) –S ҳарфи ушбу облигация давлат қимматли қоғози эканлигини билдиради.

8. Ўнинчи разряд (Х10) – S ҳарфлари қимматли қоғоз миллий валютада чиқарилганлигини кўрсатади.

-----------------------------------

Масалан:

 миллий валютада чиқарилган ўн икки ойлик облигацияларнинг дастлабки эмиссиясига “24001СBUSS идентификация рақами берилади;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Низомга

3-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

облигацияларининг навбатдаги эмиссиясини

жойлаштириш тўғрисида

ЭЪЛОН

 

Ушбу билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 20__ й. "__" ________да Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг навбатдаги эмиссиясини жойлаштириш ўтказилишини маълум қилади.

 

  1. Облигацияларни жойлаштириш санаси 20__ й. "__" ________;

 

2. Эмиссия рақами;

 

3. Чиқарилиш ҳажми _________ миллиард сўм;

 

4. Облигациянинг номинал қиймати ______ сўм;

 

5. Облигацияларни сўндириш санаси 20__ й. "__" ________;

 

6. Купон даврининг давомийлиги ______ кун;

 

7. Рақобатсиз буюртманинг максимал ҳажми _______________;

 

Облигация номинал нархи бўйича сотилади.

 

Облигацияларни жойлаштириш бўйича аукцион Тошкент шаҳрида 20__ й. "__" ________да соат ___ дан ___ дақиқа ўтганда қуйидаги манзилда амалга оширилади:

___________________________________________________________.

 

Ушбу облигацияларни харид қилишни истаган ва эмиссия шартларига мувофиқ бунга ҳақли бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланган юридик шахслар қуйида келтирилган дилерлардан бирига мурожаат этишлари мумкин:

 

Дилернинг номи

 

Манзили, телефон рақами

 

 1.

 

 

 

 

 2.

 

 

 

 

                                                                                                                           

 

Низомга

4-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

облигацияларини харид қилиш бўйича йиғма буюртма

БЛАНКИ

 

 

Йиғма буюртма ____ фоиз ставкаси бўйича ______________________ (__________________ сўм) миқдорида қондирилди.

 

М.Ў.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан

20__ й. "__" ___________

 

        

 

 

____-сон намуна

Харидор коди*

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

облигацияларини харид қилиш бўйича

ЙИҒМА БУЮРТМА

 

(____-сон чиқарилиш, сўндириш санаси: 20__ й. __ _________)

 

Ушбу билан, кейинчалик матнда Харидор" деб аталувчи _________________________________, 20__ й. __ ________даги аукционда сўндириш санаси 20__ й. __ ________ бўлган _____-сон чиқарилишдаги, Марказий банк облигацияларини қуйидаги йиғма буюртманинг ____ варақда келтирилган иловаларида кўрсатилган ҳажмда ва шартларда харид қилишга тайёрлигини билдиради.

Харидор аукциони “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисида”ги низом шартлари асосида ўтказилишига, шунингдек, облигацияларни жойлаштирилиши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Кредит қўмитаси томонидан белгиланадиган максимал фоиз ставкаси бўйича амалга оширилишига рози ҳамда унга тегишли бўлган барча мажбуриятларни ўз зиммасига олади.

-----------------------------------

* - Инвесторлар ҳисобидан берилган талабномалар учун Харидор кодининг сўнгги бешта рақами 99999 га тенг;

- Дилер ҳисобидан берилган талабномалар учун Харидор кодининг сўнгги бешта рақами 00000 га тенг.

  

М.Ў.

Имзолар:

20__ й. __ __________

 

 Йиғма буюртма аукционга қабул қилинди: _________________.

 

1-варақ

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

облигацияларини харид қилиш

ШАРТЛАРИ

 

____-сон чиқарилиш (сўндириш 20__ й. __ _________)

 

 

 

Фоиз ставкаси

Миқдори

 

Харид қилинадиган облигациялар баҳоси

 

Воситачилик тўлови

Захирадаги маблағлар миқдори воситачилик тўловини ҳисобга олган ҳолда

(ўсиб борувчи натижа)

 

Маблағлар етишмаслиги сабабли қайтариб олинди

 

(%)

(шт)

(сум)

(сум)

(сум)

(сум)

1

2

3

4

5

6

 

Рақобатсиз буюртмалар

 

 

 

 

 

 

 

Рақобатли буюртмалар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

М.Ў.

Имзолар:

 

20__ й. "__" _________

 

 

 

 

 

 

Низомга

5-ИЛОВА

 

 

Аукционга қабул қилинган буюртмалар

ЙИҒМА МАЪЛУМОТНОМАСИ

 

кун/сана/ой/йил

 

Қимматли қоғоз коди __________

 

Рақобатли буюртмалар сони ______ дона

 

Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

 

Фоиз ставкаси

Миқдори (дона)

Рақобатли буюртмалар ҳажми (сўмда)

(ўсиб борувчи натижа)

Рақобатсиз буюртмалар ҳажми (сўмда)

(ўсиб борувчи натижа)

 

Жойлаштиришнинг умумий ҳажми (сўмда)

(ўсиб борувчи натижа)

Инвестор даромади

(Марказий банк харажати)

(сўмда)

1

2

3

4

5

6

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами рақобатли буюртмалар сони__________________ дона.

 

 

Валюта биржасидан    __________/       /

Общие комментарии

855