ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3659 Государственный комитет Республики Узбекистан по статистике 29/05/2019 13/06/2019 7

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
ID-3659

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш,

шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4273-сон қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3165-сон қарори 3-иловаси ўз кучини йўқотган деб топилсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Президенти

 

 

                 Ш. Мирзиёев

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил «__» ______даги ПҚ–_____-сон қарорига

1-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3165-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ 2017 й., 31-сон, 771-модда):

а) 1-иловада:

“Наименование мероприятий” графанинг 10-позициясидаги “Оснащение Центрального аппарата современным серверным оборудованием с учетом возрастающих массивов обрабатываемых данных” деган сўзлар “Оснащение органов государственной статистики современным серверным оборудованием с учетом возрастающих массивов обрабатываемых данных” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

 “Расчетная стоимость и источники финансирования” графанинг 10-позициясидаги “Инвестиционная программа” деган сўзлар “Инвестиционная программа, за счет средств государственного бюджета” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

“Наименование мероприятий” графанинг 32-позициясидаги “Центра переподготовки кадров и статистических исследований” деган сўзлар “Института повышения квалификации кадров и статистических исследований” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 2-илова блокидаги “Центр переподготовки кадров и статистических исследований” деган сўзлар “Институт повышения квалификация кадров и статистических исследований” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) 4-иловадаги “Общая предельная численность управленческого персонала – 1024 единицы” деган сўзлар “Общая предельная численность управленческого персонала – 1011 единицы” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

г) 5-иловадаги “Общая предельная численность управленческого персонала отделов статистики районов (городов) – 755 единицы” деган сўзлар “Общая предельная численность управленческого персонала отделов статистики районов (городов) – 750 единицы” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4210-сон қарори билан тасдиқланган иловадаги “Алоҳида халқаро рейтинглар бириктирилган тадқиқот институтлари” рўйхатининг “Масъул тадқиқот институтлари” графанинг 12-позициясидаги “Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази” деган сўзлар “Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти” деган сўзлар билан алмаштирилсин.