ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3630 Министерство по чрезвычайным ситуациям Республики Узбекистан 28/05/2019 25/06/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти магистратурасига қабул тўғрисида
ID-3630

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими учун юқори малакали магистрлар тайёрлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1..Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институтининг 5А640103 – “Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мутахассислиги бўйича магистратура босқичига 2019/2020 ўқув йили учун қабул квотаси жами 15.та ўрин, шундан 3.та ўрин давлат гранти ва 12.та ўрин тўлов-контракт асосида белгилансин.

2..Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири А.Ж..Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А..Худайбергенов зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А..Арипов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

“2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти магистратурасига қабул тўғрисида”ги қарори лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ  ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти (кейинги ўринларда - Институт) республика аҳолиси ва ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек, фуқаро муҳофазаси соҳасида комплекс тадбирларни ташкил этишва бажариш бўйича ФВДТнинг республика ва маҳаллий бошқарув органлари мутахассислари ва мансабдор шахсларини ҳамда фуқаро муҳофазаси кучларини тайёрлаш, шунингдек давлат стандартлари, жаҳон тажрибаси, фан ва таълим соҳасидаги инновацион технологиялар анъаналари талабларини ҳисобга олган ҳолда магистр даражасига эга бўлган олий маълумотли, юқори малакали кадрларни тайёрловчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Ўтган йиллар давомида Институтда фуқаро муҳофазаси йўналиши бўйича 35894 нафар, сафарбарлик тайёргарлиги йўналиши бўйича 4623 нафар тингловчи, шунингдек Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 747 нафар ҳарбий хизматчилари ва 2765 нафар қутқарувчилари, шу жумладан бошқа вазирлик ва идоралар қутқарув хизматлари қутқарувчилари тайёргарликдан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 июндаги “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3030-сон Қарори асосида 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институтида 5А640103 – “Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мутахассислиги бўйича магистратура очилиб, 2017/2018 ўқув йилида 25 нафар, 2018/2019 ўқув йилида 24 нафар талабалар қабул қилинди.

2019/2020 ўқув йили учун тақдим этилган буюртмалар (эҳтиёж) таҳлил қилинганда, уларнинг сони 66 тани ташкил этди. Институт ўқув-моддий базаси имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, тизим учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида, ҳужжат топширган абитуриентлар орасидан ҳар бир квота учун муносиб рақобатни юзага келтириш мақсадида 2019/2020 ўқув йили учун ўтган ўқув йилларига нисбатан қабул квотасини 10 та ўринга(40%) камайтириш, жами 15та ўрин (квота) ажратиш мақсадга мувофиқлигини кўрсатмоқда.  

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Институтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи вазирлик ва идораларда фаолият олиб борадиган юқори малакали магистрлар тайёрлаш мақсадида:

2019/2020 ўқув йилида 5А640103 – “Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мутахассислиги бўйича магистратура бўйича қабул квоталари вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган кадрлар тайёрлаш юзасидан буюртмалар, шунингдек ҳозирги кундаги Институт ўқув-моддий базаси имкониятларини ҳисобга олган ҳолда 15 та ўрин (квота), шундан 3 та ўрин давлат гранти ва 12 та ўрин тўлов-контракт асосида белгиланди.

Мазкур қарорни қабул қилиниши Институтда “Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мутахассислиги бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, шунингдек фуқаро муҳофазаси, аҳолини муҳофаза қилиш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш даражасини янада такомиллаштириш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда фуқаро муҳофазаси муаммоларини ҳал этиш, ушбу соҳада амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлигини янада ошириш учун имкониятлар яратади.

 

 

Вазир в.б.                                                           Т.Худайбергенов

Общие комментарии

589