ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
3530 Министерство строительства Республики Узбекистан 24/05/2019 04/06/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Қурилиш соҳасига “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида
ID-3530

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚАРОРИ

 

Қурилиш соҳасига “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида

 

Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларида замонавий архитектура қиёфасини шакллантириш, қурилишни жадаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди ва қурилиш соҳасида давлат бошқарувининг самарали механизмлари жорий этилди.

Шу билан бирга, таҳлил натижаларига кўра қурилиш соҳасида шаффофликни таъминлашда янги ёндашувларни ишлаб чиқишни талаб қилишда бир қатор камчиликлар аниқланди, шу жумладан:

биринчидан, қурилиш ишларининг шаффофлиги таъминланмаганлиги ва манфаатдор шахслар ва жамоатчилик томонидан қурилиш ишларининг боришини кузатиш имкониятининг мавжуд эмаслиги;

иккинчидан, қурилиш меъёрларига тўлиқ риоя қилмаслик, қурилиш ишларини бажариш устидан назоратнинг етарли даражада эмаслиги ва шартномалар шартларини бажариш бюртмачиларнинг катта зарарига олиб келаётганлиги;

учинчидан, қурилишга рухсат бериш жараёнлари ва юқори инвестицион хатарлар билан боғлиқ муаммоларнинг мавжудлиги рақобатни ривожлантиришга тўсқинлик қилади, бу эса охир-оқибатда уй-жойларнинг якуний қийматига сезиларли даражада таъсир қилади;

тўртинчидан, маблағлардан нотўғри фойдаланиш, қурилган объектларни ўз вақтида топширмаслик, паст сифатли материаллардан фойдаланиш, қурилиш ишларига касбий бўлмаган ходимларни жалб қилиш республика бюджети маблағлари, мақсадли жамғармалар ва буюртмачиларнинг ортиқча ҳаражатларига олиб келмоқда.

Қурилиш соҳасида коррупция ва бюрократик тўсиқларни камайтириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш орқали қурилиш жараёнларининг барча босқичида жамоатчилик учун шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги “Қурилиш соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5392-сонли Фармонига мувофиқ:

 

  1.  Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Молия вазирлигининг қурилиш соҳасига “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича таклифларига розилик берилсин.
  2. Қуйидагилар “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимини жорий этишнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:

марказлашган манбалар жумладан, давлат бюджети ва инвестиция маблағлари ҳисобидан қуриладиган ҳар бир объектларга юқори технологиядаги видеокузатув тизимини ўрнатиш орқали Интернет тармоғида реал вақт режимида тасвирини кўриш имкониятини берувчи ягона платформалардан фойдаланган ҳолда қурилиш лойиҳаларини бошқаришни таъминлаш;

тизимдан фойдаланган ҳолда қурувчилар ва бошқа манфаатдор шахсларни, шунингдек муайян қурилиш лойиҳалари бўйича аҳолини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин бўлган қурилишнинг батафсил маълумотлари, шартнома тафсилотлари, тўлов ҳолати, қурилиш жараёнлари ва бошқалар ҳақида ахборот бериш;

қурилиш ишларини бошланишидан тугатилгунига қадар барча молиявий харажатларни бошқариш, шу жумладан қурилиш жараёнининг барча иштирокчиларига хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш тизими (KPI)га асосланган ҳолда маҳнат ҳақларини тўловларини амалга оширишни мониторинг қилиш;

инсон ресурсларини бошқаришни таъминлашда электрон кадрларни бошқариш тизими фойдаланган ҳолда уларнинг иш фаолияти самарадорлигини ошириш;

ҳар бир объект бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари базасини шакллантириш;

“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш орқали жамоатчилик томонидан самарали мониторинг қилиш имконини берган ҳолда қурилиш ишларининг етарли даражада сифатли қурилиши ва маблағлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш

  1. Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида фойдаланиш бўйича регламент ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим қилсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви агентлиги билан биргаликда:

2020 йил 1 июнга қадар “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва Тошкент вилоятида уй-жой қурилиши жараёнида тажриба сифатида ишга туширсин.

2021 йил 1 январга қадар тажриба натижаларига кўра, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимини Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида реал вақт режимида ишлашини таъминласин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг “Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази” (кейинги ўринларда – Марказ деб юритилади)ни давлат муассасаси шаклида ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
  2. Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

автоматлаштирилган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини яратиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, қурилиш соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимини яратиш
ва қўллаб-қувватлаш;

Қурилиш вазирлиги фаолиятида илғор ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

Қурилиш жараёнининг барча иштирокчилари учун босқичма-босқич
BIM технологиясини миллий ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминлаш;

марказлаштирилган молиялаштириш манбаларидан, жумладан инвестиция лойиҳалари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларда қурилиш жараёнини мониторинг қилиш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

Қурилиш вазирлиги ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини ривожлантириш чораларини кўриш, уларни бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;

Қурилиш вазирлиги ахборот хавфсизлиги таҳдидларини ўз вақтида аниқлаш ва унга қарши курашиш, ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини назорати ва мониторингини амалга ошириш, ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник инфратузилмани жорий этиш ва ривожлантириш;

Ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан Қурилиш вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш бўйича комплекс
чора-тадбирларни амалга ошириш;

турли хил ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида ахборот  хавфсизлигини таъминлаш учун ягона “Қурилиш вазирлиги Дата марказ” ташкил қилиш, юритиш ва ривожлантириш.

  1. Марказни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

кўрсатилган хизматлар натижасида олинган даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари,  шунингдек,  Қурилиш вазирлиги томонидан Марказни қўллаб-қувватлаш учун топширилган мол-мулклар;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

  1. Марказ “Mirzo Ulugbek Innovation Center” ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни қўллаб-қувватлаш Инновация марказининг резиденцияси ҳисоблансин ва резидентларга тақдим этилган барча имтиёзларга эга эканлиги белгилаб қўйилсин.
  2. Қурилиш вазирлиги ва унинг қуйи ташкилотларига лойиҳа ва техник ҳужжатларни тайёрлаш, ахборот тизимлари, ресурслари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича Марказ билан тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилишига рухсат берилсин.
  3. Марказга:

уч ой муддатда “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича концепция ва техник топшириқ ишлаб чиқсин;

“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимини идоралараро ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялаш бўйича зарур чораларни кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун шартнома асосида мустақил хорижий ҳамда миллий маслаҳатчилар ва мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқи тақдим этилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекситон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йилда ушбу қарорни амалга ошириш доирасидаги сарф-харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратсин ва 2020 йилдан бошлаб ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;

иловага мувофиқ, Қурилиш вазирлигининг ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини янгилаш учун зарур ускуналарини харид қилиш учун 2020-2021 йилларда Давлат бюджетидан Қурилиш вазирлигига маблағлар ажратилишини таъминласин.

  1. Қурилиш вазирлиги томонидан ахборот-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш учун белгиланган тартибда тузиладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган компьютер техникаси, сервер ва коммуникация ускуналари, дастурий таъминот воситалари ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмлари 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
  2. Шундай тартиб белгилансинки, унга кўра 2020 йил 1 январдан бошлаб “Ўзбекистон Республикасининг Инвестицион дастури”, “Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурлари” ва “Шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурлари” доирасида жами қурилиш харажатларининг 0,05% миқдоридаги маблағларни “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимини қўллаб қувватлаш учун объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича смета харажатларида кўзда тутилсин ва буюртмачилар томонидан Марказ хисоб рақамига ўтказилсин.

“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимини жорий этиш мобайнида объектларга ўрнатилган камералар объект қуриб битказилгандан сўнг “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасига ўтказилсин ва харид қинадиган камера ва уни тизимга улашда фойдаланиладиган телекоммуникация алоқаларига кетадиган харажатлар объектнинг қурилиши смета хужжатларида кўзда тутилсин.

  1. Қурилиш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарордан келиб чиқадиган қонун ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсинлар.
  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж.Раматов, зиммаларига юклатилсин.

 

 

      Ўзбекистон Республикаси 

                   Президенти                                                                                                    Ш.Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” ___________даги
____-сон қарорига

илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг
Ахборот-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш
учун ушбу қарорга иловага мувофиқ компютер техникаси,
сервер ва коммуникация ускуналари, дастурий таъминотлар

РЎЙХАТИ

Номланиши

сони (комплект)

1

Компьютер (HP ENVY Desktop - 795-0030qd)

465

2

Рақамли кўп имкониятли қурилма (Canon MF241)

325

3

Планшет-ноутбук 2в1 “GOOGLE PIXELBOOK”

310

4

Плоттер

14

5

ВКА учун видеокамера

14

6

ВКА учун Телевизор 65”

14

7

Узлуксиз қувват манбаи

465

8

Сервер қурилмаси

2

9

Антивирус

465

10

DLP тизими

 

11

MS SQLмаълумотлар базаси дастурий таъминоти

2

12

Windows Server 2016 Standard операцион тизим

2

13

Видеостена 3х4 55”

1

14

Ахборот киоскалари

15

 

 

 

Общие комментарии

291